16 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарининг институт талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тошкент Ислом институти талабаларига Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси тақдим қилинди. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилаётган ушбу марказ олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг марказ биноси маҳобатига мос экани, буюк аждодлардан қолган бой илмий-маънавий меросни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш келажакда Ислом дини...Read More
“Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон сураси, 18-оят). Имом Қуртубий роҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Ушбу оят илмнинг фазлига, уламоларнинг шарафли эканига далолат қилади. Чунки агар уламолардан кўра шарафлироқ бирор кимса бўлганида эди, Аллоҳ таоло Ўзининг исми ва фаришталарининг исмига уламоларни қўшиб келтиргани каби уларни ҳам қўшиб келтирган бўлар эди. Илмнинг шарафига Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу...Read More
Баъзан инсон ҳаётида турли хил синовларга йўлиқади. Масалан: деҳқон деҳқончилигидан, тижоратчи тижоратидан ва яна бошқа бир инсон касби ила қийин аҳволга рўбарў бўлиши, уйи ёниб кетиши ёки ўғри тушиб хеч вақосиз қолиши мумкин. Бундай ҳолларда киши нима қилишини билмай, ғам-ғуссага тушиб қолади. Бу Аллоҳнинг синови албатта. Шунда инсон бу ҳолатдан чиқиш йўлларини излайди, ҳаракат қилади. Бироқ, йўл топа олмагач, бирор-бир яқин дўсти, қариндоши ёки қўшнисидан маълум муддатга қарз сўрашга мажбур...Read More