Аллоҳга беҳад ва беадад ҳамду санолар бўлсинки, сўнги вақтларда юртимиз мусулмонларининг маънавий-маърифий ҳаётида кўплаб ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Халқимиз маънавий эҳтиёжини қондирадиган ва ёшларимизни эзгулик сари йўналтирадиган турли-туман диний-маърифий нашрларнинг сони ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда. Албатта бунда давлатимиз раҳбариятининг ниҳоятда халқчил ва ҳақчил сиёсатини ҳам эътироф этишимиз лозим. Зеро, ҳақиқатан ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида халқимизнинг диний ва руҳий эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган жуда...Read More
Тил инсоннинг энг мукаррам, шу билан бирга энг хатарли азоси ҳамдир. Агар инсон уни яхшиликга ишлатса, улкан ажр-мукофотларга эга бўлади, бордию ёмонликга ишлатса уни ортидан маломатга қолиши тайин. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллоллоҳу аълайҳи васаллам: “Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидан” [1] деганлар. Инсонни абадий саодатга эришишиб жаннатга кириши, ёки бахтсиз бўлиб дўзахга киришишининг ҳам асосий сабабчиси тилидир. Абу Ҳурайра розиёллоҳу аънҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи васаллам, инсонларни жаннатга киритадиган амалларнинг кўпроғи...Read More
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга...Read More
“Идда” сўзи луғатда “санаш”, “ҳисоблаш” маъноларини билдиради. Шариатда эса, аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан кейин бошқа ерга тегмай ўзини сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади. Идда муддатлари: Эри талоқ қилган аёл талоқдан сўнг уч марта ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан иддаси тугайди. Аллоҳ таоло: “Талоқ қилинган аёллар, ўзларича уч қуруъ кутадилар. Уларга Аллоҳ уларнинг раҳмларида халқ қилган (яратган) нарсани яширишлари ҳалол эмас. Агар, Аллоҳга ва...Read More
Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ва темирйўл вокзалларида ибодат амалларини бажаришга мослаштирилган хоналар пайдо бўлади. Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ўз аксини топган. Давлат раҳбари ибодат амалларини бажариш ва таҳоратхоналар учун жойларни 2019 йилнинг 1 июнига қадар жиҳозлаш топшириғини берган. Мусулмонлар учун сутка бўйи ишлайдиган намозхона 2017 йилнинг ноябридан буён Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда 16 та турли диний конфессияларга дахлдор...Read More