islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Ислом дини бола ҳуқуқларини туғилмасиданоқ муҳофаза қилади

Фарзандга меҳр қўйиш, бу — фақат уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилишдан иборат эмас, балки ёшлик чоғидан бошлаб уни миллий тарбия, ахлоқ-одоб ва юксак маънавият асосида вояга етказишдир. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихида асосан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор берилса-да, яқин-яқингача бола ҳуқуқлари муаммоларига аҳамият берилмас эди. Фақат XX асрнинг биринчи ярмидан бошлаб мазкур масалада халқаро ҳужжатлар қабул қилина бошланган. Жумладан, 1923 йилда англиялик Эглантайн Жебб томонидан асос солинган “Болаларни қутқаринг” халқаро кенгаши, кейинчалик “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларация” (1959), “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” (1989) ва бошқа бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар фикримизнинг исботи бўла олади. Исломда эса инсон ҳуқуқлари бола ҳуқуқларидан бошланади. Болалар ҳуқуқларига саккиз юз йил аввал Мовароуннаҳрда катта эътибор берилган. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича цивилизациялар тарихида жиззахлик фақиҳ Маждуддин ал-Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари мазкур йўналишдаги илк ҳуқуқий манба бўлган. Алломанинг тўлиқ номи Абул-Фатҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Аҳмад Маждуддин ал-Уструшаний бўлиб, у XII асрнинг охири ва XIII асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда яшаб, юксак илмий салоҳияти билан фиқҳ илмининг ривожига муносиб ҳисса қўшган алломалардан биридир. “Жомиъ аҳком ас-сиғор”нинг илк нашри 1982 йили ироқлик профессор Абдулҳамид Абдулхолиқ Байзалий ва иккинчи нашри 1994 йили Қоҳирада “ал-Азҳар” университети профессори Абу Мусъаб Бадрий ҳамда ўқитувчи Маҳмуд Абдурраҳмон Абдулмунъим томонидан амалга оширилган. Муфтий Усмонхон Алимов ва тарих фанлари номзоди Муслим Ризқихўжа ўғли Атаев “Жомиъ аҳком ас-сиғор”нинг Миср Араб Республикасида тайёрланган иккинчи нашрини Тошкентда сақланаётган бешта қўлёзма нусхалари билан ўзаро солиштириб, асарнинг араб тилидаги тузатилган ва тўлдирилган учинчи нашрини тайёрлаган. Асосан вояга етмаган ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига бағишланган бу асар ҳозирги замон исломшунос ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба бўлиб қолади. Мусулмон оламида Маждуддин ал-Уструшанийдан кейин болалар ҳақ-ҳуқуқларига тааллуқли фиқҳий асар деярли ёзилмади. Шу нуқтаи назардан қаралганда алломанинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари болаларнинг ҳуқуқлари хусусида ёзилган деярли ягона фиқҳий асардир. Аммо болаларга тааллуқли ҳадислар тўплами мавжуд бўлиб, у имом Шамсуддин Муҳаммад ибн Аби Бакр ибн ал-Қаййим ал-Жавзия (691-751/1292-1350 й.)нинг “Туҳфат ал-мавдуд би аҳком ал-мавлуд” асаридир. Бу асар 17 бобдан иборат бўлиб, унда бола сўрашнинг мустаҳаблиги, қиз болалардан ғазабланишнинг макруҳлиги, фарзанд хушхабарини етказиш, чақалоқ қулоғига азон ва иқомат айтиш, боланинг танглайини кўтариш, ақиқа ва унинг ҳукмлари ва у ҳақидаги ихтилофлар, бола сочини олиш ва соч оғирлигича садақа бериш, исм қўйиш вақти ва мажбурийлиги, болани хатна қилиш ва унинг ҳукмлари, қулоқ тешиш ҳукми, болаларнинг овқат ейиш одоблари, эмизикли боланинг сўлагига доир ҳукмлар, болаларни ўпиш, уларга одоб ва илм бериш, болаларни тарбиялашдаги бошқа фойдали масалаларни ўз ичига олган мухтасар асардир. “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарида фиқҳга оид юздан ортиқ китобларда тарқоқ ҳолда берилган болаларга тааллуқли шаръий фатволар йиғиб, тизимлаштирилган ва батартиб жамланган. Бу асар дунёга келиши учун Маждуддин ал-Уструшаний ҳанафий мазҳабининг ўз давригача яшаб, ижод этган 120 дан ортиқ фақиҳларининг фикрларини мужассам қилган. Шу жиҳатлари билан бу мукаммал асар ҳозирги замон исломшунос ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба ҳисобланиши билан бир қаторда замонавий ҳуқуқшунослик учун ҳам тарихий аҳамият касб этади. Ислом ҳуқуқшунослиги асосида битилган ушбу асарда болалар ҳуқуқлари бўйича келиб чиқадиган муаммолар одилона ҳал қилиниб, ижтимоий ҳаётда болаларнинг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб саволлар муҳокама...

