islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Закотнинг ижтимоий аҳамияти

Закот инсоният учун кўпгина моддий ва маънавий манфаат келтириб, уларнинг асосийларини куйидагича таснифлаш мумкин: Закот инсонларни ҳасисликдан сақлайди, уларни мардликка чақиради ва уларга берилган неъматлар учун шукр килишларига имконият беради. Зеро, Аллох таоло Қуръони каримда шундай мархамат килган:  “Кимки ўз нафси баҳиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар иқболлидирлар” (“Хашр” 9). Закот инсонлар дунёни ҳаддан ортиқ севишларининг олдини олиши билан бирга, уларнинг қалблари қотишидан сақлай­ди ҳамда турли хил қалб касалликларидан поклайди. Закот бойларнинг камбағалларга нисбатан шафқат ва мархамат туйғуларини оширади. Закот бериш натижасида саҳоват­ли бойларнинг жамиятдаги этиборлари юксалади. Бу ҳолат эса бойлар орасида яхшилик қилишга рағбат уйғотади. Ер юзида ҳузур-ҳаловат, тинчлик-осойишталикни бузувчи тиланчи ва ишсизлар сонини камайтиради ва шу йўл билан жамиятда ночорлик ва беқарорлик каби салбий ҳолатларнинг олдини олади. Чунки муҳтож бўлган камбағал оч колгандагина жамиятда беқарорликларни келтириб чикаришга, бошқаларнинг мулкига тажовуз қилишга интилади. Агар ўша фақир бойларнинг закот сифатида берган молларини олиб ишлатса, инсонларга ёмонлик килишдан, бошқаларга зарар етказишдан, беқарор­ликни юзага келтиришдан воз кечади ҳамда фойдали ишларни қилишга интилади. Закот камбағалларнинг эҳтиёж соҳиби бўлишларидан қут­қаради, уларнинг нормал яшашларига замин яратади. Бошкача қилиб айтганда, закот ижтимоий суғурта ҳисобланади. Закот бериш билан бойлар ўзларининг бойликларини турли хил бало ва офатлардан сақлайдилар, камбағалларга берган садақалари сабабли мулкларига барака берилади. Зеро, Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Молларингизни закот билан қутқаринглар, хасталарингизни садақалар билан даволанглар, бало тўлқинларини дуо ва тазарру билан қаршиланглар”. Закот жамиятни бойларнинг катта миқдордаги бойлик йиғиб камбағалларни булардан маҳрум килишлари натижасида юзага келадиган инқилоб ва муҳолафатлардан саклайди. (закот бойларнинг жуда катта маблағлар йиғиб, камбағалларнинг иқти­содий маҳрум бўлишлари натижасида юзага келадиган тўнта­риш каби тартибсизликлардан жамиятни ҳимоя қилади). Закот молнинг сабабсиз йиғилиб туришининг олдини олади. Хулоса қилиб айтганда, закот жамиятда инсонлар томонидан тўпланадиган бойликнинг оқилона тақсимоти орқали муайян ижтимоий-иқтисодий балансни сақлаб туриш имконини беради. 4-курс  талабаси Ҳабибуллаев Сирожиддин 781

