islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институтида Ҳадис илми мактаби абитуриентлари учун тайёрлов курси бошланди

Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, муқаддас ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Ибн Ҳиббон, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Барокотий, Иброҳим ибн Маъқил Насафий ва Абд ибн Ҳумайд Кешийлар томонидан катта ҳадис мактабига асос солинган бўлиб, ушбу илму маърифат ва зиё масканлари ҳадис илми ривожи ҳамда дунё илм-фан тараққиётида ўчмас из қолдирган. Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида Ҳадис илми мактабини ташкил этилган эди. Давлат раҳбарининг жорий йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этишга оид берган топшириқлари ижроси мақсадида  бир қанча вазифалар амалга оширилди. Жумладан, 2019 йил 23 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлис баёни ва Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил қилиш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Мазкур Йўл харитасига мувофиқ Ҳадис илми мактаби абитуриентларини янги ўқув йилига қадар пухта тайёрлаш, энг муносиб абитуриантларни талабаликка кабул қилиш мақсадида 2019 йил 17 июндан Тошкент ислом институтида тайёрлов курси бошланди. Ушбу курсда Республикамиздаги ўрта махсус таълим муассасаларини битирган 52 нафар  абитуриентлар иштирок этмоқда. Тайёрлов курси дарс машғулотларига “Араб тили”, “Ҳадис истилоҳлари”, “Ҳадис шарҳлари” фанларидан Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари жалб қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ҳадис илми мактаби абитуриентларига ётоқхона, уч маҳал овқат ва ўқув машғулотларига ўз вақтида келиб-кетишлари учун автобус таъминотлар билан тўлиқ таъминланди.   2 482

Али розияллоҳу анҳунинг мақоматлари

عَنْ سَعْد ابْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ إِلَى تَبُوكَ، وَاسْتَخْلَفَ عَلِيًّا، فَقَالَ : أَتُخَلِّفُنِي فِي الصِّبْيَانِ وَالنِّسَاءِ ؟ قَالَ : ” أَلَا تَرْضَى أَنْ تَكُونَ مِنِّي بِمَنْزِلَةِ هَارُونَ مِنْ مُوسَى ؟ إِلَّا أَنَّهُ لَيْسَ نَبِيٌّ بَعْدِي ” Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук Ғазотига чиқдилар. Ва Али розияллоҳу анҳуни ўринбосар қилиб қолдирдилар. Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Мени ёш болалар ва аёлларга бошлиқ қилиб қолдирасизми?”. Сўнгра У зот айтдиларки: “Ҳорун Мусодан ўринбосар бўлгани каби сен мени ўрнимга бўлишга рози бўлмайсанми? Лекин мендан кейин бошка набий йўқ”. Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук Ғазотига кетаётиб Али розияллоҳу анҳуни ўринбосар килиб қолдирмокчи бўлдилар. Шунда Али розияллоҳу анҳу “Мени ёш болалару ва аёлларга бошлик килиб колдирмокчимисиз?”, дедилар.  Росулуллоҳ: “Мусо алайҳиссалом ўз биродарлари Ҳорунни Фиръавн ҳузурига ишончли вакил қилиб юборганлари каби, сен хам бу ерда менинг ишончли кишим булиб қолмоғингга рози эмасмисан? Бу ерда ишончли вакилим бўлибгина қолмоғинг мумкин, чунки мендан кейин пайгамарбар бўлмайди!”, дедилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розияллоҳу анҳуга бўлган ишончлари; 2- Давлат бошлиғи ёки ҳоким ёки қўмондон ўзи бошка давлатга сафар билан кетганида то сафаридан қайтиб келгунигача ўз ўрнига давлат ишларини идора қила оладиган ва мусулмонларнинг манфаатларини таъминлаб бера оладиган шахсни ўринбосар қилиб қолдириши кераклиги; Чунки Набий салллоллоҳу алайҳи васаллам “Табук Ғазоти” га чиққан пайтларида Мадинада ўзлари йўқ булган муддатича Али ибн Абу Толибни ўз ўринларига ўринбосар қилиб тайинлаганлар; 3- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мурувватлари ва рисолатларидан кейин ҳеч қандай Набий ҳам Расул ҳам бўлмаслиги, шунингдек Қуръони каримдан кейин ҳеч қандай китоб йўқлигидир. Зеро Аллоҳ таоло “Аҳзоб сураси” нинг 40-оятида шундай марҳамат қилади: وَلَٰكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ “Ва лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнгисидир”. Нотаниш сўзлар изоҳи: “استخلف عليا ” – яъни, Pасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни Мадинада мусулмонларнинг ишларига куз-қулок бўлиб туришлари учун ўзлари қайтиб келгунларигача ўринбосар килиб қолдирдилар; “أ تخلفني في الصبيان و النساء” – яъни, Мени ёш болалар ва аёлларга бошлиқ қилиб қолдирасизми?. Бу ўринда келган истифҳом итоб ёки хасрат учун келгандир. Яъни: бундай бўлиши керак емас еди, мен жиҳодга чиқишни ҳоҳлайман ва унга қодирман деганидир. 3-курс талабаси Эгамбердиев Исломжон 803

Намозда “соҳа устаси” бўлишни хоҳлайсизми?!

