islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТЕЗ ВА ОСОН ЁДЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР

بسم الله الرحمن الرحيم Ҳурматли Қуръон мухлислари! Сўнгги йилларда юртимизда Қуръони Каримни ўрганишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунга ҳар йили ўтказиб келинаётган Республика Қуръон мусобақаларининг 2018-йилда кенг миқёсда, оммавий тарзда ўтказилганини мисол қилиш мумкин. Шунингдек, юртимиздаги фаолият юритаётган барча Ислом билим юртларида Қуръон ёдлашга ихтисослашган алоҳида гуруҳлар ташкил қилингани ҳам сўзимизнинг тасдиғидир. Ушбу хайрли ишлар давоми сифатида, келажакда Қуръон таълимида янада катта натижаларга эришиш, таълимни самарали олиб бориш мақсадида, айни пайтда, мен таҳсил олаётган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари томонидан менга “Қуръони Каримни тез ва осон ёдлашда замонавий инновацион ёндашувлар” мавзусида малакавий битирув диплом иши берилган. Биз, институтимизнинг тажрибали устозлари назорати остида мавзуни жиддий ўрганишга, юртимизда ҳали қўлланилмаган янги услублар яратишга киришдик. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидаги Қуръон мадрасаларида фойдаланилаётган услубларни кўриб чиқдик. Халқаро мусобақага борганимизда ҳам кўпгина иштирокчи қорилар билан тажриба алмашишга, уларнинг ҳам услуб ва тажрибалари ҳақида маълумот олишга интилдик. Интернет орқали ҳам кўплаб хорижий университетларнинг сайтларига кириб, уларнинг таълим тизимини ўрганишга ҳаракат қилдик. Дунёнинг таниқли қироат уламолари томонидан таълиф этилган Қуръони Каримни тез ва осон ёдлашга доир араб, инглиз ва турк тилларидаги китобларни кўриб чиқдик ва энг керакли нуқталарини таржима қилиб илмий ишимизга киритиб бордик. Айни пайтда илмий ишимиз қисман тайёр. Ҳозир эса, биз кўриб чиққан бир нечта услубларни жамлаб тузилган ва ўзимиз, ушбу услублар ичида энг фойдалиси деб билган янги услубни қисқача шаклда эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Агар ушбу услублар сиз азиз ҳамюртларимизга ёрдам бера олса, биз илмий ишимизда фойдаланган манбаларнинг муаллифларининг, ўз тавсиялари билан бизга ёрдам берган барча устозларимизнинг, жоиз бўлса, каминанинг ҳам ҳаққимизга дуо қилиб қўйишингизни илтимос қиламиз. Аллоҳ таоло бу билимларни ўзимизга ҳам, ўзгаларга ҳам, дунё ва охиратда манфаатли айласин, омийн! Биринчи ёдлашда: Қуръон ёдлаш учун қулай, ортиқча чалғитувчи нарсалардан холи, тинч хона танлаб олинади; Гавдани тик тутган ҳолда ўтирилади, мусҳафни кўкракдан баландроқ бўлган лавҳа устига, сал чапроқ қилиб қўйилади; Ёдлаш учун, кўпи билан бир ёки бир ярим қатор оят белгилаб олинади. Агар оят бир ярим қатордан узун бўлса, маъно бузилмайдиган жумлагача бўлиб олинади; Мусҳафга диққат билан қараб, имконият даражасида баландроқ, ўртача тезликда, бироз тараннум билан, 3 маротаба ўқилади; Кейин мусҳафни ёпиб, ўша қаторнинг ўзини ёддан худди шу тарзда етти мартагача ўқилади. Мана шунда жами ўн марта ўқилган бўлади ва бир қатор тўлиқ ёд бўлади. Кейинги қаторларни ҳам худди шундай услубда ёдланади. Ярим саҳифа бўлганда, шу услубда (уч марта қараб ва етти мартагача ёддан ўқиб) битта жамланади. Мана шунда жами йигирма (20) марта ўқилган бўлади. Ва бир саҳифа бўлганда, шундай қилиб яна бир жамланади ва барчаси ўттиз (30) марта бўлади. Бунинг учун ярим соат вақт сарфланади ва бир саҳифа тўлиқ ёд бўлади (ин ша Аллоҳ). Агар биз бир кунда узлюксиз эмас, балки орада дам олиб, умумий беш соат ажратсак, ярим пора (ўн – 10  саҳифа) ёдлашга имкониятимиз бўлади. Қўшимча яна ярим соат ажратиб, олдин ёдлаган пораларимиздан ҳар куни бир пора ўқишни одат қилсак, ёдланган поралар есдан чиқиб кетмаслигини таъминлайди. Худди шу тарзда давом этсак, икки ойда Қуръонни тўлиқ ёд олишга эришамиз, ин ша Аллоҳ (олий маъҳаднинг бир нечта талабалари мисолида кузатилган). Иккинчи марта такроран ёдлашда: Ҳар куни бир порани белгилаб олиб, ҳар бир саҳифани беш...