Ҳайвонларни тановул қилишдан бошқа мақсадда овлашнинг ҳукми

Баъзида кўчаларда,  далаларда, ўрмонларда айрим ака-укаларимиз қушларни ёки ҳайвонларни овлаётганларига гувоҳ бўлиб қоламиз. Баъзилар у ҳайвонларни танавул қилиш учун овласа, баъзилар эса шунчаки кўнгилхушлик учун овлашади. Хўш, бу биродарларимизнинг қилаётган ишлари қанчалик тўғри?! Бунга шариатимиз нима дейди?! عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو  رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَا مِنْ إِنْسَانٍ قَتَلَ عُصْفُورًا فَمَا فَوْقَهَا بِغَيْرِ حَقِّهَا إِلاَّ سَأَلَهُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ عَنْهَا قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا حَقُّهَا قَالَ: يَذْبَحُهَا فَيَأْكُلُهَا وَلاَ يَقْطَعُ رَأْسَهَا يَرْمِي بِهَا. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالشَّافِعِيُّ وَالْحَاكِمُ. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса, албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг ҳақи недир?» дейилди. «Уни сўйиб, емоғидир. Бошини кесиб отиб юбормас!» дедилар». Имом Насаий, Имом Шофеъий ва Имом Ҳоким ривоят қилганлар. Ушбу ҳадиси шарифни «Ейиладиган ҳайвонлар ҳақида» бобида келтиришдан асосий мақсад чумчуқ ҳалол қуш эканини билдиришдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Уни сўйиб, емоғидир» дейишлари шуни англатади. Аммо бу ҳадисда шу билан бирга бир оламга татигулик улкан маъно ётибди. Худди ана шу маънога инсоният ўзининг узун тарихи давомида доимо муҳтож бўлиб келган ва ҳозирги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож бўлиб турибди. Ана ўша улкан маъно ҳаётга доимо жиддият билан қараш, инсон ўз масъулиятини тўлиқ ҳис қилиши ҳақиқатидир. Ислом ҳаётга доимо тўлиқ жиддият билан қарашни талаб қилади. Инсоннинг заррача қилган яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам охиратда ҳисоб-китоб қилинишига алоҳида урғу беради. Эътибор берайлик, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда нима демоқдалар: «Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса, албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайди». Бошқа бир ривоятда ўша ноҳақ ўлдирилган чумчуқ қиёматда даъво қилиб: «Эй Роббим, манави мени манфаат учун эмас, ўйнаб ўлдирди» дейиши айтилган. Исломдан узоқлашиш оқибатида ҳаётнинг ҳамма соҳаларида инсоният бошига тушган сон-саноқсиз мусибатларни бир томон қўйиб турайликда, бизга аҳамияти йўқ бўлиб кўринган чумчуқни беҳуда ўлдириш масаласини олиб кўрайлик. Худди ана ўша масъулиятсизлик оқибатида ҳозирги кунимизга келиб дунёдаги кўплаб ҳайвонлар қирилиб битмадими?! Қиёматни, ундаги сўроқ-саволни, ҳисоб-китобни унутган инсоният ваҳшийлашиб, қанчадан-қанча ҳайвон турларини йўқ қилиб юбормадими?! Яна қанчадан-қанчаси йўқ бўлиш арафасида турмаяптими?! Бугунги кунда табиатни муҳофаза қилиш энг долзарб масала бўлиб қолмаяптими?! Шунинг ўзидан инсоният Исломга қанчалар муҳтож эканини билиб олсак бўлаверади. Ушбу ҳадиси шарифдан оладиган фойдаларимиз: Каттаю кичик ҳар бир ишга жиддият билан қараш зарурлиги. Арзимаган ҳайвонни овлашда ҳам фақат зарур манфаат юзасидан ов қилиш кераклиги. Банда кичик бир ҳайвонга қилган ноҳақлиги учун ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб бериши борлиги. Чумчуқнинг ҳалоллиги. Чумчуқ бўлса ҳам ҳайвонни овлагандан кейин сўйиб емоқ лозимлиги. Овланган ҳайвоннинг бошини ёки бошқа бирор жойини узиб, отиб юбормаслик лозимлиги.    4-курс талабаси Иброҳим Бурҳон 834

