Аввало, Аллоҳ таолони мавжудлиги ақл инкор этмас ҳақиқатдир. Оламларни йўқдан бор қилган Зот бандаларига Ўзининг мавжудлиги ва барҳақ эканини билдириш учун инсониятнинг ўзлари ва уларни ўраб турган уфқда чексиз оят далилларни битиб қўйгандир. Шулар жумласидан бўлмиш “Кун ва Тун”нинг пайдо бўлиши ҳақида гаплашсак. Табиийки, “зулмат аслми ёруғлик аслми?” деган савол туғилади. Яъни борлиқнинг асли зулматдан иборату, ёруғлик уни қувадими ёки зотан борлиқ нурафшону зулмат уни қоплайдими? Қуйида шу саволга жавоб топамиз. Аллоҳ таоло Фурқон сурасининг 62-оятида шундай марҳамат қилади: وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يَذَّكَّرَ أَوْ أَرَادَ شُكُورًا “У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир”, эътибор қилинг оятда кундуз ҳам кун ҳам бир-биридан ““хилфа”- яъни бири иккинчисининг кетидан келувчи” экани айтилмоқда. Оятни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин, Биринчи кўринишда: Тун келади, кетидан кун. Тун Кун ———> ———> (Биринчи) (“хилфа” – кетидан келувчи) Бу дегани кундузги кун тун учун “хилфа” – ортидан келувчи ҳисобланади. Бироқ, тун кун учун “хилфа” – кетидан келувчи бўлмай қолади. Чунки, бу тафсилотга кўра тун биринчи келиб бўлган, биринчи келган нарса “хилфа” –кетидан келувчи бўла олмайди. Иккинчи кўринишда: Кун биринчи келади туннинг кетидан келади. Кун Тун ———> ———> (Биринчи) (“хилфа” – кетидан келувчи) Бу суратда, кун биринчи келиб тун кун учун “хилфа” – ортидан келувчи бўлади, бироқ кун тун учун “хилфа” – ортидан келувчи бўлмай қолади. Чунки бу кўринишда кун биринчи келиб бўлган биринчи келган иккинчи яъни “хилфа” бўла олмайди. Хўш, оятни қандай тушунсак тўғри бўлади? Юқорида кўриб чиққанимиздек, кун ва туннинг ҳар иккисини бир бирига “хилфа” – ортидан келувчи қилиб бўлмайди, бироқ оятда Аллоҳ таоло: “(Аллоҳ)…кеча ва кундузни бирин-кетин қилган зотдир” деб хабар қилиб турибди. Демак, кун ҳам тун ҳам ер юзида тенг яратилганки иккиси бир биридан ўз йўналишларида бошқасидан “хилфа” – ортидан келувчи бўла олади. Чунки, тун биринчи пайдо бўлган десак, кун тунга “хилфа” бўладию, лекин тун кунга “хилфа” бўлмай қолади. Ёки кунни биринчи пайдо бўлди десак, тун кунга “хилфа” бўладию, кун унга “хилфа” бўлмай қолади, сабаби кун биринчи пайдо бўлди, биринчи нарса иккинчи яъни “хилфа” ортидан келувчи бўла олмайди. Шундоқ, экан кунни ҳам тунни ҳам бир вақтда пайдо бўлган десак иккисини бир биридан “хилфа” қилиш имкони туғилар экан. Биламизки, ернинг турли бурчакларида бизни кун ва тун таъқиб этиб келади. Бирор ер йўқки, у доим зулмат ичра бўлса, бирор юза йўқки у доим ёруғ бўлса, алсо ундай эмас, бир жой маълум муддат қоронғу бўлса бир муддат ёруғдир. Бу ҳодиса бизни ер ҳаракатидаги дақиқликни эътибордан қочирмасликка чақиради, яъни ер агар ўз ўқи атрофида айланиб турмаса, кун билан тун яралиши ҳамоноқ ўзаро “…бирин-кетин…” “хилфа” – ортидан келишликда бўлмас эди. Балки, кун ва тун ярилганидан бошлаб қиёматгача ер айланиши ҳисобига бир биридан “хилфа” бўлиб қолажакдир. Юқоридаги гаплардан англашилганидек, бу кун ва тун ўртасидаги “хилфа” бўлиш ҳодисаси қачон ер ўз ўқи атрофида айлансагина юзага келади. Хулоса қилсак, ояти каримада бизга икки маънонинг хабари берилмоқда: وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً “…кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир”, Биринчи маъно: тун ва кун тенг яратилгани бўлса, Иккинчи маъно: ер ўз ўқи атрофида айланиб туришидир. Аллоҳ барчаларимизни ҳидоят ва тавфиқда қилсин! Амин! Мутаваллий Шаъровийнинг “Аллоҳнинг мажудлигига моддий далиллар” китобидан эркин таржима Таржимон: 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов 661