Қуръон қироатига бериладиган ажр

Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлади” деганларини эшитдим”. Муслим ривояти. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. “Алиф лам мим” битта ҳарф демайман. Балки, “Алиф” битта ҳарф, “Лам” битта ҳарф, “Мим” битта ҳарфдир”. Термизий ривояти. Агар Қуръони каримдаги ҳарфларнинг сони тахминан 340740 та деб олсак, Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилган кишининг ажри жуда улкан бўлишини билиб оламиз. Яъни, ҳар бир ҳарфига бир яхшилик ўн баробар қилиб ёзилишини ҳисобга олсак, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан одамга бериладиган ажр 340740 та бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир ҳасана ўн баробар қилиб ёзилишини унутмайлик. Демак, 340740 ни 10 га кўпайтирсак, натижа 3407400 бўлади. Бунча ажр Қуръонни бир марта ўқиган кишига берилади. Агар биз ҳар ойда Қуръонни бир мартадан хатм қилиб борсак, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан бир йилда 40888800 та ажрга, ҳасанага эга бўламиз. Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажру мукофотларга албатта эришамиз. Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Омин! Нозимжон Ҳошимжон таржимаси Манба: muslim.uz 780

Ўзбекистонда диний туйғулар ва муқаддас манбалар таҳқирланишига йўл қўйилмайди

Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида динга оид мавзуларда турли чиқишлар кўпайиб бормоқда. Аввало диний таълимот ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли муайян дин номидан ва унинг моҳияти ҳақида фақатгина мутахассислар муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъий назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир. Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади. Юртимизда мўмин-мусулмонлар учун диний аҳкомларни адо этиш учун кенг имконият яратилган. Сўнги йилларда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар нафақат юртимиз аҳолиси, балки бутун мусулмон дунёси томонидан эътироф этилмоқда. Таассуфки, мўмин-мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларига катта эътибор берилаётган бир даврда уларнинг эътиқодларига тааллуқли масалаларда кенг жамоатчилик орасида салбий руҳдаги, кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўладиган фикр-мулоҳазаларнинг ифода этилиши ташвишланарли ҳол. Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муқаддас китоби. Ундаги сура ва оятларни инсонлар томонидан таъқиқлашга уриниш, Қуръони каримга нисбатан бундай фикр айтиш мантиқсизлик. Жамият мавжуд устувор ғояга қарши фикрлар ташлаш оқибатида, норозиликлар келиб чиқиши, ихтилофлар юзага келиши мумкинлиги воқеъликда маълумдир. Тарихда эса шундай ишларнинг якуни қандай аянчли якун топгани кўпчиликка маълум. Бугунги Ўзбекистон бутун дунёга ўзининг ҳақли равишда бебаҳо тарихи ва маданиятини тақдим этар экан, албатта ислом таълимотига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган аллома аждодлари ва уларнинг асарлари билан фахрланади. Дунёни ўзига жалб этаётган ислом меъморчилиги ва санъати билан зиёрат туризмини кучайтирмоқда. Сўнги йилларда айнан ислом дини билан боғлиқ бўлган диний-маърифий муассасалар – Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Абул Муъин Насафий илмий маркази, Халқаро ислом академияси ташкил этилгани халқимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Буларнинг барчаси халқимиз тарихини тўғри англатиш ва эътиқодини тўғри шакллантиришга қаратилган. Яна бир муҳим жиҳатни ёдда сақлаш зарур. Интернет тармоқларидаги воқеа-ҳодисаларга фикр-мулоҳаза билдириш асносида эҳтиросларга берилмасдан, донишмандларча вазмин ва оғир-босиқ бўлиш лозим. Соф эътиқодли, кенг дунёқарашли киши бундай вазиятда қалб ва ақл амри билан иш тутади. Ҳиссиёт ва фитнага солмоқчи бўлганларга имкон бериш ақлдан эмас. Шу ўринда, муқаддас Қуръони каримни ўзгаришсиз сақланиши ҳақидаги Ҳижр сурасидаги: «Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз сақлагувчимиз» оятини эслаган ҳолда, ҳадиси шарифда айтилганидек “Мўмин киши оқил, фаросатли, зийрак ва ҳушёр бўлади”. Сўзимиз якунида “Сафар Каттабоев” номли профил эгаси ва Интернет фойдаланувчиларини Ислом динининг мўътабар манбалари ва қадриятларига тааллуқли мавзуларда салбий баҳс-мунозаралар келтириб чиқарадиган фикрларни тарқатишдан сақланишга қатъий чақирамиз. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, амалдаги қонун ҳужжатларида миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатиш ифодаланган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланганлигини сира унутмаслик кераклиги тўғрисида огоҳлантириб ўтамиз. Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати Манба: religions.uz 825