Қайси соҳа вакили бўлмасин, ўз мутахассислигини яхши эгаллаган, ўз касбининг устаси бўлса, иши ривожланади, харидори кўп бўлади, умумий қилиб айтганда, кам куч сарфлаб ҳам роҳат кўриши мумкин. Албатта, бу ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Соҳасининг мутахассиси бўлган илм эгаларидан бу даражага қандай етишганларини сўрасангиз, улар: “Авваламбор, Яратганнинг инояти, мадади билан, ундан кейин эса ожизона қилган меҳнатимиз, кўп йиллик машаққатимиз, илм йўлида жидду жаҳд қилиб, мушкулотларга қилган сабримиз натижаси”, – дея жавоб беришади. Дурадгор, заргар, қурувчи, шифокор, наққош каби истеъдод соҳиби бўлган соҳа вакилларини саволга тутсангиз, улар ҳам ютуқларга эришиш осон бўлмаганлиги, бунинг учун не-не босқичлардан ўтишга тўғри келганлиги, 15-20 йил тиним билмай меҳнат қилиш керак бўлгани ва ҳозирда ўша узоқ йиллик машаққатларининг мевасидан баҳраманд бўлиб, роҳатда, неъмат ичра яшаётганларини айтишади. Худди шунингдек, савдогарлик, тижорат, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчилар ва ўз ишида кўп зафар қучиб, ютуқларга эришганлар, машғулоти натижасида салмоқли мол-давлатга, сармояга эга бўлган инсонлардан бу ҳолатга қандай етишганларини сўрасангиз, улар ҳам бунинг учун кўп меҳнат талаб этилганлиги, бу йўл учун 15-20 йилдан ортиқ вақт сарфланганлиги, илк фаолият бошлаганида анчагина қийинчиликларни бошидан ўтказгани, ҳатто бир чақа ҳам фойда ололмагани, бироқ сабр-бардош ва кучли ирода шундай зафарларга эришишига сабаб бўлганлигини таъкидлашади. Эътибор берган бўлсангиз, ҳеч ким бир кун ёки бир ҳафта ё бир ой ёхуд бир йилда муваффақиятга эришиб, соҳасининг устасига айланмаган, қилган ишидан натижа, унум топмаган. Бунинг учун камида 10, 15, баъзида 20 йил талаб этилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу, албатта, умумий ҳолатнинг баёни. Лекин баъзи инсонлар ҳам борки, улар оз фурсатда юксак натижаларга эришадилар, соҳаларини яхши эгаллайдилар. Бу ҳам Аллоҳнинг бир иноятидир. Юқорида келтирганларимиз асосан дунёвий маслакларга тегишли эди. Ана энди мен сиз азизларнинг эътиборингизни бошқа бир жиҳатга қаратмоқчиман. Буюк тобеъин Собит Буноний шундай дейдилар: “Мен намоз ўқиш йўлида 20 йил қийналдим (яъни қалбни тайёрлаш, намоз ўқиш вақтида Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиш, Ул зотдан қўрқиб туриш даражасига етгунимча 20 йил сарфладим). Ана энди буёғига намоз ўқишим менга роҳат бермоқда, бунинг Аллоҳнинг буюк неъмати эканлигини англамоқдаман”. Субҳаналлоҳ! “Намоздаги ҳушу ҳузуъга ҳам шунча вақт керакми, наҳотки бу нарса шунчалар эътибор талаб қилса?!” – дейишимиз мумкин. Ҳа, керак бўлса шунча вақт сарфлаш, жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади. Шу ўринда, тобеъиннинг сўзини ўқиганлар: “Биз ҳам 15-20, балки 30 йилдани бери намоз ўқиймиз, нима бўлибди?!” – деб айтишлари, тобеъиннинг сўзлари уларни ҳайратга солмаслиги мумкин! Келинг, тобеъиннинг сўзлари ҳақида бироз мулоҳаза юргизиб кўрайлик! Эътибор беринг-а, буюк тобеъин Собит Буноний розияллоҳу анҳу намоз борасида 20 йил машаққат чекканларини айтмоқдалар. Бу гапларга изоҳ берадиган бўлсак, ул зот намозни азбаройи буюк амал эканлигини англаб, Аллоҳ таолога юзланиб, Яратгани билан алоқа боғлашга ихлосла интилиб, эртага Қиёматда илк сўраладигани намози ва у Жаннатнинг калити эканлигини тушунган ҳолда ибодат қилганлар, айнан шулар намозга шу қадар жиддий ёндашишларига сабаб бўлган. Агар намоз ўқишни ҳам бир соҳа сифатида оладиган бўлсак, шу соҳада роҳат-фароғатга етишиш учун 20 йил умрларини фидо қилганлар. Сўзларидан бу мақомга эришиш учун анчагина машаққат чекканлари англашилмоқда. Эҳтимол, намоз ўқишни илк бошлаган вақтларида хаёлни бир жойга жамлай олмаганлар, хаёл уларни турли оламларга сайр қилишга чалғитаверган, диққатни тўплашга қанчалар уринмасинлар, уддалашнинг имкони бўлмаган. Лекин улар “Бўлди, етар!” – деб қўл силтаб кетмаганлар, балки намознинг...

