islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институти собиқ ректорининг ўғли институтга китоб ҳадя қилди

2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 1982–1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идиний бошқармасига муфтийлик қилган, 1975-1982 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритган шарқшунос олим, дин ва жамоат арбоби, дипломат Шамсиддинхон Бобохонов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб нашр этилган фалсафа фанлари доктори, профессор Саидмухтор Саидқосимовнинг “Улуғ инсонлар маънавияти” номли китобининг тақдимот анжумани бўлиб ўтди. Тақдимотда ЎзФА академиги, филология фанлари доктори, профессор Неъматуллоҳ Иброҳимов, иқтисод фанлари доктори, профессор Нурислом Тухлиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Тадбирда муфтийлар (Бобохоновлар) сулоласи вакили Шамсиддинхон Бобохоновнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг раҳбар ходимлари, шарқшунос олимлар, уламолар, имом-хатиблар, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан “Улуғ инсонлар маънавияти” номли китоб муаллифи, профессор Саидмухтор Саидқосимов Бобохоновлар сулоласининг оғир ва таҳликали даврларда Ислом дини ҳимояси йўлида чеккан заҳматлари ва ўз навбатида шоду хурсандчилик онларини ўзининг мазкур китобида содда ва халқчил тилда ифода этганини баён қилди. Асар қизиқиш билан “бир нафас”да ўқилиб, катта таассурот қолдириши, унда Шамсиддин Бобохоновнинг ҳаёт йўли ва мазмунли фаолияти билан бирга Бобохоновлар сулоласи, улар билан замондош бўлган давлат ва жамоат арбоблари, олим ва ёзувчилар билан боғлиқ ҳаётий лавҳалар ҳам ўрин олгани тўғрисида профессор Нурислом Тухлиев тадбир иштирокчиларига маълумот берди. Анжуманда сўзга чиққан муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Шамсиддинхон Бобохонов 1982–1989 йиллардаги муфтийлик фаолиятлари шўролар давлатида парокандалик бошланган, қалтис бир даврга тўғри келгани, даҳрийлар ҳийла-найранг қилиб, кўп жабру ситамлар ўтказганини алоҳида таъкидладилар. Муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, мана шундай замонлар ҳақида ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ҳали одамларга шундай бир замон ҳам келадики, унда динида сабр қилувчи киши ҳудди чўғни чангаллаб турган одамга ўхшайди”, деган ҳадисларида диний фаолият кўрсатиш ўта қийин бўлган вақтларда динни ҳудди чўғни ушлагандек тутиб туришга қиёсланганини изоҳладилар. Шунингдек, Қуръони каримда: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”, деб хабар қилингани (Шарҳ, 6) ва яна бир ояти каримада: “Эй имон келтирганлар! Сабр қилинг, бағрикенг бўлинг ва Аллоҳ йўлига тахт бўлиб туринг ва Аллоҳдан қўрқинг, зора, охиратда нажот топсангиз!” (Оли Имрон, 200) деб таъкидланганини муфтий ҳазратлари тадбир иштирокчиларига тушунтирдилар. Сўзга чиққан нотиқлар одамлар мана шундай олимларнинг ҳаётларидан ибрат олиши ҳақида тўхталиб, мазҳаббошимиз Имоми Аъзамнинг “Олимлар ҳақида ҳикоя қилиш, улар билан бирга ўтириш мен учун кўп фиқҳ ўқиш ва ўрганишдан яхшироқдир. Чунки, бу ҳикоялар қавмнинг одобу ахлоқлари манбаидир”, деган сўзларини келтиришди. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг “Мўминларнинг имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхши бўлганларидир”, деган ҳадисни маърузачилар атрофлича шарҳлашди. Тадбир якунида Шамсиддин Бобохоновнинг фарзанди Жамолиддин Бобохонов “Улуғ инсонлар маънавияти” китобидан Тошкент ислом иститутига ҳадя қилди. Администратор 647

