islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
эҳсон

Tag

ЭҲСОННИНГ ФАЗИЛАТЛАРИГА ДОИР

Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Сизлардан иймон келтирганлар ва инфоқ қилганларга катта ажр бордир” (“Ҳадид” сураси, 7-оят) деган... - Обид Тангиров Эшмахматович Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлоар” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори

Ўзи ёқтирган нарсани эҳсон қилиш натижаси

“Яхши кўрган нарсаларингиздан  инфоқ қилгунингизгача ҳаргиз яхшилик(Жаннат)га ета олмайсиз. Нимани инфоқ қилсансиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир“.  “Оли Имрон” сураси, 92-оят. Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ бу оят тасфсирида бундай деганлар: “Оятдаги “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилгунингизгача” деган жумланинг маъноси “Муҳтожларга қилоятган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўриб, уни бошқа нарсалардан афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлгунича, деганиганидир”. “Яхшиликка ета олмайсиз” жумласининг маъноси “Яхшиликнинг хақиқатига ета олмайсиз ёки яхши бандалардан бўла олмайсиз ёҳуд Аллонинг яхшилиги-савобига ета олмайсиз, деганидир”. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳнинг розилигини кўзлаган холда ўзи яхши кўрган нарсасини – гарчи у бир дона хурмо бўлса ҳам – садақа қилган киши ушбу оятга амал қилганлар қаторига киради”, деганлар. Воситий раҳматуллоҳи алайҳ эса: “Яхшилик(Жаннат)га етишиш- яхши кўрган нарсаларнинг маълум қисмини инфоқ-эҳсон қилиш билан бўлади”, деганлар. Абу Бакр Варроқ раҳматуллоҳи алайҳ эса “Яхшиликка ета олмайсиз” нинг маъноси “Эй бандаларим, Менинг сизларга қиладиган яхшилигимга фақат ва фақат ўз ёру-биродарларингизга яхшилик қилибгина етиша оласиз”, деганлар. Хулоса шуки, талаб қилинган нарса-яхшиликка етишиш учун яхши кўрган нарсаларингиздан муҳтожларга бериш лозим экан.   Умар ибн Абдул Азиз шакар сотиб олиб, уни садақа қилар эди. У зотга “Нега шу шакарни пулини садақа қилиб қўя қолмайсиз?”- дейилди. У зот “Мен ўзим яхши кўрган нарсани инфоқ қилишни хохладим”- деган эканлар.   “Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир” яъни Аллоҳ сизлар инфоқ қилаётган ҳар бир нарсани билиб турибди ва унга кўра мукофатлайди ҳам. Имом Табарийнинг тафсирларида  бу оят қуйидагича тафсир қилнади: Аллоҳ таолонинг “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача яхшиликка эриша олмассиз. Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир” оятининг маъноси борасида Абу Жаъфар бундай деган: “Эй мўминлар Аллоҳга итоат этиб ва Унга ибодат қилиб, Ундан умид қилинаётган яхшилик бу Аллоҳнинг сизларга фазл қилиб жаннатга киритишидир ва сизлардан азобини буриб юборишидир. Аксар олимлар оятдаги “яхшилик” сўзининг маъносини жаннат дейишган. Чунки охиратда Аллоҳ таолонинг бандаларига қиладиган яхшилиги уларни жаннатга киритишидир. Абу Курайб  роҳматуллоҳи алайҳ Амр ибн Маймундан ривоят қиладилар: Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир. Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳматуллоҳи алайҳ Суддийдан ривоят қиладилар: Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир. Яна Абу Жаъфар айтадилар: бу оятнинг маъноси “Эй мўминлар Роббингизни жаннатига ета олмайсизлар токи яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача яъни яхши кўриб, ўзларингизда бўлишини хохлаган нафис молларингиздан инфоқ-эҳсон қилгунингизгача…   Башир роҳматуллоҳи алайҳ Қатодадан ривоят қилиб айтадилар: Токи  ўзингизга ёққан ва қўлингизда бўлишини орзу қилган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача Роббингизнинг яхшилигига ета олмайсизлар. Ибн Касийр роҳматуллоҳи алайҳ тафсирларида Вакийънинг Амр ибн Маймундан ривоятини келтириб оятдаги “Яхшилик”дан кўзланган маъно Жаннат эканини айтганлар. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилиб айтадилар: Абу Толҳа розияллоҳу анҳу Мадийнадаги Ансорийларнинг энг моли кўпларидан эди ва уни энг яхши кўрган нарсаси Масжиди Набавий рўпарасидаги  Байраҳо номли боғи эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам унга кириб, ундаги булоқининг ширин сувларидан ичар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ- эҳсон қилгунингизгача яхшиликка ета олмайсиз” ояти нозил бўлган пайтда, Абу Толҳа айтдиларки “Эй Росулаллоҳ, Аллоҳ таоло “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ- эҳсон қилгунингизгача яхшиликка ета олмайсиз” дебди, мени энг яхши кўрган нарсам Байраҳодир. У Аллоҳ йўлида садақа бўлсин. Мен унинг яхшилигини ва(охиратга) захира бўлишини умид қиламан. Уни олинг-да, Аллоҳ сизга бурган жойга ишлатаверинг, дедилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Бах”[1] бу жуда фойдали...