Жорий йилнинг 2 апрель куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида имконияти чекланган инсонлар учун маърифий мулоқот тадбири ташкил этилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ходимлари қатнашишди. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканини кўрсатиш мақсадида, хайрли ислоҳотлар амалга...Read More
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлар ҳисобига бойитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сон Қарорининг 3-бандига мувофиқ Марказда...Read More
Шу йилнинг 30-март куни Тошкент ислом институтида ”Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбир муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари ўртасида шашка, стол тенниси каби спорт турларидан мусобақалар ташкил этилди. Баҳслар қизғин курашларга бой бўлди. Мусобақа якунида шашка спорт тури бўйича 1-ўрин ”Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, 2-ўрин ”Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси А. Пардаев, 3-ўринни эса ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Э.Ахматқулов қўлга киритди. Стол тенниси...Read More