Мана кун сайин улуғ байрамлардан бири Рамазон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан буён бу байрамни орзиқиб, алоҳида аҳамият билан кутиб оладилар. Бизларни доруломон юртда тинчлик хотиржамликда рўза тутиш бахтига мушарраф қилган ҳамда унинг ниҳоясидаги ҳайит байрами шодликларига муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Ҳайит байрамларида ёшу-қари, бойу-камбағал жамият вакилларининг барчалари шоду-хуррам бўлишиб, бир-бирларига хурсандчилик изҳор қиладилар. Бу улуғ байрамларидан бири Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг, иккинчиси эса ҳожилар Арафотда турганларидан сўнг нишонланади. Мусулмонлар ҳамиша орзиқиб кутадиган ушбу икки ҳайит байрамларига тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб уларга амал қилиш бу байрамлардаги хурсандчиликлар тўлиқ бўлишига ва энг муҳими кўплаб ажру савобларга ҳам эга бўлишга сабаб бўлади. Ҳайит байрамларининг одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади: Биринчи одоб: яхши ният қилиш Мусулмон киши барча ишларида бўлгани сингари ҳайит байрамларида бажарадиган барча ишларини ҳам яхши ниятлар билан адо этиши лозим. Масалан ҳайит намозига отланар экан зиммасидаги вожиб амални адо этишни ният қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини бажариш нияти билан яхши кийимларини кийиб чиқади, силаи раҳм нияти билан қавму-қариндошларини зиёрат қилишга ҳаракат қилади ва ҳакозо барча амалларида эзгу ният қилинадиган бўлса, хурсандчиликлардан ташқари кўплаб ажру мукофотларга ҳам эга бўлади. Иккинчи одоб: Ғусл қилиш Ҳайит байрамига тайёргарликлардан бири намозгоҳга ғусл қилиб, тоза-озода бўлиб чиқиш ҳисобланади. Ушбу одобга риоя қилиш туфайли бошқаларнинг ундан азият чекишларининг олди олинган бўлади. Учинчи одоб: Хушбўйланиш Ювиниб тоза-озода бўлганидан сўнг ширин мушк ва атирлар билан хушбўйланиб чиқиш ҳам бу куннинг одобларидан саналади. Тўртинчи одоб: Яхши кийимлар кийиш Ҳайит кунида имкони бор киши янги кийим кийиши мустаҳаб бўлади. Чунки бу иш Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларини изҳор этиш, шоду-хуррамлигини намоён қилиш бўлади. Улуғ зотларнинг ҳайит байрамларида энг яхши кийимларини кийганлари маълум ва машҳурдир. Бешинчи одоб: Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш “Садақаи фитр” рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа ҳисобланади. Бу молиявий ибодат шариатимизда рўзадорнинг рўзаси комил бўлишига халал берадиган турли беҳуда гап-сўз ва ҳатти-ҳаракатлардан поклаш ва мискинларга таом бўлиш маъносида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабига кўра “ийду фитр” куни тонгги отиши билан “садақаи фитр”ни бериш вожиб бўлади. Аммо ундан олдин Рамазоннинг аввалги кунларида бериш ҳам жоиз ҳисобланади. “Садақаи фитр”ни бериш туфайли камбағалларнинг хонадонларига ҳам хурсандчилик улашилган бўлади. عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَ بِزَكَاةِ الْفِطْرِ أَنْ تُؤَدَّى قَبْلَ خُرُوجِ النَّاسِ إِلَى الصَّلاَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمُ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини инсонлар намозга чиқишларидан олдин адо этилишига амр қилганлар”. Муслим ривоят қилган. Олтинчи одоб: Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш Рамазон ҳайити байрамида намозгоҳга чиқиш олдидан бирор ширинлик тановул қилиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақида шундай хабар берилган: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كَانَ النَّبِىُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ وَلاَ يَطْعَمُ يَوْمَ الأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّىَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очиш кунида (Рамазон ҳайитида) таомланмасдан чиқмасдилар, қурбонлик кунида эса намоз ўқигунларича таомланмасдилар”. Термизий ривоят қилган. Бошқа бир ривоятда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомланиб чиқишлари қандай бўлгани баён қилинган: عَنْ أَنَسٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى...
