islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир. Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг. Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди. Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори: ≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм; ≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм; ≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм; ≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилансин. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя. Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин! Эслатма: Мазкур фитр садақасининг қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Манба: muslim.uz 989

РАМАЗОН ТАБРИГИ

Хуш келдинг, эй Моҳи РАМАЗОН! Фалак пойгагидаги оёқ товушларингни эшитиб вужудимизни титроқ босмоқда, ақлу шууримизни бемисл ҳаяжон чулғаб олмоқда. Чунки Руҳий Уйғониш палласи эрур сенинг ташрифинг! Хуш келдинг, эй Шифо Ойи! Кел! Йил давомида ҳаётнинг ўнқир-чўнқир сўқмоқларида қоқилиб-сурилиб, лой чапланган, кирланган, яраланган қалбларимизнинг газак олиш арафасида турган маънавий яралари-ю, вужудимизнинг дунё таомларини қабул қилавериб чарчаган, озорланган моддий камчиликларига малҳам қўй! Зеро, сенинг малҳаминг зоҳирий ва ботиний барча иллатларни даф қилгувчи, ўрнига ҳаёт ниҳолларини ўтқазгувчи обиҳаётдир! Хуш келдинг, эй Қуръон Ойи! Кел! Борлиқ Яратувчисидан Борлиқ Низомини бу Низомнинг энг Буюк Ижрочиси, Ўрнак ва Намунаси Хулуқиҳул Қуръон саллоллоҳу алайҳи васаллам орқали келтирган Ой! Ушбу Муборак Каломни Борлиқ Эгасига муштоқ дилларга, Унинг номини эҳтиромла такрорлагувчи тилларга жо қил! Жо қил, токи чанқоқдан қақраган ташна диллар Раҳмати Илоҳий, Фурқони Олийла сероб бўлсин, яйрасин, яшнасин! Хуш келдинг, Рисолат Ойи! Кел! Кел эй Ер ва Само аро қайтадан робита қурилган Ой! Мавжудотнинг Соҳиби шу мавжудотига Элчи йўллаган муборак Ой! Бу шундай бир элчиликки, унинг жараёнида Коинотга қайта жон ато этилади… Шундайин рисолатки, мавжудот, махлуқотни тартибга солувчи, яратилиш ғоясига уйғун яшашга етакловчи, мавжудотни абаслик, мақсадсизлик гирдобидан, илоҳий тажаллиёт чўққиларига юксалтгувчи Илоҳий маросим бу! Хуш келдинг, Ибодат Ойи!  Кел эй бандага бандалигини, Эгасининг олдида қандай туришини ўргатувчи Ой! Бизга кимлигимизни қайта танит, яратилиш ғоямизни пичирла қулоқларимизги! Йўқ, пичирлама, ҳайқир кимлигимизни! Токи ҳар бир аъзоимизга, ҳар бир тукимиз, ҳужайрамизгача етиб борсин, сингиб кетсин! Аъзоларимиз ўз вазифасига қайтсин! Кўзларимиз тажаллийингни кўришга, қулоқларимиз илоҳий чақириқларингни эшитишга, тилларимиз лозим бўлган ҳасанотларни куйлашга ошино бўлсин. Онг ва шууримиз “илла лиябудувний” ҳақиқатига лиммо-лим тўлиб-тошсин! Тошсин, махлуқотлар сартожи бўлмиш биз инсонлар Холиқимиз амрига итоат қилганидагина бу Фонийнинг ҳақиқий халоскори, ҳақиқий балогардони бўлишимизни билайлик, ҳис қилайлик, яшайлик… Хуш келдинг, эй Оқибат Ойи! Кел! Қалбларимизга меҳр-мурувват, вужудимизга севги-муҳаббат, танамизга ҳузур-ҳаловат насимлари мисол эсиб кел! Кел ва бизни худбинлик исканжасидан, нафс боқоқлиги ва манманлик жарлигидан халос эт! Кўзимизга тортилган ғафлат пардаларини саҳоват ҳанжари билан парча-парча қил, руҳимизни задалаган шубҳа-ю гумон зангларини буҳронларинг билан покла ва ақллу заковатимизга соя солиб турган жаҳолат зулматларини Ҳидоят нурлари билан тору мор айла! Кел эй меҳр-оқибат Ойи! Токи, бутун Бани Башарнинг илдизи бирлигини тушуниб етсин! Сенинг бу муборак келишинг жами миллатлар орасида меҳр-мурувват уруғини келтирсин! Хуш келдинг, эй Итоат Ойи! Кел! Абадий исёнларга “Бас, етар!” дейиш фурсатини келтир бизга! Бани башар қалбини тубдан ислоҳ айла! Нажотнинг итоатда, саодатнинг интизомда эканлигини уқтир нафсларимизга. Модомики Лаъин занжирбанд экан, Биз фақат ичимиздаги “Биз” билан танҳо қолдик! Кел эй Рамазон! Иршод зарбаларини чунонам индирки, “Биз”имиз ўзига келсин, кимлигини англасин. Ҳар биримиз ўз “Мен”имизни енгиб, коинотдаги умумий “Биз”га дохил бўлишимизга имкон келтир. Коинот Нозими ўрнатган Низоми Илоҳий олдида мудом бош эгиш, мутлоқ бўйсуниш малакасини ўргат барчамизга! Нафсимизни енгиб, унга итоат қилишдан халос бўлишимизга, Самовот ва Урнинг Роббисига итоат қилишга кўникишимиз учун замин ҳозирла! Хуш келдинг, эй Барака Ойи! Кел! Кел эй ойларнинг энг Мубораги! Бутун борлиқнинг эгаси нақадар бой! Бой сўзи буни ифодалашда нақадар камбағал! Ғоний эгам хазиналаридан барака ёғдир эй Рамазон! Сен боис Халлоқимизнинг меҳри янада мўлроқ ёғилгай. Кел ва Сенинг ҳурматингга Роббимиз наинки ризқимизга, балки тоатимизга, умримзга, онг-шууримизга, ақл-фаросатимизга, имону-эътиқодимизга, касбу-коримизга туганмас баракалар то айласин, ярлақасин…...

