Шайх Мулла Жийван ҳазратлари ижодининг гултожи бўлган ва илм фан оламида ғоятда кенг танилган «Тафсироти Аҳмадийя» асари Қуръони каримга ёзилган машҳур тафсирдир. Асарни тўлиқ исми «Тафсироти Аҳмадийя фий баянил аятиш шаръийя» («Шаръий оятлар баёни борасида Аҳмаджон таъфири») бўлиб, ғоят қизиқиш билан ўқилади. Шайх Мулла Жийван роҳимаҳуллоҳнинг ушбу асарлари ҳанафий мазҳабига мувофиқ келади. Ушбу китоб Ҳиндистонда бир неча маротаба нашрдан чиққан. Шайх Мулла Жийван бу китобни таълиф қилишни ҳижрий 1064-йилда, ўн олти ёшлигида бошлаганлар. Ҳамда беш йил мобайнида ёзиб, 1069-йил йигирма бир ёшида тугатганлар. Сўнгра ўн олти йил давомида асарни қайтадан кўриб чиқиб, 1085-йил ишончли ҳолга келтирганлар. У киши ёзган муқаддималарининг аввалида ҳамду сано ила бошлаб, Қуръон Карим илмларининг шаъни ҳақида тўхталиб ўтганлар. Сўнгра Қуръони Карим ўрганишни тақозо қилган қироат, луғат, сарф, наҳв, баён, тафсир, калом, усул ва фиқҳ каби илмлар ҳақида тўхталганлар. Сўнгра китобдаги шаръий ҳукмларни қамраб олган ояти карималарни ва уларни тафсир қилиш учун танлаб олганликларининг сабабини, тафсир қилишдаги йўлларини, ҳамда фойдаланган манбааларини маълумот сифатида бериб ўтиб, шундай деганлар: “Қуръондаги шаръий ҳукмлар Қуръон илмларининг энг олийси, ҳақ билан ботилни ажратувчи маълумотларнинг асалидир. Бундай шаръий ҳукмлардан яна кўплаб фаръий ҳукмлар чиқариб олиш мумкиндр. Аввалда ўтган кўпгина устозлар сўзларидан эшитганманки, ислом уламоларининг энг улуғи бўлмиш имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳ бор куч ғайратларини сарфлаб Қуръондаги шаръий ҳукмларни ҳисоблаб чиққанларида, уларнинг адади ҳеч қандай зиёдасиз ва нуқсонсиз беш юз ҳукмга етган экан. Мен бу ривоятни катта-катта уламоларнинг усул китобларидан ўқиган пайтимда иймоним зиёда бўлиб, ишончим комил бўлди. Шундан сўнг мен ўша оятларни ўтирганимда ҳам, турганимда ҳам излай бошладим. Натижада фиқҳий ҳукмлар, усулий қоидалар ва эътиқодий масалаларни қамраб олган оятларни Қуръон тартибига асосан жамладим. Сўнгра уларни уламоларнинг китобларидан фойдаланган ҳолда, гўзал услубда тафсир қилиб, шарҳ бердим. Хусусан, тафсир илми борасида Байзовийнинг “Анворут танзил ва асрорут таъвил”, Имом Насафийнинг “Мадорикут таъвийл”, имом аз-Замахшарийнинг “Кашшоф ан ҳақоиқи ва уйунил ақовили фий вужуҳит-таъвийл”, имом Суютийнинг “Итқон фи улумил Қуръан”, шунингдек, Ҳусайн воъиз Кошифийнинг “Тафсири Ҳусайний” каби тафсирларидан фойдаландим. Фиқҳ илми борасида “Виқоятур ривоя” китобининг шарҳ ва ҳошияларидан, Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” ва унинг шарҳларидан, “Фатовои Ҳаммодийя фий масаилил фиқҳийя” асарларидан фойдаландим. Усул илми борасида Али Паздавийнинг “Усулул Паздавий”, шайх Ҳаддоқ Баҳорийнинг, имом Ҳафизуддин Бухорийнинг асарларидан, “Ат-Тавзиҳ” ва унинг шарҳи “Ат-Талвиҳ” ҳамда машриқу мағрибда машҳур “Мухтасари усули Ибн Ҳожиб” ва унинг шарҳларидан иборат кўпгина китобларидан фойдаландим. Калом илми борасида имом Тафтазонийнинг асарлари ва уларга ёзилган шарҳлардан истефода олдим. Ушбу маълумотларга яна сийрат ва ҳадис китобларида келган маълумотларни, ажойиб баҳсларни, муфассирлар баён қилмаган баъзи нозик нуқталарни қўшиб зиёда қилдим. Бу мен учун Аллоҳ таолонинг катта неъмати