Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойи муносабати билан “http://uza.uz” сайтида “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим ташкил этилди. Ушбу бўлимни очишдан мақсад, Ислом динининг асл моҳиятини ёшларга ҳадиси шарифлар орқали етказиш, юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий ва бошқа муҳаддис алломалар қолдирган бой илмий меросни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат. Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Имом Бухорий ҳазратлари тўплаган ҳадислари ушбу бўлимда босқичма-босқич тақдим этиб борилади. Ҳадисларни баён этиш жараёнида унинг кўпчилик тушунадиган, содда тилда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг фиқҳий мазҳаби бўлмиш, Ҳанафий мазҳабида бўлиши ҳам эътиборимизда турди. “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим фаолиятини Имом Бухорий бобомизнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига забардаст уламо, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидан бошлашга қарор қилдик. Имом Бухорий ҳазратлари ушбу китобларида одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар. Мана шундай шарафли ишга муяссар қилган Аллоҳ таборака ва таолога ҳадсиз шукрлар айтиш билан бирга бу ишда ўз ёрдамини аямаган инсонларга ўз миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Бўлимга қўйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин: Имом Бухорий ҳадислари Манба: muslim.uz 1 001
Ҳозирги кунда глобал муаммолардан бирига айланган ақидапараст оқим ғояларига қарши иммунитетни шакллантиришда мотуридия таълимоти тарихи, ривожланиш босқичларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бой миллий маънавий қадриятларнинг тарихини ўрганмай туриб, уларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш ва келажаги ҳақида фикр юритиш мушкил. Имом Мотуридий асос солган ақидавий таълимот ўз даврида халқни саросимага солган муътазила, карромия каби фирқа ғояларига қарши туриб бера олган. Мотуридий қарашлари бизгача олимнинг “Китоб ат-тавҳид”, “Таъвилот аҳл ас-сунна”, Абул Муъин Насафийнинг “Табсира ал-адилла”, “Баҳр ал-калом”, “ат-Тамҳид” асарлари орқали етиб келган. Мазкур асарлар негизида кейинги давр олимлари соҳага доир турли ҳажмда асарлар битишган. Улар томонидан ёзилган китоблар ҳозиргача олимларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Шундай асарлардан бири Умар Насафий томонидан ёзилган “ал-Ақоид” китоб бўлиб, унга араб, турк, форс ва урду тилларида шарҳлар битилган. Улар орасида Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асари етакчи ўрин тутади. Чунки, ушбу китобга ёзилган изоҳ ва ҳошияларнинг аксарияти у шарҳ билан бевосита боғлиқ. Шундай шарҳлардан бири – XIX аср охирларида Шиҳобуддин Маржоний томонидан ёзилган “ал-Ҳикма ал-балиға” саналади. Олимнинг илмий-маънавий меросига доир маълумотлар Заҳабий[1], Зириклий, Бағдодий[2] кабиларнинг асарларида учрайди. Олимнинг фалсафий қарашлари И.Камалов[3], М.Юсупов[4], А.Юзеев[5], Ф.Амрхон[6] каби тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Маржонийнинг тўлиқ исми Шиҳобуддин Ҳорун ибн Баҳоуддин ибн Субҳон ибн Абдулкарим ибн Абдуттаввоб ибн Абдулғаний ибн Абдулқуддус ибн Ядаш ибн Ёдгор ибн Умар Маржоний (1233-1306/1818-1889)дир. Унинг боболаридан Абдулқуддус Қозондаги “Маржон” қишлоғига асос солганлиги учун олимнинг барча авлодига “Маржоний” нисбаси берилган. Шиҳобуддин Маржоний Қозоннинг Япанчи қишлоғида 1233/1818 йил туғилиб, 1889 йил 73 ёшда вафот этган ва Қозондаги қабристонга дафн қилинган. Бағдодийнинг “Ҳадия ал-орифин” асарида олимни 1223/1808 йил туғилган, деб келтирилган[7]. Олимнинг отаси Баҳоуддин ибн Субҳон (ваф. 1856) Бухорода таҳсил олган ва Бухоро амири Ҳайдар ибн Маъсумнинг қасридаги илмий халқаларда иштирок этган. Кейин юртига қайтиб келиб, дастлаб Япанчи, сўнгра Тошкичу қишлоғида дарс берган[8]. У дастлабки таълимни отасидан олиб, сўнгра ўз замонасининг машҳур шайхларига шогирд тушган. Ўша вақтда Қозон мадрасаларида араб тилидан Жомийнинг “ал-Фавоидуз-зиёия”, фиқҳдан Садр аш-Шариъанинг “Шарҳ ал-Виқоя”, калом илмидан Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия”, мантиқдан Қутбуддин Розийнинг “Шарҳ аш-Шамсия”, усулул фиқҳдан Садр аш-Шариъанинг “ат-Тавзиҳ” ва Тафтазонийнинг “ат-Талвиҳ” асарлари ўқитилган[9]. Маржоний ўн етти ёшидаёқ мадрасада талабаларга дарс бера бошлади ва у таълимни ривожлантириш мақсадида мадрасадаги мавжуд дарсликларга қўшимча янги китобларни жорий қилди. Олим яшаган даврда қозонлик талабалар Бухорога бориб таҳсил олиб келишган. У мадрасани тамомлагач, таълимни давом эттириш мақсадида 1254/1838 йили Бухорога жўнаб кетди. Қозонликлар илмий соҳада ўша даврда бухороликлар билан алоқа ўрнатганликлари сабабли аксарият татар талабалари ўзларининг илмий салоҳиятларини ошириш мақсадида Бухоро ва Самарқандга ташриф буюришар эди. Олим Бухорога 1838 йил етиб келгач, Ниёзқулихон Туркманий мадрасасига жойлашиб, Мирзо Солиҳ Аълам Хўжандий (ваф. 1840)га шогирд тушди[10]. Кейинчалик у Бухородаги “Кўкалдош” мадрасасида ўқиди[11]. Шунингдек, Маржоний дарс олиш билан бир қаторда ёзда Бухоро яқинидаги “Қора кўл” қишлоғида дарс бериш билан шуғулланган. У Бухорода олти йил яшагандан кейин илм талабида Самарқандга жўнаб кетди[12]. Маржоний Самарқанддаги Шердор[13] мадрасасига келиб, у ерда илм олишни давом эттирди. Дастлаб, Самарқанд қозиси Абу Саъид Абдулҳай ибн Абулхайр Самарқандийдан дарс олган. У аксарият вақтини устозининг кутубхонасида ўтказиб, у ердаги мавжуд китоблардан ўзи учун нусха кўчириб олган. У Бухородан Самарқандга калом ва фалсафа илмларини чуқур ўрганиш мақсадида келиб, у ерда ўзининг...
