Жорий йилнинг 30-апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг талаба қизлар иштирокида муборак Рамазон ойи муносабати билан “Ойлар султони Рамазон маҳадимизда меҳмон ” шиори остида гуруҳлар аро беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда ҳар бир курс рамазон шукуҳини эслатувчи кўргазмали қуроллар билан иштирок этди. Талаба қизлар ўқув хоналарини қўл меҳнатидан ясалган кўргазмали қуроллар билан Рамазон шукуҳида безатишди. Айниқса, 303-гуруҳ талаба қизларининг “Саодат асрида Рамазон” мавзусида ясатилган кўргазмаси томоша қилган инсонни бир лаҳзага бўлса ҳам ўзини саодат асрида тасаввур қилишга ундайди. Натижага кўра, 303-гуруҳ кўргазмаларининг илмийлиги, тарихийлиги ва Рамазон шукуҳини ўзида акс эттирганлиги билан олий ўрин соҳиби деб топилди. 208-гуруҳ талабари эса эътикоф чодирларини тасвирлаш, макетлар ясаганлиги билан биринчи ўрин, 209- ва 103-курс талабалари кўргазмаларида илмийликни акс эттириши билан иккинчи ўрин, ва 3-ўринни 203- гуруҳ кўргазмаларини чет тилларида тасвирлаганлиги учун эгаллади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 951
Баъзи бир кишилар даволаниш сабр ва таваккал қилишга қарши ва қазои қадарга тан бермасликка олиб борувчи нарса, деган даъвони қиладилар. Бу нотўғри фикрни нафақат ихтилофли бўлган аъзоларни кўчириш борасида, балки умуман барча касалликларга боғлаган ҳолда гапиришади. Аслида эса бу фикр тамомила нотўғридир. Зеро, даволаниш жоизлиги ҳақида келган ҳадиси шарифлар шуни кўрсатадики, бу даъво пуч ва илмсизликнинг оқибатидан юзага чиққан лағвдир. Даволаниш қазои қадарни тан олмаслик эмас, балки ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Шундай экан, бу борада қўйидагича тавсияларни тақдим қилиш мумкин: Парҳез давонинг бошидир, дейди мусулмон табиблар. Улар бу ҳикматни Пайғамбаримизнинг муборак ҳадиси шарифларини ўрганиб, қасд қилинган маъноларни чуқур таъаммул қилиб, сўнгра зикр қилганлар. Ҳаром ила даволаниш жоиз эмас, дейдилар фуқаҳолар жумҳури. Аммо бу гапнинг тафсилоти бор. Ана ўша тафсилотни синчиклаб ўрганмаган одам бу масалани тушунмайди. Дам солиш ҳақида одамлар орасида ҳар хил гаплар юради. Ўша гаплар бир-бирига тамоман зид бўлишини яхши биламиз. Лекин Қуръон ила шариатимизга мувофиқ дам солиш жоиз ва ҳам жисмоний ҳам маънавий касалликларга шифодир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ «Ҳадис ва ҳаёт» номли китобларида “Тиб соҳасидаги Ислом мўъжизаси”, “Исломий тибга ўхшаш тиб борми?”, “Табибларни имтиҳондан ўтказиш”, “Мусулмонларнинг тиббий кашфиётлари”, “Мусулмонларнинг тиббий китоблари”, “Доришунослик” каби мавзулар орқали аввалги мусулмонлар ўз динлари таълимотларига амал қилиб, бу соҳада эришган ютуқлари ҳақида сўз юритади. Ушбу маълумотларни ўқиш ҳар бир мусулмонда мавзу доирасида бир қанча илмга эга бўлишини таъминлайди. Замонавий тиббий муалажаларнинг барчаси ҳам шаръий эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, даволаниш борасида диний соҳа ходимлари билан маслаҳат қилиш ёки ислом тиббиёти масалалари ёритилган ўзбек тилидаги адабиётларни ўқиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, банда ўз саломатлиги билан ҳам синалади. Ана шундай ҳолатда ҳам шариат буюрган амалларни қилиб, қайтариқларидан четланган ҳолатда йўл тутиш дунё ва охиратда соадат топиш учун ёлғиз чорадир. Инсон тана аъзоларини бировдан бошқасига кўчириб ўтказиш бугунги кунда энг долзарб саналган масалалардан