Афв эълон қилиниши муносабати билан тадбир ташкил этилди

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устоз ва талабалари, Тошкент шаҳридаги масжидларнинг имом-хатиблари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш мақсадида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирга Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири Беҳзод Наримонов маърузачи сифатида таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққан Б.Наримонов Фармон ҳақида гапирар экан, унинг замирида халқимизга хос бағрикенглик, инсонпарварлик ғоялари ётганини алоҳида таъкидлади. Юртбоши томонидан кўрсатилган бундай ғамхўрликдан мамнун бўлган маҳкумлар, бугунги кунда, ўз оиласи бағрига қайтиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиб бораётганларини ҳам алоҳида қайд этди. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан диний идоранинг Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Икром Мардонов Амнистия акти ва Афвнинг бир-биридан фарқи ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумотлар берди. У ўз нутқида, мазкур Фармоннинг қабул қилингани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар, аслида, инсонпарварлик тамойилига асосланганини алоҳида айтиб ўтди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди. ЎМИ Матбуот хизмати 463

Бугун халқаро араб тили куни

2012 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро UNESKO ташкилотининг 190-сонли сессиясида Саудия Арабистони таклифига биноан 18 декабрь Халқаро араб тили куни сифатида эълон қилинди. Шу йили мазкур ташкилот биринчи маротаба 18 декабрни байрам сифатида нишонлаган. Шуни таъкидлаш лозим-ки, 1973 йил декабрь ойида БМТ бош ассамблеясининг 3190-рақамли қарори билан араб тили ташкилот расмий тиллари қаторига қўшилган. islamcenter.uz 472

Салмо бинти Қайс Нажжория розияллоҳу анҳо

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага ташрифлари билан ансорлар шарафга эришди. Бу улуғ зотлар Пайғамбаримизни (алайҳиссалом) меҳмон қилиш учун ўзаро мусобақалашардилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ансорлар ва уларнинг уйини мақтаб бундай дедилар: “Ансор хонадонининг энг яхшиси Бану Нажжор, сўнг Бану Абдулашҳал, Бану Хорис ва БануХазраж, сўнг Бану Соидадир. Ансорларнинг ҳар бир хонадонида хайр бордир”. Тўлиқ исми: Салмо бинти Қайс ибн Амр ибн Убайда ибн Молик ибн Ади ибн Омир ибн Ғанам ибн Ади ибн Нажжор. Куняси: Умму Мунзир. Таниқли саҳобия Салмо (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оталари тарафидан хола бўлади. Салмо бинти Қайс (розияллоҳу анҳо) уйидаги янги пишган ва қуритилган хурмолари билан мадиналикларни меҳмон қилиши туфайли шуҳрат қозонган эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам унинг уйига тез-тез келиб, унинг таомларини баракали ва фойдали, деб мақтардилар. Салмо (розияллоҳу анҳо) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) меникига Али (розияллоҳу анҳу) билан келдилар. У бетоб эди. Сўрида узумим бўлиб, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ва Али (розияллоҳу анҳу) ундан ея бошлашди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):”Эй Али, бўлди қил. Сенга мумкин эмас”, дедилар. Али (розияллоҳу анҳу) қайтиб, жойига ўтирди. Мен қандлавлаги ва арпани пишириб, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) олдиларига қўйдим. У зот (алайҳиссалом) Алига (розияллоҳу анҳу): “Мана бундан егин, сенга фойдали”, дедилар (Имом Термизий). Шунингдек, Умму Мунзир (розияллоҳу анҳо) жума куни қанд лавлаги ва арпадан таом тайёрлаб, саҳобаларни меҳмон қиларди. Саҳл (розияллоҳу анҳу) айтади: “Жума намозидан сўнг унинг уйига бориб, салом берардик. У олдимизга овқат қўярди”. Овқатида ёғ бўлмаса ҳам, жума куни бўлгани учун қувонардик”. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 878

