Асмаий айтади: “Басрада илм талабида юрганимда қўлим юпқа эди. Тор кўчамиз эшиги олдида бир баққол бўларди. Агар эрта саҳарлаб кўчага чиқсам: – Қаерга? – деб сўрарди. Мен: – Фалончи муҳаддиснинг олдига, – дер эдим. Агар кеч қайтсам: – Қаердан келяпсан? – дер эди. Мен: – Фалончи тарихчи ёки тилшуноснинг олдидан, – деб айтар эдим. Баққол менга: – Эй сен, насиҳатимни эшит! Сен ёш йигитсан, бу бекорчи нарсалар билан ўзингни зое қилма. Фойдаси тегадиган иш билан шуғуллан. Ҳамма китобларингни менга бер, уларни ёқиб юборай. Аллоҳ ҳаққи, агар ҳамма китобинг эвазига бир дона сабзи сўрасанг ҳам бермасдим! – деди. Унинг бундай давомли гапларидан юрагим сиқилиб, уйдан тунда чиқиб, тунда кирадиган бўлдим. Бу орада аҳволим тобора қийинлаша бошлади, ҳатто кўйлагимни сотишга мажбур бўлдим. Бир кунлик харажатим учун ҳам пул топа олмай қолдим. Сочим ўсиб кетди, кийимим йиртилди, баданим кир бўлди. Шу ҳолимда нима қилишни билмай турганимда Амир Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Хошимийнинг ходими олдимга келди ва деди: – Амир сени йўқлаяпти. Мен унга: – Амиримиз кўриб турганинг аҳволга келиб қолган фақирни нима қилар экан-а? – дедим. Ходим аҳволим ёмонлиги ва кўринишим яхши эмаслигини кўриб қайтиб кетди ҳамда Муҳаммад ибн Сулаймонга хабаримни етказди. У олдимга бир неча қат кийимлар, бир қутида бахур ва бир халтада минг динор билан қайтиб келди. У менга деди: – Амир сени ҳаммом қилдиришга, мана бу кийимлардан кийдириб, қолганини ўзингга қолдиришга, бу таомдан едиришга, ўзингга келиб, хушбўй суртишингга, сўнг ҳузурига олиб боришимга амр этди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим, унинг ҳаққига дуо қилдим. Ходимнинг айтганларини қилдим, у билан бориб, Муҳаммад ибн Сулаймоннинг ҳузурига кирдим. Амирга салом берганимдан кейин мени ўзига яқинлаштириб, юқори кўтарди ва деди: – Эй Абдулмалик, сен ҳақингда эшитдим. Бағдодга бориб, амирул мўмининнинг ўғлига таълим беришинг учун сени танладим. Амирга ташаккур айтиб, ҳаққига дуо қилдим ва: – Бош устига! Эртага бир неча китобларимни олиб, Бағдод томон йўл оламан, – дедим. Ҳовлимга қайтдим, керак бўладиган китобларимни олдим, қолганларини ҳужрада қолдириб, эшигини беркитиб қўйдим. Қариндошимиздан бўлган бир кексани қўриқлаш учун қолдирдим. Бағдодга етиб келгач, амирул мўминин Хорун ар-Рашиднинг ҳузурига кирдим. – Сен Абдул Малик ал-Асмаиймисан? – деди. – Ҳа, мен Абдул Малик ал-Асмаийман, – дедим. Хорун: – Инсоннинг фарзанди қалбининг ҳаёти эканини бил! Шундай экан, мен сенга ўғлим Муҳаммадни Аллоҳга омонат қилиб топширяпман. Динини фасод қиладиган нарсани унга ўргатма! Шояд, у мусулмонларнинг имоми бўлар, – деди. Мен: – Бош устига! – дедим. Болани менинг олдимга келтиришди ва таълим учун ажратилган ҳовлига ўтдик. Ҳар ойда ўн минг дирҳам ойлик белгиланди. Қуръонни ўқиб, динда фақиҳ бўлгунича, шеър айтиб, тилни билгунича, одамларнинг ҳолатлари ва хабарларни ўргангунича у билан бирга бўлдим. Хорун ар-Рашид ўғлини олдига чорлаб, билимига қойил қолди ва деди: – Жума куни одамларга намоз ўқиб беришини хоҳлайман, унга хутба тайёрлаб, ёдлатиб қўй! – деди. Ўнта хутба ёдлатиб қўйдим. Одамларга намоз ўқиб берди, мен ҳам у билан бирга эдим. Шунда ҳар тарафдан менга туҳфа ва совғалар кела бошлади. Кўп мол-мулк тўпладим ва кўчмас мулк, ер-сув сотиб олиб, Басрада ўзимга уй қурдим. Уйим битиб, ер-сувим кўпайганда Басрага кўчиб ўтиш учун халифадан рухсат сўрадим. Менга рухсат берилди. Юртимга етиб келганимда Басра аҳли мени қутлаш учун кутиб олишди....
