islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Муносабат: “Хафа бўлиш йўқ”ми ё бор??

Юртимизда барча соҳалар қатори телевидение соҳасига ҳам кенг имконият берилди. Кўплаб янги кўрсатувлар ташкил бўлди. Маҳатма Ганди: “Мен деразамни очсам, тоза ҳаво билан бирга чанг ҳам киради”, – деганидек, кўплаб яхши кўрсатувлар қатори, ўзбек халқи урф-одат ва одоб-ахлоқига тўғри келмайдиган бир нечта кўрсатувлар ҳам пайдо бўлди. Улардан бири “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви. Кун сайин у каби кўрсатув ва видеороликлар сони ортиб бормоқда. Уларда ўзбек халқи ва менталитетига умуман ярашмайдиган ссенарий ишланган. Улар оммалашиб кетишидан олдин тартибга солиш керак. Чунки кўринишидан кўнгилочар ва қувноқ бир кўрсатув бўлгани билан, аслида эса у яхшиликка олиб борадиган, оқибати ижобий бўладиган ишлардан эмас. Уларни кўпчилик, улар қатори ёш авлод, болалар ҳам ортидаги салбий оқибатларини англамай томоша қилиб ўтиришмоқда. Болалар у каби кўрсатувларни кўриб ўтирар экан, эртага ўзимизни устимиздан куладиган, бировнинг шахсиятини ҳурмат қилмайдиган инсон бўлиб етишиши ҳеч гап эмас. Бугун у ишларни оддий ҳолат деб кўриб ўтиришмоқда, эртага эса ортидан эргашиб ўзлари ҳам шу ишни қилишади. Тўғри, Ғарбда бу каби видео ва кўрсатувлар кўп ва уларнинг томошабинлар аудиторияси ҳам кўпдир. Аммо, бу дегани биз ҳам ундай кўрсатув ва видеороликлар ишлаб, томошабинларимиз сонини кўпайтиришимиз керак дегани эмас. Марҳум, биринчи Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек: “Шарқда ўзига хос демократия”. Бизга ғарбнинг барча ишлари тўғри келавермайди. Ислом маданияти билан суғорилган ўзбек халқига бировнинг устидан кулиш эвазига аудиторияни кўпайтириш ярашадиган иш эмас. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг муборак ҳадиси шарифларида шундай дейдилар: “Бирингиз биродарингизни нарсасини ўйнашиб ёки ҳазиллашиб олмасин. Агар бирингиз биродарининг нарсасини олса, бас унга қайтарсин”. Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти. Шунингдек, одам устидан кулиш ҳақида: “Биродарингизга ғазабланманг, уни мазаҳ қилманг ва унга ваъда бериб, хилоф қилманг”, – деганлар. Имом Термизий ривояти. Ҳадисларнинг мазмунига эътибор берсак, юқорида айтилган кўрсатув ва видеолар яхши эмаслиги кўринади. Бундай иш мусулмон шахсга ҳеч ҳам ярашмайди. Қолаверса, кўрсатувда устидан кулинаётган ва аҳмоқ қилинаётган инсонга охирида совға ҳам беришар экан. Агар ўша инсондан калаки қилинишидан олдин: “Биз ҳозир видеога олган ҳолда шундай шундай иш қиламиз, сўнг у видеони бутун дунёга эълон қиламиз. Эвазига эса сизга бир совға берамиз, шунга розимисиз?”, – деб сўралса, у ҳеч қачон рози бўлмайди. Ким бутун дунё нигоҳида аҳмоқ бўлишни хоҳлайди? У бечоралар эса жаҳли чиққанидан бир-бирлари билан муштлашиб кетишмоқда, ёки қўрққанидан юраги ушлаб қолмоқда. Бу яхши иш эмас албатта. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ўзбек халқи доим барча ишларда бутун дунёга ўрнак бўлиб келган. Шундай бўлиб қолиши керак ҳам. Бу видео ва кўрсатувларнинг баъзи салбий оқибатини айтиб ўтдик холос. Фақатгина улар эмас, бошқа салбий оқибатлари ҳам бор. Биз ундай ишлардан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим. Аллоҳ хайрли ишларимизда Ўзи мададкор бўлсин 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 723