бири ҳисобланади. Чунки бундай масала Пайғамбаримиз замонларида бўлмаган, нафақат Пайғамбаримиз замонларида балки яқин даврларгача бундай тиббий амалиёт мавжуд эмас эди. Лекин ислом шариати мукаммал ва унда барча замонларда юзага келадиган масалаларга, албатта, ечим топилади. Фақатгина, бунинг учун Қуръон ва суннатни теран англаш ва олим-у уламоларнинг меросини чуқур ўрганиш талаб қилинади. Инсон тана аъзоларини бировдан бошқасига кўчириб ўтказиш мавзуси доирасидаги пластик жарроҳлик ёки тиш қўйдириш каби масалалар ҳам бугунги кунда замонамиз уламолари томонидан ечими топилган масаладардир. Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни бандадан энг аввал сўраладиган неъмат, унга, сенинг жисмингни сиҳатли қилган эмасмидик, сени совуқ сув ила сероб қилган эмасмидик, дейилишидир”, деганлар. Бу ҳадис барча умматга саломатликни сақлашнинг шариатимиз буюрган иш эканлигини билдиради. Аллоҳ таоло Ўз бандасига берган неъматлар ичида энг аҳамиятлиларидан бири бўлгани учун ҳам соғлиқ неъмати ҳақида охиратда биринчи бўлиб сўралади. Шундоқ экан, банда бу нарсанинг қадрига етмоғи керак. Ундоқ неъматни берган зотга шукр қилмоқ керак. Неъматнинг шукри эса, уни берувчи зотга мақтов сўзлари айтиш ва неъматни неъмат берувчини рози қиладиган йўлда сарфлаш билан бўлади. Соғлиқ-саломатлик неъмати муҳим бўлгани учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига ўша улуғ неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришни амр этганлар. 4-курс талабаси Акрам Бузурханов 882
Ислом дини келгандан сўнг турли минтақа ва элатларга кенг тарқала бошлади. Ислом динига инсонлар тўп-тўп бўлиб кира бошлашди. Уларнинг орасида араб бўлмаган халқлар ҳам кўпчиликни ташкил қилар эди. Муқаддас манбалар бўлмиш Қуръон карим ва ҳадиси шарифларни ўргана бошлашди. Шу тариқа ҳадисларга қўшимчалар киритиш, тўқиш ҳолатлари ҳам учради. Муҳаддис уламолар мана шуларнинг олдини олиш учун ҳаракат қилишди. Хусусан имом Бухорий, Муслим в.ҳ.з муҳаддислар саҳиҳ ҳадисларни жамлаб саҳиҳ эмасларидан ажратишга уриндилар. Аллоҳ таоло тарафидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали ислом дини мукаммал қилиб тушди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз навбатида Жаброил алайҳиссалом олиб тушган ояти каримани эсдан чиқармаслик учун тез-тез такрорлар эдилар ва қандай эшитган бўлсалар шундайлигича саҳобаларга етказдилар. Саҳобалар ҳам шундайлигича кейингиларга етказиб келдилар. Шу жумладан, ҳадиси шарифларни ҳам саҳобалар ёдлаб олганлар, кейингиларга қандай айтилган бўлса, айтилганидек етказар эдилар, худди оманатни эгасига топширгандек. Ислом дини ҳозирги кунимизгача шундай қилиб оғиздан-оғизга силсилама –силсила етиб келди. Дастлабки вақтларданоқ шариатни, динни бузиш учун мавзуъ (тўқима) ҳадислар тўқиб уларни инсонлар оммасига кенг ёйиш ишларини амалга оширила бошлади. Шу тариқа мавзуъ (тўқима) ҳадислар орасига кира бошлади. Ўзи мавзуъ (тўқима) нима, унинг ҳукми қандай, у нима учун ўрганилади, деган саволлар ўз–ўзидан юзага келади. Ҳадислар бизга етиб келиш йўлига кўра икки қисмга бўлинади: 1. Мақбул (қабул қилинган). 