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ БАРЧА БИРГА КУРАШАМИЗ!

«Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» Ҳужурот сураси, 13-оят Бу коинот Аллоҳники. Осмонлар-у Ерлар ва улар орасидаги жамики мавжудотларнинг барчаси, албатта, Уникидир. Зеро, Қуръони Каримда, “Осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир!” (Нисо сураси, 131-оят) деб марҳамат қилинган. Шу жумладан, инсон ҳам ўзининг Аллоҳга тегишли эканлигини билиши, шунга имон келтириши лозим. Ҳар бир ишнинг, ҳар бир ҳодисанинг юзага келтирувчиси, фоили Аллоҳ Таъолодир. Демак, ҳар бир нарсада Аллоҳни ҳис қилишимиз ҳақиқий мўминлик сифати экан. Бошимизга бирор иш тушса ёки кутилмаган фалокат келсагина “Аллоҳим мени қутқар, менга раҳм қил!” деб ёлворишни бошлаймиз. Нега? Аллоҳ фақат шу пайтда керак бўлиб қоладими? Унутмаслигимиз лозимки, Аллоҳ ҳар доим барча махлуқотни бошқариб, ҳодиса ва жараёнларга ҳоким бўлиб туради. Аллоҳ ҳеч қачон чарчамайди, ухламайди, унутмайди ва бирон нарсани ўтказиб юбормайди ҳам. Вақт ҳам, содир бўлган, содир бўлаётган ва келажакда содир бўлувчи барча жараёнлар ҳам Буюк Қудрат Соҳиби – Қодири Мутлақнинг мутлоқ иродаси ва изни остида воқе бўлмоқда. Аллоҳ доимо уйғоқ, Аллоҳ мудом фаол! Бошқа барча махлуқот эса васила ва восита, холос… Ҳар бир масалага шу нуқтаи назар остидан қараладиган бўлса, Аллоҳ бандаларга бир сафар зилзила билан, бошқа сафар кўзга кўринмас вируслар билан дарс беради, имтиҳон қилади. Ҳатто инсонни ичидаги ўз муаммолари, ўз дарди билан, касаллик, жудолик, хуллас бошидан кечираётган ҳамда яшаётган ҳар бир вазияти билан синайди. Бу дунёда содир бўладиган мусибатларда киши ё ютади ёки ютқазади. Кимки бу мусибатларнинг Аллоҳданлигини англаб етиб, шунга кўра ҳаракат қилса, ютади. Ва аксинча, мусибатлардан асабийлашиб, тегишли чораларни кўришга уринмаса, Аллоҳдан норози бўлишни бошласа, ютқазади. Мусибатни ўзи учун ҳақиқий балога айлантириб олади. Мусибатлар келишининг бир нечта сабаблари бўлиб, булар: • ғафлатдан уйғотиш, тўғри йўлга солиш; • дарс, сабоқ бериш; • синов, имтиҳон қилиш; • жазо, бало, фалокат ёғдириш; • гуноҳларга каффорат, жаннат калити ва ҳоказо… Дунёни ларзага солган Коронавирус пандемияси орқали (дунёни бунақа ларзага солиш, силкитиш фақатгина Яратган Зотнинг қудратига хосдир) Аллоҳ Таъоло худди қуйидаги танбеҳларни айтаётгандек гўё: “Эй бандаларим! Сиз бундай бўлмаслигингиз керак! Сиз кимлигингизни унутиб қўйдингиз. Фаришталаримга сажда қилишларини буюрган Одам Атонинг фарзандлари эканлигингизни эсдан чиқариб юбордингиз. Сиз икки олам Сарвари Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга лойиқ уммат бўлмай қолдингиз! Аслида, сиз Мени, ўз Яратувчингизни умуман ҳаёлингиздан чиқариб ташладингиз! Мендан, ўзлигингиздан, инсонийлигингиздан юз ўгирдингиз! Дунёга келишингиздаги мақсадларни оёқости қилдингиз! Қадриятларингизни беқадр қилдингиз! Берилган неъматларимни суиистеъмол қилдингиз! Бас! Етар! Мана шу жойга келганда, ТЎХТАНГ! Тўхтанг ва бирров тин олинг! Энди Менга юзланинг! Ўзлигингизга қайтинг! Ер юзида фитна-фасодни тўхтатинг!” Аслида, бу хитоб бани башар учун Аллоҳнинг раҳмати, Роббимизнинг марҳаматидир. Яъни, Аллоҳ бандаларини ҳалокатга дучор бўлишдан асраб, тўғри йўлга тушиб олишлари учун берган имконият. Ҳаётимизни тўғирлаб олишимиз учун берилган фурсатдир. Бугун барча бирдек тўхтади… Фахш тўхтади, урушлар тўхтади, фасод тўхтади. Аҳли Замин битта ғоя остида бирлашди – КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ! Бу офат олдида ҳамма бирдек, ҳамма тенг. Аслида, Аллоҳ наздида ҳамма бирдек, ҳамма тенг! Фақат тақвогина Аллоҳга яқин қилади. Бунинг мисолини қайсидир маънода, табиб билан бемор ҳолатига қиёсласак ҳам...

