Глобаллашув жараёни авж олгани сари одамларнинг ахборот олиш, тарқатиш ва қабул қилишга бўлган талаб ва эҳтиёжлари тобора ортиб боради. Ахборот хуружларининг ёлғон ахборот тарқатиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт бўлган қадриятларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш, кибертерроризм каби турлари кенг тарқалмоқда. Ўзбекистонда ҳам интернетдан фойдаланувчилар сони кун сайин ўсиб бормоқда. Уларнинг аксарияти ёшлар эканини ҳисобга олсак, бу ҳолат барчамизни янада огоҳ ва сергак бўлишга ундайди. Шу...Read More
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Аллоҳга ҳамд, Пайғамабаримизга салоту саломлар бўлсин! Ва баъд: Фақат ҳадисларнинг ўзи билан амал қилишни гапираётганлар Исломда амалда бўлган жуда кўп масалаларни бекорга чиқариб юборишади. Чунки салафларимиз амал учун нафақат ривоят қилинган ҳадисларни ҳужжат қилиб олишган, балки Мадина аҳлининг амали ҳам айрим мужтаҳидларимиз наздида ҳужжат бўлган. Яъни, фалон ишни қилса бўладими, деган саволга, ҳа, чунки ўша ишни Мадина аҳли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ҳам қилиб юришарди,...Read More
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Интернет ижтимоий тармоқларида ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Алий маъруза қилди. Суҳбатда, интернет ижтимоий тармоқларида ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимларнинг фитналари ва уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Шунингдек, интернетдан оқиб келаётган ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат...Read More
Халқимизнинг Қуръони карим оятлари мазмунини билишга бўлган эҳтиёжини таъмин этишга ҳисса қўшиш йўлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Тафсири Ирфон” китоблари тўлиқ жамланма ҳолида чоп этилди. Тафсирнинг ўзига хос жиҳатлари шуки, унда аввалги ўзбек тилида нашр қилинган таржима ва тафсир китобларида берилган маълумотларни ўзида мужассам этган ҳолда янги ва нодир маълумотлар ҳам киритилди. Мўмин-мусулмонларни Қуръон оятлари маънолари билан иложи борича яқиндан таништириш учун ўзбек тилидаги матнларни халқчил...Read More