Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, саййидимиз Жаъфару Содиқ Қуръони карим оятларини ўрганиб, улар борасида чуқур мулоҳаза қилгувчи кишилардан эдилар. Шу боис, ояти карималардан ҳар бир касаллик учун шифо чиқарар, ҳамда мўмин кишининг ҳар қандай ҳолати учун йўриқнома (рецепт) тузар эдилар. Мўмин киши турфа ҳил ҳолатларни бошдан кечиради. Масалан, қўрқув. Бу қўрқув дунё неъматларининг бирортасидан қуруқ қолиб кетишдан кўрқиш бўладими ёки кимнингдир таҳдиду жабр ситамларидан қўрқишми, барибир. Гоҳида киши руҳан эзилади, юраги сиқилади, аммо бу сиқилишининг сабабини ўзи ҳам билмайди. Гоҳида эса, маккор ва ҳийлакор кишиларнинг макр ҳийлаларига, ёмон кишиларнинг тузоқларига йўлиқади. Буларнинг барчаси инсонларда учраб турадиган ҳолат. Бундай ҳолатларда киши албатта кимгадир суянишга, уни бундай вазиятдан олиб чиқиб кета оладиган инсонга эҳтиёж сезади. Бирор киши йўқки, мана шундай ҳолатларни бошдан кечирмаса… Гоҳида инсонни дунё зийнатларига, дабдабага бўлган ҳирс чулғаб оладики, натижада фақат ўзидан юқоридагиларга қарайди ва янаям зиёда бўлишини хоҳлаб қолади. Бу борада инсоннинг нафсу ҳаволарининг чегараси йўқ. Шоир айтган каби: تموت مع المرء حاجته و تبقئ له حاجة ما بقئ Ўлур эҳтиёжлар ҳам гар кишики берса жон, Яшар эҳтиёжлари, у тирик экан мудом… Инсонлар доимо дунё неъматларини тўла тўкис қўлга киритишга ҳарис бўладилар. Аммо бунга интилган кишилар адашадилар. Чунки бирор нарсанинг тамомий бўлгани уни емирилишининг бошланаётганидан далолатдир. Шоир айтганларидек: إذا تم شيء بدا نقصه ترقب زوالا إذا قيل تم Неки бўлса гар комил, бошланади нуқсони, Кузатавер заволин, тўкис бўлса сан ани… Чунки инсон ўзгарувчандир. Унда саломатлик, беморлик, бойлик, фақирлик, хурсандчилик, маҳзунлик доимий бўлмайди. Балки у ушбу ҳолатлар аро ўзгариб туради. Ўзгарувчанлик эса башариятнинг ўзига хос белгисидир. Ўзгармайдиган Зот покдир. Шундай экан, инсониятниг дунёвий юқори чўққиларга эришганидан нима наф бор, ваҳоланки у ўзгарувчан ҳолатлар аро бўлса?! Биз айрим инсонларнинг дунёвий мақсадларига ета олмаса ёки бирор нарсасидан айрилиб қолса дод солаётганини ёхуд ғазаб отига миниб юрганини кўрамиз. Кошкийди улар аслида бу йўқотиш атрофидаги неъматларни мухофаза қилаётганини билсалар! Кошкийди улар бу йўқотиш уни ҳасадчиларнинг чиркин назарларидан ҳимоя қилаётганини ҳис қилсалар! Масалан, бирорта намунали оилани олайлик, барча инсонлар бу оила аъзоларини эҳтиром қиладилар, ҳурматларини жойига қўядилар. Аммо бу оиланинг бир аъзоси ахлоқи ёмон киши бўлади. Биргина шу шахс оила шаънига доғ тушириб туради. Аслида эса бу ўша оиладан турли кўзларни ва ҳасадгўйларнинг ҳасадини даф қилиб туради. Мутанаббийнинг Сайфуд Давла[1]ни мадҳ қилиб айтган мисраларидан ҳам шундай маъно таъбир қилинади: شخص الأنام الي كمالك فاستعذ من شر أعينهم بعيب واحد Кузатмоқда бор халқинг, сенинг мукаммаллигинг, Бир айб билан бўлса ҳам паноҳ сўра кўзлардан,… Саййидимиз Жаъфару Содиқ худди табиблар ва доришунослар тиб китобларидан шифо турларини чиқариб бергани каби Аллоҳ таолонинг китобидан руҳий иллатларни даволаш усулларини чиқариб бердилар. Келинг, ўша йўриқномага юзланамиз: Мен Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломига мурожаат қилмай туриб қўрққан кишидан ажабландим: حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ «…Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!» (Оли Имрон, 173) Ваҳоланки бунинг кетидан Аллоҳ таоло шундай демоқда: فَانْقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِنَ اللَّهِ وَفَضْلٍ لَمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ «…Улар (Бадрдан жангсиз) Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила бирор ёмонликка учрамай қайтдилар». (Оли Имрон,174) Ва яна мен Аллоҳ таолонинг ушбу муборак каломига мурожаат қилмай туриб ғамга ботган кишидан ажабландим: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ «…Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан...
Энди бир оз куфри мужиб бўлган чиркин сўзларни эслатайин, токи бундан дарc олиб, тилларимизни шундай хунук сўзлардан тияйлик. Зеро бу куфри мужиб сўзлар шу қадар ёмонки, аввало инсонни диндан чиқаради, кейин хотини билан ўрталаридаги никоҳнинг бузилишига сабаб бўлади. Кейин эса ҳаж қилган бўлса, бекор бўлади. Албатта, бу жуда аянчли ва жуда янглиш бир ҳаракатдир. Бинобарин ҳар мўмин муваҳҳид биродаримиз бу чиркин ва аянчли оқибатдан қутулмоғи учун буларни тушунтириб беришни энг улуғ бурч ва вазифамиз деб билишга уринайлик. Буларнинг бир қисми аввалроқ ёзилган “Мўминларга ваъзлар” китобида бир мунча ёритилган, аммо бу ўринда ҳам такрор эслатмоқ мажбуриятини ҳис этмоқдаман. Жаноби Ҳақ ҳаммамизни бу куфри мужиб бўлган, Ҳақдан узоқлашмоғимизга сабаб бўладиган ахлоқсизликлардан, чиркин ва ёмон, катта ва кичик гуноҳлардан Ўзи асрасин. Омин. 1. Ҳар сўз ва ишки, динни истихфоф этишга, яъни камситиб қадрсизлантиришга сабаб бўлса, шу сўзни айтган ёки бу ишни қилган кишининг куфрига ҳукм қилинади. Ва маозаллоҳ, Аллоҳ асрасин, диндан чиқиб муртад бўлишига сабаб бўлади. Хоҳ чиндан, хоҳ азилдан қилган бўлсин. Бу куфри инодийдир. Зеро бу нарса динни камситишга сабабдир. Бу ҳол кўпинча йиғинларда одамларни кулдириш ва завқлантириш учун махсус кишиларда кўп учрайди. 2. Ҳақ таоло ҳазратларини, шони улуҳиятига лойиқ бўлмаган сўзлар билан сифатламоқ, тушунтирмоқ, асмо ва сифатларидан ёки амр ва наҳийларидан (буйруқ ва қайтариқларидан) биронтасига истеҳзо қилиб кулмоқ, ваъда қилган жаннатини ёки ваиди бўлган азоб ва дўзахдан биронтасини инкор қилмоқ, ёки Ҳаққа жаҳл, ажз, айб, жабр ва зулмни нисбат бермоқ, ёки унга макон иснод этмоқ. 3. Ким бўлса-бўлсин, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиса, мутлақ, кофир бўлади. Аксарият ҳолларда одамларни ишонтириш учун баъзи манфаатпарастлар шундай қилишади. 4. Билиб туриб Қибладан бошқа тарафга қараб ёки нажосатли кийим кийиб, ёхуд ич кийими билан динни истихфоф этмоқ — камситмоқ учун намоз ўқимоқ. 5. Лозим бўлмаган ўринда белига поплар боғлайдиган “зуннор” деган белбоғни боғламоқ. 6. Кофирларнинг байрамларида улар билан байрам қилмоқ, ва ўша куни уларнинг хоҳишига мувофақат айламоқ, шу куннинг ҳурмати учун сотиб олмаган нарсаларини сотиб олмоқ (ҳиндилардан ва шунга ўхшаганлардан). 7. Кофирларнинг урф-одатларини хуш кўриб, ёқтирса. 8. Инсонни қаршилаб олиш учун, унга атаб жонлиқ сўйса. Бу ҳайвон билиттифоқ ўликдир, ейиш жоиз эмас. 9. Ҳаромлардан савоб умид қилмоқ. 10. Аллоҳдан бошқасига сажда қилмоқ. 11. Пайғамбарликлари собит бўлган анбиёдан биронтасининг нубувватини (пайғамбарлигини) инкор қилмоқ. 12. Фаришталардан ва пайғамбарлардан биронтасини истихфоф этмоқ — камситмоқ, аҳамиятсиз кўрмоқ. Хоҳ фақирликларида (камбағалликларида), хоҳ касалликлари туфайли бўлсин. 