Тарихдан маълумки, қадимги Мавроуннаҳр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тасаввуф, фароиз, усулул фиқҳ ва мусталаҳул ҳадис фанлари бўйича ислом оламида машҳур олимларнинг араб, форс, туркий тилларда ёзилган мўътабар китоблари, ушбу китобларга ёзилган шарҳлар ва уларнинг ҳошиялари ўқитилган. Ушбу фанлар бўйича энг мўътабар китобларни тугатганларни эса “Хатм карда мулло” деб номлашган. Талабалар мадрасада ўқишни тамомлаш вақтида “Хатмул кутуб”, яъни “Дарслик китобларни тугатганлик” бўйича махсус тадбир ўтказилган. Тадбирда ўша вақтдаги катта мударрислар, шаҳар қози ва муфтийлари йиғилган. Устоз ва талабаларга дастурхонлар ёзилиб, тадбир сўнгида китобларни ўқиб тугатган талабалар қози ва муфтий каби катта устозлар олдида имтиҳон қилиниб, ғолиблар ва дарс берган устозлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилинган. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, юртимизда ана шундай азалий қадриятлар тикланмоқда, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш асосий вазифа қилиб белгиланмоқда. Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабаларининг мўътабар асарларни ўқиб тугатганлиги муносабати билан “Хатмул кутуб” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Диний ишлари бўйича қўмита диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Салоҳидин Шерхонов, ЎМИ котибият бўлими мудири Муҳаммадайюб Ҳомидов, ЎМИ раиси маслаҳатчиси Исмоил Муҳаммад Содиқ, ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, ўқитувчи ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Анъанага кўра Қуръон тиловати ва муфтий ҳазратларининг дуои хайрлари билан бошланган тадбирда институт ректори У.Ғафуров 2018-2019 ўқув йили мобайнида талабалар устозлар кўмагида асосий дарс ва қўшимча машғулотларда ўқиб тамомлаган китоблари ҳақида маълумот берди. Тадбирда У.Ғафуров институтнинг 20 нафардан ортиқ ўқитувчилар томонидан институтнинг 300 нафар талабаларига ўқув йили бошидан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари матни ва унинг шарҳи ҳамда Имом Таҳовийнинг “Шарҳи Маонил осор” асари матни ва унинг шарҳи асосий ва факультатив дарс сифатида ўқитила бошлангани, устозларнинг ҳиммати ва талабаларнинг ғайрати билан ушбу мўътабар асарлар тўлиқ ўқиб тугатилганини эслатиб ўтди. Шунингдек, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари бошчилигида “Ҳидоя”, “Шарҳул виқоя”, “Канзуд дақоиқ”, “Ал-ашбоҳ ван назоир”, “Нурул анвор”, “Усулуш Шоший”, “Шарҳу Ақоидун Насафия”, “Зовъул маолий”, “Интибоҳотул муфида” каби кўплаб китоблар ўқиб тугатилди. Келажакада шу каби “Хатми кутуб” тадбирларини Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Насафий каби алломаларнинг зиёратгоҳларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Мамнуният билан қайд этиш мумкинки, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари раҳбарлигида Тошкент ислом институтига ўқишга киргандан кейин 67 нафар талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар. Жорий ўқув йили давомида бир қанча қори ва қория талабалар Қуръони каримни бир ўтиришда ёддан ўқиб бергандилар, институт қорилари республика Қуръон мусобақасида фахрли ўринларни эгалладилар ҳамда Кувайт, Малайзия, Туркия, Россия, Эрон, Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаларида муваффақиятли иштирок этдилар. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов Саудия Арабистонида ўтказилган Халқаро қорилар мусобақасида ҳакам сифатида иштирок этди. 2019 йил Рамазон ойида институтнинг 90 дан ортиқ устоз ва талабалари Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида таровеҳ намозларида “Хатмул Қуръон” қилиб бердилар. Мана шундай амалий натижалардан яна бири, тадбири асносида битирувчи курс талабалари Ҳабибуллаев Сирожиддин ва Нажмиддинова Робияга “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Қуръони карим бўйича ижоза шаҳодатномасини топширди. Тадбир якунида муфтий ҳазратлари барча иштирокчиларни “Хатмул кутуб” муносабати билан муборакбод этиб, мўътабар китобларни хатм қилиб ўқишнинг фазилати ва бу йўлда...
