Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аллоҳ Таоло ўз бандаларига меҳрибон ва раҳимли зот. Мана бу ойда бандаларининг қилган солиҳ амаллари учун ажр ва савобини кўпайтириб бериши ҳам Аллоҳ таолонинг биз мўмин-мусулмонларга бўлган фазлу-карамидир. Аллоҳ таборак ва таоло бандаларига солиҳ амалларни кўпроқ бажариб ўзларига кўп яхшиликларни заҳира қилиб олишлари учун маълум ойларни белгилаб берди. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилади:...Read More
Ҳадис Қуръонга нисбатан уч хил вазифани ўтайди: Таъкидловчи. Ҳадисларнинг катта қисми Қуръонда келган маъноларни таъкидлаб, ёритиб келади. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир”, деб гувоҳлик бериш; намозни тўкис адо этиш; закотни бериш; Рамазон рўзасини тутиш; Байтуллоҳни ҳаж қилиш”, дедилар. Бу ҳадисда Ислом динининг беш асоси зикр қилинган бўлиб,...Read More
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир айтган сўзлари уммат учун мисоли дурдек қимматбаҳо насиҳатлар бўлиб, уни олган киши икки дунёда ҳам кам бўлмайди. Жанобимизнинг минглаб ҳадисларидан атиги бир донаси ҳам катта бир жамиятни ислоҳ қилишга кифоя қилгудек даражада мукаммал сабоқ бўла олади. Мисол тариқасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадисни оламиз: قال عليه الصلاة والسلامإن الله يرضى لكم ثلاثًا، ويكره لكم ثلاثًا: فيرضى لكم أن تعبدوه ولا...Read More
Қадим замонларда бир мамлакатда жуда ҳам дахшатли жазо тури бор эди. Айбдор деб топилган инсонни оч ҳолатдаги шернинг олдига ташлашарди. Йиғилган оломон эса бу дахшатли томошани кузатиб турар эди. Кунларнинг бирида хожасидан қочган бир қул айбдор деб топилди. Шу боис қулни баланд деворлар билан ўралган махсус томошагоҳнинг ўртасига ташлаб қўйишди. Сўнг ўша майдонга тўққиз кун давомида ҳеч нарса емаган жуда оч шерни ҳам қўйиб юборишди. Қулга шиддат билан ташланаётган шер...Read More
Ақидавий мавзуда ёзилган асарларда жамоатни лозим тутиш ҳақида муҳим кўрсатмаларга учраймиз. Масалан, бир ҳадисда “катта жамоатни лозим тутинг” – деган мазмунда буйруқ бор. Яна бир ҳадисда эса, “жамоатдан ажраган жаҳаннамга ажрабди” – деган мазмунда хабар бор. Шу “жамоат” атамасини қандай тушунамиз? Луғат нуқтаи назаридан келиб чиқиб кўпчиликни ташкил этувчи тарафми ёки бошқа истилоҳий маъноси борми? Масалан, шундай жойлар борки аҳолисининг аксарияти аҳли бидъатлар. У ердагилар ҳаққа тобе бўлиш учун аксарни...Read More