islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Троллар

Шу пайтгача орамизда «тролл» сўзи камдан-кам ишлатилар эди. Лекин эндиликда «тролл» сўзи кўплаб ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда кўп кўзга ташланадиган бўлиб қолган. Бизни ҳис-туйғуларимиз билан ўйнашадиган ва айрим воқеаларни бошқаришга ҳаракат қиладиган бу троллар аслида ким, мақсадлари қандай экани ҳозирги кунда бизларга сир эмас. Биринчи бўлиб «тролл» сўзининг қаердан пайдо бўлганини ўрганамиз. Бу сўз қадимдан Скандинавия мифларига бориб тақалади. Улар биз кино ва мултфилмларда кўрадиган бадбашара кўринишда бўлиб, у билан инсонларни асосан ёш болаларни қўрқитиладиган эртаклардаги махлуқлар ҳисобланади. Лекин ҳозирги кунимизда бир инсонни «тролл» қилиш дегани бир инсонни қандайдир бир умумий чатда, комментария, ибора ёки мақола шунга ўхшаш ёзма манбаларда инсонларни ёмонликка ундовчи ёки инсонлар орасида зиддият келтириб чиқаришга урунувчи шахс тушунилади. Бир сўз билан айтганда ҳозирги кундаги тролл жамоалари инсонларни орасини бузиш учун бор имкониятидан фойдаланадиган кучлар ҳисобланади. «Тролл» сўзи барча инсонлар томонидан эшитилган бўлса-да, ҳамма ҳам  тролларни ижтимоий провокацияда намоён бўлишига дуч келавермайди. Бу нимани англатади, замонавий одамлар ва улар ўртасидаги мулоқотга қандай таъсир қилади? Шу каби саволларга қуйида жавоб оламиз. Улар одатда инсонларни ижтимоий тармоқларда қўйган постлари, ёзган материаллари ва янгиликларидан жуда усталик билан фойдаланадилар. Қўйилган пост ва материаллар орқали баъзи инсонларни баъзиларига қарши қилиб, натижада ўрталарига зиддият соладилар. Барча қабул этиладиган ахлоқий меъёрларни бузган ҳолда бошқасини алдашга интиладиган иштирокчи ҳам – бу тролл ҳисобланади. Тахминан мулоқот қиладиган ва шунингдек турли хил ижтимоий тармоқлардаги провокацион хабарлар ва хабарларни юборадиган фойдаланувчи ҳам троллдир. Кўпинча бундай одамлар аҳмоқона шарҳлар билан танилган бўлади. Барча тролларнинг хабарлари ҳақорат ёки провокацияга қаратилади. Улар бошқалардаги ҳис-туйғуларни, шунингдек, салбий фикрларни уйғотиш учун мунтазам равишда уларнинг «касал мавзуларига» таъсир ўтказадилар. Троллар facebook ижтимоий тармоғида ҳам жуда кўп бўлиб, улар одатда бир зиддият келтириб чиқармоқчи бўлсалар, барчалари бирлашиб бир фойдаланувчига ҳар тарафдан ҳамла қиладилар. Натижада бошқа фойдаланувчилар тролл ҳамласига учраган фойдаланувчидан нафратлана бошлайдилар. Охир-оқибатда эса бу ҳаракатлар салбий ҳолатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда троллар ва уларнинг кирдикорларидан хабардор бўлиш давр талаби бўлиб қолди. 4-курс талабаси Муҳаммад Ҳакимжонов 835

“Фара”ларни ёқиб юриш талаби кимлар учун амалда, кимлар учун узайтирилди?