Биз биламизки, таҳоратда тўртта фарз бор: Юзни ювиш. Икки қўлни тирсаклари билан ювиш. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш Икки оёқни тўпиқлари билан ювиш. Тўртинчи фарз бўлмиш, оёқ ювиш борасида уламолар турли хил фикрларни айтишган. Баъзилари уларга масҳ тортилади, дейишган. Бошқалари эса икки оёқ ювилади дейишган. Аббос ибн Тамим амакисидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва оёқларига масҳ тортдилар. Урва ҳам шундай қилди”. Биринчи фикр эгалари мана шу ҳадисни далил қилиб олдилар ва икки оёққа масҳ тортишнинг ҳукми бошнинг ҳукми кабидир дедилар. Бошқалар эса бундан бошқа фикрга юрдилар ва оёққа масҳ тортилмайди, балки ювилади деб, қуйидаги ҳадисни ҳужжат қилишди: Абдухойрдан ривоят қилинади: “Али розияллоҳу анҳу Роҳбага кирдилар ва “менга сув келтир”, дедилар. Сўнг мен сув ва идиш келтирдим. Шунда Али розияллоҳу анҳу таҳорат қилдилар ва оёқларини уч марта ювдилар. Сўнг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари худди шундай бўлган” дедилар”. Бу каби ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражасида келган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилсалар, оёқларини ювардилар. Бундай ихтилофнинг келиб чиқишининг сабаби, инсонлар таҳорат фарзлари оятидаги و ارجلكم деган калимада ихтилоф қилишди. Масҳ тортиш керак, деганлар, бу калимани ўзидан олдингисига изофа қилиб, “ва аржуликум” деб касра ҳолатда ўқишди. “Ювиш керак”, деганлар эса “ва аржулакум” деб, фатҳа билан ўқишган. Жумҳур қироатда (қироат имомларининг кўпида) “ва аржулакум” деб фатҳа ҳолатда ўқилган. Шундан келиб чиқиладиган бўлса, таҳоратда икки оёқ ювилади. “Шарҳу Маъонил Осор” китоби асосида ТИИ талабаси Кўпайсинов Жасур 639
Имом Шотибийнинг “Ҳирз ал-Амоний ва Важҳ ат-Таҳоний” асари қироат фани соҳасида ёд олиш осон бўлган шеърий услубда ёзилгани, қироат фанининг деярли барча тармоқларини қамраб олгани боис унга қизиқиш ниҳоятда катта бўлган. Шунинг натижасида унга бағишланган кўплаб мўъжаз ва кенг шарҳлар ёзилган. Биз мазкур бўлимимизда “Ҳирз ал-Амоний ва Важҳ ат-Таҳоний”га ёзилган баъзи шарҳларни келтириб ўтамиз . 1) “Фатҳ ал-васид” Абу-л-Ҳасан Илмуддин Али ибн Муҳаммад ибн Абдуссамад ал-Ҳамадоний ас-Саховий (1159-1246) қаламига мансуб шарҳ. У машҳур ҳадисшунос ва қироат олими ҳамда муфассир ҳисобланади. Йигирмадан ортиқ нодир асарлар муаллифи. Имом Шотибийнинг асарига ёзган шарҳининг тўлиқ номи “Фатҳ ал-васид фий шарҳ ал-қасид” деб аталган ва у машҳур асарга битилган биринчи шарҳ ҳисобланади. 2) “Шарҳ аш-Шотибий” Ибн ан-Нажжор куняли олим Муҳиббиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн ал-Ҳасан ал-Бағдодий аш-Шофеъий (1182-1246) шарҳи. У машҳур тарихчи олим ҳисобланади. Имом Шотибийнинг қасидасига ҳам катта ҳажмда шарҳ битган. 