islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ислом динида ўз жонига қасд қилиш гуноҳи кабирадир

Маълумки, Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, ноҳақ қон тўкиш, қолаверса, ўз жонига қасд қилиш кабилар қораланиб, улар оғир гуноҳлар эканлиги таъкидланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг шаънини баён қилиб: “Биз одамзотни азизу мукаррам қилиб яратдик ҳамда уларни сувда ҳам, қуруқликда ҳам юрадиган қилиб қўйдик. Уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқ ато этиб, уларни бошқа ҳамма махлуқотдан афзал этдик[1]”– деб марҳамат қилган. Мазкур оят инсоннинг қадру қиймати нечоғли баланд эканлигини очиқ-ойдин кўрсатади. Парвардигор одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг қадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, қолаверса, ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи Ислом динининг асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақли ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян ман этилади. Ҳаёт инсон учун берилган энг қадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир. Инсон бу неъматни асраб авайлаши, унга хиёнат қилмаслиги лозим, акс ҳолда энг оғир жиноятга қўл урган, ўз зиммасига катта гуноҳ орттирган бўлади. Қуръони каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилишидан ман этилиб: “Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангизлар[2]”– дейилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан, бир ҳадисда: Жундуб ибн Абдуллoҳ рoзияллoҳу анҳу ривoят қиладилар: «Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жарoҳатланди. Бeсабрлик қилиб пичoқ oлди-да, қўл(тoмири)ни кeсиб ташлади ва кўп ўтмай, қoн йўқoтиб, вафoт этди. Аллoҳ: «Бандам жoнига қасд этди, унга жаннатни ҳарoм қилдим», дeди[3]». Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимаганлар. Шунга кўра, исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза намози ўқиши дуруст эмас, дейилган. Бугунги кунда ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни динга “даъват” қилиб юрган, асл мақсадлари эса, жангарилик ва ноҳақ одам ўлдиришдан ўзга нарса бўлмаган кимсаларни бутун жаҳон кўрмоқда. Ҳозирга келиб буларнинг фаолиятига ҳар томонлама нуқта қўйилганда, улар ўзларини мужоҳид деб эълон қилиб, ўлсак шаҳид бўламиз, деб айюҳаннос соладилар. Аслида эса бу Ислом динига мутлақо зиддир.   3-курс талабаси Ажинияз Жиемуратов  [1] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Т.: Шарқ, 2004. Исро сураси, 70-оят. [2]  Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Т.: Шарқ, 2004. Бақара сураси, 195-оят. [3] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дару ибн Касир. 1987. 625

Диний таълим муассасаларига қабул эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2019-2020 ўқув йили учун қабул эълон қилади.  Ҳадис илми мактаби Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим берувчи таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2019-2020 ўқув йили бўйича 10 нафар талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади. Ҳадис илми мактабига қабул 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Ҳужжатлар Ҳадис илми мактаби биносида қабул қилинади. Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Ҳўжа Исмоил шаҳарчаси. Тел: (0366) 240-20-51 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2019 йилнинг 15 июнидан 15 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Фиқҳ ва ақоид (тест синови); – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон); – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Манзил: Тошкент ислом институти. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Тел: (0371) 227-23-47 Манзил: Мир Араб олий мадрасаси. Бухоро вилояти, Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи. Тел: (+99895) 604-45-97 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Ўрта махсус ислом билим юртлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларига 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Тақдим этиладиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома. Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Хорижий тил (тест синови); – Тарих (тест синови); – Маънавият ва маърифат (тест синови). Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари телефон рақамлари 1. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-23-47; (0371) 227-42-37; 2. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371)...

