islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Е қўшимчалари ҳаромми?!

Ҳозирги замон тараққиёт замони, киши қайси савдо мажмуасига бормасин кўплаб турли хил маҳсулотларга кўзи тушади. Ёрқин қадоқлаш, жозибали тасвирлар, порлоқ ёрлиқлар ва бунинг барчаси реклама нархидаги белгилар билан тўлдирилади ва биз харид қиламиз. Кўр-кўрона харид қилавериш қанчалик тўғри?! Сотиб олинадиган маҳсулотни яхшилаб ўрганилиши лозим бўлган қисми-бу унинг таркиби албатта…
Маҳсулот таркибида безиён қўшимчалар ҳам бор ва минг афсуски зарарли қўшимчалар ҳам мавжуд бўлиб, инсон ҳаётига катта хавф солади. Бундан ташқари, чин мусулмон соғлиқ учун зарарли бўлган маҳсулотлардан эҳтиёт бўлиш билан бир қаторда истеъмол қилаётган луқмасига жуда еътиборли бўлиши лозимлиги ҳеч кимга сир емас.
Кўп ҳолатларда маҳсулот таркибидаги қўшимчалар очиқ-ойдин ёзилмасдан Е-кодлари билан яширинган бўлади ва бу билан ишлаб чиқарувчилар қадоқдаги тушунарсиз сўзлар кўпайишини олдини олади.
Халқ орасида Е-қўшимчалари ҳаром ёки шубҳали деган гаплар тарқаган. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Aйтиб ўтилганидек, Е-қўшимчалар бу истеъмолга яроқсиз ёки истеъмоли жоиз бўлмаган қўшимчалар эмас, балки, бу содда қилиб айтганда қўшимчалар учун рақамлаш орқали ном бериш холос. Бунда Е-(рақам) орқали код берилади. Уларнинг ичида безарари ҳам бор, зарарлиси ҳам бор, истемоли жоизи ҳам бор, истемоли ҳаром бўлгани ҳам бор.
Ўз навбатида, бу чуқур изланишни талаб етади.
Масалан: Ҳалол бўлган Е-қўшимчаларидан:
Е-221- бу натрий сулфати (инглиз. SODIUM SULPHITE). Бу антиоксидант ва стабилизатор. Инсон ҳаёти учун хавф келтирмайди ва шаръан истеъмоли ҳалол қўшимчалардан бири ҳисобланади.

Шубҳали қўшимчалар сарасига кирадиган:
Е-441- желатин (инглиз. GELATINE). Бу қуюқлаштирувчи модда, ҳайвонлардан олиниши сабабли истеъмоли шубҳали бўлган маҳсулотлардан ҳисобланади. Aгар истеъмоли шаръан ҳалол ва шариат қоидаларига мувофиқ сўйилган ҳайводан олинган бўлса ҳалол, акс ҳолда истеъмоли мусулмон киши учун ҳаром ҳисобланади

Ҳаром бўлган қўшимчалардан:
Е-120- кармин (инглиз. CARMINE) Бу қизил рангдаги бўёқ бўлиб, кошенил ҳашаротлардан олинади. Ислом динида бу каби ҳашаротнинг истеъмоли ҳаром бўлгани сабабидан бу қўшимча шаръан ҳаром ҳисобланади.

Мусулмон инсон ҳар бир ишида динининг риоясини қилиши лозим, айниқса, луқмасига жуда катта эътибор қаратиб доим огоҳ бўлиши даркор.

Тошкент ислом институти 403-гуруҳ талабаси

Нарзуллаева Малика

247631cookie-checkЕ қўшимчалари ҳаромми?!
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!