Фарзандларимиз нима учун ёлғон гапиради?

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Доимо рост гапиринг. Зеро, ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга етаклайди.  Киши рост гапиришда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида у «сиддиқ» (фақат рост сўзловчи) деб ёзилади.Ёлғончиликдан сақланинг. Чунки ёлғон бузуқликка етаклайди. Бузуқлик дўзахга олиб боради. Киши давомли ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида у «каззоб» (ёлғончи) деб ёзиб қўйилади”, дедилар. Имом Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. Ростгўйлик – мусулмон киши учун нақадар муҳим эканини биламиз. Шунинг учун ҳам фарзандларимизнинг ёлғон гапириши бизни хавотирга солади. Болаларнинг ёлғонини тузатиш учун биринчи навбатда, уларни нима мақсадда ёки нима сабабли ёлғон гапираётганини тушуниб олишимиз керак. Бу тушунчалар, кичкина болаларимизнинг ёлғон гапириши олдини олишимиз учун ҳам ёрдам беради, инша Аллоҳ. 1. Болалар ёлғонининг энг асосий сабабларидан бири – ота-онанинг ёлғонга жиддий қарамаслигидир. Болаларимиз олдимизда эканлигида бошқаларга «Мени уйда йўқ деб қўй», «Ҳозир мазам бўлмаяпти, узр, боролмайман!», ”Мен йўлдаман”, дейишимиз ёки «Мени умуман пулим йўқ, ғалва қилма!» каби ўзимиз учун аҳамиятсиз туюлган ёлғонларимиз билан болалар миясига аста секинлик билан ёлғон гапириш оддий ҳол эканлигини “сингдириб борамиз!“ 2. Болалар қўрққани учун. Жуда ҳам қаттиққўл ота-оналар фарзандлари жазоланмаслик учун, билиб ёки билмасдан қилган айбларини ёлғон билан яширади. 3. Баъзида эса ота-онасининг ҳафсаласини пир қилмаслик учун. Агар ота-онанинг боладан кутгани жуда кўп бўлса, лекин бола улар ҳохлаганча қобилиятли бўлмаса, ота онасини хафа қилмаслик учун баҳолари, бўлган воқеалар ҳақида ота-онасига ёлғон гапиришга мажбур бўлади. 4. Дўстини ҳимоя қилиш учун. Бу, айниқса ўғил болалар орасида кўп тарқалган синдром. Болалар бир-бирларини ҳимоя қилиш учун ҳақиқатни яширади. 5. Мақтаниш учун. Бундай ёлғон кичкина болалар ўртасида кўпроқ бўлади. Улар дўстлари орасида обрў топиш учун шундай қилишади. Бундай ёлғонлар одатда бойлик ва куч ҳақида бўлади. «Менинг дадамни 2 та машинаси бор!» «Менинг дадам жуда кучли!» каби. 6. Мақсадларига тезроқ эришиш учун. Масалан, «Овқатингни еб бўлсанг, сенга ширинлик бераман», ёки «Дарсингни қилиб бўлсанг, ўйнагани чиқишинг мумкин», деган шартлар қўйганимизда болалар тезроқ ширинлик ейиш ёки ўйнагани чиқиш учун бизни алдашга ҳаракат қилишади. Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, бола 4-5 ёшидан бошлаб тушуниб ёлғон гапиради, ундан аввалгиси, шунчаки кимларгадир тақлид бўлиши мумкин. Ёлғон билан қандай курашиш кераклиги ёки уни олдини олиш ҳақида, инша Аллоҳ эртага гаплашамиз. Ҳозирча эса, эслаб қолишимиз керак бўлган асосий қоида: «Болалар ёлғон гапирганда – жаҳл билан, агрессив ҳаракат қилишга шошилманг, аввало ёлғоннинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилиб кўринг». Манбаа: http://muslima ona kundaligi  739

Икки наълга масҳ тортиш мумкинми?