МУШУКНИНГ ҚОЛДИҒИ

Мушукнинг (овқатдан, ичимликдан теккан нарсаларининг) қолдиғи бизнинг мазҳабимизда макруҳдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаи киромларидан бу тўғрисида шундай ҳабарлар келган: عن قتادة عن سعيد قال : إذا ولغ السنور فى الاناء فاغسله مرتين او ثلاثا Саийд розияллоҳу анҳудан Қатода роҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: “Aгар мушук идишга текса, уни икки ё уч марта ювгин” حدثنا حماد عن قتادة قال : كان سعيد بن المسيب والحسن يقولان “اغسل الاناء ثلاثا” يعني من سؤر الهر Ҳаммод роҳимаҳуллоҳ Қатода роҳимаҳуллоҳдан бизга ривоят қиладилар: Саийд ибн Мусаййиб ва Ҳасан айтардилар: “Идишни уч марта ювгин” , яъни мушук қолдиғидан. Aгарда бу мавзуга назарий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, биз жамиий гўштларни тўрт қисмга ажратамиз: Пок, йейиладиган гўштлар. У туя, сигир, қўй шунга ўхшашларнинг гўштлари, уларнинг ҳаммасининг қолдиғи покдир, чунки у пок гўштга тегиб туради. Пок йейилмайдиган гўштлар. У баний Одам гўшти, қолдиғи пок, чунки у пок гўштга тегиб туради. Ҳаром гўштлар. У тўнғизнинг, итнинг гўштлари. Уларнинг қолдиғи ҳаром, чунки у ҳаром гўштга тегиб туради. Йейишдан қайтарилган гўштлар. У зебранинг, йиртқичлардан тирноқлиларининг гўштлари. Мушук ва шунга ўхшаганларнинг ҳам гўштини суннат билан йейишдан қайтарилган. Назарий жиҳатдан мушукнинг қолдиғиниг ҳукми гўштининг ҳукмида, чунки у макруҳ гўштга тегиб туради. Шу сабабли қолдиғининг ҳукми гўштининг ҳукмида бўлади. Ҳуддики қолган уч турдаги гўштларнинг ҳукми қолдиғининг ҳукми билан бир хил бўлгани каби. Мана шундан мушукнинг қолдиғининг ҳукми макруҳлиги собит бўлади. Бу еса Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг сўзлари. «Шарҳи маъонил осор» китоби асосида Aббосов Муҳаммадсодиқ тайёрлади. 722

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун қабул ҳайъати ўз ишини бошлади

2019 йил 15 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш учун Қабул ҳайъати иш бошлади.  “Қабул-2019”ни намунали ташкил этиш мақсадида институт биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш хоналари ажратилди. Абитуриентлар қўшимча равишда ўзларини қизиқтирган барча саволларни институт биносида тайёрланган   “Қабул ҳайъати” ва “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари орқали билиб олишлари мумкин. Абитуриентлар қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Фиқҳ ва ақоид (тест синови); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 15 июндан 15 июлгача, соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанбаси иш куни ҳамда 15 июль куни соат 20:00 гача иш вақти этиб белгиланди.  Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Манзилимиз, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Мурожаат учун телефон: (0371) 227-23-47 (09:00 дан 17:00 гача)   626

