Балоғат илмини таҳсил қилиш орқали Қуръони карим ва хадиси шарифлар маъноларини тўғри тушуниш ва нозикликларини теран англаш осон кечади, ҳамда Куръони каримнинг фасоҳат ва балоғат эътиборидан мўжизакорлиги кашф бўлади...-ТИИ 402 -гуруҳ талабаси Қодиров Ҳошимжон
Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ижтимоий – маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялардан асрашга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ташкил этилаётган тадбирлар муносабати билан хизмат сафарида бўлиб турибди...-ТИИ матбуот ҳизмати
Имом Ҳафс қироатларининг бутун ислом уммати ичида жуда кенг тарқалишига сабаблардан бири у кишининг ғўзал овозлари бўлган. У кишининг овозлари ўша даврдаги ислом диёрларига етиб бориб, инсонлар у кишининг қироатларини эшитиш учун сафар қилиб, Куфага келганлар...-ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов
Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи-хайрлар қилиш ибодат ҳисобланади. Шу билан бирга бу амал ҳаёт юрган кишиларнинг зиммасидаги бурч бўлиб, дунёдан ўтиб кетганларнинг ҳаққидир...- Андижон Вилояти Марҳамат тумани Полвонтош жомеъ масжиди Имом хатиби модул 2 курс талабаси Иминов Муҳаммадсоли