islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Аравондаги Имом Бухорий мадрасасининг илк битирувчиларига диплом топширилди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги Имом Бухорий номидаги мадрасанинг илк битирувчиларига диплом топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси хабари асосида azon.uz сайти маълум қилди. Маросимда Ўш вилояти қозилиги, Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси Уламолар кенгаши, Аравон тумани маъмурияти ва ички ишлар бўлимидан вакиллар, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Ўш вилояти қозиси Самидин Атабаев битирувчиларни табриклар экан, улар тўрт йил давомида олган билимларини халққа етказишлари кераклигини уқтирди. Аравондаги Имом Бухорий номли мадраса ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган бўлиб, бу йил мазкур ўқув юртини 32 нафар талаба битирди. 862

Вақф қилинган китоблар ҳудудларга жўнатилмоқда​​

Масжидларга вақф қилиш учун «Ҳилол» нашриётидан 15 млн сўмлик китоб харид қилинди. Бу ҳақда «Вақф» фонди хабари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди. Жорий йилнинг 11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида «Ҳилол» нашриётидан 38 турдаги жами 585 та китоб сотиб олинди. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион сўм бўлди. Китобларнинг асосий қисми шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб китоблардир. Китоблар рўйхати ва адади: – Қуръони карим маънолар таржимаси — 15 дона – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ — 15 дона – Бахтиёр оила — 15 дона – Ижтимоий одоблар — 15 дона – Ислом тарихи 1,2-китоблар — 15 дона – Амаллар ниятга боғлиқ — 15 дона – Бозор ва унга боғлиқ масалалар — 15 дона – Дин насиҳатдир — 15 дона – Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ишларининг ҳақиқати — 15 дона – Енгил амаллар — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 2-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 5-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 7-қисм — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 12-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 13-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 14-15 жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 20-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 22-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 23-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 24-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 27-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 28-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 29-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 37-жуз — 10 дона – Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир — 15 дона – Мўминнинг меърожи — 15 дона – Мўминнинг нажоти — 15 дона – Мўминнинг қалқони — 15 дона – Мўминнинг умр сафари — 15 дона – Муаллими соний (дискли) — 30 дона – Мен ҳам намоз ўқийман — 45 дона – Очиқ хат — 15 дона – Одам ато ва Момо ҳаво — 30 дона – Ўкинма 1,2 жузлар — 15 дона – Қарз — 15 дона – Ғийбат ўзи нима? — 15 дона – Қуръон қалблар шифоси — 15 дона – Иҳё улумиддин — 15 дона   839

Ислом билим юртларига кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Маънавият ва маърифат” фанидан суҳбат, “Чет тили” ва “Тарих” фанларидан тест синови шаклида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикасидаги Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро вилоятидаги Мир араб мадрасасида ўтказилди. 969

Муаллимларга насиҳат (3 қисм)

Мукофотлаш ва жазолаш йўлларини бир меъёрда қўллаш. Шунда тиришқоқ ўқувчининг ғайрати ва рағбати ошади, дангасалар эса жон куйдиришга мажбур бўлади. Мукофатлашнинг қуйидаги турлари бор: 1. Моддий мукофот, масалан, китоб ёки нақд пул. Ота-она фарзандига билдирмасдан муаллимга бирор ҳадя олиб келиб бериб, талабалар олдида фарзандини мукофотлашни илтимос қилиши мумкин. Талабаларга гўё бу ҳадя муаллим тарафидан берилгандек туюлиши керак. 2. Мақтов сўзлар билан тақдирлаш. «Аъло», «тасанно», «баракаллоҳ» каби сўзлар билан мақташ. Бу мақтовлар талабани янада юксакларга чорлайди, бошқаларни ҳам муаллимдан шундай мақтов эшитишга ундайди. 3. Баракот ва муваффақият тилаб дуо қилиш. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви тайёрлаб берганида у зот: «Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин», деб дуо қилганлар». Лоқайд, дангаса талабага фойда бўладиган, ҳаддан ошмасдан, ўч олмасдан жазолаш туркумига қуйидагилар киради: 1. Дўқ-пўписа. Сиртдан қараганда қаттиққўллик, негизида эса панд‑насиҳат бўлган услубда, сўкмасдан дўқ-пўписа қилиш. 2. Талабанинг ёлғиз ўзига танбеҳ бериш, насиҳат қилиш. Кўпчилик  олдида койиш болани шарманда қилишдир. 3. Норози эканини билдириб қўйиш, қовоғини солиб муомала қилиш. 4. Ёмон иш қилган талаба ўша ишидан тавба қилмагунича ундан юз ўгириш.  5. Жазо сифатида уйга қўшимча вазифалар бериш. Масалан, дарсни бир неча марта ёзиб келишни талаб қилиш. Аллоҳим, бизни розилигинга муваффақ айла! Муҳаммад Али МУҲАММАД ЮСУФ таржимаси Манба: Islom.uz 806

