islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

 Тунги уйқуга ётмоқчи бўлган одам, энг аввало Аллоҳ таоло буюрган яхши ва эзгу амалларга куч тўплашни ният қилиши ва баданига роҳат бўлишини ўйлаши керак. Ётиш олдидан дарвоза-эшиклар беркитилади, сув идишлари ва озиқ-овқатлар усти ёпиб қўйилади, чироқлар ва ёниб турган олов бўлса, ўчирилади. Таҳорат олиб, тишларни мисвок ёки тиш чўткасида тозалаб, сўнг уйқуга ётилади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўлларида овқат юқи билан ётиб, ухлаган одамга бирор касаллик етса, ўзидан...
Read More
Юқоридаги савол, тажрибадан маълум-ки, кўпчиликни қизиқтиради. Бунинг устига ўрганувчининг вақти зиқ, ишлайди, оилали. Қуйидаги мақолада катта ёшли инглиз тили ўрганувчиларига уларнинг шароит ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб 13 та маслаҳат берамиз. “Ўзи менга инглиз тили ростдан ҳам керакми?” деган саволни кўндаланг қўйинг. “Ҳа” бўлса, вақт зиқлигидан келиб чиқинг. Керакли нарсани ўрганинг. Агар қанчадир билимингиз бўлса, олдин даражангизни синаб кўринг: http://testyourvocab.com/ сайтида сўз бойлигингизни текширинг (фақат аниқ билган сўзларни белгиланг.) TOEFL/IELTSларни ҳам топшириб...
Read More
19-июнь куни Австрия давлатининг пойтахти Вена шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси, Германиядаги Озарбайжон Республикаси элчихонаси, Подшоҳ Абдулазиз номидаги Маданият ва динлараро мулоқот халқаро маркази, Женеванинг инсон хуқуқлари ва халқаро мулоқот маркази ҳамда Озарбайжон цивилизациялар ва динлараро ёрдам халқаро маркази томонидан ташкил этилган “Динлар ва цивилизациялараро ҳамкорликдан умумбашарий бирдамлик сари” номли халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Muslim.uz хабар бермоқда. Анжуманда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар,...
Read More
     Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг ТИИ талаба қизларига ҳам насиб қилди.      Жорий  йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари ва 2018-2019 ўқув йилининг битирувчилари ҳамда турли...
Read More
Бугунги мавзуйимиз иситма! Охирги вақтларда дорихоналар кўпайиб кетганлиги жуда кўпчилик қатори мени ҳам ҳайрон қолдирмоқда. Ростдан ҳам, халқимиз дори билан даволашга жуда ҳам берилиб кетган, касалликни олдини олиш учун соғлом овқатланиш ва соғлом ҳаёт тарзига эътибор эса, жуда кам. Бу ҳақда Инша Аллоҳ, бошқа сафар гаплашамиз… Ҳозир таъкидлаб ўтмоқчи бўлган нарсам – биз танамизга ўз-ўзини даволаб, касалликларни енга олиши учун имкон беришимиз керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Тийн сурасида...
Read More
1 1 215 1 216 1 217 1 218 1 219 1 554