Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғам-ташвишни аритгунича сабр қиласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар тарқалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ёғ ва майиз ортилган эди. Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларининг эшиги олдида тўхтадилар. Юкларни ҳовлига тушираётган эдилар, бир гуруҳ савдогарлар келишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уларга: «Сизларга нима керак?» дедилар. Улар: «Бизга нима кераклигини яхши биласан. Олиб келган нарсангга ҳамма муҳтожлигиниям биласан. Уларни бизга сот», дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу: «Майли сотаман. Лекин устига қанча фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар савдолашишга тушиб кетишди: – Бир дирҳамига икки дирҳам берамиз. – Мен бундан кўпроғига сота оламан. – Тўрт баравар қилиб берамиз. – Ундан ҳам кўпроғига сотаман. – Беш баравар қилиб тўлаймиз. – Ундан ҳам кўпроқ фойда кўришим керак. – Мадинада биздан бошқа савдогар ҳам, биздан кўп берадиган одам ҳам йўқ. Ким сенга биз бергандан кўпроқ беради? – Аллоҳ таоло. У зот бирга ўн баравар қилиб беради. Ораларингда бундан ҳам кўпроқ тўлайдиганлар борми? – Йўқ. – Унда Аллоҳ гувоҳки, мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳ йўлида мискин ва фақир мусулмонларга садақа қилдим. Ҳазрати Усмон шундай деб, молларни тақсимлай бошладилар. Мадинадаги камбағаллар ичида ўзига етарли нарса олмаган бирор киши қолмади. “Солиҳлар гулшани”дан 640
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳга ҳамд, Росулуллоҳга салавотлар бўлсин! Сўнг: Яқин кунлардан бери ернинг силкиниб қўйиш ҳодисаси кўп такрорланмоқда… Бу ҳодисалар ўз ўзидан бўлмаётгандир… Силкинишлар ер устидаги инсон қилмишларининг ер қалбидан чиққан изтироб инъикосидир, балки… Зилзилалар, офат ва балолар нима учун содир бўлади? Исломий манбаларда бу борада нималар мавжуд? Зилзила чоғида биз нималар қилишимиз лозим? Шу хусусда жуда қисқа шаклда хулосаларни ўрганиб чиқсак! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ер қимирлаши бўлгани саҳиҳ ривоятларда собит эмас. Фақат айрим танқидга учраган, санади саҳиҳ бўлмаган ривоятлар бор: Ибн Абу Шайба ўзининг “Мусаннаф”ида заиф мурсал санад билан Шаҳр ибн Ҳувшабдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Мадинада зилзила бўлди. Шунда у зот: “Албатта Роббингиз сизлардан қийинчилигингизни енгиллатишни истайди, шундай экан Унга ибодат қилиб қийинчиликларни кетказишини сўранглар!” дедилар. Бу ривоятдаги Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, дейилган сўзни айни ўзини Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтгани ҳам ривоят қилинган. У зот Кўфада эканларида ер қимирлади, шунда: “Албатта Роббингиз сизлардан қийинчилигингизни енгиллатишни истайди, шундай экан Унга ибодат қилиб қийинчиликларни кетказишини сўранглар!” дейдилар. Ушбу ривоятда ҳам санад узулганлиги иллати бор. Буни Ибн Жарир Қатода розияллоҳу анҳудан деб келтирган. Қатода эса Ибн Масъудни кўрмаган. Иззуддин ибн Абдуссалом “Истизкор”да шундай дейди: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида зилзила бўлгани тўғрисида саҳиҳ йўл орқали ривоят собит бўлмаган. Шу сабабли зилзила бўлганида нима қилиш суннат экани маълум эмас”. Лекин зилзилалар бўлиши борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан очиқ огоҳлантирувчи ҳадислар келган. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Илм қабз қилинмагунича, зилзилалар кўпаймагунича, вақт қисқариб, фитналар зоҳир бўлмагунича Қиёмат қоим бўлмайди!” Бу ҳадиси шарифдаги вақтнинг қисқариши унинг баракаси йўқолишига ишоради. Илмнинг қабз қилиниши кўтарилишига ишора. Яъни жаҳолат ёйилиб, илм кўтарилади. Зилзила эса зоҳир маънога кўра ернинг қимирлашидир. Аммо айрим уламолар бу ҳадисдаги зилзила калимасини ер устида содир бўладиган фитналар дея тафсир ҳам қилишган. Лекин бу каби ҳадислардаги зилзила калимасининг маъноси зоҳирий экани қувватлироқдир. Имом Бухорий ушбу ҳадисни айнан “Фитналар боб”ида келтиришдан мақсади ҳам зилзила калимаси зоҳирий маънода эканини қувватлаш учун бўлган. Ибн Ражаб буни алоҳида таъкидлаган ва зилзиланинг фитна маъноси ҳам борлигини айтиб, лекин тўғрироғи ернинг қимирлаши, чунки фитна бобида фитнани зикр қилиниши яна алоҳида таъвил билан уни зилзила дейишга эҳтиёж қолдирмайди, деган. “Қиёмат соати олдидан ўлим шиддатла кўпаяди, ундан кейин зилзила йиллари бўлади”, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ривоятда. Буни Имом Аҳмад Салама ибн Нуфайл Сукунийдан ривоят қилган. Зилзила борасидаги ҳадислардан тушуниладиган маъно шуки, Аллоҳ таоло бу каби жараёнлар орқали Ўз бандаларини огоҳлантиради. Қуръони каримда марҳамат қилади: “Биз оят белгиларни фақат қўрқитиш учунгина юборурмиз”. (Исро 59) Моддапарастлар бу каби ҳодисаларни метофизик жараёнлар, дейишади. Иймон аҳли эса ушбу қонуниятлар албатта унинг яратувчиси бўлган Зотга бўйсинишини билади. Аллоҳ таоло ушбу аломатлар ила бандаларини огоҳлантиради, исён аҳли тавбага шошилиши, туғён аҳли истиғфорга юзланиши лозим бўлади. Ҳаргиз Ҳақ таоло бандаларига зулм қилмайди, ҳақиқий золимлар бандаларнинг ўзидир. “Улардан ҳар бирини гуноҳи туфайли тутдик. Бас, улардан баъзилари устига тош ёғдирдик, баъзиларини қичқириқ ушлади, баъзиларини ерга ютдирдик ва баъзиларини ғарқ қилдик. Аллоҳ уларга зулм этгувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм этдилар”. (Анкабут 40) Ислом тарихида илк ер қимирлаши Умар...