13. Оиша розиаллоҳу анҳо онамизга лойиқ бўлмаган гапни гапирмоқ. 14. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, розиаллоҳу анҳунинг суҳбатини, имоматини, халифалигини иинкор этмоқ. 15. Ҳазрати Умар-ул-Форуқ розияллоҳу анҳунинг хилофатини инкор қилса. 16. “Баззоззийа” да айтиладики, рофизий ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умарни сабб (ҳақорат) қилса, куфрига ҳукм қилинур. 17. “Жавҳара” дейдики, ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар ва бошқа саҳобаи гузин розиаллоҳу анҳумни сабб (ҳақорат) ва таъна қилса, куфр билан бирга қатлни ҳам вожиб қилади. Бундайларнинг тавбаси қабул қилинишида ихтилоф бор. Лекин тавбаларнинг қабул қилинмаслигига фатво берилган. 18. Бир киши, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўрардилар деса-ю, бошқа бириси, мен яхши кўрмайман деса ва буни иҳонат (яъни камситиш) тариқида айтса. 19. Аллoҳ таоло менга буни амр этса эди, қилмас эдим, деса. 20. Қибла бу томонда бўлсайди, намоз ҳам ўқимасдим, деса. 21. Аллоҳ менга Жаннатни берса, сенсиз хоҳламайман ёки...
Қиссалар насиҳат ва ибрат манбаидир. Қуръони каримнинг маълум бир қисми айнан қиссаларни батафсил баён қилишга бағишланган. Шу боисдан ҳам Қуръони карим билан бир қаторда ҳадиси шарифларда ҳам аввал яшаб ўтган умматлар ҳақидаги гўзал қисса ва хабарларни кўплаб учратишимиз мумкин. Зеро, ўтган пайғамбарлар ҳамда солиҳ зотларнинг ҳаётий қиссаларида кейинги келувчи авлодлар учун гўзал ўрнак ва намуна бордир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: لَقَدْ كَانَ فِي قَصَصِهِمْ عِبْرَةٌ لِأُولِي الْأَلْبَابِ مَا كَانَ حَدِيثًا يُفْتَرَى وَلَكِنْ تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ كُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ “Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун (катта) ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқариладиган гап эмас, балки ўзидан олдинги нарсаларни (яъни, самовий китобларни) тасдиқ этувчи, унга имон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (манбаи бўлган бир Китоб)дир” (Юсуф сураси, 111 оят). Мана шундай ажоиб қиссалардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари орқали бизларга хабарини берган “Обид Журайж” қиссасидир. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Уч кишидан бошқа ҳеч ким бешик (яъни гўдаклик вақти)да гапирмаган. Улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайжнинг шериги (учинчи кишини бошқа ривоятда Юсуф алайҳиссаломнинг покликларига гувоҳлик берган чақалоқни келтирганлар)”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Журайж ибодатгўй киши бўлиб, бир уйни танлаб, ўша ерда ибодат қилар эди. Бир куни Журайж намоз ўқиётган вақтда унинг онаси келиб қолди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Эй Худойим, онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси кута-кута кетди. Эртаси куни яна келди ва яна: “Эй, Журайж!”, деб чақирди. Журайж: “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси яна қайтиб кетди. Эртаси куни онаси яна келди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси: “Ё, Худойим! Бузуқ аёлларнинг юзларига қараб қолмагунича унинг жонини олмагин”, деб дуойибад қилди. Бани Исроил Журайжни (ўзларига ўрнак қилишар) ва