Ўзини салафий деб номлаб олган билан суҳбат

-Мен, салафийман! -Ҳа, сен аввалги уч аср вакиллариданмисан? Ёшинг ҳам 1400 да а, шундайми? -Йўқ, мен бошқа нарсани назарда тутяпман. -Сен салафий деганда салафларни эмас, уларнинг тутган йўлларини айтмоқчимисан? -Ҳа, шундай. -Салафлар кечани икки ракат намоз билан ўтказарди ёки бир, уч, етти кечада Қуръони хатм қилардилар. Сенчи, сен қанча хатм қилдинг? Қанча рўза тутдинг (Рамазондан ташқари)? Қанча садақа қилдинг? Ва, ва, ва…? -Йўғ-е, мен у даражада эмасман. Мен сен айтган нарсаларни назарда тутмадим. -Бўлмаса, уларнинг манҳажига тақлид қилишни назарда тутдингми? -Ҳа, мен айни шуни айтмоқчи эдим. Мақсадим шундай эди. -Лекин улар бир қанча масалаларда ихтилоф қилишганку? (Бу сўзимга бир қанча мисоллар келтирдим). Шунда сен уларнинг қай бирига тақлид қиласан? -Мен Китоб ва Суннатдан оламан. -Барча мусулмонлар ҳам Китоб ва Суннатдан оладилар. Хўп, сен ўзингни улардан қандай ажратасан? -Мен бидъат ҳисобланган мазҳабларнинг бирортасига тақлид қилмайман. -Бўлмаса, фиқҳий ҳукмларни қаердан оласан? Ёки сен мужтаҳидмисан? -Йўқ, мен салафлардан оламан. -Қайси салафлардан оласан? Очиқла? У ўзининг ҳозирги вақтдаги «шайхларини» номларини санаб кетди. -Тўхта, улар салафлардан эмаску. -Қандай улардан бўлмасин? -Ундай бўлса, биз киммиз? -…? -Сен ва мана булар ҳижрий 14 асрда яшаётган кишилардансан. Салафлар эса учинчи аср эгаларидир. -Сизлар қандай қилиб, салафга айланиб олдингиз? Табиийки, анавилар ҳам сен бидъат деб айтаётган мазҳабларнинг биридан илм олган, уларга тақлид қилади, улардан олади. -Қандай? Бизни бошқа мусулмонларга ўхшаш деб ўйлаяпсанми? -Ҳа. Чунки бирор киши Китоб ва Суннатни тўғридан-тўғри тушинишга қодир бўлмайди. Илло, ўша киши ўтган имомларни илмларини ўрганса, далил ва нассларнинг маъноларини тушунса ва улардан истинбот (ҳукм