3) “Ад-Дуррат ал-фарида” Рашидиддин Абу Юсуф ал-Мунтажаб (Ҳусайн) ибн Абдулизз ибн Яъқуб ал-Ҳамадоний (ваф. 643/1246) шарҳи. У ҳамадонлик қироат ва наҳв олими бўлиб, Имом Шотибийнинг асарига “ад-Дуррат ал-фарида фий ҳалли ал-қасида” номли катта шарҳ битган. 4) “Ал-Лаолий ал-фарида” Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад Юсуф ал-Фасий ал-Муқиррий (1185-1258) қаламига мансуб шарҳ. У ҳанафий олими ҳисобланади. Фасда туғилиб ўсган бўлса-да, Ҳалабда яшаган. Мисрга келиб, Имом Шотибийнинг шогирдларида ўқиган. Унинг ҳуснихати чиройли бўлгани боис хаттот сифатида ҳам танилган. Имом Шотибийнинг қасидасига ўртача шарҳ битган ва уни умрининг охирларида битиб тугатган. Асар “ал-Лаолий ал-фарида фий ҳалли ал-қасидат аш-шотибиййа” ёки “ал-Фаридат ал-боризиййа” деб ҳам аталади. Муаллиф ўз шарҳини қисқартириб, шу ном билан атаган бўлиши ҳам мумкин. 5) “Иброз ал-Маоний” Абу Шома куняси билан шуҳрат қозонган олим – Абдурраҳмон Абу Шома ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Мақдисий ад-Димашқий аш-Шофеъий (1202-1267) қаламига мансуб шарҳ. Абу Шома таниқли муҳаддис, ҳофиз, муаррих, муфассир, фақиҳ, мутакаллиф, наҳв ва қироат олими ҳисобланади. Унинг илм-фаннинг қарийб барчасига оид асарлари бор. Мазкур шарҳи ҳам шуҳрат қозонган бўлиб, бир неча марта нашр этилган ва ўртача шарҳ ҳисобланади. Шориҳнинг ўзи уни қисқартириб, қисқа вариантини ҳам яратган. 6) “Ҳавз ал-Маоний” Жамолиддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Малик ал-Жайёний ан-Наҳвий (1204-1274) қаламига мансуб шарҳ бўлиб, Имом Шотибийнинг асарини қисқартириб баён қилган. 7) “Канз ал-Маоний” Муҳаммад Шўъла номи билан танилган қироат олими бўлмиш Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мавсилий ал-Ҳанбалий (1226-1258) шарҳи. Унинг Ибн ал-Маваққаъ куняси ҳам бўлган. Ҳалабда, Қоҳирада яшаб илм олган. Манбаларда нақл қилинишича, Муҳаммад Шўъла устози ёнида ухлаб қолади ва тушида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни кўради. Ул зоти шарифдан илм сўраган ва ул зоти бобаракот унга бир неча хурмо едирган. Кейинчалик устози: “Шўъла шу вақтдан бошлаб очилди!” деган эди. Унинг етти қироатга бағишланган “аш-Шамъат ал-музийя” асари “ро” ҳарфи билан тугайдиган манзумалардан биридир. Муҳаммад Шўъланинг Имом Шотибий қасидасига ёзган мазкур “Канз ал-маоний” номли шарҳи анча машҳур бўлиб, бир неча марта нашр қилинган. Жумладан, ХХ аср бошларида Тошкентда ҳам тошбосмада чоп этилган. Мазкур “Канз ал-маоний”да шориҳ шарҳлашда учта қоидани асос қилиб олган: мабодий, лавоҳиқф ва мақосид. Биринчисида луғат, иккинчисида эъроб қоидалари, учинчисида каломнинг мақсади – умумий маъно изоҳи кўриб чиқилган. 8) “Ал-Муҳнад ал-Қози” Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Али ал-Андалусий (ваф. 640/1242) шарҳи бўлиб, у Андалусиядан чиққан қироат...