бўлди. Зеро мен қисқа давр ичида Қуръони Каримни ёдладим, ўн олти ёшга етганимда ақлий ва нақлий илмларда машҳур бўлдим. Йигирма бир ёшимда эса ушбу китобни ёзиб тугатдим”. Тафсироти Аҳмадийя китоби асосан фиқҳий масалаларни ёритиш услубида ёзилган тафсир китоблари сарасига киради. Аллома Муллажийван ҳазратлари ушбу китобда асосан фиқҳий (шаръий) ва бир қанча эътиқодий масалаларни ўз ичига олган сураларнинг тафсирига тўхталиб ўтган. Ҳамда улардан шаръий ҳукмларни чиқариб олган. Шунинг учун ҳам китобнинг номини “Ат-тафсироти Аҳмадийя фий баянил аят аш-шаръийя” деб номлаган. Шаръий ҳукмлардан холи бўлган сураларга дуч келганда, “Бу фалон...
Сотувчи баҳони пастроқ қилишда ва ўлчашда саховатли бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Харидор ҳам қаттиқ шартларни талаб қилиб туриб олмайди. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сотса, қачон сотиб олса ва қачон ҳақини талаб қилса, саховатли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», – дедилар». Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврларида Мадина аҳлига қаҳатчилик етди. Ҳаттоки, шаҳар аҳолисига ҳалокат ета бошлади. Ўша вақтда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвонлари мингта туя устида буғдой, зайтун ва майиз тўла қоплар олиб келди. Савдогарлар карвондаги мол ва озиқ-овқатларни кўриб, ҳарид қилиш учун шошилдилар. Савдогарлар айтдилар: “Келган моллар ва озиқ-овқатларни бизларга сотгин, албатта, бу нарса инсонларга жуда зарур. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: “Ким менга бу моллар учун кўпроқ фойда қолдира олади?” – дедилар. Савдогарлар: “Бир дирҳамлик молни икки дирҳамга оламиз” – дедилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: “Бу ҳақдан зиёда қиладиган борми?”, дедилар. Савдогарлар: “Бир дирҳамлик молни тўрт дирҳамга оламиз”, дедилар. – Бу ҳақдан зиёда қиладиган борми? – Бир дирҳамлик молни беш дирҳамга оламиз. – Бу ҳақдан кўпроқ берадиган борми? – Эй Абу Амр! Мадинада биздан бошқа бирор савдогар бундан зиёда қила оладими? – Албатта, Аллоҳ таоло ҳар бир дирҳам молга ўн ҳисса зиёда қилиб беради, сизлар бундан зиёда бера оласизларми? – Йўқ. Аллоҳга қасамки, ушбу карвондаги молларнинг барчаси Аллоҳ йўлида камбағал мусулмонлар ва мискинларга, садақа қилиб бердилар. Қасам ичишдан четда бўлиш Савдо пайтида ўз гапини тасдиқлаш учун қасам ичмаслик керак. Чунки, бу нарса бараканинг қочишига сабаб бўлади. أبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَآله وسَلَّمَ يَقُولُ:الحَلِفُ مُنَفِّقَةٌ لِلسِّلْعَةِ، مُمْحِقَةٌ لِلْبَرَكَةِ متفق عليه. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қасам ичиш савдо молини ўтказувчи, баракани ўчирувчидир», – дедилар». Имом Муслимнинг ривоятида: «Савдода кўп қасам ичишдан ҳазир бўлинглар. Чунки у ўтказади ва ўчиради», дейилган. Кўп садақа қилиш. Савдо пайтида бўладиган баъзи камчиликларнинг ювилиши учун тожир одам кўпроқ садақа қилиб туриши лозим. Қайс ибн Абу Ғазара розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида «даллол» деб аталар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимиздан ўтдилар ва бизларни ундан яхшироқ исм билан номладилар: «Эй тожирлар жамоаси! Албатта, савдода беҳуда нарса ва қасам ҳозир бўлади, бас, уни садақа ила аралаштиринглар», – дедилар». 4-курс талабаси Меҳриддин Баҳодиров 1 014
