islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Фиқҳнинг никоҳ, ҳазонат- ёш болани қармоғига олиш, нафақа ва мерос каби бир неча бўлимларида “Асабалар” деган атамага кўп йўлиқамиз. Баъзи ўринларда қисқача таъриф ва изоҳ берилади. Лекин, мусаннифлар китобнинг мақсадига тўғри келмагани боис қисқа изоҳлар билан кифояланишади. Асаба атамаси фиқҳ матнларида катта аҳамиятга эга истилоҳ бўлиб у билан батафсил танишиб чиққанимиз маъқул. Асаба – арабча “عَصْبٌ”– қаттиқ тўқима маъносидаги сўздан олинган бўлиб “ўраб туриш” маъносини ҳам беради. Ўзбек тилига термин – атама бўлиб кирган “асаба” сўзи “ота томондан қариндош” деган маънони...
Read More
Олимлар билан илмий мунозаралари: Абдулҳай Лакнавий замондош уламолар билан дўстона яқин муносабатда бўлганлар. Бир қанча уламолар билан илмий баҳслар бўлиб ўтган бўлса ҳам, бу тортишувларнинг барчаси илм устига қурилган мунозаралар бўлиб, асло бир-бирларига нисбатан адоватга сабаб бўлмаган. Бунга қуйидаги мисол яққол далилдир. Ўша даврнинг машҳур муҳаддис олимлардан Шайх Муҳаммад Башириддин ибн Садриддин Саҳсавоний[1] ҳижрий 1288-йилда ҳажга боради. Бу зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш диний вожиб амаллардан эмас,...
Read More
Ислом дини қадриятларини кенг ёйиш, диний эҳтиёжларни қондириш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта ишлар қилинмоқда. Шундай улуғвор ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлигида “Қуръони карим маъноларининг таржимаси ва тафсири” китоби қорақалпоқ тилида чоп этилди. Дарҳақиқат, Қуръон мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китобдир. Қуръони карим маъноларини арабчадан бошқа тилларга таржима қилиш ва ўзга халқларни ҳам Аллоҳ таоло Сўзининг мазмунидан баҳраманд қилиш улуғ савобли ишлардан ҳисобланади....
Read More
Фиқҳ матнларини тўлақонли тушунишда фиқҳий истелоҳларга кўп рўбарў келамиз. Бундай вазиятда атамалар билан яқиндан танишиш катта кўмак беради. Маълумки, баъзи истелоҳларни бир икки сўз билан ёки ўз она тилимизга таржима қилиш орқали осон ўзлаштириш мумкин! Бироқ, баъзи атамалар борки уларни изоҳлаб истеъмолга кўчириш учун бир неча саҳифалар керак бўлади. Биз эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлаётган “Истиҳлоф масаласи”  дея танилган атама ҳам ана шундай бир икки бетни талаб қиладиган “инжиқ” мавзулардандир. Истиҳлоф арабча “حَلَفَ” ўзагидан олинган “истифъалун” вазнидаги “إستحلاف” сўзидир....
Read More
Абдулҳай ибн Абдулҳалим ибн Амийнуллоҳ ибн Муҳаммад Акбар Сиҳалавий Ансорий Лакнавий ҳижрий 1264-йилда Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрида илм ва тақво билан танилган оилада дунёга келган. Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрига нисбатан Лакнавий нисбалари бўлса, Лакна шаҳридаги Сиҳала қишлоғига нисбатан Сиҳалавий нисбаларини олган. Насаблари машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга етиб борганлиги боис ансорий нисбаси ҳам берилган. Уламолар Абдулҳай Лакнавийнинг насаби қирқ уч табақа билан Абу Аййуб Ансорий розияллоҳу анҳуга уланишини баён қилганлар. Абдулҳай Лакнавийнинг...
Read More
1 1 289 1 290 1 291 1 292 1 293 1 555