Рўзадорларга хушхабар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза ва рўзадорлар  ҳақида кўплаб гўзал башорат-хушхабарлари мавжуд. Келинг улардан бирини эслаб кўрамиз:  Ибн Абу Авфо айтадилар: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : نوم الصائم عبادة و صمته تسبيح و عمله مضاعف و دعاؤه مستجاب و ذنبه مغفور  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади ва гуноҳи кечирилгандир”- деб марҳамат қилдилар. (Имом Байҳақий ривояти) Рамазон. Бу ой шундай муборак ойки, ҳар бир тақводор зот учун бу ойда туришликнинг ўзи ибодат, бу ойда бўлишликнинг ўзи ибодат. Қаранг, рўза тутадими ибодат, рўза ҳолатда ухлайдими ибодат, ҳаттоки гапирмасдан жим турса ҳам ибодат, ифторликда овқат еса ҳам ибодат. Қаранг бу ойда қай даражада савоблар, нақадар файзларга эришилади ва ҳар бир оддий амал ҳам ибодатга айланади. Рамазон ойида тонг вақтидан олдин туриб саҳарлик қиламиз, бу ишимиз ибодатга айланади, кейин саҳардан то шомгача рўза ҳолда юрамиз, ишлаймиз, ухлаймиз – ибодат, сўнгра шомда яна овқатланамиз –ибодат, кечаси таровеҳ намозларида қоим бўламиз –ибодат, дуолар қиламиз – ибодат, яна эртанги кун учун, рўзага куч тўплаш учун дам оламиз, у ҳам ибодатга айланади.  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бу Рамазон ойи барака ойидир” – деб бежизга айтмадилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам نوم الصائم عبادة дедилар, яъни эрталаб рўзадор одам рўзғори учун, нафақаси учун ишлаб меҳнат қилса ва чарчаганидан пешиндан кейин ёки асрдан сўнг бироз мизғиб олса, уни Аллоҳ таоло ҳар бир чиқарган нафаси учун зикр қилди деб номаи аъмолига ёзиб қўяди. Рўзадорнинг мартабасига қаранг! Худои таоло рўзадор бандасини қандай азиз қилиб қўйибди-я! Ва яна Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам و صمته تسبيح – рўза тутган кишининг гапирмаслиги, жим туриши тасбеҳдир. Яъни рўзадор одам олдин  ҳар хил хуник сўзларга ўрганган бўлса, эндиликда Аллоҳ таолонинг фарзини бажараётганда бу хилдаги одатни тарк этсин, яхши сўз билса гапирсин, билмаса унда жим турсин. Мана шу ҳолда Парвардигори олам у инсонга сукут сақлагани учун “Субҳаналлоҳ” деди деб ҳисоблайди. Ҳадиснинг давомида  و عمله مضاعف – рамазонда қилинган савобли ишларнинг ажри орттирилади деб келади. Яъни рамазонда қилинган ибодатлари, бошқа вақтларда қилинган ибодатлари билан бир хил бўлса-да, аммо муборак ойда қилинган хайрли ишларнинг савоби етмиш даража кўтарилади. Бу озмунча фарқ эмас, жуда ҳам катта  мукофот. Рамазонда кунига таровеҳ 20 ракаат ўқилади. Бу дегани 1400 ракат намоз ўқилганнинг ажри берилади. Бу ойда садақалар, хайрли ишлар, зикрлар 70 маротаба зиёда қилинади. Шунинг учун ҳам баъзи ақлли инсонлар закотларини ушбу муборак Рамазон ойида адо этадилар. Чунки Рамазон ойида қилинган ҳар бир эзгу амалга 70 марта кўп савоб берилади. Ҳадиснинг давомида рўзадорнинг сифатлари зикр этилиб шундай дейилади: و دعاؤه مستجاب – рўзадорнинг дуоси мақбулдир. Чунки у Аллоҳ таоло яхши кўрган банда бўлишга интилаётир. У Парвардигори учун кундузи ейиш, ичиш ва оилавий муносабатдан узоқлашади. Роббиси учун нафсининг кучли орзуларини тарк этади. У Аллоҳ таоло учун фидокорлик қилганлиги сабабли ҳам Худои таоло уни севмоқда ва дуоси ижобат бўлмоқда. Бундай фурсатда рўзадорнинг дуосини олишга, унинг кўнглини овлашга, унга эҳсон қилиб туришга ҳаракт қилишимиз зарур. Чунки унинг дуоси ижобат. Мен ҳам рўзадорманку, мен ўзимга ўзим дуо қилсам бўлмайдими, деманг. Чунки мўмин одам ўзининг амалини 100% қабул...