Навоийнинг “Арбаъин”и…

Алишер Навоий омма, халқ истифода қилиши учун соф шаръий кўрсатмаларга доир асарлар ҳам ёзган.  Бу маънода унинг энг кўзга кўринган асари, шубҳасиз, “Арбаъин” китобидир. “Арбаъин” “қирқта” дегани бўлиб, истеъмолда қирқта сайланма ҳадисдан иборат ҳадис китобларига айтилади. Ушбу услубда асар яратиш Ислом оламида яхши бир анъанага айланган. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари асос бўлади: قَالَ رَسولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثًا فِي أَمْرِ دِينِها، بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهًا، وُكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَافِعًا وَشَهِيدًا». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради ва Қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан”. Бу ҳадис бироз заифроқ йўллар билан нақл қилинган бўлса-да, у жуда  кўп муҳаддислар томонидан ривоят қилинган машҳур ҳадис ҳисобланади.  Жумладан, уни имом Байҳақий Абу Дардо ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу розияллоҳу анҳумодан, Дайламий Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан, Абу Нуъайм Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Ибн Жавзий Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Мазкур ҳадиси шарифнинг илҳоми билан кўпчилик муҳаддислар ва уламолар тарафидан “Арбаиън” асарлари яратилган. Бу тур ҳадис китобларини катта икки қисмга ажратиш мумкин: 1.Маъулум бир мавзудаги ҳадислардан қирқтасини жамлаган асарлар. Масалан, одоб-ахлоқ, илмнинг фазилати, истиғфорнинг фазилати, Мадинанинг фазли ҳақида, ҳажга ёки табобатга оид ҳадислардан тузилган арбаъинлар каби. 2.Исломнинг умумий асосларини ифода этувчи ҳадислардан тузилган арбаъинлар. Буларда мавзу чекланмайди. Бу тур арбаъинлар ичида энг машҳур ва мўътабари имом Нававийнинг “Арбаъин”лари эканида шубҳа йўқ. Мазкур ҳадиси шарифда айтилган ваъдадан умид қилиб, мусулмон шоирлар ҳам шеърий “Арбаъин”лар ёзишган. Жумладан, буюк олим Абдурраҳмон Жомий раҳматуллоҳи алайҳ форс тилида “Арбаъин” тузиб, унда фазилатли амалларга доир қирқта ҳадисни шеърий тўртликлар билан таржима қилган. Кейинроқ у кишининг хос шогирди, мумтоз шоир Мир Алишер Навоий ҳам устоз йўлидан бориб, ўзининг “Арбаъин” асарини битган. Алишер Навоийнинг “Арбаъин”ини ўрганар эканмиз, унда асосан Ислом ахлоқига доир ҳадислар жамланганини кўрамиз. Муаллиф унда устози Абдурраҳмон Жомий “Арбаъин”ида келтирилган ҳадисларнинг айримларини олиб, айримлари ўрнига бошқа ҳадисларни танлаган ва аввал ҳар бир ҳадиснинг арабча матнини келтириб, кетидан унинг мазмунини шеърий тўртлик шаклида ифода этган. Бунда ҳадислар сўзма-сўз таржима қилинмай, уларнинг умумий мазмуни акс эттирилган. Зеро, ҳадисларни назмда сўзма-сўз таржима қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу боис, муаллиф аввал ҳадиснинг матнини бериб, кетидан унинг умумий мазмунини бадиий услубда баён қилган. Бу айрим уламоларнинг “етарли билимга эга кишилар ҳадисларнинг маъноларини нақл қилишлари