унинг ибодати ҳақида бир-бирига сўзлашар эди. Шу ерда ўз ҳусну жамоли билан мағрурланиб юрадиган фоҳиша аёл бор эди. У агар хоҳласангизлар, уни йўлдан ураман, деди. Кейин Журайжнинг олдига бориб ўзини таклиф қилди. Журайж унга қайрилиб ҳам қарамади. Аёл чиқиб Журайжнинг ибодатхонасига яқин жойда яшайдиган чўпон олдига келиб унга ўзидан фойдаланишлик имконини берди. Аёл чўпон билан зино қилиб ундан бола орттирди ва одамлар орасида уни Журайжнинг фарзанди деган иғвони тарқатди. Одамлар Журайжнинг ибодатхонасини бузиб уни қўллари учи билан кўрсатадиган, ҳатто кўчаларда уни ёқасидан судраб юрадиган бўлишди. Бироқ, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини шундай ташлаб қўймади. Журайж ўз Раббисига ишонганлиги туфайли намозларида илтижо қилиб, бу фитнани бартараф этишини ёлборарди. Зотан, намоз банданинг энг олий мақоми, кушойиш мавқеидир. Одамлар эндигина туғилган чақалоқни кўтариб келишганида Журайж ундан отаси ким эканлигини сўради. Чақалоқ Аллоҳнинг қудрати билан тилга кириб “отам фалон чўпон” дея жавоб берди. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини бундай фитнадан қутқариб, уни яна ибодат халоватига қайтарди. Одамлар эса Журайжни улуғлаб унга мақтовлар ёғдиришди”. Энди ушбу қиссадан қуйидагиларни хулоса қилишимиз мумкин: Ота-онани ранжитиш, уларга оқ бўлиш жуда хатарли иш ва улкан гуноҳ экан; Ота-онанинг фарзандига қилган дуоси тўсиқсиз қабул бўлади. Шу...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатда юзта даража бор. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасижир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқади. Унинг устида Арш бўлади. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар». Пайғамбарлар, валийлар Аллоҳдан каттаю кичик нарсаларни сўрашган. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг ал-Ваҳҳоб сифатини тўлиқ тушунишган. Сулаймон алайҳиссалом нима сўраганларини ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? У зот: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен Ваҳҳобсан», деганлар, аввалию охири йўқ подшоҳлик сўраганлар. Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарлик, подшоҳлик ва илму ҳикмат берди, шамолдан тортиб, инсу жинлар, набототу жамодот оламини бўйсундириб қўйди. Демак, дуода зуҳду тавозеъ қилиб ўтирилмайди. Аллоҳдан бу дунёда истаган барча нарсангизни сўранг. Аллоҳдан охиратда истаган барча нарсангизни сўранг. Ҳатто бундай неъматларга ўзингизни нолойиқ деб билсангиз ҳам, ҳеч иккиланмай сўрайверинг, чунки сиз Ваҳҳоб Зотдан сўраяпсиз, барча нарсага Қодир Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган барча нарсаларни берса ҳам, мулки мутлақо камайиб қолмайдиган Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган нарсаларга қўшиб яна бир неча баробари ҳам беришга қодир Ғаний Зотдан сўраяпсиз. Дуо – гўзал ибодатдир, аммо кўпчилик буни унутиб қўйган. Биз бу гўзал ибодатни қанча кўп қилсак, Аллоҳ таоло буни шунча хушлайди. Бу ибодатнинг негизида Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилиш ётади. Аллоҳдан барча нарсани иккиланмай сўрайверинг, Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлаверинг. Билингки, Аллоҳ таоло У Зотга қўлини кўтариб, дуо қилган банданинг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ Манба: Islom.uz 442