Маълумки, ислом динида бешта фарз бор. Яъни ислом динининг бешта устуни. Ҳаётий тажрибадан шу нарса равшанки, устун бирор пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. Агар пойдевор бўлмаса, устун чириб, охир оқибатда йиқилади. Бу бешта устун ҳаммамизга маълум. Устунларнинг пойдевори нима? Бу макоримул ахлоқ – буюк хулқдир. Макоримул ахлоқ дегани ўзи нима? Бу – одоб, меҳр-оқибат, ҳурмат, яхшилик, хушмуомала ва бошқаларни айбларини беркитиш дегани. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишора қилиб: وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”, деган. (Қалам сураси, 4-оят) Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қилган ибодатларини эмас, хулқларини мақтамоқда. Ибодатларимизни қабул бўлишида, дуоларимизни мустажоб бўлишида асосий ўрин тутадиган нарса бу ҳусни хулқдир. Хулқнинг макони қалбдир. Қалб тоза бўлса, унда ҳеч бир фитнага, фисқу фасодга ва адоватга ўрин қолмайди. Кимнинг қалбига Аллоҳ таоло ҳусни хулқ ато этган бўлса, бундай қалб эгаси раҳмдил, кечиримли, мулойим, бошқаларни айбини беркитадиган бўлади. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг ўзлари: “Мен макоримул ахлоқ (яхши хулқлар)ни мукаммал этиш учун юборилганман”, – деганлар. Ҳақиқатан, Муҳаммад алайҳиссалом олий даражадаги комил инсон эканларига асло шубҳа йўқ. Банда ҳатодан ҳоли эмас. Билиб ё билмасдан бир айб иш қилса, уни ўзи ё ўзгалар ошкор қилишлиги жоиз эмас. Зеро, Аллоҳ очмаган пардани очмаган маъқул. Киши биродаридан бир айб ё ҳатони кўрса, уни ислоҳ қилишга, тўғрилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу иш қўлидан келмаса, у айбни яширишлиги яхшидир. Буюк хулқ эгаси бўлган Пайғамбар алайҳиссаломдан инсонларни айбини яшириш тўғрисида келган ривоятларнинг баъзиларни келтирамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини яширади”(Муслим ривояти) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмондан дунё машаққатларидан бир машаққатни кўтарса, Аллоҳ таоло ўша бандадан қиёмат кунида қиёмат машаққатини кўтаради. Ким бир мусулмоннинг дунёда айбини тўсса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини тўсади. Ким бир мусулмонга дунёда ёрдам қилса, Аллоҳ охиратда унга ёрдам қилади” (Муслим ривояти) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким бир мусулмондан дунё машаққатини кетказса, Аллоҳ қиёматда ундан машаққатни кетказади. Ким мусулмоннинг айбини тўсса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини тўсади”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти) Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин ўз биродарини айбини кўриб, уни яширса, шу сабабли Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади”. (Табароний ривояти) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг айбини тўсса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбини тўсади. Ким биродарини айбини очса, Аллоҳ таоло унинг айбини очади, ҳатто уйини ичида бўлса ҳам шарманда қилади”. (Ибн Можа ривояти) Авлиёлар султони Хотамул Асом қуддиса сирруҳу бир куни уйларида ўтирсалар бир аёл ўз ҳожатини сўраб кирибди. Шу вақт беҳосдан аёлдан ел чиқиб, таҳорати бузилибди. Улуғ зот ҳалиги аёлнинг айбини яшириб, ҳижолатчиликдан чиқариш учун: “Эй, аёл! Қаттиқроқ гапир!”, дебдилар. Аёл ҳижолатчиликдан чиқиб, “уни қулоғи яхши эшитмас экан”, деб кўнгли жойига тушиб, сўрайдиган нарсасини сўраб кетган экан. Ана шу воқеадан кейин Хотамул Асом ўн саккиз йил гаранг ҳолда яшаган эканлар. Сабаби ҳалиги аёл ўн саккиз йилдан кейин вафот этган экан. Хотамул Асом аёлни вафот этганини...