мумкин” деган фикрларига асосланган ишдир. Маълумки, Алишер Навоий аслида ҳадислар устида тадқиқот олиб борадиган муҳаддис бўлмаган, бошқача қилиб айтганда, бу соҳа у кишининг мутахассислиги эмас. Қолаверса, у киши яшаган пайт Ислом оламида ҳадис илмидан узоқлашиш бошланган даврга тўғри келади. Ушбу шароитда мана шунчалик ишончли ҳадисларни жамлашнинг ўзи ҳазрат Навоийнинг ҳадис илми борасида қанчалик юқори даражада эканларини кўрсатади. 4-курс талабаси Анорбоев Исломбек Мавлонович 642

Мир Алишер ҳаётига назар…

Бутун туркий тил дунёси Алишер Навоийни “Шамс ул-миллат” — миллат қуёши деб ҳамма даврларда эъзоз билан тилга олади. Алишер Навоий ҳижрий 844 йили Ҳирот шаҳрининг Неъматобод мавзесида илм-маърифатли, билимсевар оилада дунёга келди. Бу милодий 1441 йил феврал ойининг 9-кунига тўғри келади. Алишер Навоийнинг ота томонидан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан эмикдош бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан бўлиб, мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси Қобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи, исми маълум эмас. Замондошлари уни “Низомиддин Мир Алишер” деб улуғлаганлар. “Низомиддин” — диннинг низоми деганидир. Кўпинча, мансаб эгаларига нисбатан айтилган “Мир” — амир демакдир. Академик Алийбек Рустамов бу ҳақида қуйидагиларни ёзади:  “Ҳазрати Навоийнинг диёнати ҳамма замон, ҳамма маконнинг ҳамма халқлари, айниқса мусулмонлар учун ўрнакдир. У Ислом ибодатию муомаласи, ахлоқу одобига аъло даражада амал қилди, ўзини бутунлай мамлакат тараққиёти ва эл хизматига бағишлади. Шунинг учун унга “Низомиддин” лақаби берилди”. Алишер болаликдан маърифатли оила муҳитида тарбия топди. Алишер оилада учинчи ёки тўртинчи фарзанд бўлиб, мактабда бўлажак султон Ҳусайн Бойқаро билан бирга ўқиди. У ерда савод чиқарди, шеър ўқиш ва ёд олиш, шеър битишга болаликдан ҳавас уйғонди. Кичик мактаб ёшида форс шоири Фаридиддин Атторнинг катталар ҳам тушуниши қийин бўлган “Мантиқ ут-тайр” достонини форс тилида ўқиб ҳам уқиб ёд олгани унинг ёшлик истеъдодининг муҳим қирраларидан эди. 1447-йилда подшоҳ Шоҳрух Мирзо вафот этиб, пойтахт Ҳирот нотинч бўлиб қолади. Алишерлар оиласи Ироққа кўчиб кетади. Йўлда Тафт шаҳрида Алишер машҳур тарихчи Шарофиддин Али Яздий билан учрашади, зийрак ва ақлли болакайнинг зукколигидан мамнун бўлган кекса олим унинг ҳаққига дуолар қилади. Халқ орасидаги “Улуғлар дуоси қабул бўлади” деган нақл бежиз эмас. Алишерлар хонадони 1451-йилда Ҳиротга қайтади. Кўп ўтмай, тахтга Абулқосим Бобур Мирзо ўтиради. Алишернинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад Сабзаворга ҳоким қилиб тайинланади. Алишер эса, ўқишни давом эттиради. 