Шу йилнинг 19-27 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида VII Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақа 2 йўналишда бўлиб ўтади: Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш. Қуръони каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиб бериш. Мазкур мусобақада иштирок этиш учун бугун юртимиз вакиллари Жасур Кулбоев (“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси) ва Муҳаммадали Ҳайитбоев (Тошкент ислом институти талабалари) Туркияга жўнаб кетди. Биз вакилларимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринларни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз. Манба: muslim.uz 830
Совуқ қиш кунларидан бири. Исо мактабга кетаётган эди. У йўл четида юриб бораётган фақир бир болани кўриб қолди. Боланинг устки кийимлари юпун эди. Оёқ кийими ҳам жуда эски бўлиб, улардан сув ўтиб кетаётгани яққол билиниб турар эди. Исонинг қалби ларзага келди. Дарвоқе, уларнинг оиласи ҳам гарчи бирор нарсага зориқмасдан яшасалар-да ўзига тўқ хонадонлардан ҳисобланмас эди. Исо болакайни қаёққа кетаётганини билиш учун ортидан юрди. Қарасаки, болакай ҳам Исо кетаётган мактабга кириб кетди. Бироқ Исо аввал уни кўрганини эслай олмади. У дарс давомида бу болага қандай ёрдам бериш ҳақида кўп ўйлади аммо бир қарорга кела олмади. Агар ўзининг икки йилдан буён кияётган оёқ кийимини берадиган бўлса ўзи оёқ кийимсиз қолиши аниқ. Исо катта танаффус вақтида ўша йигитни қидириб топди ва суҳбатлашди. Улар дарҳол дўстлашиб олишди. Маьлум бўлишича, бир неча йиллар олдин бу болакайни отаси вафот этган экан. У онаси ва укалари билан яшар экан. Уларнинг оиласи бу ерга кўчиб келганига кўп бўлмабди. Исо ўзининг сумкасидан ширинлик чиқариб янги дўстини меҳмон қилди. Уйига келгач отасидан камбағалларга қандай ёрдам бериш мумкинлиги ҳақида сўради. Отаси Исога бу борада бир қанча маслаҳатларни берди. Эртаси куни дарслар ниҳояига етгач Исо камбағалларни қўллаб-қувватлайдиган марказга борди. У ердаги фонд ходимига дўстининг ҳолати ҳақида гапириб берди. Фонд ходими Исонинг гапларини ижобий қабул қилди ва ундан дўстининг манзилини ёзиб олди, сўнгра Исога: “Сен каби инсонларни Аллоҳ таоло ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши кўради. Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида: (إنّ الدّالّ عَلَي الخَيْرِ كَفَاعلهِ (رواه الترمزي “Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган киши кабидир” (Термизий ривояти) деганлар. Яьни ўзга бир инсонга яхшилик қилинишига сабабчи бўлган киши шу яхшиликни қилувчиси каби ажру ҳасанотларга сазовор бўлгай!” – деди. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 880
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه و سلم كلمتان حبيبتان إلى الرحمن، خفيفتان على اللسان، ثقيلتان في الميزان: «سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم» Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди:«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Раҳмонга маҳбуб икки калима бор, ( у иккиси) тилга енгил, мезонда оғирдир (улар): «سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم» – деб марҳамат қилдилар. Набий алайҳиссалом ушбу ҳадисларида мусулмонларни тилга енгил бу икки калима билан Аллоҳ таолонинг зикрига ва унда давомийликка чорламоқдалар. Буларни такрорлаб юриш ҳеч бир кишига оғирлик қилмайди, лекин улар амаллар мезонида оғир, Аллоҳ таолога маҳбубдир. У зот алайҳиссалом бошқа ҳадисларида:“Ким бир кунда 100 марта سبحان الله و بحمده деса, унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам ўчирилади“ – деганлар. Ушбу ҳадисдаги тарғиб қилинаётган калималарнинг мазмуни – Аллоҳ таолони Унинг қудратию азаматига муносиб бўлмаган айбу нуқсонлардан пок ва олий деб ёд этиш ва Ўзининг тасбиҳига ва бошқа хайрли амалларга берган тавфиқи учун ҳамд айтишдир. Дарҳақиқат оламларни йўқдан бор қилган Зот ҳар қандай айбу – нуқсон, камчилик ва ожиз қолишдан муназзаҳдир. Тошкент Ислом институти 4- босқич талабаси Абдубанноев Наврўзбек 836