islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатда юзта даража бор. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасижир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқади. Унинг устида Арш бўлади. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар». Пайғамбарлар, валийлар Аллоҳдан каттаю кичик нарсаларни сўрашган. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг ал-Ваҳҳоб сифатини тўлиқ тушунишган. Сулаймон...
Read More
Динимиз – Ислом насл-насабни пок сақлаш, шарму-ҳаё, бировга нопок назар билан боқмаслик каби гўзал маънавий ахлоқ ва одобларга чорлайди. Бугунги фаровон ҳаётимизда баъзи оилаларни ажрашаётгани ва бунга сабаб сифатида ноҳуш ҳолатлар – хиёнат, бевафолик каби иллатлар кўрсатилаётганини гувоҳи бўлиб қолаяпмиз. Ваҳоланки, бу иллатлар миллий қадриятларимиз ва диний аҳкомларимиз томонидан қаттиқ қораланади. Юртимизда асрлар оша халқимиз оилаларида “Оила муқаддасдир”, “Вафоли ёр”, “Оилавий бахт – олий бахт” “Оила тинч – юрт тинч”...
Read More
Абадий ўлмас ҳақиқатлардан бири шуки, Ислом ўзидан олдин келган динлар ва цивилизацияларни ўз ичига қамраб олиб улардаги энг гўзал ва энг чиройли ҳикматларни ўзида жамлаб келган. Шунга ўхшаш ислом динининг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўзларидан олдин келган барча самовий динлар пайғамбарларини тасдиқловчи пайғамбар бўлиб келдилар. Керак бўлса ўзларининг хаётий даврларида ўзларидан олдин келган барча пайғамбар биродарларини эслаб, хаттоки ўша олдинги пайғамбарлар айтган хикматли ўгитларни ўз саҳобаларига хам такрор ва такрор...
Read More
Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан  ривоят килинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир дўстим билан бордик. У зотнинг ҳузурларидан туриб жўнамоқчи бўлганимизда бизга: «Намоз хозир булса, азон айтинглар, сўнгра иқомат айтинглар, иккингиздан каттангиз имом бўлсин», дедилар (Учовлари ривоят қилишган). Абу Довуднинг ривоятида: «Яхшиларингиз азон айтсин, аҳли Куръонларингиз имом бўлсин», дейилган, Шарҳ: Аввало, ҳадиснинг ровийси Молик ибн Хувайрис  розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик. Молик  ибн Хувайрис Басралик бўлиб, куниялари Абу Сулаймон...
Read More
Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, “Ижтимоий фанлар”, “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедралари ҳамда “Ходимлар” жамоалари ярим финалга чиқдилар. «Ижтимоий фанлар» кафедраси кабинет мудири М.Баймиров
Read More
1 1 271 1 272 1 273 1 274 1 275 1 540