Китоб – билим булоғи, инсоннинг маъанавий уйғонишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш лозим. Шу мақсадда 2019 йил 3 апрель куни Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акция доираси китоб савдо-кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирдан институтимиз устоз ва талабаларини юртимиз нашриётлари томонидан кенг миқиёсида чоп этилаётган китоблардан боҳабар қилиш, ўзлари ва яқинлари орасида...Read More
Жорий йилнинг 2 апрель куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида имконияти чекланган инсонлар учун маърифий мулоқот тадбири ташкил этилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ходимлари қатнашишди. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканини кўрсатиш мақсадида, хайрли ислоҳотлар амалга...Read More
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлар ҳисобига бойитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сон Қарорининг 3-бандига мувофиқ Марказда...Read More