Бугун, 11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финландия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этмоқда. Эслатиб...Read More
Ақоид илмини ўрганишда ақида матнларини билиш ва уларни ўрганиш, ёдлаб олиш муҳим ҳисобланади. Мотрудия таълимотига оид бир қанча матнлар бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардир: I. “Фиқҳул акбар” Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит роҳматуллоҳи алайҳнинг калом илмига тамал тошини қўйган “Фиқҳул акбар” китобларини у кишидан Абу Мутийъ ал-Божилий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилганлар. Кўп уламолар буни таъкидлайдилар. “Фиқҳул акбар” матни жуда кўп олимлар томонидан диққат билан ўрганилган. Унга кўплаб шарҳлар ёзилган....Read More
Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида шу йил 11-12 апрель кунлари ўтказиладиган “Маънавий ипак йўли. Ислом ва ёшлар: ҳозирги замон таҳдидлари” мавзусидаги анжуманда иштирок этмоқда. Мазкур анжуман 2016 йилдан буён ўтказилиб келинади. 2016 йил Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида, 2017 йил Татаристон Республикасининг Булғор шаҳрида ва 2018 йил Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган.Read More
«Ислом цивилизацияси маркази» барпо этилиши нафақат Ўзбекистонда, балки бу муқаддас динга эътиқод қилувчи миллиардлаб инсонлар сочилиб кетган бутун дунёда катта янгилик бўлди. Бевосита давлат раҳбари ташаббуси билан бунёд қилинаётган улкан мажмуага ташриф буюриш ҳамма учун қизиқ албатта. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал олиб борилаётган бу марказ тез орада ўз эшикларини очади. Халқаро Пресс-клубнинг бугун, 10 апрель куни ўтказилган навбатдаги сессияси анъанавий услублардан чекиниб, очиқ осмон остида, бевосита қизғин жараён устида ўтказилди –...Read More
Қуръони карим оятларининг маъноларини фаҳмлаш ва уни тафсир қилиб, ўзгаларга очиқлаб бериш шундай буюк фазилатки, бу фазилат Аллоҳ хайр беришни ирода қилган бахтли кишиларгагина насиб бўлади. “Бу умматнинг денгизи ва буюк дин олими” деган шарафли номга сазовор бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Қуръони каримни тафсир ва таъвил қилишда ўз даврининг ҳар қандай вакилидан олдинлаб кетиб, пешқадам бўлган ва “Қуръон таржимони” деган ном билан шуҳрат қозонган. Мазкур улуғ саҳобий ўсмирлигидаёқ...Read More