islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ташриф

Tag

Соҳа масъуллари диний таълим муассасаларида бўлди

13 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин домла Шерхонов таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқитувчи ва талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ходими Абдуносир БОБАМИРЗАЕВ

Юртимиз диний таълим тизими индонезиялик олимлар нигоҳида

Тошкент ислом институтига Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти делегацияси ташриф буюрди.  ТИИ ва Кудус давлат ислом институти ўртасида 2024 йил январда англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унда таълим муассасалари ўртасида талабалар алмашинуви, тадқиқот ва таълим қўшма дастурларини амалга ошириш, илмий конференциялар ўтказиш, профессор-ўқитувчилар учун стажировка ташкил қилиш сингари вазифалар белгиланган эди. Келишувдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Замонавий ҳадисшунослик ва Қуръоншунослик фанларини ўқитиш Ўзбекистон ва Индонезия тажрибаси мисолида” мавзусида илмий давра суҳбати ўтказилди.

Устозларни қадрлаш шогирдлар бурчидир

Тошкент ислом институти Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов 1-курс талабалари билан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 45 йил давомида Тошкент ислом институти талабаларга дарс берган, институтнинг 1-битирувчиси, фахрий устоз Аҳмаджон домла Бобомуродзодани зиёрат қилдилар.

Чирчиқ педагогика университети ўқитувчи ва талабалари ташриф буюрди

Тошкент ислом институтида “Маърифатпарвар аждодларимиз мероси – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Чирчиқ педагогика университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ўтказилди...- ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Исломбек Муҳаммад Алий

Эрон делегацияси Тошкент ислом институтига ташриф буюрди

Эрон Ислом Республикасидаги Динлар ва мазҳаблар университети ректори, Аҳли байт бутунжаҳон ассамблеяси бош котиби Сайид Абулҳасан Наввоб Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрди...- ТИИ Матбуот хизмати
1 2 3 10