islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Жорий йилнинг 17 апрель куни талаба қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Қуръони каримнинг “ҳифз”, ҳамда “тиловат” йўналишларида ўтказилди. Мусобақани “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари баҳолаб бордилар. Мусобақа якунига кўра қўйидаги талаба қизлар ғолиб деб топилдилар: “Ҳифз” йўналиши 18-25 ёшлар: Фозилова Матлуба 1-курс; Абдуллаева Фотима 2-курс; Юсуфий Рокия 1-курс. “Тиловат” йўналиши 18-25 ёшлар: 1. Абдулходиева Зилола 2-курс; 2. Мусахонова Солиҳа 4-курс; 3. Эркинжонова Нодира 3-курс. “Тиловат” йўналиши 26-40 ёшлар: Самандарова...
Read More
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Кеча куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратида бўлишди. Шоҳи Зинда мажмуаси нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки машҳур алломалар, авлиёлар, лашкарбошиларнинг абадий оромгоҳи ҳамдир. Бу ердаги ҳар бир мақбара фақат ўзигагина хос безаклар билан қопланган бўлишига қарамай уларнинг барчаси яхлит бир композицияни, тугал бир меъморчилик асарини ташкил этади. Шоҳи Зинданинг яна бир қимматли томони шундаки,...
Read More
2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 16 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, куратор О.Ҳошимов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар...
Read More
Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен байтнинг олдида уйқу билан уйғоқлик орасида, икки кишининг ўртасида эдим. Менга бир жом келтирилди. У ҳикмат ва иймонга тўла эди. Сўнгра томоқнинг пастидан қориннинг пастигача ёрилди. Кейин қорин Замзам суви ила ювилди ва ҳикмату иймонга тўлдирилди. Менга хачирдан кичикроқ, эшакдан каттароқ оқ улов—Буроқ келтирилди. Жаброил ила жўнаб кетдим. Дунё осмонига етиб бордик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен...
Read More
Шайхул Ислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарларида, кеча, 15 апрель аср намозидан сўнг, меҳмонлар зиёрати Ислом оламида фиқҳ илмининг уламоси машҳур имом Шамсул Аимма Ҳалвоний  ҳазратлари қабрларидан бошланди. Сўнгра имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг таваллуд топган ерлари зиёрат қилинди. Маълумки, бу жойнинг ёнида “Шайх Зайниддин” жоме масжиди қад ростлаган. Сафар чоғи давомида муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари ушбу масжид ва имом Бухорийнинг туғилиб ўсган жойлари ҳақидаги маълумотлар...
Read More
1 1 263 1 264 1 265 1 266 1 267 1 540