Эгалик ҳуқуқи билан тугайдиган ижара шартномаси

Ислом ҳуқуқшунослиги ўзида мукаммал ҳукмларни мужассам этган тизим сифатида замонлар оша давлат ва ҳуқуқ, айниқса, инсон ҳуқуқлари муносабатларни таъминлашга чуқур таъсир кўрсатган. Унинг ҳуқуқий омил сифатида амал қилиш соҳаси бизнинг замонда ҳам жуда кенг бўлиб қолмоқда. Хусусан, нафақат аҳолиси мусулмон бўлган мамлакатларда, балки бутун дунёда сўнгги асрда одамларнинг иқтисодий муносабатларида юзага келган эгалик ҳуқуқи билан тугайдиган ижара шартномасининг шаръий меъёр ва талабларини белгилаб беришда, унинг ҳалол ва ҳаром бўлган нуқталарини баён қилиб беришда ислом ҳуқуқшунослигига барча мусулмон ҳалқлар муҳтождир.      Келинг, дастлаб ижаранинг ўзи ҳақида озгина сўз юритайлик.  Ислом фиқҳида ижара-бир шахснинг иккинчи бир шахсга муайян муддатга, келишилган пул эвазига бирон ашёни ёки ўз иш кучини фойдаланиш учун беришидир.  Куръони каримнинг “Қасос” сураси 27-ояти, “Бақара” сурасининг 275-ояти, “Нисо” сурасининг 29-ояти, “Нахл” сурасининг 64- ояти, “Моида” сурасининг 3-оятида келтирилган ижара лафзлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ижарага ёллаган ишчингизнинг тери қотмасдан ҳақини беринг», деган ҳадислари ҳамда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги қудсий ҳадис ижаранинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади: “Аллоҳ таоло деди: Уч хил инсон борки, Мен қиёмат кунида улар билан хусуматлашаман; Менинг номимни ўртага қуйиб (қарз ва ҳоказо) олган, сўнгра хиёнат қилган киши, озод кишини қул қилиб, сотиб юбориб, пулини еган киши ва хизматчини ёллаб (ижарага олиб), ундан ишни тўлиқ ундирган, лекин ажрини (ҳақини) бермаган киши[1]”. Ижарага тааллуқли қолган барча қоидалар мужтаҳид уламолар томонидан Китобу Суннатдаги далиллардан ижтиҳод йули билан ишлаб чиқилган. Эгалик ҳуқуқи билан тугайдиган ижара эса сўнгги асрларда пайдо бўлган битим бўлиб, аввалги фиқҳ олимларининг асарларида бу ҳақида хеч нарса ёзиб қолдирилмаган. Аммо кўплаб замондош ислом уламолари бу турдаги битимга аниқ таъриф беришга ҳаракат қилганлар. Жумаладан Холид Ҳофий унга қуйидагича таъриф беради: “У – икки томон ўртасида тузиладиган шундай битим бўлиб, унда томонларнинг бири иккинчисига муайян молни муайян ҳақ эвазига ижарага беради. Ижарачи мазкур тўловни муайян муддат ичида бўлиб-бўлиб тўлайди. Ва ниҳоят, сўнгги улуш тўлангач, молнинг эгалиги унга ўтади[2]”. Ижаранинг бу турига Фаҳд бин Алий ал-Ҳасун бундай таъриф беришни таклиф қилади: “Муайян ашёдан ҳосил бўладиган манфаат эгалигини маълум муддатга бировга бериш. Мазкур муддат тугагач, махсус холатда ва маълум тўлов эвазига мазкур ашёнинг ҳам эгалиги ижарага олувчи томонга ўтади”. Бу таърифнинг биринчи банди ижарани англатса, кейинги банди савдони ифода қилади[3]. Эгалик ҳуқуқи билан тугайдиган ижара шартномасининг тугатилишидаги ҳолатлари. Шартноманин ниҳояси белгиланган муддатнинг тугаши билан бўлади. Яъни, сотувчи ва олувчи чегаралаган муҳлатда ниҳояланади. Келишилган бўлаклар чегараланган вақтда тугайди. Агар келишилган муддат келганда қарздор қарзини тўламаган бўлса, ҳақдор қарзни талаб қилиши мумкин бўлади. Қарздорга эса, қолган бўлакларни тўлашга қўшимча муддат сўрамасдан ўша заҳоти бериши вожиб бўлади. Чунки қарзини бериш ўша муддатга келишилган эди. Шунинг учун ҳам келишилган вақтдаги пулдан бошқасини талаб қилиши мумкин эмас. 4-курс талабаси  Раҳимов Неъматуллоҳ [1] Бухорий Абу Абдуллох Муҳаммад ибн Исмоил. Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-мухтасар. -Байрут: Дор Ибн Касир. 1407-1987. Т. II. Байълар китоби. Ҳадис рақами -2227 [2]   Хофий Холид иби Абдуллоҳ. Ал-ижара ал-мунтаҳия бит-тамлик фий завъил фиқҳ, ал-исламий (ислом фиқҳи нигоҳида эгалик билан якунланувчи ижара). – Ливан: муассаса ар-райён. 2-босма. Б.60 [3]   Ал Ҳасун Фаҳд бин Али. Ал-ижара ал-мунтаҳия бит-тамлик фи-л-фиқҳ ал-исламий (эгалик билан тугалланувчи ижара ислом фиқҳида). -Саудия Арабистони. Дорул-қибла. 1426х. Б.-8. 1 023