Наъл – шиппак, туфли маъноларини билдиради. Ҳозирги кунда наъл деганда шиппак каби оёқ кийимлар тушунилади. Икки наълга масҳ тортса бўлар эканда, деган гап  бекорга чиқмаган. Бир қарашдан ажиб туюлиши мумкин. Бу гапни айтувчилар ҳам нимагадир суянишган, албатта. Шунинг учун бу ҳақда кенгроқ илмга эга бўлиш мақсадида бу мавзуга доир ҳадисларга муржаат қиламиз. Баъзи уломалар хусусан Авзоий, Валид ибн Мулим ва Зоҳирийлардан бир тоифаси ушбу ҳадисни келтирганлар: “Авс ибн Абу Авс розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтди: “Отамни кўрдим, таҳорат олиб икки наълларига масҳ тортдилар. Кейин отамга айтдим: “Иккита наълга ҳам масҳ тортиладими?” Айтдики: “Мен Росулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламни икки наълларига масҳ тортаётганларини кўрганман”.  Яна Али розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятни келтирди: “Абу Зибёндан ривоят қилинади: “У Али розиялло анҳуни тикка туриб бавл қилаётганларини кўрди, сўнг сувни чақирди, таҳорат олди, икки наълларига масҳ тортдилар ва масжидга кирдилар. Икки наълларини ечиб намоз ўқидилар”. Шу ҳадисга биноан баъзилар икки наълга масҳ тортса бўлади дейишди. Ҳақиқатда шу ҳадис бор, энди қарайликчи бошқа яна ҳадислар бу ҳақида ривоят қилинганмикан. Эҳтимол, улар келтирган ҳужжатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичидан жавроб кийилган наълга масҳ тортгандирлар, масҳ билан икки жавроб қасд қилинган, икки наъл эмас. Жавроб эса ўша пайтларда бизнинг ҳозирги кундаги маҳсимизга ўхшаш бўлган. Икки наълга масҳ тортишлари эса фазл учун бўлган. Юқоридаги гапга хилоф чиққан бошқа барча уламолар наълга масҳ тортиб бўлмайди дейдилар ва қуйидаги ҳадисларни келтирадилар: “Нофеъ ривояти Ибн Умар розияллоҳу анҳу агар таҳорат олсалар икки оёқларида наъллари бўлган ҳолда қадамларининг устки қисмига қўллари билан масҳ тортдилар ва айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилардилар”. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳабар бердилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалллам бир вақтнинг ўзида ҳам наълларига ҳам қадамларига масҳ тортдилар”. Икки қадамларига масҳ тортишлари фарздир, икки наълларига тортишлари фазл деб эҳтимол қилинади. Икки наълни устидан масҳ тортиш зарари йўқ агар у тўқилган бўлса. Авсдан ривоят қилинган ҳадисда икки наълга масҳ тортиҳ жоизлигига далолат қиладиган бирор нарса йўқ. Али розияллоҳу анҳудан келган ривоятда эса наълларини масжидга кираётганларида ечишларидан билинадики ичидан жавроб кийганликлари ва унга масҳ тортишни қасд қилганликлари билинади. Чунки наълга масҳ тортишни ирода қилганларида уни ечмасдан намоз ўқишлари керак эди. Биламизки махсига масҳ тортилганда уни ечмаслик шарт қилинади. Назарий жиҳатдан қарайдиган бўлсак биз махсига қўйилган шартлар наълда топилмаслигини кўрдик. Масалан, тўпиқ баробаригача бўлиши, йиртиқ бўлмаслиги ва бошқа бу борада барча уламолар унинг шу шартларида ижмо қилишган. Агар наълга ўхшаган нарсага масҳ тортилса у ботил бўлади, масҳ ўрнига ўтмайди. Чунки унда махсининг шратлари топилмайди. Демак, биз оладиган фойдалар шуки, бирор ҳадисга кўзимиз тушса ёки эшитсак дарров кўринишича ҳукм олишга шошилмаслигимиз керак. Балки, ундан ҳукм олиш учун ҳадисни носих-мансухлигини, тарихий воқеаларини, уламолар фатвосини яхшилаб ўрганиб чиқиш зарур. Албатта, бу борада бизга “Мусталаҳул ҳадис” илми зарур. Бу илм бизга ҳадис ровийлари ҳолатини, матнини ва ҳукм олиш усули кабиларни ўргатади. Ҳозирги кунда бизга уламоларимиз ҳадисларнинг саҳиҳ ва саҳиҳ эмасларини, қабу қилинадиган ва қабул қилинмайдиганларини ҳатто шарҳларигача китоблар тасниф қилишган. 1-босқич талабаси Тожиқулов Умурзоқ   630
1 1 186 1 187 1 188 1 189 1 190 1 523