Тиб ҳақида сўз кетганда, албатта, жарроҳлик масаласига дуч келамиз. Зеро, бугунги кунда мазкур масалага оид ҳукмлар долзарб ҳисобланади. Шунинг учун мазкур мақолада айнан жарроҳлик борасидаги бирламчи маълумотларни келтириб ўтамиз. Луғавий маъноси: “Жароҳат” араб тилида “جرح” сўзидан олинган бўлиб, “урилгандан кейин қоладиган асорат”га айтилади. Ушбу сўз касб маъносида ҳам ишлатилади, масалан ояти каримада келади: ويعلم ما جرحتم بالنهار “(Аллоҳ) кундузида қилган амалларингизни биладигон зотдир”. Шунингдек “жароҳат” сўзи «айблаш», «камситиш» маъносида ҳам келади, масалан: “тили билан жароҳатлади”, дейилганда “айблади” нуқсонли санади маъносини билдиради. Яъни ҳақиқий маънодаги бирор моддий нарса билан жароҳатлаш эмас. Бу ўринда “жароҳат” лафзи мажозий маънода ишлатилмоқда. Истилоҳий маъноси: “Инсон баданининг ҳолатига қараб уни текширадиган ҳамда ташқи ва ички аъзоларга бўлган таъсирни ўз ўрнида туриб даволайдиган касб”. Қадимда жарроҳлик илми жуда ҳам тор доирада бўлган. Ҳозирги кунда бизнинг замонавий жарроҳлик илми ривожланиб кетгани туфайли бу таъриф билан чеклана олмаймиз, шунинг учун унинг замонамиздаги таърифини ҳам келтирамиз. Жарроҳликнинг замонавий таърифи: “Инсон баданига етган зарарни кетказиш ёки тикиш, йирингни ёки бемордаги зарарли моддани чиқариб ташлаш мақсадида тешиш ёки бирор аъзони олиб ташлаш мақсадида қилинган иш жарроҳликдир”. Шунингдек, жарроҳлик амалиёти билан узвий боғлиқ бўлган аъзоларни кўчириш илмий истилоҳда “трансплантация орган” деб номланади. “Транс” лотин тилидан олинган бўлиб, «кўчириш» маъносини англатади. “Плантация” еса лотин тилида «экиш» деган маънони билдиради. Ислом тиббиёти шомил, комил, чуқур ва равнақ топган тибга эга бўлган. Мусулмонлар тибнинг турли соҳалари ва доришунослик бўйича етук мутахассисларга эга бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўша пайтларда мусулмон ўлкаларидаги каби ажойиб шифохоналар ер юзининг ҳеч қайси нуқтасида бўлмаган. Уламоларнинг мазкур мавзуга оид илмий баҳслари тиб ва жарроҳликнинг қай даражага етганини ўз-ўзидан айтиб турибди. Соғлиқни сақлаш илми ҳам ислом оламида олий даражада эди. Лекин бошқа динларда ушбу ҳолат тескари бўлган. Тиб илмининг ривожланиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. Ҳатто, бировни даволаш айб саналадиган жамиятлар ҳам бор эди. Ёки касални ёки гуноҳкор деб ёки азобдан фориғ қиламиз, деб ўлдириб қўя қолишарди. Ислом дини кўрсатмасига кўра, касалликларга муолажа қилувчи кишилар табиблар бўладими ёки медицина ходимларими диний билимлардан ҳам хабардор бўлишлари лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада ҳам қилган тавсиялари ва кўрсатмалари бу шариат кўрсатмасидир. Касалликларга шифо излаб дори-дармонларни қўллаш, жарроҳлик амалиётини ўташ қадарга иймон келтириш ва таваккул ҳақиқатига асло зид келмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари даволанганлар ва бошқаларни ҳам баъзи муолажа ёки тавсиялари билан даволаганлар. 4-курс талабаси Акрам Бузурханов 983