2. Мардуд (рад қилинган)га бўлинади. Мардуд хабар деб: хабар келтирувчининг сидқи рожиҳ, деб топилмаган хабарига айтилади. Мардуд хабар: Заиф, мавзуъ, матрук, мункар ва шунга ўхшаш қирқдан зиёд навларга бўлиниб кетган. Бу ҳадисларнинг ҳаммасини таърифини батафсил келтира олмаймиз. Аммо уларнинг энг ёмони, энг шиддатлиси ҳисобланган ҳадис «Мавзуъ» ҳисобланади. «Мавзуъ» сўзи ўзбек тилида «тўқима» деб номланади. Шу ўринда бир савол туғилади. — Мавзуъ ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзи эмас экан, унда нима учун у «ҳадис» деб номланди? Уламолар ўзлари таълиф қилган «ҳадис» китобларида мавзуъ ҳадисларни келтирди ва китобларини эса «Мавзуъ ҳадислар китоби” деб номлади…? | Эҳтимол уламолар бу саволга «мавзуъ» нинг луғавий маъносига қайтариб жавоб берар. Яъни, «мавзуъ» сўзи – қўйилган – деган маънода бўлиб, бу ерда ҳадис тўқувчилар ўзлари тўқиган ҳадисларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ичига жойлаштирганлари учундир. Ёки «ҳадис» деб аташларига сабаб, суннатга биноандир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида «ёлғон” сўзнинг «ҳадис» деб номланганлиги келган. Бунга уларнинг далиллари: عن سمرة بن جندب و المغيرة بن شعبة رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم من حدث يعلم أنه كذب ، فهو أحد الكاذبين – عني بحديث يري – أي Самрата ибн Жундуб ва Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кимки ёлғонлигини билиб туриб, менинг номимдан (ёлғон) ҳадис айтса, у ҳам ёлғончиларнинг биридир», – дедилар. Мавзуъ хабар – тўқилган ёлғон бўлиб, сунъий равишда келтирилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган хабардир. Шундай экан бундай ҳадисларни ривоят қилиш ҳалол эмас. Ёлғон ҳадис тўқишнинг икки хил йўли бор: 1. Ёлғончиниг ўзи бир калом тўқийди. Кейин тўқилган ёлғонига санад келтиради-да, «ҳадис» деб ривоят қилади. 2. Ёлғончи баъзи бир ҳакимларнинг сўзини олиб, унга санад тўқиб чиқади. Кейин «ҳадис» деб ривоят қилади. Бу тўқима ҳадисни тўқишга нима сабаб бўлган? Бундай ҳадисларни тўқишнинг бир қанча кўринишлари бор бўлиб, хусусан: 1. Исломга...
Маълумки, жумҳур уламолар наздида ҳадислар ровийларининг адади жиҳатидан мутавотир ва оҳодга тақсимланади. «Оҳод» ҳадисларни қувватли ёки заифлигига қараб, иккита катта қисмга бўлинади. Шунинг биринчи қисми «Мақбул» хабарлар. Иккинчиси «Мардуд» хабарлар ҳисобланади. Мардуд хабар деб: хабар келтирувчининг сидқи рожиҳ деб топилмаган хабарига айтилади. Мардуд хабар: заиф, мавзуъ, матрук, мункар ва шунга ўхшаш қирқдан зиёд навларга бўлиниб кетган. Бу ҳадисларнинг ҳаммасининг таърифини батафсил келтира олмаймиз. Аммо уларнинг энг ёмони, энг шиддатлиси ҳисобланган, «Мавзуъ» ҳадис ҳақида тўлароқ маълумот олишга ҳаракат қиламиз. Мавзуъ ҳадис деб: исми мафъул вазнида бўлиб, унинг луғавий маъноси «Бир нарсани қўйиш», «Пасайиш” деган маънолардадир. Мана шу ном билан номланди, чунки унинг мартабаси паст. Уламолар истилоҳида эса, «мавзуъ» ҳадис деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқилган, ясалган ҳадисга айтилади. Мавзуъ ҳадиснинг мартабаси жуда паст бўлиб, заиф ҳадисларнинг энг қабиҳи ва энг ёмонидир. Мавзуъ ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш ва кўтариш ҳақли бўлмайдиган ҳадисдир. Уни эътиборга олиб, уни ҳужжат қилиш ҳалол бўлмайди. Тўқима ҳадислар ҳақида ёзилган китоблар: Уламолар мавзуъ ҳадисларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, иш-ҳаракат ва иқрор жиҳатидан содир бўлмаган ва У кишига хато ёки қасддан, илмсизлик билан нисбат берилган, деб таърифладилар. Улардан баъзилари қасддан қилган, хато қилиб эмас, дейдилар. Айтадиларки: «Тўқиган нарсалари борасидаги ниятларига хосланган», – дейдилар. Энди ниятларига хосланмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хато