Ер юзидаги ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бор, шу жумладан инсониятнинг ҳам. Қуръон оятларга кўра инсониятнинг ота-бобоси Одам алайҳиссаломдир. Қуръонда биринчи одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги воқеа, Тангри таолонинг одамзотни яратиш қарори ҳақида фаришталарга хабар берганидан бошланади. «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», деди» (Бақара, 30). Бундан ташқари, Аллоҳнинг изни билан фаришталар сайёрамизда мавжуд бўлган барча турдаги тупроқларни: қора, қизил ва бошқа рангдагиларни тўплаш учун ерга тушдилар. Шу туфайли Одам Атонинг авлодлари турли ирққа, кўринишга ва одатларга эга одамлардир. Кейин Раббимиз Одамни (алайҳиссалом) бир ҳовуч тупроқдан яратди. «Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман» (Сод, 71). Аллоҳнинг кўрсатмаларига биноан Одам (алайҳиссалом) фаришталарга «Ассалому алайкум» деб салом бериб, мурожаат қилди. Бунга жавобан фаришталар: «Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин!», деб жавоб берди. Ўшандан бери мусулмонлар ўртасида худди шундай саломлашиш одатга айланган. Кейин Аллоҳ одамларга, уларни фақат ибодат учун яратганлигини айтди. Фаришталар доимо итоат ва ибодатда бўлиб, улардан фарқли ўлароқ, одамлар нафақат Қодир Аллоҳга сажда қилишга, балки фикр юритишга ва атрофида содир бўладиган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириш имкониятига эга бўлдилар. Яъни, Аллоҳ таоло одамларга ақл ва нафс бериб, ирода ихтиёрини берди. «У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди… » (Бақара, 31), яъни одамларга зарур нарсаларнинг илмини ўргатиб, бу дунёнинг яатилиш ҳикматини ўзлари тушуниб етишларига имкон берди. Одам Ато (алайҳиссалом) жаннат боғларида ёлғиз эди. У уйғониб, ёнида чиройли бир аёлни кўрди. Аллоҳ таоло кечаси Одам Ато (алайҳиссалом)нинг чап қовурғасидан бир аёлни яратганлиги ва у уйғонишидан олдин қовурға ўсиб чиққанлиги маълум бўлди. Масалага замонавий илмий нуқтаи назардан қарасангиз ҳам ушбу маълумотлар Одам Ато (алайҳиссалом)нинг хотини унинг генетик ҳужайраларидан яратилганлиги маълум бўлади. Одам Ато ажабланиб, Аллоҳдан жуфтини нима учун яратганлигини сўради. Қуръоннинг ўзида Одам Атонинг хотинининг аниқ исми тилга олинмаган, лекин уни «хотин, жуфт» деб айтади. «Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут» (Аъроф, 19). Мазкур жуфт Одам Атонинг аёли Ҳавво (арабчадан «тирик» деб таржима қилинган) эди. Ишончли ҳадисларга кўра, Момо Ҳаввони Одамнинг қовурғасидан яратилишига ишора қилиниб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ғамхўрлик қилишнинг муҳимлигини таъкидлаган: «Аёлларга яхши муомала қилинг, чунки у эгри қовурғадан яратилган. Уни тўғирлашга уринсангиз, у синади, агар сиз уни бўш қўйсангиз, у эгри бўлади. Шунинг учун аёлларга яхши муомалада бўлинглар” (Бухорий ривояти). Жаннат боғларида Одам ато билан Момо Ҳавво фаровон ҳаёт кечиришди. Ва жаннатдаги барча ажойиботлар уларнинг ихтиёрида эди ва бу масала бўйича Қуръон ва Инжилдаги маълумотлар ўртасида бирон бир тафовут йўқ. Аллоҳ Таоло Одам алайҳиссаломга: “Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатда маскан топ. Унда нимани хоҳласаларингиз, енглар… ”(Бақара, 35). Қудратли Парвардигор, одамзотга жаннатдаги ҳаётнинг барча жозибаларини бериб, фақат битта дарахтнинг мевасини емасликни буюриб уни синади. «… ва мана бу дарахтга яқин келманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўласизлар» (Бақара, 35). Аллоҳ таоло фаришталарга Ўзининг қудрати ва ҳикмати билан яратган мумтоз яратиғи Одамга таъзим ўлароқ сажда қилишга буюрди. Сажда қилишдан бош тортган Иблисни даргоҳидан қувди. Иблис бунинг учун одамзотдан ўч олиш мақсадида Одам Ато ва Момо Ҳаввони тақиқланган дарахт мевасидан татиб кўришга ундади. “Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди.”...