олиш) кайфиятини билса, ижмо, қиёс ва, ва, ва …ларни билса, кейин бўлади. Илм толиби ҳеч қачон ўтганларнинг илмидан беҳожат бўла олмайди. -Лекин, мен салафийман! -Сен салафий эмассан! Сен кимсан, биласанми? -Кимман? -Шофеъийлар кимлар? -Улар фиқҳда имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийга эргашганлар. -Ашъарийлар кимлар? -Ақоидда имом Абулҳасан Ашъарийга эргашганлар. -Хўп, ундай бўлса, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Наждийга эргашлар нима дейилади? -Агар юқоридаги гапга қарасак, уларни ваҳобий, дейилади. -Ана, сен ваҳобийсан! (Салафий эмассан). -Бу бешинчи ёки олтинчи мазҳабми? -Улар ўша вақтда инглизлар ёрдамида Усмонийларга қарши чиққан, усмонийларни ва уларни кофир демаганларни куфрда айблаган, улар билан уришган, қон тўккан, вайрон қилган, ҳажни тўхтатган, ҳожиларни ўлдирган ва …лардир. Ҳижоз, Яман, Миср, Шом, Миср ва Тунислик ҳамаср олимлар улар ҳақида гапирган ва раддиялар берганлар. -Бунга далилинг борми? -“Ад дурар ас сания”, “Тариху ибн Ғоннам” ва “Тариху ибн Бишр” китобларини ўқи. Булар ваҳобийларнинг китобларидир. У ушбу китобларни ўқиди. -Ажиб! Қандай қилиб, “Лаббайкаллоҳумма”ни айтиб турган ҳожини кофир дейди? Нима учун, кофир деган даъвода уларнинг молларини олиб, ўзларини ўлдиради? Ахир буларни террорчидан нима фарқи бор? -Сен қандай қилиб, ўзинг тарихини, фикрларини, ишларини ўқимаган, билмаган кишиларга ўзингни мансубман, дейсан? -Улар ўз фикрларини ҳамма жойда эълон қилгани, телвединия, радио ва оммавий ахборот воситаларида шайхлари машҳур бўлгани ва китоблари бепул тарқатилгани мени алдабди. -Бўлмаса, умматнинг аксари ҳисобланувчи жамоага қайтиб, уларнинг бирига айланмайсан? -Ахир, мен салафийманку! -Яхши, суҳбатни бошидан бошлаймиз. Ёшинг 1400 дами?… Уринбаев Равшанбек 778

Диққат! Диққат! “КоронаВирус” – Аллоҳга қочинг!