Дунё мамлакатларида Рамазон ойи қандай ўтказилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бутун дунёга катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллиги пандемияси даврида қатор хорижий мамлакатларда Рамазон ойи ибодатларини қандай ўтказилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқди. Натижада барча давлатларда карантин талабларига хос жиддий ва қатъий чора-тадбирлар жорий этилганига гувоҳ бўлинди. Қозоғистон Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай қози Тағанули Президент ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизматида 14 апрелда бўлиб ўтган интернет матбуот анжуманида мамлакатда фавқулодда ҳолат даврида диний маросимларни ўтказиш тартибини эълон қилди. Бош муфтийнинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат туфайли мамлакатда карантин даврида Рамазон ойида эпидемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида, таровиҳ намозлари масжидларда ўтказилмайди. Ҳамма ўз уйида оила аъзолари билан бирга ибодат қилишни талаб қиланади. Диний идора эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун масжидлар, кафелар, жамоат жойлари ва бошқаларда ифторлик фаолиятини вақтинча тўхтатишга чақирди. Қирғизистон Қирғизистонда фавқулодда ҳолат жорий йилнинг 30 апрелига қадар узайтирилгани муносабати билан Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси муфтийси Мақсатбек ҳожи Токтомушев халққа мурожаат қилди. У мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойининг бошланиши карантинга тўғри келишини таъкидлаб, фуқароларни фавқулодда ҳолат тартибини бузмасликка чақирди. “Рўза бир неча кундан кейин бошланади ва бу йил фавқулодда ҳолат муносабати билан ифтор ва таровеҳ ибодатлари уйда, оилада ўтказилади”, деб таъкидлади муфтий ҳазратлари. Иордания Иордания “Вақф” ишлари вазири Муҳаммад ал-Халилий ўз мамлакати янги коронавирус касаллигининг кенг тарқалишига қарши кураш чоралари доирасида Рамазон ойида масжидларда жамоат бўлиб, намоз ўқишни тақиқланишини эълон қилди. Таровиҳ намозлари уйларда ўқилади, масжидларда эмас, бу тадбирлар Ислом шариатига мувофиқ бўлганини тушунтирди. Россия Россия Федерацияси мусулмонлари диний идорасининг марказлашган диний ташкилоти Уламолар Кенгаши 2020 йил 16 апрелда 3/20-сонли фатвосини эълон қилди. Унга кўра, 2020 йил Рамазон ойининг биринчи куни 24 апрель, охирги куни – 23 май деб белгиланди. Ушбу фатвонинг 5-бандида коронавирус касаллигининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ҳозирги вазият, шунингдек Москва ва Россиянинг бошқа минтақаларида оммавий йиғинларнинг тақиқланиши муносабати билан Кенгаш таровеҳ намозини уйда ўқишни мақсадга мувофиқ ва зарур деб ҳисоблаган. Покистон CNN телеканали хабар беришича, Покистон президенти Aриф Aлавий Покистоннинг етакчи руҳонийлари билан маслаҳатлашгандан сўнг, Aлави масжидларда ниқоб кийишни мажбурий қилиш ва ижтимоий масофани таъминлаш учун масжидларга полиция ходимларини жалб этиш каби тадбирларни ўз ичига олган 20 банддан иборат режасини ишлаб чиқди. Покистон президенти, агар ушбу тартибларга риоя қилинмаса ёки ҳолатлар кескин кўпайиб кетса, ҳукумат Рамазон ойида масжидларга нисбатан сиёсатининг ҳар қандай қисмини кўриб чиқади ва ўзгартиришини маълум қилди. Демакки, барча мамлакатларда бутун дунёга катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллиги туфайли Рамазон ойи давомида жиддий ва қатъий эҳтиёт чоралари қўлланган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Манба: muslim.uz 719