Дуо ислом суннатларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръонда “Ғофир” сурасининг 60-оятида дуо қилишга амр қилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Дуо ибодатдир”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса “Дуо ибодатнинг илигидир!”, дейилган. Дарҳақиқат, дуо ибодатни ибодат қиладиган асосий воситадир. Банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик ҳосил қилади. Чунки дуо вақтида Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсадан узилади. Шунинг учун ҳам дуо ибодатнинг илиги дейилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: “Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қилинг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!”. Дуогўйнинг дуоси қабул бўлиб, ҳожати раво бўлиши учун бир қанча шартлар, дуонинг одоблари бор. Қачонки шу шартларга амал қилинганда дуо самарали бўлади. Шунингдек, ер юзида шундай табаррук жойлар борки, у ерда қилинган дуо ҳам ижобат бўлиши ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд. Тобеинларнинг улуғларидан Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ Макка аҳлига ёзган мактубида Макка ва унинг атрофида 15 табаррук макон бўлиб, у ерда дуо ижобат бўлади деган. Ва қуйидагиларини номма-ном қатор келтириб ўтган: Каъбанинг атрофи. Яъни, тавоф қилинадиган жойлар; Мултазам. Рукни яманий билан Каъба эшиги оралиғи; Ҳажар ал-асвад яқинидаги жой; Каъбанинг ичи; Зам-зам булоғининг олди; Сафо ва Марва; Сафо ва Марва оралиғидаги ҳудуд; Мақоми Иброҳимнинг орқа тарафи; Шайтонга тош отиладиган 3 та жой; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифлари. Мулла Али қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги жойларни ҳам шу рўйхатга қўшган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келган хонадон; Дор ал-арқам. Исломнинг дастлабки даврида саҳобалар мушриклардан яшириниб, шариат аҳкомларини ўрганган ҳовли. Хадижа розияллоҳу анҳо онамизнинг ҳовлиси; Ҳиро ва Савр ғорлари. Каъбани биринчи бор қаердан туриб кўрсангиз ўша ер; Аллома Сафориний ҳам қуйидаги жойларни санаб ўтган; Масжид ал-Ҳаром; Масжид ан-Набий; Масжид ал-Ақсо; Масжид ал-Аҳзоб; Арафот тоғи; Муздалифа; Мино; Аллоҳ таоло барчамизни шу табаррук жойларни зиёрат этиб, унда чин ихлос билан дуо қилиш бахтига мушарраф қилсин! Андижон шаҳар “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 908
Мусулмон эркаклар каби муслима аёллар ҳам номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги оятдан тушунилади. Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари лозим. Чунки аёлларнинг эркакларга доимий назар солишлар ҳам ўртада фитна, зино, ҳаром ишлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, аёл аёлнинг эркак эркакнинг авратига қараши жоиз эмас. عن عبد الرحمن بن أبى سعيد الخدرى عن أبيه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال لا ينظر الرجل إلى عورة الرجل ولا المرأة إلى عورة المرأة. رواه مسلم Абдураҳмон ибн Абу Саид ал-Худурийдан, у отасидан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эр киши эр кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди”, – дедилар”[1]. (Имом