Ҳазрат Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръони каримнинг шарҳловчиси сифатида шаръий қонун чиқариш ваколатига эга эдилар. Шунга биноан ҳадис шаръий қонун чиқариш бўйича икки асосий соҳани қамраб олади. Биринчи соҳа. Қуръони каримда зикр этилган ҳукмларни ёритиб беришга боғлиқ. Иккинчи соҳа. Қуръони каримда кўрсатилмаган ҳукмларни шаръий қонун шаклида белгилашга боғлиқ бўлади. Биринчи соҳада ҳадис Қуръони карим оятларини тафсир қилади. Мужмал, яъни, ноаниқ ибораларини изоҳлайди, умумий маънога эга бўлганини хослаштиради, яъни унга хусусий маъно беради,...Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Муҳаббат» сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. У кишининг сўзу амалларини бошқаради, тасарруфларини ҳаракатлантиради. Инсон муҳаббатсиз яшай олмайди, кимларнидир севиб, нималаргадир меҳр қўйиб яшайди. Ислом дини ушбу туйғуни ҳам тўғри ўзанда бўлишини талаб қилади. Аллоҳга...Read More
Кейинги уч йил орасида муқаддас ислом динини янада тараққий эттиришга давлат томонидан берилаётган эътибор халқимизни тобора жипс бўлишга ундамоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарори билан мамлакатимизда ташкил этилган Халқаро ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши бунга яққол мисолдир. Марказнинг асосий мақсади эътиқоди ислом дини билан боғлиқ бой ва ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш,...Read More
Бугун 9 ноябрь куни Тошкент ислом институтига Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳридаги “Дорул-улум” ислом университети “Ҳадиси шариф ва ҳадис илмлари мутахассислиги” факультети мудири фазилатли шайх, муфтий Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ҳамда Мадрос шаҳридаги “Дорул-улум Анбур” ислом университети ректори Салоҳиддин Мадросий ўзларининг шогирдлари ва ходимлари ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар. Меҳмонларни институт ректори Уйғун Ғафуров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев ҳамда институт устоз ва талабалари кутиб олдилар. Меҳмонлар билан институт масжидида давра суҳбати ўтказилди. Унда...Read More
Тафсири Жалолайн ҳақида сўз юритишдан аввал тафсир илми ва муфассирлар, бу улкан илмни қаердан келиб чиққанлигини ўрганиб олишлик лозим бўлади. “Тафсир” сўзи луғатда баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш маъноларни англатади. Аммо уламолар истилоҳида: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. Имом Аз-Замахшарий бундай таъриф берадилар: “Тафсир – шундай илмки, бу билан Аллоҳ таолонинг ўз пайғамбари Муҳаммад (с.а.в)га нозил қилган китобини унинг маъноларини, шариат амалларини...Read More