Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон 1908 йили Тошкентнинг машҳур Ҳастимом (Ҳазрати Имом) мавзеъида дунёга келган. Унинг аждодлари ҳам дунё таниган Ислом олимлари бўлишган: катта бобоси шайхулислом Аюбхон Юнусхон ўғли даврининг йирик фақиҳларидан эди, у кўп йиллар Бухородаги “Мўйи Муборак” мадрасасида мударрислик қилган. Бобоси Абдуллоҳ ибн Бурҳон Эшон ҳам ўша мадрасада дарс берган. Отаси Эшон Бобохон Қуръони карим ва Суннати Набавийяни мукаммал билган олим, минтақа мусулмонлари идорасининг ташкилотчиси ва биринчи раиси эди. Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон (Бобохонов), ўз даврининг йирик дин арбоби, минтақа мусулмонларининг муфтийи эди. У 1908 йили Тошкент шаҳрида улуғ Ислом алломаси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон хонадонида туғилган. Илк диний сабоқларни аввал отасидан, сўнг Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан олган. Ўн икки ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. 1920 йили Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган, ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганган. Тошкент ислом институтига “Олима аёл – миллат тарбиячиси” номли тадбирда талаба қизларга “Илм карвонидаги аёл ва оила” мавзусида талаба қизларга навбатдаги суҳбатни қилиб бериш учун Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг фарзанди Тошкент давлат шарқшунослик университети Арабшунослик олий мактаби доценти Филология фанлари номзоди Мухлисахон ая Зиёвуддинова ташриф буюрдилар. Мухлисахон ая талаба қизларга ўз самимий тилакларини изҳор қилиб, ҳавас билан шу даргоҳнинг талабаси сифатида улар сафида бўлиш орзулари эканлигини билдирган ҳолда ўз суҳбатларини бошладилар. Суҳбат аввалида Мухлисахон ая болалик даврларида дин арбоблари хонадонида ўтган хотиралари билан ўртоқлашдилар. Ушбу хонадонда илмга бўлган муҳаббат, илмий суҳбатлар ва ёш Мухлисанинг ана шу илм чархпалагида суғорилиб улғайишини эслаб, кўзларига ёш олдилар. Ҳар бир даврнинг ўз мураккабликлари борлигига қарамасдан аёл киши бўла туриб илм олишдан тўхтамаганликлари ва бу сўқмоқларда қаварилган оёқлар охир-оқибат ўз манзилига етказиб, берган ҳосилларини кўраётганларини таъкидлаб ўтдилар. Олима аёлнинг ҳаёт сабоқлари талаба қизларимизда илм олишга бўлган шижоатларининг янада жўш уришига сабаб бўлди ҳамда илм ва оилани баробар олиб боришдаги “яхши ташвишлар”ни енгиб ўтиш, нафақат оилада салоҳиятли фарзандларни улғайтириш, балки жамиятимизда ўз ўринларини топиб, етук авлодни етиштиришда ўз ҳиссаларини қўшишга рағбат бўлди. ТИИ Матбуот хизмати 2 192
Tarix sahifalarida kamdan-kam shaxslar bor-ki, o‘zining harbiy iqtidori bilan birga, ilm-fan va madaniyatga ham mislsiz hissa qo‘shgan bo‘lsa. Ana shunday buyuk zotlardan biri Amir Temurdir. - Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi boshlig‘i B.PARPIYEV
Ilm – bu insoniyat taraqqiyotining asosi bo’lib, dinimiz esa bu haqiqatni har jihatdan yuksak darajada ta’kidlab keladi. Islom dini ilmni nafaqat maqtaydi, balki uni talab qilishni har bir musulmon erkak va ayolga vojib deb sanaydi. Ayniqsa, ilm talab qilayotgan kishilarga yordam berish, ularni qo‘llab-quvvatlash, yo‘llarini ochish va ularga yengillik yaratish – bu faqat insoniylik emas, balki ibodatning o‘zidir. Ushbu maqolada Qur’on oyatlari, hadisi shariflar va ulamolar hikmatlari asosida bu mavzu chuqurroq tahlil qilinadi. - Toshkent islom instituti talabasi Anvar XUJAXANOV
Arab xati rivojlanishning katta yo'lini bosib o'tishi bilan birga Islomga kiritilgan davlatlar ham shunchalik katta maydonga ega bo'ldi. Bu yurtlarda avval ma'lum xat turlariga katta e'tibor qaratilgan. Shu bilan birga ma'lum bir yurt uchun qulay bo'lgan mahalliy xat turlari vujudga kеla boshlaydi. Ular tеzlik bilan o'zining mustaqil va o'ziga xos ko'rinishini topadi. - Toshkent islom instituti talabasi Abdurahim TURAQULOV
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди. Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилигандан сўнг “Яшил макон” лойиҳаси тадбирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” муносабати билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини бажариш юзасидан Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров бошчилигида проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, бир гуруҳ ўқитувчи ва ходимлар институт асосий биноси атрофига иқлимга тез мослашадиган, кислород кўп ишлаб чиқарадиган игна баргли ва мевали дарахтлар ҳамда гуллар экдилар. Институт ҳудудида экилган кўчатлар “Яшил макон”га айлантириш билан бирга ёшларни, талабаларни табиатга меҳр қўйишга ундаш, шунингдек, динимизда айтилганидек хушманзара боғ-роғлар барпо этиб атроф-муҳитни обод қилишдир. Анас ибн Молик розияаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Муслим ривояти). Бу ҳадис кўчат экишнинг фазилати ва аҳамияти нечоғлик улуғ эканига далолат қилади ва кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савоблардан хабар беради. Ушбу амал инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Мадинада ажва хурмосини экканликлари манбаларда келтирилган. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу айтдилар: “Набий алайҳиссалом амакилари Аббосга фарзандларини кўчат экишга буюришларини, албатта кўчат экиш фақирликни кетказишини амр этдилар”. Кўчат экиш, мавжуд дарахтларни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг инсоний вазифаси бўлиб, эвазига улкан савобларга эришади, бунинг натижасида шаҳар ва қишлоқлар обод, аҳоли эса хушманзара ва тоза ҳаводан баҳраманд бўладилар. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими И.Дадабаев 2 690