1453-йилда Алишернинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад вафот этди. Алишер Абулқосим Бобур хизматига кирди. Аввал Сабзаворда, сўнг Машҳадда яшади. Икки мактабдош дўст — Ҳусайн ва Алишер яна бирга бўлдилар. Бу йиллар ҳам ёш Алишер учун ўқиш ва билим эгаллаш йиллари бўлди. Шеърга меҳр Алишерни ижодга ундади. Ўзбекча шеърларига “Навоий”, форсча шеърларига “Фоний” тахаллусини қўйди. Ўсмирлик даврларида Алишер ўқишда ва ёзишда тиним билмас, шеър мутоаласидан чарчамас эди. “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида ўзининг ёшлик чоғида машҳур ўзбек ва форс шоирлари назмидан 50 минг байт (100 минг мисра) шеърни ёд билганини сўзлайди. Болалик вақтларидаёқ ўз даврининг Амир Шоҳий, Лутфий, Камол Турбатий каби шоирлари билан яқиндан алоқада бўлди. Отаси вафотидан сўнг таниқли илм ва адабиёт, санъат арбобларидан Саййид Ҳасан Ардашер, Паҳлавон Муҳаммад кабилар оталик қилдилар. Сабзаворлик олим ва шоир Дарвеш Мансурдан аруз бўйича таълим олди. 1457-йилда Абулқосим Бобур Мирзо вафот этди. Унинг ўрнини Абусаид Мирзо эгаллади. Ҳусайн Бойқаро тахт учун курашга шўнғиб кетди. Навоий эса Машҳад мадрасаларида ўқишни давом эттирди. 1464-йилда Ҳиротга қайтиб келган шоир ҳаётида нохушликлар бошланди. Абусаид Мирзо тахтга даъвогар Ҳусайн Бойқаронинг яқин кишиларини таъқиб остига олади. Алишернинг ота мулкини мусодара қилади, тоғалари Кобулий ва Ғарибийларни қатл эттиради. Навоий 1460-йилларнинг иккинчи ярмида Самарқандда яшади. Темурбек пойтахт қилган бу кўҳна шаҳар унинг ҳаётида ўчмас из қолдирди. Бу ерда ўз даврининг етук олимларидан, хусусан, шу кунгача асарлари Ислом...

Имом Шотибийнинг ҳаёти ва ижоди

Қорилар саййиди, шайх, имом Абу Муҳаммад Абул-Қосим ал-Қосим ибн Фирруҳ ибн Халаф ибн Аҳмад ар-Руъайний ал-Андалусий аш-Шотибий (538/1143) йили Андалусиянинг Шотиба шаҳрида таваллуд топган. Манбаларда унинг кўзлари ожиз ҳолда туғилгани зикр қилинади. Баъзи тадқиқотчилар унинг куняси бўлмиш Абул-Қосимни ўзининг Қосим деган исми дейдилар. Унинг машҳур куняси Абу Муҳаммаддир. Имом Заҳабий “Маърифат ал-қурро ал-кибор”,(Улуғ қориларни таниш) “Тазкират ал-ҳуффоз”,(Қорилар ҳотиралари) “ал-Ибар” (Ибратлар )китобларида, Ибн ал-Жазарий “Ғоят ан-ниҳоя”( ) китобида, Ибн Қози Шеҳба “Табақот” китобида Қосим унинг исми эканлигини тўғри дея эътироф этганлар. “Фирруҳ” номи Андалусия шевасидаги лотин тилидан олинган бўлиб, унинг маъноси араб тилида “ҳадид”, яъни темир маъносини беради. Руъайний Ямандаги Зий Руъайн қабиласига нисбат бўлиб, ушбу қабилага мансуб одамлар Миср ва бошқа шаҳарларга ҳам кўчиб борган эканлар. Имом Шотибийнинг асли ҳам ушбу қабилага мансуб ҳисобланади. Шотибий дейилишига сабаб эса олимнинг туғилган шаҳарига нисбат беришдир. Шотиба Андалус (ҳозирги Испания) шарқида қалъа билан ўралган катта шаҳар номи ҳисобланади. Шотибий Қуръони Карим қироати, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадислари ва тафсир илмида олим кишилардан бўлган. Агарда унинг олдида Имом Бухорий ва Имом Муслимларни “Саҳиҳ”лари ва Имом Моликни “ал-Муватто”лардан ҳадис ўқилса, китобга қарамасдан улардаги хатоларни ёддан айтарди ва китобларни грамматик жиҳатдан ҳаракатларидаги жузъий камчиликларни ҳам тўғрилаб қўярди. Чунки, Шотибий ўз замонасининг наҳв илми бўйича ҳам