“Ат-Тамҳид фи баёнит тавҳид” асарида тавба ва паноҳ сўрашнинг баёни

Аҳли сунна вал-жамоа айтади: “Банда содир этган гуноҳидан тавба қилса, қабул қилинади. Хоҳ гуноҳларни эсласин, хоҳ унутган бўлсин, бунинг фарқи йўқ. Садақа қилиш, дуо қилиш ва паноҳ сўраш дунёда фойда беради”. Баъзи инсонлар ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш шарт, модомики гуноҳларини эслай олмаса, тавбаси саҳиҳ бўлмайди, дейди. Баъзилар тавбаси тўғри бўлиши учун барча гуноҳлардан тавба қилиш шарт, дейди. Мўътазилийлар тавба қилишни Аллоҳ таолога имон келтириш, дейди. Чунки уларнинг наздида катта гуноҳлардан тавба қилиш шарт. Банда катта гуноҳ қилиш туфайли имондан чиқади. Бас унинг тавбаси Аллоҳ таолога имон келтириш бўлади. Улар  айтадилар: “Дуо ва садақа қилиш ҳамда паноҳ сўраш дунёда фойда бермайди. Чунки дуо ва садақа қилиш яхшилик тўғрисида бўлса, яхшилик Аллоҳ таолонинг қазоси билан бўлади. Агар банданинг сўраган (яхшилиги)  Аллоҳ таолонинг қазосига мувофиқ келса, сўраса ҳам, сўрамаса ҳам унга етади. Агар қазосига мувофиқ келмаса, дуодан фойда йўқ, бу нарса қазони ўзгартирмайди. Агар дуо қилиш ва паноҳ сўраш ёмонлик хусусида бўлса, бу (ёмонлик) Аллоҳ таолодан эмас, балки барчаси бандадандир. Банда бу жиҳатдан қодир. Бас жидди-жаҳд қилиш ҳам ва хатога йўл қўйиш ҳам бандадан бўлади”. Мўътазилийлар наздида тирикларнинг ўликлар ҳақига қилган дуоси ва садақаларидан фойда йўқ. Улар бу хусусда айтади: “Чунки ҳар бир нафс ўзи қилган иши билан гаровланган . Аллоҳ таоло “Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот учун яшириб қўйилган кўзлар қувончини (охират неъматларини) ҳеч ким билмас”, деди (Сажда сураси 17-оят). Агар маййит ҳақига тирикнинг қилган дуоси ва садақаси фойда берса, маййит ўзининг эмас, балки бошқанинг амали туфайли мукофотланувчига айланади”. Шунингдек, улар “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил-алиййил-азим (фақат Аллоҳ таолонинг сақлаши билангина гуноҳдан сақланиш ва кўмаги билангина Аллоҳ таолонинг тоатига қувват бўлади)” сўзини инкор қилиб айтади: “Бу одамлар тилига шайтон келтирган сўзи”. Уларнинг бу  сўзи куфрдир. Абу Ҳанифанинг раҳимаҳуллоҳ ҳузурида Зуфар раҳимаҳуллоҳ қадарийликка мойил экани зикр қилинди, бир сафар у киши масжидга кирганида “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”, деди. Бунинг ортидан Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ “Аллоҳу акбар, ҳақиқатда у қадарийликдан узоқлашди”,  деди. Хоҳ эслай олсин, хоҳ эслай олмасин, тавба барча гуноҳларга кифоя қилишда аҳли сунна вал-жамоанинг ҳужжати “…Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз”  (Нур сураси 31-оят), “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!…” (Таҳрим сураси 7-оятларида) оятларида (гуноҳларни эслай олиши ёки олмасликни) ажратилмаган.  “…сўнгра Унга тавба қилинг,..” (Ҳуд сураси  61-оят), “(У) гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи…” оятларида мутлақ тавба қилишга буюрди, барча гуноҳларни эслаб, тавба қилишни шарт қилмади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “ الندم توبة Надомат қилиш – тавбадир” (Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ибн Можа ривояти). Мазкур ҳадисда ҳам гуноҳларни эслаш ёки эслай олмаслик ораси ажратилмади. Дуо ва садақа қилиш дунёда фойда беради. Бунга далил Пайғамбарнинг алайҳиссалом қуйидаги ҳадислари   ’’الدعاء يردُّ البلاء والصدقة تطفئ غضب الربِّ’’ “Дуо балони қайтаради ва садақа Парвардигорнинг ғазабини сўндиради”, “Агар беллари эгилиб қолган қариялар, сут эмадиган ёш гўдаклар ва ўтлаб юрган чорва ҳайвонлари бўлмаганида, осмондан азоб ёғар эди”. Тирикларнинг ўликлар ҳақига қилган дуолари ва садақалари фойда беради. Бунга далил Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси: إن العالم والمتعلّم إذا مرَّا على قرية فإن الله تعالى يرفع العذاب عن مقبرة تلك القرية أربعين...
1 1 462 1 463 1 464 1 465 1 466 1 510