Аз-Замахшарий ижодининг гултожи бўлган ва илм-фан оламида ғоятда кенг танилган «Ал-Кашшоф» асари Қуръони каримга ёзилган машҳур тафсирдир. Асарнинг тўлиқ исми «Ал-Кашшоф ан ҳақоиқ ит-танзийл ва уйун «ил-ақовийл фи вужуҳ ит-таъвийл» («Қуръондаги берк ҳақиқатларни ва уни шарҳаш орқали ривоятлар кўзларини очиш») бўлиб, ғоят қизиқиш билан ўқилади. «Ал-Кашшоф» АЗ-Замахшарнинг ўзига ҳам ғоятда манзур бўлиб, ҳатто у ўз асари ҳақида шундай ёзган эди: Чиндан ҳам дунёда тафсирлар беҳад кўпдир, Бироқ улар орасида «Ал-Кашшоф» ...Read More
Мана кун сайин улуғ байрамлардан бири Рамазон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан буён бу байрамни орзиқиб, алоҳида аҳамият билан кутиб оладилар. Бизларни доруломон юртда тинчлик хотиржамликда рўза тутиш бахтига мушарраф қилган ҳамда унинг ниҳоясидаги ҳайит байрами шодликларига муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Ҳайит байрамларида ёшу-қари, бойу-камбағал жамият вакилларининг барчалари шоду-хуррам бўлишиб, бир-бирларига хурсандчилик изҳор қиладилар. Бу улуғ байрамларидан бири Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг, иккинчиси эса...Read More
Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб, уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сеҳрҳгалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин. Барча нарсанинг интиҳоси бўлгани каби инсонга берилган умрнинг ҳам ўзига яраша миқдори,ниҳояси бор. Шариатимизда инсон тириклигида унинг молига қандай вафотидан сўнг қандай ҳукмлар собит бўлиши тўлалигича баён қилинган. Уламоларимиз: «вафот этган инсоннинг яни маййитнинг қолдирган нарсалари борасида...Read More
Институтимиз ректори Қишлоқ қурилиш банкда маънавият соатида маъруза қилди. Маъруза Рамазон ойининг мазмун-моҳияти, инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатлари тўғрисида бўлиб ўтди. Барчамизга маълумки, Рамазони шариф раҳмат ва мағфират ойидир. Халқимизда муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш каби хайрли ишларни бажариш, нафақат бу ойда, балки доимо эзгу амалга айланган. Муборак ойда сахийлик эшиклари очилиб, йўқсинлар ҳолидан хабар олиниб, қавму қариндош ва ёнимиздаги инсонларга маънавий ва моддий кўмак берилади. Read More