ВАҚТГА НАДОМАТ ОБИД ВА ОҚИЛНИНГ НАЗДИДА ҲАЛОК ЭТУВЧИ НАДОМАТДИР Имом Ибн Қайюм роҳматуллоҳи алайҳ “Мадарижус соликийн” номли китобларида вақтни қизғаниш ва унинг кўп ишларни ўз ичига қамраб олиши ҳақида сўз юритиб жумладан қуйидагиларни баён қилганлар: “Ўтиб кетган вақтга надомат чекиш ҳалок этувчи надоматдир. Чунки ҳар бир вақт тез ўтиб кетадиган, қадри баланд, қайта келмайдиган фурсатдир. Вақт обид инсон наздида ибодат ва вирдлар вақтидир. Мурийднинг наздида эса у Аллоҳ таолога юзланиш, Унинг ҳузурида жамланиш ва бутун қалби билан батамом Унга берилиш вақтдир. Шунинг учун вақт унинг наздида энг азиз нарсадир. Обид ҳам мурийд ҳам вақтини ўша нарсаларсиз ўтказиб юборишига қаттиқ қизғонади. Агар вақт ўша нарсаларсиз ўтиб кетса, энди унинг ўрнини тўлдириш имкони бўлмайди. Чунки кейинги келган вақт ўзига хос вазифага ҳақлидир. Ўтказиб юборилган вақтнинг ўрнини тўлдириш асло мумкин бўлмайди”. “Ҳалок этувчи надомат” деган сўзларининг маъноси шуки, ўша надоматнинг асари худди ўлдиришга ўхшайди. Чунки ўтиб кетган нарсанинг ҳасрати ҳалок этувчи ҳасрат бўлади. Айниқса ҳасрат чекувчи уни тўлдиришга йўл йўқлигини билса. Шунингдек, вақтни ўтказиб юборганига надомат чекиб ўтиришининг ўзи ҳам яна бошқа бир вақтни ўтказиб юборишдир. Худди, “ўтган вақтга надомат чекиб ўтириш ҳозирги вақтни зое қилишдир” дейилгани каби. Шунинг учун ҳам “вақт қилич кабидир, агар сен уни кесмаган бўлсанг у сени кесибди” дейилган. Вақт зотан тез тугайдиган ва тўхтамасдан доимий ўтиб турадиган нарсадир. Кимки унга беэътибор бўлса, вақтлари беҳуда ўтиб кетади, ўтказиб юборган имкониятлари кўпаяди ва ҳасратлари кучайиб боради. Айниқса имконини бой бериб бўлганидан кейин зое қилган нарсаларининг миқдорини билса қай ҳолатга тушиб қолади? олдинги ҳолатига қайтишга уринади аммо у билан қайтиш ораси тўсилган бўлади. Ўтказиб юборган нарсаларини қайта қўлга киритиш учун изланади, аммо кечаги кун бугунги янги кунга қандай қайтарилсин? “Энди, узоқ бир макондан қўллари қандоқ етсин?!” Сабаъ сураси 52-оят. Вақтга беэтибор кимса ўзи яхши кўрадиган ва хоҳлаган нарсаларидан маҳрум бўлади ва биладики, ўзининг қўлга киритган нарсалари оқил киши қўлга киритиши лозим бўлган нарсалар эмас экан. У билан истаётган нарсалари ораси тўсилган бўлади. Во ҳасрато, ундек нарсани қайтаришга йўл йўқ Агар қайтарилганида қайғуриш аҳамиятсиз бўларди. Барча келувчиларнинг заволи тездир Булутларданда тезроқ ўтарлар. Вақт ўзидаги нарсалари билан бирга ўтиб кетади. Сизга фақатгина унинг асари ва ҳукми қайтади. Ўзингиз учун ўтказган вақтингиздан нима қайтишини танланг. Ўша нарса албатта сизга қайтади. Шунинг учун ҳам жаннатда саодатли зотларга қуйидагича хитоб бўлади: “Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин”. Ал-Ҳааққоҳ сураси 24-оят. Дўзахда азобланаётган бадбахтларга эса шундай дейилади: “Мана шулар ер юзида ноҳақдан шодланиб юрганингиз ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир”. Ғофир сураси 75-оят. (“Мадорижус соликин” китобидан бир оз қисқаририш билан олинди.) Барча манфаатлар вақтдан келиб чиқар Ким уни зое қилса ҳеч қачон тўлдиролмас. Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан таржима “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари Сидиқметов Қудратуллоҳ ва Пардаев Абдулқодир Манба 624