Икки махсига масҳ тортиш ҳақида

Махсига масҳ тортишлик суннат билан жоиздир. عَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ :» كُنْت مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي سَفَرٍ فَقَضَى حَاجَتَهُ ، ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ ، قُلْت : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! أَنَسِيت ؟ قَالَ : «بَلْ أَنْتَ نَسِيت بِهَذَا أَمَرَنِي رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُد . Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Қазои ҳажат қилдилар сўнг таҳорат олиб, икки маҳсиларига масҳ қилдилар. Мен: “Эй, Аллоҳнинг расули! Унутдингизми?” дедим. У зот: “Балки, сен эсдан чиқардинг, Роббим азза ва жалла мени шунга буюрди” дедилар” (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). «Нажоший Расулуллоҳ (с.а.в.)га бир жуфт қора, содда махси ҳадя қилди. Бас у зот уларни кийдилар, таҳорат қилдилар ва масҳ тортдилар». Ҳазрати Али р.а.дан қилинган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.): يمسح المقيم يوما و ليلة و المسافر ثلاثة ايّام و ليالها «Муқим киши бир кеча-кундуз, мусофир киши эса уч кеча-кундуз масҳ тортади»деганлар. Ҳасан Басрий (р.а) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларидан етмиш киши Пайғамбар (с.а.в.)нинг оёқ кийимларига масҳ тортганларини кўришганлигини ривоят қилади». Махсига масҳ тортишни жоиз эканлигини тасдиқлашлик аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодидандир. Шунинг учун Абу Ҳанифа Нўъмон ибни Собит (р.а) «Кимда-ким Махсига масҳ тортишни инкор қилса, унинг куфрга тушиш хавфи бор, чунки Махсига масҳ тортишлик ҳақидаги ривоятлар маънан мутавотир даражага етган». Абу Юсуф (р.а) «Махсига масҳ тортишлик ривоятларига ўхшаш ривоятлар ҳатто Қуръон оятини насх қилиши мумкин», деб айтдилар. Исломда инсонлар учун осонлаштирилган амаллардан бири таҳоратда оёқни ювиш ўрнига оёқ кийимга, яъни махсига масҳ тортишдир. Аммо ғусл вожиб бўлган киши оёқ кийимини ечиб ювади. махси деб оёқнинг ошиғини беркитадиган оёқ кийимга айтилади. Оёқ кийими бўлган махсига масҳ тортиш шариатимизда жоиздир. У эркак ва аёл учун баробар, уларга хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ муқимликда қишин-ёзин масҳ тортишга рухсат этилади. Махсига масҳ тортиш шартлари: 1-Оёқнинг ошиқларини беркитган бўлмоқлиги. 2-Оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлмаслиги. 3-Юрган вақтда оёқдан ечилиб кетадиган даражада бўлмаслиги. 4-Сув ўтмайдиган бўлиши. Бугунги кундаги пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас. 5-Камида бир фарсах миқдордаги йўлни босиб ўтиши билан йиртилиб кетмаслиги. Бир фарсах тахминан 8 қилометрни ўз ичига олади. 6-Махсини тўла таҳоратли ҳолда кийган бўлмоқлиги ҳам шарт. Масҳ тортишнинг фарзи қўлнинг кичик бармоқ учтаси миқдорича икки қадамнинг устига ҳам қўл билан силамоқликдир. Оёқнинг остига ё ёнларига масҳ тортиш дуруст эмас. Муғира (р.а) » Расулуллоҳ (с.а.в) икки қўлларини икки махсилари устига қўйиб, оёқларининг бармоқларидан бошлаб, тўпиқнинг тепасигача бир марта чўзиб масҳ тортдилар. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг махсилари устида қолган чизиқларни ҳозир ҳам кўриб тургандекман» дедилар. Бу масҳ тортишнинг суннат кўриниши. Масҳнинг муддати таҳорат бузилган вақтдан бошланади. Муқим учун масҳ ториб юриш муддати юқоридаги пайтдан бошлаб бир кеча-кундуз, яъни йигирма тўрт соат, мусофир учун юқоридаги вақтдан бошлаб уч кеча-кундуз, яъни етмиш икки соат ҳисобланади. Мисол учун бир киши субҳда таҳорат олдида махсини кийди. Ва шу таҳорати пешинда синди. Демак, бунда у янги таҳорат қилади ва оёғига масҳ тортади. Ва кейинги куннинг пешин намозигача оёғига масҳ торта олади, агар мусофир бўлса, учинчи куннинг пешинигача масҳ тортиши мумкин. Агар муқимнинг масҳ муддати тугамай сафарга чиқса, унинг масҳ тортиш муддати мусофирнинг масҳ тортиш муддатига айланади....