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 450-505 йилларда яшаб ўтганлар. Бу зотнинг илмдаги нуфузини бутун ислом олами уламолари эътироф этадилар. У зот ҳадис, фиқҳ, ақида, мантиқ, фалсафа, тафсир соҳасининг етук олими ҳисобланадилар. У барча илмларда имом ва 200 дан ортиқ исломий китобларга муаллифлик қилган таниқли олимдир. У зот шариат, тасаввуф ва ҳақиқат илмларида уммон эдилар. Имом Ғаззолий умрларининг сўнгида сўфийлик ҳаётинин ихтиёр қилганлар ва “Сўфийлик – нубувват дарчасидан тушаётган нур”, деганлар. Шунингдек, яна “Агар барча олимларнинг илми, доноларнинг донолиги, ақллиларнинг ақллари жамланадиган бўлса ҳам, улар тасаввуф илмига қилчалик зиёдалик кирита олмайдилар”, деб айтганлар. Одамлар имом Ғаззолий эгаллаган шариат илмларининг поёнини илғашга ожиз бўла туриб, қандай қилиб сўфийликни қоралашларига тушунмайсан киши. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу[1], 470-561 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот ҳанбалий мазҳаби имоми бўлиб, уларнинг баракотидан 5000 киши Исломни қабул қилишган ва 100 минг мусулмон тавба қилиб, гуноҳларини ташлашган. Бағдоднинг майдонида у зотнинг ваъзларини эшитиш учун келган одамларга жой етмай, шаҳар ташқарисигача чиқиб кетар эдилар. У зот ваъз қилган пайтларида 400 нафар олимлар уни ёзиб турар эдилар. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу Қодирия тариқати имоми ҳамда энг буюк сўфийлардан бир бўлганлар. Иззуддин ибн Абуссалом раҳимаҳуллоҳ, 577-660 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зотни “ўз замонаси олимларининг султони” ва “олимлар учун шамчироқ”, деб атаганлар. Аллоҳ таоло у зотга жуда кўп илм ато қилган эди. Иззуддин ибн Абуссалом ўзларини назарда тутиб: “Қизиқ, биз олмаган яна қандай илм бор экан?”, деганлар. У зот тариқатни Нақшбандия тариқатининг машҳур имоми Шиҳобиддин ас-Суҳравардий ва Шозилия тариқати имоми Абулҳасан аш-Шозилийлардан қабул қилиб олганлар. Имом Шозилийнинг ажойиб ваъзларини эшитганларида: “Сўфий шариатнинг мустаҳкам асосида, қолганлар эса одат ва номларнинг устида ўтиради”, деганлар. Имом Фахриддин ар-Розий раҳимаҳуллоҳ, 544-606 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот улуғ имом, таниқли олим, энг забардаст тафсир билимдонларидан бўлганлар. Уларнинг Қуръони каримга ёзган 30 жузли тафсирлари бўлиб, унда кўплаб яширин ҳикматлар мавжуд. Шунингдек, у зот усул илмида ҳам етук илмга эга эдилар. Имом Фахриддин ар-Розий билан 500 га яқин китоб ёзган машҳур олим Муҳйиддин ибн Арабий ўрталарида илиқ муносабат бўлган. Бу икки улуғ олим бир-бирларига мактублар ёзишган. Имом ар-Розий сўфийлар ҳақида: “Сўфийлар доимий тафаккур юритадиган кишилардир. Улар ўз қалбларини нафс истакларидан тозалаб, Аллоҳнинг зикрини қилишга ва доимо Аллоҳга нисбатан одоб сақлашга боғлаганлар”, деб ёзадилар. Ибн Қудома ал-Мақдисий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 540-620 йилларда яшаб отганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” асарида қуйидагиларни ёзадилар: “У – ўзининг замонасида унга тенг келадигани топилмайдиган улуғ олим, имом ва шайхул Ислом. У зот Бағдодда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларини ўрганиб, у бўйича фатволар берган. У ҳар хил илмларни чуқур ўрганган, дунёдан юз ўгирган, кўп ибодат қилувчи ва гўзал хулқ соҳиби эди. У кибрдан холи, сахий, гўзал, ҳаёли, Қуръонни кўп тиловат қилувчи, тунлари қоим, кундузлари соим ва салафи солиҳларнинг йўлларини тутган зот эди. У кўплаб мақомотлар ва кашф соҳибидир”. Ибн Қудома Қодирия тариқати имоми Абдулқодир Жийлоний қаддаса сирруҳунинг муридлари бўлганлар. У зот дунё матосидан юз ўгиришнинг зарурлиги ҳақида васиятнома ёзганлар. Васиятнома тасаввуф аҳлининг мадҳи, тарихи ва уларнинг йўлларига эргашишга бўлган чақириқ билан тўладир. У зот солиҳ кишилар ва уларнинг китоблари орқали таббурук қилиш мумкинлиги ҳақида гапирганлар. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий...
Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунё иқтисодий саҳнасида ислом банклари фаолияти салмоқли иш олиб бормоқда. Нафақат шахсларнинг балки жамиятнинг фойдасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатаётган ислом банклари кўп жиҳатлардан рибовий банклардан фарқ қилади. Аслида, уларнинг ривожланиш сири ҳам шунда. Зеро, рибовий фаолият юритадиган банклар охир-оқибат инқирозга юз тутади. Чунки шариат тарозисига тўғри келмаган ҳар қандай фаолият тури давомий бўлмайди. Ислом банклари фаолияти исломий ақидага боғлиқдир. Ҳалол ва харом қоидасига кўра ислом банклари шариатда ҳаром ҳисобланган нарсаларни молиялаштирмайди ва импорт қилмайди. Рибо ёки монополия асосида муомала қилмайди. Ислом банклари ресурслари ва инвестицияни шариатда рухсат этилган хизматлар соҳасига сарфлайди. Шунингдек, бу банклар ўз лойиҳарида мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилишга ва уларга ёрдам беришга катта эътибор берадилар. Шу билан бирга ислом банклари беғараз ёрдам асосида фойда олиш тамоилига суянади. Ислом банклари мусулмонларни қийинчилик ва кутилмаган тангликдан сақлаган ҳолда унга жабр қилмай фойда олишга асосланган. Муомалада улар самимият, ростгўйлик, садоқат, ихлос, эътиқод ва меҳр шавқатга таянадилар. Кредитор (қарз берувчи) қарздорнинг қийналган вақтида қарз муҳлатини яна чўзиб беради. Улар ушбу шиорга таянадилар ва амал қиладилар: «Агар қарздор қийналса, бойигунча кутиш лозим». Ислом банкларининг асосий мақсадларидан бири қарзи ҳасана бериш йўли билан маблағларни фойдали ривожланиш йўлларига сарфлашдан иборат. Ислом банкларининг яна бошқа хусусиятлари икки тарафнинг тенглиги, олиб борилаётган фаолият ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ва инвестициядаги ишонч. Рибовий банкларда бу тамойил кузатилмайди. Ислом банкларида барча ишлар мижози билан ҳамкорликда бажарилади. Қарз беришда фойда олиш усулига таянилмайди, балки ўз мижози билан шерикчилик битими асосида иш юритади. Шерик бўлган тараф ва банк капитал ҳамда пулни идора қилишда шерик бўлади. Пул маблағлари ва сармояларни ишлатишда ислом банклари “музораба»га суянадилар. Унда банк барча молиялаштириш ишларини ўз зиммасига олиб, музориб эса меҳнат қилади. Бу ишлар банк белгилаб берган шартларга мувофиқ амалга оширилади. Музорибнинг кўрадиган фойдаси олдиндан белгиланган бўлади. Шахсий жорий ҳисоб, рибовий банклардаги тижорий ҳисоблар билан деярли ўхшаш. Аммо ислом банки ишида бу ҳисобга фойда улуши тўланмайди. Рибовий тизимда бунга 5% атрофида тўланади. Хулоса шуки, фойда зарар шерикчилиги ҳисоби рибовий банклардаги муддатли ҳисобга тўғри келса-да бу ҳисобларда зарар кўриш ҳолатлари ҳам ҳисобга олинади. 4-курс талабаси Джуманиязов Фаррух 1 061
Бугунги кунга келиб жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ислом банклари фаолият юритмоқда. Аслида нақд рибавий фойдадан воз кечган ва ислом шариатига мувофиқ равишда таваккал кўринишида фаолият юритишни бошлаган ислом банклари барча ғарб мутахассислари томонидан қораланган ва узоққа бормайди, деган фикрларни илгари суришган эди. Лекин бу фикрлар ўз тасдиқини топмади. Аксинча, рибовий банклар инқирозга учраётган бир пайтда Ислом банклари дунё иқтисод саҳнасида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, «Сарital intelligence» ҳалқаро банклар рейтинг агентлигининг 2000 йил маълумотларига кўра, ислом банкларининг активлари 160 млрд. дан ошиб кетган. Натижада ғарбнинг ривожланган давлатлари ислом банклари фаолиятига катта қизиқиш билдириб, мутахассисларнинг тадқиқот объектига айланиб қолди. Жумладан банкир ва олим Крис Барлтон ўзининг “Ривожланаётган бозорларда банклар” асарида ислом банклари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилган. Унинг таҳлилига кўра ислом банклари капитали йилига 10-15 фоиз суръат билан ўсмоқда. Бу эса молия сохасида жуда юқори кўрсаткич хисобланади. Шу билан бирга ғарб ва океан орти давлатларининг ривожланган банклари ислом банклари ривожланишига қизиқиш билдириб, яна рибовий фаолиятда кўзга ташланаётган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида исломий фаолият юритадиган бўлимларни таъсис қилиб турли давлатларда иш олиб бормоқда. Жумладан, ”Чейз Манхэттен”, ”Голдмен Сакс”, ”Ай-ЭнДжи”, ”Нопура Сенъюритиз”, ”Джей Пи Моран” ва бошқалар шулар каби банкларни санаб ўтиш мумкин. АҚШнинг машҳур банкларидан “Ситибанк” махсус ислом фондлари учун 1млрд. доллор маблағ ажратиши ҳам молия бозорида ислом банкларининг роли тобора ошиб бораётганидан далолатдир. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ислом банкларида рибовий банк операцияларининг деярли барчаси, яъни, депозит, кредит, аккредитив, хисоб-китоб, тўлов операциялари амалга оширилади. Улар саноат, аграр сектор, тижорат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига катта маблағларини инвестиция қилмоқда. Аммо мазкур ҳизматларнинг ҳаммаси шариат мезонига мос равишда олиб борилади. 4-курс талабаси Джуманиязов Фаррух 871