таниқли олимлардан бўлган. Имом Шотибий Қуръон илмларини имоми, Аллоҳнинг китобида насиҳатгўй, йўлбошчи, араб сўзларини тузилиши, луғатини билишда энг олди уламолардан, уни халқ орасида айтишларича ҳадис ёд олишликда нодир олим бўлган эди. Шайҳ Шотибий заковатли, барча илмлардан хабардор, шеърият назмида ҳам маҳоратли бўлган. Қироат илмида етук билимдон, валийлик, зоҳидликлари бениҳоя бўлган. Аллоҳга қилаётган ибодатларида ўзларини синиқ олиб турар. Қалби доимо Аллоҳ зикри билан уйғоқ, вақти-вақти билан кароматлар кўрсатиб турардилар. Бунга қўйидаги икки мисолни келтириб ўтамиз: Шотибий “Фозилийя” мадрасасида бомдод намозини ўқиб сўнгра дарс бериш учун шу ерда ўтирарди ва одатига кўра “Ким биринчи келган бўлса ўқисин” дерди. Бир куни “Ким иккинчи келган бўлса шу киши ўқисин” деди, шунда биринчи келган талаба ўйланиб қолди, чунки бундай ҳолатни шайхнинг ҳузурида умуман кўрмаган эди. Сўнгра талаба ўтган дарсда шайхга нисбатан қандай беодоблик қилдим экан деб ўйланиб турганди тўсатдан кечаси уйқусида жунуб бўлиб қолганлиги эсига тушиб қолди, сўнг югурганича мадрасанинг ёнидаги “ҳаммом”га бориб ғусл қилиб қайтиб шайхни ҳузурига келганида аввалгиси ҳали дарсини якунига етказмаган эди. Аввалгиси дарсини тугатгач Шайх, “энди биринчи бўлиб келган киши ўқисин” дейди. Имом Шотибий Мисрга борган вақтида Миср волийси у зотга жуда катта ҳурмат кўрсатиб ўзининг саройидан жой бериб гўзаллик ва насабда тенги йўқ аслзода аёллардан бирига никоҳлаб қўяди. Кейинчалик унинг канизаклари фитна қилиб “сиз гўзал, тенги йўқ, аслзода, аёл эдингиз подшоҳимиз сизни кўзи ожиз кишига никоҳлаб берди, қироъат имоми бўлса ҳам сизни тенгингиз эмас, у кишининг кўп вақти мадрасада ўтса сизнинг қадрингизга етармиди? Сиз у кишидан талоғингизни сўранг сўнгра фалончи вазир ёки фалончи шаҳзодага тегиб оласиз”, дейди. Имом Шотибий мадрасадан келиб таҳорат олмоқчи бўлиб турганларида унинг рафиқаси юқорида канизаклар унга айтиб ўтган сифатларини зикр қилиб бу сифатлардан эса, Шотибийнинг бехабарлигини яъни рафиқасини жамолда тенги йўқ аёллардан эканини кўра олмасликгини айтиб, эридан талоғини беришлигини сўрайди. Шунда Шотибий рафиқасига таҳоратга сув олиб келишликларини буюради. Рафиқаси сувни олиб келганида, Шотибий уни ёнига чўккалаб ўтиришини...

Бепул тайёрлов курси ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17-29 июнь кунлари мобайнида Тошкент ислом институтида бепул тайёрлов курси ташкил этилади. Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2019 йилнинг 11 июнидан 15 июнигача қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси; – 4 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги). Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Ҳадис истилоҳлари; – Ҳадис шарҳлари; – Араб тили. Эслатма: Тайёрлов курси иштирокчилари ётоқхона билан таъминланмайди. Манзил: Тошкент ислом институти. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Тел: (0371) 227-23-47 597
1 1 190 1 191 1 192 1 193 1 194 1 523