Бир ҳадис шарҳи

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Ҳафса бинту Умар Жаноб Расулуллоҳнинг саҳобаларидан бири Хунайс ибн Хузофанинг хотини эди. Хузофа Мадинада вафот этиб, Ҳафса тул қолганларидан кейин, Ҳазрати Умар ал-Хаттоб шундай дедилар: “Мен Усмон ибн Аффоннинг ҳузурига бориб, Ҳафсани унга (хотинликка) таклиф қилдим. У менга: “Бироз ўйлаб кўрайин”, – деди”. Мен бир неча кеча кутдим кейин у менга учраб: “Шу кунларда уйлана олмайдиган кўринаман”,- деди. Кейин мен Абу Бакр ас-Сиддиқни учратиб, у кишига: “Агар истасангиз (қизим) Ҳафсани сизга никоҳлаб қўяман”,- дедим. У киши менга лом-мим демадилар, мен Усмондан кўра у кишидан кўпроқ хафа бўлдим. Бир неча кеча кутдим. Сўнг қизим Ҳафсани Жаноб Расулуллоҳ ўзларига никоҳлаб олдилар. Кейинчалик Абу Бакр ас-Сиддиқ мени учратиб “Ҳафсани менга (хотинликка)  таклиф қилганингда лол-мим демаганим учун мендан хафа бўлган бўлсанг керак”, – дедилар. Мен : ” Ҳа”, -дедим. Абу Бакр ас-Сиддиқ : “Сен менга таклиф қилган нарса хусусида жавоб бермоғимга Жаноб Расулуллоҳнинг ўз суҳбатларида Ҳафса ҳақида гапириб ўтганларидан хабардор бўлганимгина монеълик қилган эди. Мен ул Зотнинг сирларини ошкор қила олмас эдим. Агар Жаноб Расулуллоҳ уни олмаганларида, мен олган бўлар эдим”,- дедилар. Зайнаб бинту Абу Салама ривоят қиладилар: “Умму Ҳабиба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ё Расулуллоҳ, биз сизни Абу Саламанинг “Дурдона” қизига уйланасиз, деб юрибмиз!” -деди. Жаноб Расулуллоҳ “Умму Саламага уйланмоғим мумкин бўлмаганидан кейин унинг қизига ҳам уйланмоғим мумкин эмас. Чунки унинг отаси менинг эмишган биродаримдур!” – дедилар.  (“Саҳиҳи Бухорий”, “Инсоннинг ўз қизи ёки синглисини хайрият аҳлига (хотинликка) таклифи бобидан) Ҳадисда келган “Таъайяма” сўзи араблар истилоҳида  “Эри ўлган аёлга ёки эридан боин талоқ бўлиб иддаси тугаган аёлга” ишлатилади. Эри вафот этган аёлга талоқ бўлгандан кўра кўпроқ ишлатилади. Ибн Баттол айтадиларки: “Арабларда барча эри йўқ аёлга ва аёли бўлмаган эркакка ишлатилади”. “Машаъриқ” китобида бокирага ҳам ишлатилади, деб зиёда қилинган. Ҳафса бинту Умарнинг эрлари ғазотда жароҳатланиб, ғазотдан кейин вафот этди. Албатта, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга ҳижратдан 25 ой кейин уйланганлар. Баъзи ривоятда 30 яна бошқасида 20 деган қавллар ҳам бор. Ибн Абдул Бар “Албатта, бир киши жароҳатдан вафот этди ва у шаҳиддир” деди. Бу гап Ҳафсанинг эри Хунайс ҳақида эди. Ушбу ҳадисда Ҳафса онамизга  совчилик масаласида турли хил қавллар бор. Айрим ривоятларда Усмон (р.а.)нинг ўзлари Ҳафса онамизга совчи юборганлари ҳам келган. Ҳирош ибн Робиъ ривоят қилган ҳадисда бундай келган ва буни Табарий “саҳиҳ” деган. “Албатта, Усмон Умарнинг қизига совчи юборди, Ҳафса уни рад қилди. Бу гап Расулуллоҳга етиб борди. Ҳазрат Умар Расулуллоҳнинг олдиларига боргач, Умарга айтдилар: “Эй Умар Усмондан яхши куёвга сени далолат қилайми? Усмон учун сендан кўра яхшироқ қайнота йўқ”. Умар айтди: “Ҳа, Аллоҳнинг набийси”. Расулуллоҳ айтдилар: “Қизингга мен уйланаман ва Усмон менинг қизимга уйланган”. Ҳофиз Зиё айтдилар: “Ҳадис иснодининг зарари йўқ, лекин саҳиҳда Умар розияллоҳу анҳу Ҳафсани Усмонга таклиф қилганларида, “Унга уйлана олмайдиган кўринаман”, деб рад жавоб берган. Ибн Саъд саҳиҳ мурсалдан Робиънинг ҳадиси каби тахриж қилдилар. Икки ҳадиснинг ўртасини жамлашда шундай эҳтимол қилинадики, биринчисида Усмон р.а. Умар р.а.га совчи юборганларида Ҳафса уни рад қилдилар. Робиънинг ривоятида келгани каби рад қилишларининг сабаби эрларининг вафотига кўп бўлмаганлиги учун, деб эҳтимол қилинади. Ибн Саъд нинг ривоятларида воқеъ бўладики, Усмон р.а. “Мени аёлларга ҳожатим йўқ”, дедилар. Вақидийдан Ибн...