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Валъақибатулил муттақийн. Вассолату вассаламу ъала росулиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳобиҳи ажмаъийн. Ислом динида ҳайвонлар икки турга бўлинади: гўшти ейиладиган ва гўшти ейилмайдиган. Гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар ваҳший бўлгани учун уларнинг бавли нажосати ғализадир. Гўшти ейиладиган ҳайвонларда еса, Пайғамбар алайҳиссалом тарафларидан зикр қилинган ҳадисларга таяниб, турли хил фикрлар баён қилинган. Бир тараф уламолар гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли нажосат дейишган, бир тараф уламолар еса, гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли пок эканини баён қилиб, ҳудди гўштининг ҳукми каби покдир, деб баён қилишган. Улар қуйидаги ҳадисни далил қилишди: “Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мадинага Урайна деган жойдан одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келишди. У ернинг ҳавоси уларга ёқмади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Агар сизлар бизнинг подаларимизнинг олдига борсангиз, уларнинг сутларидан ичардингиз». Яна Анас розияллоҳу анҳудан: «Бавлидан ва сутидан» деган ривоят ҳам келган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Туянинг сутлари ва бавлларида қориндаги касалликларга шифо бор». Демак, шундан келиб чиқадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шулардан бўлган, яъни гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли даво бўлиши учун деб тавсия қилдими, у ҳалолдир. Бошқа бир уламолар бу фикрларга зид келадиган Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисларни далил қилиб келтирди. Шулардан: Ториқ ибн Хазрамийдан ривоят қилинади: У киши айтди: «Ё Расулуллоҳ, бизнинг ерларимизда узумзорлар бор, биз улардаги узумларни сиқиб, сувини ичамиз дедим. У киши мумкин емас, деди. Мен яна қайтардим. Мен: “Ё Расулуллоҳ, биз ундан касалларимизга шифо мақсадида ишлатамиз. Расулуллоҳ: “У касалликдир, шифо эмас», дедилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳам бу тўғрисида: «Аллоҳ таоло ҳаром ва жирканч нарсаларни шифо қилиб қўйган эмас», деган ривоят келган. Мана бу осорларда собит бўлдики, Аллоҳ таоло бандаларига ҳаром қилган нарсаларида шифо йуқдир. Олдинги осорларда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг бавлини шифо, деб айтдилар. У нарса ҳаром эмас, пок, деди. Юқоридаги ҳадисларда келганидек, туянинг бавли зарурат юзасидан, яъни касалликка шифо бўлиши мақсадида ишлатса бўлади. Сабаби туя гўшти ейиладиган ҳайвонлар туркумига киради. Шунга кўра, гўшти ейиладиган ҳайвонлардан чиққан бавл ва улардан ортган сувлар пок ҳисобланади. Лекин хамр, яъни ароқ бўлса, бундай емас. Сабаби унинг асли нажас ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларда шифо йўқдир. Демак, бундан келиб чиқадики, асли ҳалол бўлган нарсалардан ортган нарсалардан шифо сифатида фойдаланиш дуруст экан. Туянинг бавлини зарур пайтида касалликка шифо бўлиш мақсадида ичса бўлмайди, деган олимларнинг гапига мутақаддим олимларлар ҳам бавл ҳақида ихтилоф қилишган. Муҳаммад ибн Али айтади: “Туя, сигир, қўйнинг бавлидан даво сифатида ишлатса, зарари йўқдир”, дедилар. Муҳаммад ибн Ҳасан айтганларидек, ҳар бир ҳолатда уни ишлатиш ҳалол-покдир. Ато розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинади: “Ҳар бир гўшти ейиладиган ҳайвоннинг бавлида ҳеч нарса, яъни зарар йўқдир”. Хулоса шуки, ҳозирги пайтда, ҳаттоки, Саудияда туянинг бавлини қуритиб, уни капсула қилиб, шифо мақсадида тақдим этилаётгани бунга яққол мисол. Шулардан келиб чиқадики, туя ва шунга ўхшаш гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли зарурат юзасидан шифо мақсадида ишлатса, мубоҳдир. Валлоҳу аълам. 1-курс талабаси Тўйчиев Шаҳзод 700