Жорий йилнинг 21-сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтининг “101”, “102” ҳамда “105” гуруҳ талабалари учун “Ижтимоий” фанлар кафедраси мудири Обид Тангиров бошчилигида Тошкент шаҳридаги тарихий обида ва бугунги кунда ўрта махсус ислом билим юрти сифатида фаолият кўрсатиб келаётган “Кўкалдош” мадрасасига эксурсия ташкил қилинди. Дастлаб талабалар, мадраса биноси ва дарс хоналарини кўздан кечиришди. XVI асрда анъанавий шарқ услубида барпо қилинган ушбу тарихий обида асрлар давомида ўзининг салобати ва прувиқорлигини йўқотмасдан келмоқда. Мадраса тарихи тўғрисидаги маълумотлар талабаларда чуқур қизиқиш ўйғотди. Шунингдек, талаба ёшларимиз ушбу мадрасанинг ўқув жараёнлари ҳамда билим юртининг ахборот ресурс марказларида бўлиб, у ердаги нодир адабиётлар билан танишдилар. Айниқса, мадрасада ташкил этилган хаттотлик ва наққошлик тўгараклари талабаларда катта қизиқиш ўйғотди. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида ташкил этилган ушбу экскурсия талабаларда катта таассурот қолдирди. “Ижтимоий” фанлар кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 1 092
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 21- сентябрь куни “Сентябрь – Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси доценти, социология фанлари бўйича фалсафа доктори Абдуҳалилов Абдулло Абдулҳамидович институтнинг “401” ва “402”гуруҳ талабалари учун “Инсон маънавиятида сиёсий дунёқараш” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маърузада “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қ.Қаюмов, кабинет мудири М.Баймировлар иштирок этишди. Тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди. «Ижтимоий фанлар» кафедраси кабинет мудири М. Баймиров 936
Куни кеча 18-сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан институтнинг Модул тизимида таълим олаётган “503”, “504” гуруҳ талабалари учун гуруҳ раҳбари Орипов Сотволди бошчилигида пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” мажмуасига экскурсия ташкил этилди.Дастлаб, талабаларга Тошкент ислом институтининг асосий биносида жойлашган “Тиллар, “Хадис ва ислом тарихи фанлари”, “Ақоид ва фиқҳ фанлари” ҳамда “Ижтимоий фанлар” кафедралари билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, институтнинг бошқа бўлимлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Сўнгра, талабалар “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар. Уларга шу диёрда яшаб ўтган аждодларимиз тўғрисида маълумотлар берилиб, уларнинг хотираларига бағишлаб муқаддас Қуръон оятларидан тиловат қилинди ва хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг, талабалар мажмуа таркибидаги “Мўйи Муборак” ва “Бароқхон” мадрасаларининг тарихи ҳамда мустақиллик йилларида ушбу масканда амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида, муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан қад кўтараётган Ислом цивилизация марказининг қурилиш жараёнлари тўғрисида турли маълумотларга эга бўлдилар. Пойтахтимизнинг кўркига янада кўрк қўшиб турган “Ҳазрати Имом” мажмуасидан талабалар чуқур таассуротлар билан қайтдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 709