Муслим ривояти.) (Эркак) ўз маҳрами ва бошқа одамга тегишли чўрининг қорин, орқа(елкадан думғазагача бўлган жой) ва сондан бошқа жойларигача қарайди. “Маҳрам аёллар” деганда туғиш, эмиш ва қудачилик туфайли эркакка никоҳи ҳаром бўлган аёллар тушунилади. Ўз маҳрамига кўзи тушганда шаҳват бўлмаганлиги сабаб, зийнат жойларини кўрсатишга рухсат берилган. Бошқа инсоннинг чўрисига келсак, чўрилар хизмат юзасидан ташқарига чиқишга, айрим ҳолларда эркаклар билан аралашиб юришга тўғри келади. Шунинг учун уйнинг ичидаги хизмат қиладиган аёлларга ўз маҳрамлари учун қараш рухсат берилган жойларга ташқарида хизмат қиладиган чўрилар қиёс қилинади. Яъни, эркаклар бировнинг чўрисига маҳрамларининг қаерларига қараши мумкин бўлса, ўша жойларига қараши мумкин. Аллоҳ таоло Нур сурасида: “Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса, майли), – деган. (Нур сураси 31-оят) Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини, яъни зийнат саналадиган аъзоларини кўрсатиб юришлари мутлақо мумкин эмас. Лекин Қуръони каримда зикр қилинган ўн икки тоифа бундан истисно қилинган. Эрлари. Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр ўз аёли танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир. Оталари. Мўмина-муслима аёлларнинг отаси энг бош маҳрамдир. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатса, ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланиши, умуман шаҳват билан қарашни ҳаёлларга ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун аёл маҳрамларига зийнатларини кўрсатса бўлади. Яъни, юзини, қўлини, сочини, томоғини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳ ёқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган. “Оталар” деганда катта ота, бобо ва боболарнинг оталари ҳам кўзда тутилган. Эрларининг оталари. Яъни қайин оталар. Бунга қайин оталарнинг оталари ва катта қайин оталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнида. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсалар бўлиши мумкин эмас. Ўғиллари. Яъни ўз ўғиллари, ўғиллари ва қизларидан бўлган ўгил набира ва чабиралар киради. Буларнинг ҳаммаси аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам, муслима аёлга уларга зийнатини кўрсатишга рухсат берилган. Эрларининг ўғиллари. Яъни эрларининг бошқа хотинидан бўлган ўғиллари. Ўрталарида она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун, зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳват уйғотмайди. Ака-укалари. Туғишган, ота бир, она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Булар аёлга маҳрам ҳисобланиб, сингилларининг зийнатини кўрсалар майли. Ака-укаларнинг ўғиллари. Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари, яъни, жиянлар назарда тутилади. Аёл ака-укаларининг фарзандларига амма бўлади. Бошқа маҳрамлар қатори, булар ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришларига эҳтиёжлари бор. Шу сабабдан аммаларининг зийнатларига қарашларида монелик...
