islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Жорий йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Маънавий ипак йўли: Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” номли анжуманда маъруза қилдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Муфтий ҳазратлари ўз маърузаларида мусулмон умматининг келажаги ёшлар тарбиясига боғлиқ экани, таълим-тарбияга катта аҳамият қаратган миллатнинг эртаси фаравон бўлиши, лекин ҳозир ёшлар орасида жиноятчилик кенг тарқалаётгани, ахлоқий тубанлашиш ортиб бораётгани ва ёшларнинг одоб-ахлоқ меъёрларидан узоқлашиши...
Read More
Савдо-сотиқ билан шуғулланиш шарафли касблардан биридир. Динимиз кўрсатмасига кўра тижоратда ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутади. Инсонларнинг ҳаққига хиёнат қилмай, бир-бирини алдамай савдо-сотиқ қилган кишиларга охиратда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари билан бирга бўлиш бахти насиб бўлади. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ишончли, ростгўй савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти). Тўғрилик деганда аввало, ёлғон, хиёнат, туҳмат, бевафолик каби қабиҳ ишлардан узоқда бўлиш тушунилади....
Read More
Жорий йилнинг 11 апрель куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, сиёсий фанлар номзоди, доцент Шоислом Акмалов “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Яқин Шарқ жараёнларида дин омили” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М. Боймиров
Read More
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда Евросиё диний уламолари иштирокида секция мажлислари бўлиб ўтмоқда, хабар берди www.muftyat.kz сайти. «Мусулмонларни маънавий бошқаришда ёшлар сиёсатининг назарий ва амалий қарашлари»га бағишланган биринчи мажлисда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ўзининг доклади билан иштирок этди. Шунингдек, ушбу учрашувда дунёнинг машҳур уламолари ўзларининг докладлари ва унга оид видеороликлар билан қатнашмокдалар.
Read More
  Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби, ахборот –технологиялари  соҳасида ҳам  салмоқли ўзгаришалар амалга оширилди. Интернет хизматлари  арзонлашиб, тезликнинг ошиши  ҳар томонлама қулайликларни  юзага келишининг асосий омилларидан бири сифатида кўзга ташланди. Қувонарлиси, ушбу янгиликлардан аёлларимиз ҳам унумли фойдаланаётганларидир.  Интернет хизмат турларининг  аёл-қизлар энг кўп мурожаат қиладигани тури бу- ижтимоий тармоқлардаги аёл-қизлар саҳифалари, кийим-кечак сотуви ва пазандачиликка  оид интернет каналларидир. Республика хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл”  интернет журнали, “Саодат” газеталари аёл-қизларимизнинг ижтимоий–сиёсий савияси,...
Read More
1 1 266 1 267 1 268 1 269 1 270 1 540