Муаллимларга насиҳат (2-қисм)

1. Талабага ёмон муомалада бўлиш. Бундай муомала талабада муаллимга нисбатан нафрат туйғуларини уйғотади, натижада у муаллимдан манфаат олишдан маҳрум бўлади, илмдан безиб қолади, ўқишни ташлаб, бирор касб билан шуғулланиш ҳақида ўйлай бошлайди. Бундай ҳолатдаги бола атроф-муҳитнинг таъсирида ёмон йўлга кириб кетиши ҳам мумкин. 2. Баҳс ва савол эшигини ёпиб қўйиш. Бу хато туфайли талаба зерика бошлайди, дарсда ўтилган тушунчалар зеҳнига ўрнашмайди. Муаллим эса талабалар у берган маълумотлар қанчалик тўғри ёки нотўғри фаҳмлаганини била олмайди. Ваҳоланки агар талабалар дарсни яхши тушунмаган бўлса, уни қайтадан, бошқа услубда шарҳлаши керак эди. Дарсда жонли, икки томонлама мулоқот бўлмаса, талаба бу жараёнда ўзининг ҳам ўрни борлигини ҳис қилмай қўяди, муаллим ҳам ўзи ҳисобга олмаган, аммо талабаларнинг эътиборидан четда қолмаган кўпгина мулоҳазалардан бехабар қолади. 3. Талабанинг ҳолатини билмасликка олиш. Бу хато талабани ноқулай вазиятларга солиб қўяди. Гоҳида талаба ўзининг ҳолатини ўртоқлари олдида очиқлаб беришга ийманади. Талаба топшириқ-вазифаларни бажаришда оқсагани, унутиб қўйгани ёки фикри тарқоқлиги ва ҳоказолар учун кечириш керак бўлган вазиятлар бор. Масалан, талабанинг яқинларидан бири вафот қилган бўлиши ёки оилавий муаммо гирдобида бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатларни ҳисобга олмаслик муаллимнинг жиддий хатосидир. 4. Аълочиларни тақдирламаслик. Бу хато илм чўққилари сари интилаётган талабанинг ҳафсаласини пир қилади, умидларини пучга чиқаради, дангасанинг эса яхши томонга ўзгаришига туртки бўлмайди. 5. Талабанинг қобилиятини ҳисобга олмаслик. Бу хато айрим талабаларни ранжитиши мумкин, чунки уларнинг ақлий ва фаҳмлаш қобилиятлари ҳар хил бўлади. Шунинг учун муаллим маълумотларни ҳамма тушунадиган қилиб тақдим қилиши керак, чунки зеҳни пастроқ ўқувчилар ҳам дарсдан зеҳни ўткирлардек баҳраманд бўлиши лозим. 6. Дарсга атайлаб кечикиш. Дарс пайтида шахсий ишлар билан машғул бўлиш (масалан, муаллиманинг пардозланиши). Қўл телефонидан заруратсиз фойдаланиш. 7. Айрим талабаларни бошқаларидан ўзгача кўриш. Ўқитувчи бу хато туфайли ўқувчилар орасига адоват уруғини экади. 8. Бир кишининг қилмиши учун ҳаммани жазолаш, уларни муваффақиятсизликда айблаб, келажаги йўқлигини айтиш. Аксинча, йўл қўйилган хатони биргалашиб бартараф қилишга ундаш, уларнинг руҳини кўтариб, юксак ютуқларга эришишга истеъдодлари борлигини уқтириш керак. 9. Дарс мавзусидан узоқлашиб, талабалар учун бефойда нарсаларга ўтиб кетиш. 10. Дарсга тайёрланиб келмаслик. Бу хато тутилиб қолишларга, саволларга нотўғри жавоб бериб қўйишга олиб келади.  Аллоҳим, сўз ва амалларимизда тойилишдан Ўзинг асра! Муҳаммад Али МУҲАММАД ЮСУФ таржимаси Манба: Islom.uz 1 115
1 1 402 1 403 1 404 1 405 1 406 1 548