Бугун интернет ҳизматлари такомиллашган, технологиялар асрида яшамоқдамиз. Ҳаётимизнинг ҳар қандай жабҳасига кириб келаётган интернет таъсири албатта, иқтисодий жараёнларда ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бунинг биргина мисоли электрон савдо, яъни биржаларда амалга оширилаётган савдо десак бўлади. Хўш, бундай фаолият тури ислом шариати нуқтаи назаридан тўғрими ёки йўқми, деган савол албатта, ҳар қандай мусулмон кишини қизиқтиради. Ислом мукаммал ва нуқонсиз Аллоҳ таоло томонидан бандаларига раҳмат ўлароқ тушурган динидир. Шунга кўра мазкур ҳолат борасида ҳам исломда ечим мавжуд. Дарҳақиқат замонамиз уламолари мазкур масалага ҳам ечим топиб ўз хулосаларини айтган. Сўзимиз исботи ўрнида “ислом фиқҳи академияси томонидан чиқарилган фатво”ни тақдим қилиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. «Ислом Фиқҳи Академияси» биржа ва ундаги бўладиган акция, қарз қоғозлари, савдо моллари, пуллар ва бошқа савдолар билан яқиндан танишиб чиққанидан ва муноқаша қилганидан кейин шариат аҳкомлари асосида қуйидаги қарорларни қабул қилди: Биржанинг ғояси доимий бозор мавжуд қилиш ва унда иштирок этувчилар учун олди-сотдига, молларини савдога қўйиш ва талаб қилишга шароит яратишдир. Бу жуда ҳам фойдали ва яхши иш бўлиб, билмайдиган ва ҳушёр бўлмаган кишилар, олди-сотдига мухтож, аммо ҳақиқий баҳони билмайдиганларнинг баъзи ғаразгўйлар томонидан алданиб қолишларини ман қилади. Шунингдек, сотувчи ва олувчиларга катта ёрдам беради. Лекин шу билан бирга, биржа савдосида шариат рухсат бермаган қиморга ўхшаш, бировнинг ҳисобидан фойда кўриш ва одамларнинг молини ботил йўл билан ейиш каби муомалалар ҳам бор. Шунинг учун биржа ҳақида умумий ҳукм чиқариб бўлмайди. Балки, унда бўладиган ҳар бир муомалага алоҳида тўхтаб ўтишга тўғри келади: Қарз қоғозларининг устига фойда қўйиб сотишнинг барча турлари рибо бўлгани учун шаръан жоиз эмас. Насия савдонинг барча турлари акция ёки савдо моллариники бўлса ҳам, модомики сотувчининг мулкида эмас экан, биржадаги услубда сотиш шаръан жоиз эмас. Чунки, бунда шахс ўзининг қўлида бўлмаган нарсани кейинроқ бошқа тарафдан сотиб олиб бериш шарти билан сотади. Бу эса Расул алайҳиссаломдан ривоят қилинган «Ўзингда бўлмаган нарсани сотма», деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, имом Аҳмад ва Абу Довудлар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом «Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас», деганлар. Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдолар шариатдаги салам савдосига ўхшамайди. Уларнинг орасида иккита фарқ бор. Биринчиси: Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдода нархни кейин берилади. Салам савдосида эса нарх савдо мажлисида берилади. Иккинчиси: Биржа савдосида савдо моли биринчи сотувчи қўлида турган ҳолида бир неча марта савдо қилиниб, олиб-сотилади. Бунда сотувчи ва ҳаридор орасида фақат фойда олинади. Худди қимордаги каби фойда ёки зарар кўриш эҳтимоли бўлиб туради. Саламда эса, қўлида йўқ нарса сотилмайди». Мазкур берилган фатво хулосасига кўра, агар биржа ёки электрон савдо жараёнлари ислом шариатига мослаштирилса шаръан дуруст бўлган савдога айланади, дейиш мумкин. 4-курс талабаси Тўхтаев Алибек 821
