islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
#Мақолалар

Tag

Бир оят ҳақида тафаккур

Бирор киши Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичиши мумкинлиги Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизнинг ҳаёлларига ҳам келмаган эди. Лекин Иблис шу ишга жур‘ат қилди. Унинг "насиҳати" эса алдаш ва адаштириш учун нарсаларни асл номидан бошқасига ўзгартириш бўлди. Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга тақиқланган дарахтни "абадият дарахти" дея талқин қилди. Ушбу воқеа қандай якун топгани барчамизга маълум... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.

Бир оят ҳақида тафаккур

Умидсизликка тушма, таҳорат ва икки ракат тавба намози билан ўзингни ўнглаб ол. Гуноҳ содир қилган ўша бармоқларинг билан истиғфор айт. Ҳаромга қараган ўша кўзларинг билан Қуръон ўқи. Билгинки, Аллоҳнинг наздида тавба қилувчиларнинг зорланиб ёлворишлари худди солиҳ, итоатли бандаларининг муножоти кабидир. Аллоҳ таоло осийлик қилганингда, пушаймон бўлиб, яна Унга қайтишинг учунгина Ўзини ҒОФУР деб номлаган... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.

Бир оят ҳақида тафаккур

Сулаймон алайҳиссалом дуоларини тавба ва истиғфор билан бошладилар. (Ваҳоланки анбиё алайҳимуссаломларнинг барчалари гуноҳ содир этишдан маъсумлар.) Бу пайғамбарларнинг фаҳми ўта кучли бўлгани ва илмларининг юксаклигидандир. Чунки дуонинг ижобатини гуноҳчалик бирор нарса тўса олмайди. Баъзан банда Роббисидан бирор нарсани сўраб, дуо қилади. Шу ҳолатда банда билан дуосининг ижобати ўртасига ўша банда бардавом содир этаётган гуноҳи тўсиқ бўлиб туриб олади...- Масъул раҳбар ''Тиллар'' кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов, 203-гуруҳ талабаси Турғунбоева Рухсора ёзди

Инсонларга яхши гап айтинг.

Яхши сўз садақа экани бежизга эмас. Чунки яхши сўзлар улкан имкониятлар эшигини очади, руҳиятга шифо бўлади, қалбларга малҳам бўлади. Бир замонлар Исхоқ ибн Раҳовайх илм мажлисида талабаларига: "Сизлардан ким яхшилаб ғайрат қилса, саҳиҳ ҳадисларни албатта жамлайди," деган эди. Айнан шу сўзлар Бухорийга қаттиқ таъсир қилиб, ислом оламида ишончлилиги жиҳатидан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда турувчи мўътабар манба "Сахийхул Бухорий"ни ёзди... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.

Бир оят  ҳақида тафаккур  

Юсуф отасига: "Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам, қуёш ва ойни ҳам кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим" деганини эсла. Эй муҳтарам ўқувчи! Юсуф алайҳиссалом ғаройиб тушларини биринчи бўлиб кимга айтиб берганларига яхшилаб эътибор, Яъқуб алайҳиссаломга, яъни оталарига! Шуни билгинки, ҳамма инсонлар ҳам ишончли, омонатдор бўлавермайдилар. Ҳамма мавзулар ҳақида ҳам  оммага айюҳаннос солиш тўғри эмас... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ
1 2 3 208