الفاحشة
61-савол: Аллоҳ таоло айтади:
وَإِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً قَالُوا وَجَدْنَا عَلَيْهَا آبَاءَنَا وَاللَّهُ أَمَرَنَا بِهَا قُلْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاءِ
«Улар қачон фоҳиша иш қилсалар: «Ота-боболаримиз ушбуни қилаётганини кўрдик. Буни бизга Аллоҳ буюрган», дерлар. «Аллоҳ, албатта, фаҳш ишларга буюрмас…» (Аъроф сураси, 28-оят).
Бу оятдаги «фаҳиша»дан мурод нима?
61–жавоб: Жоҳилият аҳли «Байт»ни тавоф қилсалар, кийимларини ечиб ташлардилар ва гуноҳкор бўлган пайтимизда кийган бу кийимларимиз билан тавоф қилмаймиз, дердилар. Ўшанда шу оят нозил бўлган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Фаҳиша» бу – улар «Байт»ни яланғоч ҳолда тавоф қилишларидир. Эркаклар кундузи, аёллар эса кечаси тавоф қилишарди, шунда улардан бир аёл дерди:
Бугун унинг баъзиси ёки ҳаммаси кўринди,
Ундан кўринган нарсани мен ҳалол қилмасман.
Ва Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди:
خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ
“Ҳар бир ибодат чоғида зийнатларингизни олинг” (Аъроф сураси 31-оят)
Яъни, ҳар бир тавофдан олдин. Бу имом Табарийнинг раъйига кўра.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.