islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Ҳофидий Сиддиқий Акбар Қосим роҳимаҳуллоҳ Мадинада туғилиб, Асҳоби киромдан кейин фатво беришни бошлаган машҳур “Фақиҳус Сабъа” (Етти фақиҳ)дан биттасидир. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг набирасидир. Қосим роҳимаҳуллоҳ ҳазрати Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ўғли Зайнал Oбидин билан хола ўғилларидан. Ҳазрати Қосим роҳимаҳуллоҳнинг онаси Эроннинг сўнгги ҳукмдори Яздужарнинг қизидир. Ҳазрати Қосим роҳимаҳуллоҳ тобеинларнинг катталаридан ҳисобланади. “Олтин силсила”нинг учинчисидир. Омонатни Салмон Форсий ҳазратларидан олган. Бу шаклда файзий илоҳийнинг сири саҳобалар доирасидан чиқиб, тобеъин доирасига кўчди. Ҳазрати Қосим роҳимаҳуллоҳ 31-ҳижрий йилда, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу хилофоти даврида дунёга келди. Отаси Мисрда ўлдирилгандан сўнг, ҳазрати Қосим роҳимаҳуллоҳ холаси, мўъминларнинг онаси ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо ёнида тарбияланди. Саҳобалардан кўпчилигини кўрди. Холаси ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан, Ибн Умардан, Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва Муовия розияллоҳу анҳумлардан кўпгина...
Read More
18 декабрь – халқаро араб тили куни  2010 йили Халқаро она тили байрами арафасида БМТ департаменти жамоат фикри билан келишилган ҳолда олтита ташкилот расмий тили учун шахсий байрамини нишонлаш фикрини таклиф қилган. Ғоя мақсади – халқлараро маданиятни мустаҳкамлаш ва кўптиллик давлатларни ривожлантиришдир. 2012 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро UNESKO ташкилотининг 190-сонли сессиясида Саудия Арабистони таклифига биноан 18 декабрь Халқаро араб тили куни сифатида эълон қилинди. Шу йили мазкур ташкилот...
Read More
Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларига зулм қилишдан қайтарди. Зеро, зулмнинг ҳар қандай кўриниши ҳаромдир. Зулм икки хил бўлади: 1. Ўзига зулм қилиш. Мазкур зулмнинг энг даҳшатлиси Аллоҳ таолога ширк келтирмоқдир.  “Албатта ширк энг катта зулмдир”. (Луқмон сураси, 13-оят). Чунки мушрик ҳар қандай шерикдан пок Аллоҳга бир махлуқни тенглаштириб, уни холиқ даражасига кўтарди. Катта-кичик гуноҳлар ширкдан кейин турадиган зулм саналади. Банда гуноҳ-маъсиятга қўл уриши билан ўзини дунё-ю охират бадбахтлигига гирифтор қилади ва бу нафсга нисбатан очиқ зулмдир. 2. Инсоннинг бошқа бировга зулм ўтказиши. Ушбу...
Read More
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш,...
Read More
Савол: Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар тонг қуёш чиққанда икки фаришта нидо қилади. Эй Аллоҳ инфоқ қилувчини инфоқини ўрнини тўлдиргин ва хасис, зиқнага талофат бер” дер эканлар. Лекин биз ҳаётда бу ҳадиснинг аксини кўрамиз. Инфоқ, эҳсон ва садақа қилувчилар яшашда ўрта ҳол, баъзилари эса бироз қийналган бўлса, зиқна, хасис Аллоҳ йўлида бир чақа ҳам инфоқ қилмайдиганлар эса, дунёлари зиёда бўлиб бораётганлигини кўрамиз. Шунда киши ҳаёлига бу ҳадис саҳиҳмикан ёки ёлғонми деган ўй келади. Агар саҳиҳ бўлса нега инфоқ қилувчининг қилган инфоқини ўрни тўлмаяпти? Нега хасис, зиқна одам талофат кўрмаяпти?...
Read More
1 1 339 1 340 1 341 1 342 1 343 1 540