Ҳозирги кунда ҳаммани ташвишга солиб турган оммавий бало – “КаронаВирус”нинг хабари ёмғирдек атрофга сочилиб бормоқда. Бундай вазиятда мўмин киши эътиқоди, нияти ва қиладиган амалларини саралаб, қайта тафтиш қилиб олса, иншаллоҳ, хайрли бўлади. Биз бу бало қаердан ва нима учун тарқаганини баҳс қилмаймиз. Уни Аллоҳ таоло туширгани яхши биламиз. Шу боис, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ўргатган кўрсатмаларга риоя этамиз. Аллоҳ томон қочамиз! Мўмин кишига неки мусибат, бало, офат ва касаллик келмасин, аввало уни Аллоҳдан, Яратганнинг тақдиридан деб қабул қилиши лозим. Шунда ҳар қандай саволларга ва маъсиятга етакловчи фикрларга тўсиқ қўйилади. Негаки, мусибат ва касалликлар мўмин учун раҳмат, гуноҳларига каффорат ва даражаси кўтарилишига сабабдир. Халқимизда бир гап бор: “Асрамаса даво йўқ, асраганга бало йўқ”. Дард ва касаллик Аллоҳ хоҳласа юқади. Тақдир қилмаса, заррача таъсир кўрсатмайди. “КаронаВирус” агарчи ёнимизда бўлса-ю, Аллоҳ истамаса, баданга кирмайди. Агар юқишини тақдир қилган бўлса, ўйламаган томонимиздан, ўйламаган одамимиздан, ўйламаган нарсамиздан олиб келиб қўйиши мумкин. Шу боис, бу масалада Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилишимиз шарт! Аллоҳ Роббимиз, бизни иҳота қилиб – ўраб туради. Унинг тақдиридан ҳеч қаерга қоча олмаймиз. Қочсак, энг узоғи билан ойга чиқишимиз, ёхуд маълум миқдорда ернинг қанчадир қаърига шўнғишимиз мумкин. Аммо, Аллоҳнинг чегарасида тураверамиз. Аллоҳнинг мулкида фақат Унга суянамиз. Яхши гумонда турамиз. Ўзига таваккулни маҳкам қиламиз. Вирус “даҳшати”дан, “миш-миш”идан изтиробга тушмаймиз. Тўғри таваккулни шакллантиргач, унинг асосий шарти – сабабиятни амалда қўллаймиз. Улар: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам умматларга таълим берган дуоларни эрта-ю кеч ўқиб юриш Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: بِسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شئ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم “Бисмиллаҳиллазий ла ядурру маъасмиҳи шайун фил арди ва ла фис сама. Ва ҳувас Самиъул Аълийм”. Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан, на ерда ва на самода унинг исми билан ҳеч нарса зарар бера олмайди. У Эшитгувчи ва Ўта Билгувчи Зотдир”. (Имом Термизий ривояти) عن ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ وَيَقُولُ إِنَّ أَبَاكُمَا كَانَ يُعَوِّذُ بِهَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لامَّةٍ . Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларни шайтондан паноҳ сўраб дуо қилар ва: “Албатта, отангиз (Иброҳим) Исмоил ва Исҳоқни шайтондан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқир эди: “Аъзу бикалиматиллаҳит таамати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли аъйнин”. Маъноси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтондан, зараркунандадан ва ҳар бир кўздан паноҳ сўрайман”. (Имом Бухорий ривояти) عبد الله بن خبيب رضي الله عنه قال: خَرَجْنَا فِي لَيْلَةِ مَطَرٍ وَظُلْمَةٍ شَدِيدَةٍ نَطْلُبُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيُصَلِّيَ لَنَا ، فَأَدْرَكْنَاهُ فَقَالَ : أَصَلَّيْتُمْ ؟ فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . فَقَالَ : قُلْ . فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . ثُمَّ قَالَ : قُلْ . فَلَمْ أَقُلْ شَيْئًا . ثُمَّ قَالَ : قُلْ . فَقُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! مَا أَقُولُ ؟ قَالَ : قُلْ : ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ) وَالْمُعَوِّذَتَيْنِ حِينَ تُمْسِي وَحِينَ تُصْبِحُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ تَكْفِيكَ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ Абдуллоҳ ибн Ҳубайб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ёмғирли ва зулмат қоплаган кечада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни бизга намоз ўқиб беришларини...
1 110 111 112 113 114 234