Хабарингиз бор, сайтимиз орқали 30 май куни чоп этилган “Автомототранспорт воситалари учун кундузи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш мажбурийлиги қайта кўриб чиқилмоқда” номли мақолада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Акрамхон Бобохонов “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 138-банди (кундузи чироқ ёқиб юриш мажбурийлиги) қайта кўриб чиқилаётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган. Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр давомида Ички ишлар вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тартиб таҳлил қилинди ҳамда тегишли лойиҳа май ойининг бошида Ҳукуматга киритилган. Қабул қилинган Ҳукумат қарорига мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади. Яъни қарорга кўра, 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.   Шунингдек, автомобиллар қуйидаги ҳолатларда ҳам чироғини ёқиб юришга мажбур: • транспорт воситалари ташкилий жамланма (колонна) сафида ҳаракатланаётганда; • йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида; • болалар гуруҳини ташкилий ташишда; • хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда; • механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида); • мотоцикл ва мопедларда. 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобилларга сутканинг ёруғ вақтида автоматик ёнадиган чироқлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади. Импорт автомобилларнинг ҳам шундай автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмайди. Ҳукумат топшириғига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтиришга оид тегишли Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Таъкидлаш ўринлики, www.uza.uz сайтида аввалроқ автомобил чироқларини кундузи ёқиб юришга оид        “Автомобилдан сақланинг: Кундузги чироқ “неча пул”га тушяпти?”,    “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришларига қарши чиқмоқда”,    “Автомобиль чироқларини кундузи ёқиб юриш иқлимимизга тўғри келмайдими?”,    “Яна автомобиль чироқлари ҳақида – норозиликлар авжида, қарорга ўзгартириш киритиладими? (видео)”,    “Автомобиль чироқлари савдоси авжида: Кимлар фойда кўзлаган?.. (видео)”,    “Адлия вазирлиги: Депутатлар нега машина чироқлари билан боғлиқ баҳсда ўзларини ўзлари инкор қилмоқда?”  каби материаллар эълон қилинган эди, деб ҳабар беради ЎзА сайти. 866

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида БРИФИНГ

(2019 йил 5 июнь, соат 12:00 ҳолати) Ассалому алайкум, ҳурматли Брифинг иштирокчилари! Қадрли журналистлар! Эътироф этиш керак-ки, сўнгги икки-уч йил ичида Ўзбекистон тарихида янги саҳифалар очилди. Қувонарлиси, ушбу саҳифалар зарҳал ҳарфлар билан қайд этишга арзигулик ислоҳотлар, янгиликлар, хушхабарлар билан тўлмоқда. Ана шу ижобий ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар жаҳоннинг олий минбарлари, нуфузли теле ва радиоканаллари орқали баралла янграмоқда. Халқаро нашрларда юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида мақола ва янгиликлар чоп этилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқ мафаати йўлида барча соҳаларда илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар, амалий саъй-ҳаракатлар, нафақат юртдошларимиз, қолаверса халқаро ҳамжамиятнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда. Айниқса, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, аждодларимизга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг бой илмий меъросларини ўрганиш ва ёшларга етказиш бўйича олиб борилаётган эзгу ишлар юртдошларимизни бирдек мамнун қилмоқда. Буни, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда             жорий йилнинг 4 июнь куни муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Рамазон ҳайити табриги мисолида яққол кўриш мумкин. Айниқса, ушбу байрам табригида: “Гўзал диёримизда муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда байрам кайфияти барча шаҳар ва қишлоқларимизга кириб бориши, бу айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 5-6 июнь мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилинди”, деб таъкидланиши юртдошларимизга бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир. Мазкур Қарорларда белгиланган вазифа ва топшириқлар асосида, Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда турли мутасадди ташкилотлар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, бу йилги Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Ҳурматли брифинг иштирокчилари! Энди эса, Ҳайит намози бўйича қўйидаги маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз! Бугун, Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь соат тонгги 05:00 дан то 05:50 дақиқагача бўлган вақт оралиғида Республикамиз минтақалари кесимида Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити намози адо этилди. Республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқароларимиз ҳайит намозини ўқидилар. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди. Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқароларимиз жам бўлдилар. Намозларда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, мустақиллик туфайли исломий қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши, диний эътиқод эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва эзгулик ишларига Муҳтарам Юртбошимиз томонидан берилаётган юксак эътиборга шукроналик билдирдилар ва дуолар қилдилар. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ҳайит намозини жойларда...

Ўзбекистонда ҳайит намозини ўқиган фуқаролар сони маълум қилинди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди. Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқаролар ҳайит намозини ўқиди. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди. Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқаролар жам бўлди. 688

Дин ишлари бўйича қўмита: 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. “Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайит намозини жойларда тартибли, тинч-осойишта ўтиши таъминланди”, – деди у. 658
1 148 149 150 151 152 234