Оёқ кийимига масҳ тортиш ҳақида

“Барча мужтаҳид имомларнинг фикрига кўра, бугунги кунимизда кийилаётган оддий ип-газламали, жун ва нейлон пайпоқларга масх тортишга рухсат берилмайди. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ «Бадоеъус саноеъ» китобида шундай ёзадилар: «Уламоларнинг ягона фикрига кўра, агар пайпоқларнинг матоси сув сизиб ўтадиган даражада юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас». Аллома ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ ҳам шундай дейдилар: «Ип ёки жундан қилинган пайпоқларга масҳ тортиш мумкин эмас». Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Кийилган пайпоқ бир фарсахдан (уч милдан) ортиқ йўл юрса бўладиган даражада қалин бўлсагина, уламоларнинг фикрида бир оз фарқ учраши мумкин («Ал-Баҳрур-Роиқ»). Юқорида айтилганлардан маълум бўлишича, мазҳаб имомларидан ҳеч қайсиси қуйидаги юпқа пайпоқларга масҳ тортишни жоиз деб билмайди: (a) Сув сизиб ўтадиган даражада юпқа пайпоқлар, (б) Боғич билан боғлаб қўймаса оёқда ўзи турмайдиган пайпоқлар, (в) Ўзини кийиб юрилса, етарли даражада узоқ масофага етмай йиртилиб кетадиган пайпоқлар. Агар пайпоқлар бу уч тоифанинг бирортасига ҳам кирмаса, фақат шундагина уламолар уларга масх тортиш хусусида турли фикр билдирганлар. Дарҳақиқат, Қуръони карим бизга таҳоратни маълум бир тартибда адо этишни фарз қилган. Моида сурасининг 6-оятида оёқларга масх тортиш эмас, балки ювиш очиқ-ойдин равишда буюрилган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ «Эй, иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар». Ушбу оятда Аллоҳ таоло таҳоратда оёқларни ювишга буюрмоқда. Демак, уларга масх тортиш мутлақо мумкин эмас, агар ҳатто пойафзал теридан қилинган махси бўлса ҳам. Шунга қарамай, махсиларга масх тортиш жоизлигига бутун уммат иттифоқ қилган. Бу ҳақдаги ривоятлар тавотур (Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўплаб саҳиҳ ҳадислари) ила собит бўлган. Агар Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда атиги икки-учтагина ҳадис ривоят қилинган бўлса, бу оҳод хабар бўлгани учун Қуръони карим оятидан умумий фойдаланишни чеклаш учун етарли бўлмас эди. (яъни Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган бир неча ривоятлар оятнинг таъсирини чеклаш учун асосли далил бўла олмайди). Аксинча, «масҳ ъалал хуффайн» (махсига масх тортиш) ҳақидаги ҳадислар тавотур (жуда кўп ровийлардан собит бўлган) хабар бўлиб, бу эса Моида сурасининг 6-оятидан келиб чиқадиган ҳукмни аниқлаштириш учун етарли далил бўла олади. Яъни, агар киши махси киймаган бўлсагина оёқлар албатта ювилиши шарт бўлади. Бу борада имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Бу масала менга кундай равшан бўлмагунча махсига масҳ тортишга рухсат бермаганман» («Баҳр-ур Роиқ»). Бунинг устига, масх ъалал хуффайн – махсига масх тортиш масаласи Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саксондан ортиқ саҳобалари томонидан тасдиқланиб, собит бўлган. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «Фатҳул Борий»да шундай дейдилар: «Ҳуффазларнинг (сон-саноқсиз ҳадисларни ёддан билувчилар) аксарияти «масх ъалал хуффайн» (махсига масх тортиш) масаласининг тавотур билан собит бўлганлигини эълон қилганлар. Уларнинг баъзиларининг хабар беришича, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан қилинган шу ҳақдаги ривоятлар тўплаб, санаб чиқилганда саксондан ортиқ чиққан. Бу ривоятларнинг ўнтаси ашараи мубашшарадан (ҳаётликларидаёқ жаннатий эканликлари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан башорат қилинган зотлар) ривоят қилинган («Найлул Автор»). Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ ҳам шундай деганлар: «Мен Бадр жангида қатнашган етмишта саҳобани учратганман. Уларнинг барчаси «масх ъалал хуффайн» –махсига масҳ тортишнинг саҳиҳлигига ишонар эдилар» («Талхисул-Хабир» ва «Бадоеъус Саноеъ»). Агар махсига масҳ тортиш тавотур ёки истифода йўли (саҳиҳ ҳадисларнинг аксарияти)...
1 149 150 151 152 153 234