Покистон муфтийси Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳга кеча суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқда ҳам тарқади. Кузатишимча, у кишини бизда ҳали кўпчилик танимас экан. Шу эътибордан,у киши ҳақларида айни пайтда хотирга келган айрим маълумотларни сиз билан баҳам кўргим келди. Ҳазрат Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ замонамизнинг ўхшаши йўқ ва ўрнини бошқаси тўлдира олмайдиган олимларидан. Фиқҳий маҳорати шунчалар юксакки, ҳатто у кишини туғма фақиҳ дейишади. Ўзлари алломалар сулоласидан. 14‑15 ёшида мадрасада устозлари урдучада ўтган дарсни дафтарга бевосита араб тилида кўчирар эканлар. Замонамизда Ислом оламида фиқҳий ва фикрий инқилоб ясай олган олимлардан. Илғор фикрли, тафаккури ва фиқҳий қарашлари ўта теран. Бундан ярим аср олдин у киши исломий банк тизимини яратиш кераклиги ва бунинг мумкинлиги, асослари ҳақида сўз очганда кўпчилик ишонмаган ва баъзилар бу ҳеч қачон бўлмайди, чунки шариат билан банк тизимини бирлаштириш имкони йўқ иш деб рад этган. Аммо вақт ўтиши билан барчалари Тақий Соҳибнинг фикрларига қўшилишга мажбур бўлган. У киши ана шунақа, бошқалардан ярим аср олдинда юради. У киши қадимги фиқҳ билан замонавий фиқҳни шунақа маҳорат билан жамлаганки, фиқҳдан хабари бор ҳар қандай олим тан бермай иложи йўқ. Замонавий ҳуқуқшуносликда ҳам катта билим ва тажрибага эга. У киши оддий фуруъий масалаларни ўқиган одам эмас, балки чинакам фақиҳ, изланишлари қадимги мужтаҳидларимизни эслатади, «замонанинг Абу Юсуфи» деса ҳам бўлади. Аммо ҳақиқий фиқҳ чашмасидан баҳра топмаган, унинг зилолидан таъм тотмаган кишилар у кишини тушунмаслиги, ўзича нимлардир деб танқид қилиши ҳам мумкин. Бироқ, “Тоққа тош отма, бошингга жабр бўлади”, дегандек, у киши ҳақида ўзича сўз қотганлар ўзларига зарар етказади, холос. Муҳаммад Тақий соҳиб дунёнинг қатор фиқҳий академияларига аъзо. Жуда кўп илмий сафарларда бўлиб келадилар. Араб ва инглиз тилларида бемалол нутқ ийрод этадилар. У киши дунё иқтисоди етакчиларининг мажлисларига ҳам таклиф қилиниб турадилар. Нафақат Ислом оламида, балки бутун дунё миқёсида катта ҳурмат ва эътиборга эгалар. Устозимиз Шайх ҳазратлари у кишини жуда ҳурмат билан тилга олардилар ва бир қанча китобларидан шогирдларга дарс ўтганлар. «Олтин Силсила» лойиҳасида у кишидан тақриз олганлар. Устоз айтардиларки, Муҳаммад Тақий ҳазратларининг шоҳ асари «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳлари бўлиб, ўзлари ҳам шу ишлари билан фахрланар эканлар: баъзан ўзларини таништиришда ҳазиломуз қилиб: «Мен Муҳаммад Тақий, «Саҳиҳи Муслим»нинг шориҳи», деб қўяр эканлар. Бу асар, ҳақиқатан, жуда ҳам буюк асар ҳисобланади. Биз «Олтин силсила»да «Саҳиҳи Муслим»нинг таржима ва таҳририда асосан шу китобдан фойдаланганмиз. «Йўл ҳаракати фиқҳи»га оид илмий ишимда фиқҳий жабҳадаги асос манба ҳам у кишининг бундан 25 йил олдин шу мавзуда ёзган илмий мақолалари бўлган. У киши ўша илмий ишини 1994 йили Брунейда ўтказилган фиқҳий анжуманга тақдим қилган ва барча олимлар томонидан бир овоздан қабул қилинган. Шулар эътиборидан, юртимиздаги бир қатор аҳли илмлар қатори биз ҳам Ҳазрат Тақий Усмонийнинг ғойибона шогирдимиз. Муфтий Муҳаммад Тақий ҳафизаҳуллоҳнинг фикр ва фиқҳий мулоҳазалари шундай теран ва ўткирки, тақдим қилган фатволари, қарашлари кўпинча аксар олимлар тарафидан сўзсиз эътироф этилади. Бу жуда катта салоҳият талаб қилинадиган мақом. Айниқса, замонавий Ислом иқтисоди борасида у кишининг олдига тушадиган одам бўлмаса керак. У кишини «замонамиз Ислом иқтисодининг оталаридан бири» деса, ҳеч муболағаси йўқ. Ана шундай юксак мақомларга эга бўлиш баробарида, барча буюклар қатори, ўта камтар, кирчимол, содда, камсуқум инсонлар. У кишининг толиби илмларга, илм аҳлига, мусулмонларга тавозелари...