қилиб нисбат берганларга келсак, уни «ботил» деб номладилар. Дарҳақиқат, яхши биладиган олимлар ва сараланган муҳаддислар аввало заиф ва таъна қилинганларнинг таржимаи ҳоллари борасида хос китоблар ёза бошлашди. Унда ҳадис тўқувчилар ва ёлғончиларга таъна етказдилар, уларнинг ҳолатларини зикр қилишди, уларнинг юзини очиб ташлашди ва улардан нақл қилинган ана шу мавзуъ ҳадисларга танбеҳ беришди. Худди шунингдек, инсонларнинг тилида машҳур бўлган ҳадислардан кўпининг заифлигини очиб берадиган китобларни ҳам тасниф қилишди. Бу китобларнинг ҳаммасида мавзуъ ҳадислар жамланган. Баъзи китобларни кўриб, изланиш орқали билдикки, мавзуъотларга тегишли 70 тадан ортиқ китоблар бўлиб, булардан энг муҳим деб билган баъзи китобларни келтириб ўтамиз. Бунинг ҳаммаси инсонлар билиши ва ундан огоҳ бўлиши учундир. Бу ерда ана шу китоблардан муҳимларини ва машҳурларини ёзилган вақти тартибига кўра келтириб ўтамиз: 1. الأباطيل والمناكير والصحاح والمشاهير Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Иброҳим ибн Ҳасан ибн Жаъфар Жувзақоний ал-Ҳамзаний. Ҳижрий 543 йили вафот этган. Бу мавзуда ёзилган китобларнинг аввалгиси бўлгани учун мавзуъ ва заиф ҳадисларни ўрганишда катта аҳамиятли китоб. Гўёки ўз услубида тенги йўқ. Мавзуъ борасида бу кишидан кейинги ҳар бир киши ундан бир фойда олади. Муаллиф китобга ўзининг усулини ва шарҳини баён қиладиган янги муқаддима келтирди. Айтдики: «Албатта, бу китобда заиф ҳадислар, ботиллардан бўлган мавзуълар ва мункарлар жамланди» – деди. Унинг иллати баён қилинади. Сўнгра унинг муқобилига саҳиҳ ва унинг ботиллигини таъкидлаш учун машҳур ҳадис келтирилади. Сўнгра ҳадисларни ва асарларнинг иллатини келтиради. Кейин иймон китобидан бошлаб, Қуръон фазилатлари китобида тугайди. Заиф-мавзуъ ҳадисларни, аввало, мункарларни зикр қилади. Сўнгра унга раддия қилади ва танқидчиларнинг гапларини келтиришда унинг иллатини баён қилади. Охирида бу ҳадиснинг муқобилига ҳадис ва мана шу ҳадисларнинг ботиллигини таъкидлайдиган асар келтиради. 2. الموضوعات Имом Жамолиддин, Абу Фараж, Абдурроҳман ибн Али ибн Муҳаммад, Ибн Жавзий номи билан машҳур. Ҳижрий 597 йилда вафот этган. Бу мавзуъ ҳадислар мурожаат қилинадиган тўлиқ китоблардан ҳисобланади. Муаллиф унинг тартиби...
islam.ru сайти хабар беришича Танзанияда кенг қамровли Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Энг яхши қориларни тинглаш учун Дарус Салам шаҳри футбол майдонида 60 000 дан зиёд мусулмонлар йиғилди. Бу мусобақа 20-си бўлиб, унга ҳар сафар бутун Ислом дунёсининг энг сара хифз йўналишидаги қорилари жалб этилади. Турли хил давлатлардан келган хурматли меҳмонлар ҳам ушбу мусобақага ташриф буюрдилар. Шунингдек Танзания давлатининг президенти Джон Помбе Магуфули ҳам мусобақага ташриф буюрди. Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар ва совриндорлар эълон қилинди: 1-ўрин Сенегал давлатидан Муҳаммад ал-Мужоба Диалло 2-ўрин Нигериялик Фаррух Ёқуб 3-ўрин Танзаниялик Шамсиддин Хусайн Али 4-ўрин Нигериядан Идрис Усмон 5-ўрин яна бир Танзаниялик ёш иштирокчи. Мусобақа қатнашчилари ичида 1 гина аёл бўлган, 12 ёшлик Сумайя Абдаллага насб этди. Ғолиб иштирокчиларга 20 миллион Танзания шиллинги (8600$) топширилди. Ва қуйи ўрин соҳибларига нисбатан камроқ соврин бефилси: 12, 7,5, 5 ва 3 миллион танзания шиллинги соврини топширилди Таржимон: 2-з курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 915