9 январь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ал-Азҳар Шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари билан учрашди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ва ал-Азҳар мажмуасининг йирик уламолари иштирок этдилар. Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва...Read More
Жорий йилнинг 7 январь Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти уламолар, таниқли ватандошлар ва талаба-ёшлар иштирокида тақдимот қилинди, деб хабар берди “Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати. Маросимда “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халиловнинг Фонд ташкил этилиши, хайрия ишлари ва янги лойиҳалари ҳақида маърузаси тингланди, ўн дақиқали видеолавҳа намойиш этилди ва фикр-мулоҳазалар айтилди. Шунингдек, Фонд фаолиятига бағишланган баннерлар, лойиҳалар альбоми, буклетлар ва флешкалар тарқатилди. Саудия Арабистонидаги...Read More
Ислом чақалоқнинг туғилиш чоғларига ҳам намунали эътибор қаратган. Фақат ахлоқий ё жисмоний томонига бир ёқлама ёндашиб, иккинчи жиҳатини назардан четда қолдирмаган. Насл соғлом, оила фаровон бўлиши учун бола туғилишидан аввал унинг келажагини қайғуриб, унга ҳам ахлоқий, ҳам жисмонан соғлом ота-она танлашга буюрган. Ҳаётнинг барча босқичларида унинг манфаатларини тўлиқ кафолатлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Бирор бир ота ўз фарзандига чиройли одобдан-да афзал бўлган бирорта совғани туҳфа қила олмас» – деган сўзлари ҳар...Read More
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Боиси иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Дўзахдан қутулиб, жаннатга кириш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак...Read More