Динимизда яхши амаллар савобли ишлар деб юритилади. Ҳар бир қилинган ёмон иш гуноҳининг катта-кичиги бўлгани каби яхши амалларни ҳам савобли, кўпроқ савобли ва ҳаттоки жуда катта савоб иш, деб талқин қилинади. Кундалик ҳаётимизда ҳар куни қилиб юрган ишларимиз савоб ёки гуноҳ эканини фарқласак, савоб бўладиган арзимас ишларни ҳам қилишга саъю ҳаракат қилишимизга сабаб бўлади. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яхшилик зое кетмайди, гуноҳ унитилмайди, “Дайён” (исмли Аллоҳ) ўлмайди. Ҳохлаганингни қил! Бир кун ҳисоб берасан!” дедилар (Байҳақий ривояти). Демак, яхшиликнинг савоби узилмайди ва зое бўлмайди балки, у Аллоҳ таолонинг наздида абадий ва боқийдир. Эзгу амалларнинг ирода қилган ва уни амалга оширган киши учун албатта савоб берилади. Дунёда ҳам охиратда ҳам изсиз кетмайди. Шунингдек, гуноҳ ишлар ҳам унитилмайди. Албатта қилинган гуноҳ ишга ҳам лойиқ жазо муқаррар. Зотан, Аллоҳ таоло каломида эслатганидек, (Мусо) айтди: “Улар ҳақидаги маълумот Раббим ҳузуридаги Китоб (Лавҳул-маҳфуз)дадир. Раббим адашмас ва унутмас”. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Эй, Мусо! Сен ўзинг ва биродаринг Ҳорун Менинг оятларимни одамларга етказинглар ва Мени зикр қилишда сустлик қилманглар! Иккингиз Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у “Мен – худоман”, деб ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ сўз айтинглар! Шояд, у эслатма олса ёки ҳалок қилишимдан қўрқса”-деганида, Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар: “Эй, Раббимиз! Дарҳақиқат, биз даъват этсак у бизга ғазаб қилишидан ёки баттар ҳаддан ошиб кетишидан қўрқамиз”-дедилар. Шунда Аллоҳ таоло айтди: “Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар билан биргаман – эшитаман ва кўраман. Бас, сизлар унинг олдига бориб: “Биз Парвардигорингнинг элчиларидирмиз. Исроил авлодини биз билан бирга қўйиб юборгин, уларни азобламагин! Биз сенга Раббинг томонидан ҳужжат келтирдик. Ҳидоятга эргашганларга салом омонлик бўлур. Бизга шундай ваҳий қилинди: “Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончи қилган ва имон келтиришдан юз ўгирган кимсаларга азоб бўлур” деб Фиръавн олдига келиб, Аллоҳнинг сўзларини етказганларида у: “Иккингизнинг Раббингиз ким, эй, Мусо?” деб сўраган. Шунда шу ояти карима нозил бўлган. Дарвоқе, баъзи гуноҳларни Аллоҳ таоло банда астойдил, чин дилдан тавба қилиши ёки яхши амални адо этиши орқали ўчириб юбориши ҳам бор. Аммо бир ҳақиқатни унитмаслик керак, ҳар қандай гуноҳ ўзидан из қолдириши ёки таъсири бўлиши аниқдир. Банда бунга кўпда эътиборсиз қарайди. Охир оқибатда гуноҳлардан сақланишдан узоқлашиб бораверади. “Дайён” Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири бўлиб, маъноси “Қаҳҳор”, “Қозий”, “Ҳоким”, “Саъис”, “Ҳосиб” ва “Мужазий” маъноларига маънодошдир. Яъни, бандадан содир этилган бирор бир амални зое қилмайди. Балки, яхшисига мукофот, ёмонига жазо берувчи Зот деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек: “Қиёмат куни бандалар маҳшаргоҳга жамланганларида, барча ҳудди ёнида турган одам гапираётгандек “Мен “”Дайён”ман, Мен “Малик”ман”, деган нидони эшитишади” (Муслим ривояти). Халқимизда бир мақол бор: “Яхшилик қил сувга сол. Билса балиқ, билмаса Холиқ билади”. Яқинда бир йигит айтиб қолди. “Бизни уйимизда бир мушук бўларди, аёлим уни ёқтирмасдан ҳар кўрганида қувиб соларди, зулм етказиб, озор берарди. Аёлимни шу ишларини кўрганимда “Қўй унга озор берма, бу ҳам ахир Яратганнинг бандаси. Унга озор беришдан кўра унга егулик бер”, деб койирдим. Мушукга раҳмим келиб танаввул қилишига нарсалар бериб, силаб қўярдим. Бир кеча мушукнинг овозини эшитиб уйғониб кетдим, туриб қарасам деразани олдида ўша мушук миёвлаётган экан. Олдига боришим билан мени кўриб, деразадан сакраб тушиб кетиб қолди. Хайрон бўлдим деразадан назар солсам ҳовлида қаттиқ шамол бўляпти. Шунда кўзим кийимлар...