Ҳар қандай мавзуга киришишдан олдин мазкур баҳс атрофидаги истилоҳларнинг маъноларини тўла англаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун ушбу мақолада электрон савдо муносабатлари доирасидаги истилоҳларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратишини лозим топдик. Атамаларнинг қайси тилдан кириб келгани ёҳуд қайсидир тилда бўлиши аҳамиятли эмас. Зеро шаръий ҳукмларда маъно эътиборга олинади, лафз ва иборалар эмас. – التجارة Commerce or business هى تقليب ودوران المال بعوض لغرض تحقيق الربح , وأحيانا يطلق عليها البيع كما فى قوله عز وجل : ((وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا ))(البقرة : 275 )[1]. Тижорат – бу фойдани юзага чиқариш мақсадида молни бошқа бир товар ёки пул эвазига алмаштириш. Гоҳида Қуръони Каримда тижорат сўзи ўрнига “бай” сўзи ишлатилган. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ байни ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди”. (Бақара сураси 275-оят) – التجارة الالكترونية Commerce electronic. هى مباشرة عمليات التجارة باستخدام أساليب الكترونية مثل الحاسوب وشبكات الإتصال المحلية والعالمية وأجهزة المحمول المتقدمة أو أى وسيلة من وسائل تكنولوجيا المعلومات والاتصالات[2]. Электрон савдо – электрон воситалар ёрдамида савдо амалиётини амалга ошириш. Масалан: Компютер Ҳудудий ва халқаро интернет тизими Ахборот технология воситалари орқали амалга ошириш – الانترنت هى وسيلة من وسائل الاتصال بين شبكات الاتصالات المحلية والعالمية بهدف توصيل البيانات والمعلومات والمعارف و إبرام العقود و الإتفاقيات ونحو ذلك[3]. Интернет – Компютер ва замонавий телефон жиҳозларини дунёнинг қайси четида бўлишидан қатъий назар боғлашга ва ўзаро ахборот алмашишга хизмат қиладиган тизим. – التكنولوجيا هى استخدام وسائل التقنية الحديثة لتسهيل الأعمال والمعاملات ونحوها[4] Технология – савдо амалиётларини осонлаштирадиган замонавий техника воситаларидан фойдаланиш хизмати. – الموقع الالكترونى cite هو حيز ( مساحة ) ما مخزن عليه بيانات ومعلومات معينة عن فرد أو منشأة أو هيئة . أو نحو ذلك متصل بالانترنت ، مصمم بطريقة فنية من أهل الإختصاص والخبرة ، تسهل لمن يريد الدخول إليه الحصول على البيانات والمعلومات المطلوبة[5]. Сайт – якка шахслар ёки фирма ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилган электрон майдон бўлиб, бевосита интернет тармоғи билан ишлайди. Унга кирган киши ўзи излаган маълумотни осонлик билан қўлга киритиши учун шу соҳа мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган. – كلمة المرور إلى الموقع Password هى اشارات أو رموز سرية تسمح للذى وقعها الدخول على الانترنت[6] Кириш коди – интернет тармоғига киришга рухсат берадиган рақамлар, турли белгилар ва ҳарфлар мажмуи. – الوسيط فى التجارة الالكترونية هو الشخص (أو الجهة الذي يقوم بالوساطة بين المتعاملين من خلال التجارة الإلكترونية لحساب موكليه مقابل أجرة يطلق عليها السمسرة أو الرسوم أو مكافأة[7] . Воситачи – муайян шахс ёки томон бўлиши ҳам мумкин. Унинг вазифаси савдо амалиётида иштирок этаётган тарфлар орасида воситачилик қилиш. Ва бунинг эвазига ҳақ олади. Замонавий бизнес тили билан айтганда – брокер. Мазкур истилоҳлар ва уларнинг маънолари биржа ва электрон савдо борасидаги шаръий ҳукмларни ўрганишда фойда беради. Мақола Жамал Убуд Муҳаммаднинг “Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти (Ислом шариатида электрон савдо ҳукми)” номли изланишлари асосида таёрланди. 4-курс талабаси Тўхтаев Алибек [1] Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.13. [2] Мазкур манба: – Б.14. [3] Мазкур манба: – Б.14. [4] Мазкур манба: – Б.14. [5] Мазкур манба: – Б.15. [6] Мазкур манба: – Б.15. [7] Мазкур манба: – Б.15. 900