Жума куни ғусл қилиш

Биламизки жума куни ғусл қилиш, покланиш, атир сепиш, энг чиройли кийимларни кийиш ва шунга ўхшаган чиройли ишлар бу улуғ куннинг суннат ва одобларидан эканлигини, лекин кўпчилик бу кунда ғусл қилмоқлик фарз, вожиб ёки суннат амал эканлиги тўғрисида ихтилоф қилишади. Машхур аллома, ҳанафий мазҳабининг катта олимларидан саналмиш Имом Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг  “Шарҳи маъониул осор” китобларининг жума куни ғусл қилиш бобида, бу кунда ғусл қилмоқлик вожиб ёки фазилатли амаллардан эканлиги ҳусусида бир қанча ҳадисларни келтириб ўтади. Бу ҳадисларда бир қавм жума куни ғусл қилмоқликни вожиб деса яна бир қавм жума куни ғусл қимоқлик вожиб эмас балки суннат амаллардан эканини айтади. Биринчи қавм ўз даъволарига қуйидаги ҳадисларни далил қилиб келтиради. Муҳаммад ибн Маҳзар тариқидан ривоят қилинади, бизга Яъқуб ибн Иброҳим у кишига отаси у кишига ибн Исҳоқ у кишига Зуҳрий у зотга Товус ривоят қилиб айтади:  “Мен ибн Аббос розияллоҳу анҳумга Набий саллоҳу алайҳи васалламнинг жума куни ғусл қилинг ва бошларингизни ювинг гарчи жунуб бўлмасангиз ҳам ва ўзингизга ҳушбўйлик суртинг деганини эсладингизми?”, дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Ҳа ғуслни билдим аммо ҳушбўйликни билмадим”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда ибн Марзуқнинг тариқларидан ривоят қилинади, бизга Аффон ибн Муслим ҳадис айтди у киши Шўбадан у киши Абу Исҳоқдан у киши Яҳё ибн Вассабдан ривоят қилиб айтади: “Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан жума кунининг ғусли ҳақида сўради. Шунда у зот розияллоҳу анҳу: “Бизга Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васаллам шуни буюрганлар”, дедилар. Яна бир ҳадисда Муҳаммад ибн Ҳумайднинг тариқидан ривоят қилинади, бизга Яҳё ибн Абдуллоҳ Букайр ҳадис айтди, у кишига Муфассал ибн Фуззола, у кишига Иёш ибн Аббос, у кишига Букайр ибн Абдуллоҳ ибн Ашаж, у киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг мавлолари ҳисобланмиш Нофедан, у киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан, у киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг завжайи мутоҳҳоралари Ҳафса онамиздан, у зот эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади: “Ҳар бир балоғатга етган киши учун жумага бориш ва ҳар бир жумага борувчи учун ғусл қилиш вожибдир”, дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Ансорларидан бўлган бир саҳобийларидан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жума куни ғусл қилмоқлик ва ўзида ҳушбўйлик бўлса ҳушбўйлик ишлатмоқлик ҳар бир муслимнинг устидаги ҳаққидир”, дедилар. Имом Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бир қавм жума куни ғусл қилмоқликни вожиб деб айтадилар ва бу иддаоларига ушбу ҳадисларни далил қилиб келтиришади. Бошқа бир қавм (яъни бизнинг мазҳабимиз уламолари) бу иддаоларга хилоф қилиб айтадиларки: “Жума куни ғусл қилиш вожиб эмас, лекин у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам буюрган ишдир, қуйида келадиган ҳадисларнинг маъноларида бу иш нима учун буюрилганлиги келтирилади: Муҳаммад ибн Ҳузайманинг тариқларидан ривоят қилинади, бизга Қонабий ҳадис айтдилар у киши Даровардийдан у киши Амр ибн Абу Амрдан у киши Икримадан ривоят қилиб айтади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳудан жума куни ғусл қилиш вожибми?”, дея сўрашди. У киши жавоб бериб айтдиларки: “Йўқ лекин у поклик ва яхшиликдир. Кимки ғусл қилса у яхши ишдир, ким ғусл қилмаса унга вожиб эмасдур. Мен сизларга бу иш қандай бошланганлиги ҳақида сўзлаб бераман: инсонлар жун газламадан бўлган кийим кийган ҳолатда жидду жаҳд билан меҳнат қилишар эди, масжид эса тор ва шифтга яқин шийпонча эди. Иссиқ бир кунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар, инсонларнинг терларидан...
1 1 187 1 188 1 189 1 190 1 191 1 523