Бир ҳадис шарҳи

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саъд ибн Муозга Бану Қурайза қабиласи устидан ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъдга одам юбордилар, у эшакка миниб келди. Масжидга яқин келганда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларга: “Саййидингиз ҳурмати учун туринглар!“, дедилар. Саъдга: “Мана буларнинг устидан ҳукм чиқариш сенга топширилди!“-деб яҳудийларга ишора қилдилар. Саъд: “Уларнинг урушга яроқлиси қатл қилинсин, бола-чақаси эса асир олинсин!“-деб ҳукм қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолонинг ҳукми ҳам шундай эди“-дедилар. Аввало, ҳадисда зикр қилинган Бану Қурайза ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак: Бану Қурайза яҳудийлардан ташкил топган бўлиб, Мадинага яқин жойда жойлашган. Улар ўзлари ва Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам ўрталарида бир-бирлари билан урушмасликка, уларга қарши уруш очганларга ёрдам бермасликка аҳднома имзолагандилар. Аммо, Бану Қурайза ушбу аҳдни бузди ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳиёнат қилиб, бошқа жамоаларга ёрдам қўлини чўзди. Гарчи, улар мусулмонларга қарши бўлган томонга ёрдам берган бўлсаларда, Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи нусрат берди. Қарши тараф жамоалари ортга чекиниб, тарқаб кетдилар. Ўз навбатида, мусулмонлар ҳам диёрларига қайтдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам урушдан ҳоли бўлгач, силоҳларини ечиб, ювиниб турганларида, Жаброил алайҳиссаллом келдиб қолдилар ва:“Сиз силоҳингизни ечибсиз, аммо биз ҳали ечганимиз йўқ! Уларга (Бану Қурайзага) қарши отланинг!“ -дедилар. Шундан сўнг, қайта йўлга чиқдилар. Бану Қурайза ерига шом пайти етиб келинди. Уларнинг адади таҳминан уч мингта эди. Мусулмонлар қарши тарафни бир неча ўн кеча қамал қилдилар. Бу орада Аллоҳ таоло душман қалбига қўрқув солиб қўйди. Бу пайтда Аҳзоб уришида ўқ еб жароҳатланган Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Мадинадаги масжидда (бир ривоятда: Масжиди Набавийда) чодир ичида даволанаётган эдилар. У кишига қавм устидан ҳукм чиқариш талаб қилинди. Саъд розияллоҳуни анҳу эшакка миндириб, ўнг ва чап тарафларига икки киши суянч бўлиб олиб келдилар. Масжидга яқин қолганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Саййидингиз учун туринглар! Уни тушириб қўйинг ва икром қилинг!“-дедилар ва Саъдга: “Албатта, мана булар ҳукмимиз остидадирлар!“-деган маънода юзланиб қўйдилар. Саъд: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен булардан Исломга қарши қурол кўтара оладиган кишиларни қатл қилишга, болалари ва зурриётларини асир қилишга ва моллари ҳамда диёрларини ўлжа қилиб олишга ҳукм қилдим“-деди. Шу пайт Аллоҳ таолодан ваҳий нозил бўлди. Унда Саъд айтган ҳукм бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло уларга Жаброил тилида етти қават осмондан ҳукм қилди“-дедилар. Қатл қилинганлар сони 600тага етди. Бу ҳадис борасида уламолар бир қанча фойдалар олишни айтиб ўтганлар: 1) Келувчини ҳурматлаб ўриндан туриш; Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига мавлолари Зайд ибн Ҳориса, амакиваччалари Жаъфар, қизлари Фотима розияллоҳу анҳум кириб келганларида, У зот ўрниларидан турганлар. 2) Қийин масалаларда ҳукм чиқариш учун ҳакам тайинлаш шаръий иш экани; 3) Ҳакамликка фазилатли кишини тайинлаш; 4) Аҳдни бузган ва келишувга ҳиёнат қилганга уруш очишнинг жоизлиги; 5) Саҳоба Саъд ибн Муоз буюк иш қилгани ва бир қанча фазилатлари зоҳир бўлгани юқоридаги ҳадисдан маълум бўлади. Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ ва офият берсин ва олаётган илмларимизни манфаатли қилсин! 303-гуруҳ талабаси Юсупова Феруза 636

Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди

ХII асрда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий 1105 йилда Сайрамда, Шайх Иброҳим оиласида дунёга келган. Унинг вафот этган вақти кўпгина қўлёзма манбаларда 1167 йил деб ёзилган. Аҳмад ёшлигида онасидан, сўнг отасидан ажралади. Яссавий тарбияси билан опаси Гавҳар Шаҳноз машғул бўлади. Яссавий опаси билан Яссига кўчиб боргач, 1-устози Арслон боб билан учрашади ва ундан таҳсил олади («Етти ёшда Арслон бобом излаб топдим…»). Аҳмад дастлабки таълимотини Яссида машҳур олим Шаҳобиддин Исфижобийдан олади. Сўнгра бобоси Арслонбоб кўрсатмаси билан Бухорога бориб Юсуф Ҳамадонийдан таълим олади. Аҳмад Яссавийнинг ўзи устоз Юсуф Ҳамадонийнинг ҳузурига 23 ёшда борганини ва унинг тарбиясига ноил бўлганлигини эътироф этади.Бухорода у араб тили билан бир қаторда форс тилини ҳам чуқур ўрганади. Форсийда яратилган тасаввуфий адабиёт билан танишади. Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Абдуллоҳ Барқий, Хожа Ҳасан Андоқийлар билан ҳамсуҳбат ва ҳаммаслак бўлиб, Юсуф Ҳамадоний муридлари қаторидан ўрин олади. Алишер Навоий Яссавий тўғрисида «Мақомоти олий ва машҳур, каромоти матаволий ва номаҳсур эрмиш. Мурид ва ашоб ғоятсиз ва шоҳу гадо анинг иродат ва ихлоси остонида ниҳоятсиз эрмиш», — дейди. Бу фикр Яссавийнинг Яссига қайтиб келиб, янги бир тариқатга асос солган муршид сифатида шуҳрат топган даврларига тегишлидир. Яссавий туркий халқларни исломга янада кенгроқ жалб қилиш ва тасаввуф ғояларини омма кўнглига чуқур сингдириш мақсадида шеъриятдан ҳам фойдаланган. Абдурауф Фитратнинг таъкидлашича, Яссавийнинг «адабиётда тутган йўли содда халқ шоирларимизнинг тутғон йўлидир… Унинг ҳикматлари вазнда, қофияда, услубда халқ адабиёти аталган шеърлар билан баробар» Яссавий нуқтаи назарида ҳикмат — «илми ладуний», яъни илми ғайбу ҳақойиқ ва илоҳий сирларни кашф айлаш мазмунига ҳам эга. Яссавийнинг ўзи «Девони ҳикмат» номи билан бирон бир китоб яратмаган. Ушбу нодир асар унинг мурид ва издошлари томонидан тартиб берилган. Лекин бу нарса ҳикмат мажмуасининг Яссавийга алоқаси йўқ, деган даъвони илгари суришга асос бермайди. Сўфи Оллоёр Яссавий ҳақида фикр билдириб, яна шундайдеган: Шариатда эди ул офтобе Қолибдур бизга ул эрдин китобе.  «Девони ҳикмат»да илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берилган. «Девони ҳикмат»даги барча шеърлар ҳам Яссавийга мансуб эмас. Унга Яссавий издошларининг ижод намуналари ҳам киритилган. Бу эса, табиийки, ҳикматлар тили ва услубида маълум ўзгаришлар ҳосил қилган. Лекин Яссавийнинг ўнлаб издошларидан ҳеч бири устозлари бошлаган ғоявий, ахлоқий, маънавий-маърифий ва мафкуравий йўналишни ўзгартирмаган. Буни Яссавий ҳаёти, тариқати ва ижодиётидан баҳс юритилган ўнлаб қадимий манбалар, айниқса, Султон Аҳмад Ҳазинийнинг «Жавоҳир ул-аброр мин амвожил биҳор» асари ҳам тўла тасдиқлайди. Яссавийнинг фақат ижодиёти эмас, қанча умр кўриб, қачон вафот этганлиги ҳам баҳсли. У ҳикматларидан бирида «Юз йигирма бешга кирдим, билолмадим», дейдики, бу сўзлар тарихий ҳақиқатдан кўра, маноқибий мазмунга эга. Бундан ташқари, 125 йиллик узоқ бир умрнинг ярмидан кўпини «ер ости»да ўтказиш ақл бовар этмас ҳодисадир. Ривоятларга кўра, Яссавий 63 ёшга етгач, ер остида ҳужра ясатиб, “чилла”га кирган, («Олтмиш учда ер остига кирдим мано», дейди Яссавий)  қолган умрини тоат-ибодат қилиб, қимматли ҳикматлар ёзиб, риёзатлар чекиб, ер остида ўтказган. Лекин кўпчилик тадқиқотчилар унинг вафот тарихини 1166—67 йил деб қайд этишган. Узоқ вақт мобайнида Яссавий ҳаёти ва ижодиётини илмий жиҳатдан тадқиқ этишга имкон берилмади. Асарларини нашр қилишга йўл қўйилмади. Ўтган асрнинг 70-йилларида Яссавийнинг миллий маданият, тил ва адабиёт тарихидаги...
1 1 191 1 192 1 193 1 194 1 195 1 523