Динимиз – Ислом насл-насабни пок сақлаш, шарму-ҳаё, бировга нопок назар билан боқмаслик каби гўзал маънавий ахлоқ ва одобларга чорлайди. Бугунги фаровон ҳаётимизда баъзи оилаларни ажрашаётгани ва бунга сабаб сифатида ноҳуш ҳолатлар – хиёнат, бевафолик каби иллатлар кўрсатилаётганини гувоҳи бўлиб қолаяпмиз. Ваҳоланки, бу иллатлар миллий қадриятларимиз ва диний аҳкомларимиз томонидан қаттиқ қораланади. Юртимизда асрлар оша халқимиз оилаларида “Оила муқаддасдир”, “Вафоли ёр”, “Оилавий бахт – олий бахт” “Оила тинч – юрт тинч” каби пурмаъно ҳикматлар ўз ифодасини тўлалигича топиб келган. Ҳозирги кунда юртимизда ажралишлар сони кўпайиб бораётгани ва бунга баъзи ҳолларда юқоридаги иллатлар сабаб бўлаётгани жуда ҳам ачинарли ҳолдир. Аллоҳ таоло эркак ва аёл ўртасида бўладиган муомалаларни нақадар муҳим масала экани сабабидан бу ҳақда алоҳида оятлар нозил қилган. Шулардан бирида Аллоҳ таоло шундай дейди: قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ “(Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар!…”. (Нур сураси, 30-31). Юқоридаги мавзуга таалуқли, биз ҳикоя қилмоқчи бўлган қиссамиз қаҳрамони Ато ибн Ясор Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида, 29 ҳижрий санада Мадинада таваллуд топганлар. Мадина аҳлининг буюк тобеъин, уламо, фақиҳ, муҳаддис ва тасаввуф намоёндаларидан ҳисобланадилар. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда ҳам кўп ҳадислар ривоят қилганлар. 103 ҳижрий санада, 74 ёшда вафот этганлар. Ато ибн Ясор укалари Сулаймон ибн Ясор ўзларининг бир қанча дўстлари билан ҳаж қилиш ниятида Мадина шаҳридан сафарга отландилар. Абво номли бир жойга етиб келишганда тўхташди ва бир жойга ўрнашишди. Сулаймон дўстлари билан баъзи ишларини битириш мақсадида тўхташган жойдан кетишди. Ато эса қолди. У намоз ўқиб турганида бир саҳролик гўзал аёл унинг олдига кирди. Ато у аёлни кирганини сезди ва у бирор ҳожати учун кирганини сезиб намозини қисқа қилди. Намозини ўқиб тугатгач у аёлга: “Сенга бирор нарса керакми?”, деди. У: “Ҳа”, деди. Ато: “Нима керак?” деди. У аёл: “Ёнимга кел, сенда хоҳишим бор. Мени эрим йўқ” деди. Ато: “Менга яқинлашма. Мени ҳам ўзингни ҳам дўзахда куйдирма”, деди ва у гўзал аёлга назар солди. Аёл эса Атони хоҳлар ва фақатгина ўзи хоҳлаган нарсасини олишни истарди. Шунда Ато йиғлашни бошлади ва “Ҳолинга вой бўлсин. Мени тинч қўй, менга яқинлашма”, деди ва йиғиси янада кучайди. У аёл Атодаги йиғи ва қайғуни кўргандан кейин ўзи ҳам йиғлаб юборди. Шу ҳолат устига Сулаймон ибн Ясор ишларини битириб қайтиб келиб қолди. Сулаймон Атони йиғлаб ўтирганини, аёл эса хонанинг бошқа бир четида йиғлаб ўтирганини кўрганида нимага кўз ёши тўкаётганларини билмасада у ҳам йиғлаб юборди. Ато ва Сулаймоннинг дўстлари бирма-бир ишларини битириб кела бошлашди. Уларнинг ҳар бири келиб хонадагиларнинг йиғлаётганини кўриб йиғлаб юборар, нега йиғлашаётганини сўрамас эдилар. Токи хона йиғига тўлди ва йиғи овози кўтарилиб кетди. Бу ҳолатни кўрган аёл ўрнидан турди ва хонадан чиқиб кетди. Шундан сўнг, Сулаймон акаси Атони ҳурмати сабаб нима воқеа бўлганини сўраб ўтирмади. Бир қанча муддатдан сўнг бир куни Ато тунда уйқудан йиғлаб уйғониб кетди. Сулаймон: “Акажон, нимага йиғлаяпсиз?”, деди. Ато: “Кўрган тушим мени йиғлатди. Токи тирик эканман ҳеч кимга айтмаслигинг шарти билан сенга тушимни айтиб бераман”, деди. Сулаймон:...