Ал-Азҳар халқаро электрон фатво марказининг коронавирусга оид ФАТВОЛАРИ

Коронавирус сабабидан ўлган киши шаҳидми? Ал-азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабабидан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади. Дунё ҳукмлари борасида унга барча мусулмон маййитларга татбиқ қилинадиган ғусл, кафанлаш, жаноза намози каби ҳукмлар жорий қилинади. Бунинг далили Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари: “Шаҳидлар бешта: тоъун (ўлат)дан ўлган, қорин оғриғи (ички касаллик) билан ўлган, чўкиб ўлган, том босиб ўлган, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар”. Бир ривоятда, тоъун (вабо)да ўлган шаҳиддир, деганлар. Ана шулардан келиб чиқиб коронавирусдан ўлганлар ҳам тоъун (ўлат) дан ўлганлар қаторида ҳисобланади. Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқишнинг ҳукми. Ислом тадқиқотлари маркази ҳузуридаги фатво ҳайъати мусулмонларга коронавирус тарқалиши ёки юқишидан эҳтиёт бўлиш сабабли тақиб оладиган ниқобларда намоз ўқишни зарари йўқлигини қайд этган. Масжидларда намоз ўқишни тўхтатишнинг ҳукми. Миср фатво уйи (Дорул ифто) Азҳар шайхи ва Миср вақф вазирининг янги турдаги коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида, икки ҳафта мобайнида, Республиканинг барча ҳудудларида жамоат ва жума намозларини адо этишни тўхтатиб, азон айтиш билан кифояланиш қарорларини маъқуллашини эълон қилди. Спирт билан дезинфекция қилинган масжидда намоз ўқишнинг ҳукми. Азҳар фатво маркази: спирт – гидрооксид бирикмаси бўлган углерод ва водород зарраларидан иборат химиявий мураккаб элемент. Химикларга кўра ҳар қандай спирт деб аталувчи моддалар ҳам маст қилувчи бўлавермайди. Маст қилмайдиган спиртнинг сифатлари маст қиладигани каби бўлмагани ва ўзгариш содир бўлгани учун у пок ҳисобланади. Шунинг учун у билан баданни ва турли юзаларни дезинфекциялаш мумкин бўлаверади. Шу сабабли баданга ёки намоз жойига бундай спирт теккандан сўнг намоз ўқиш жоиз. Аммо, таркиби ва маст қилиши жиҳатидан аввалги ҳолида бўлган спиртнинг ҳукми эса уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, унинг ҳукми ихтиёр қилинган қавлга кўра покдир. Марказга кўра спиртни тиббий томондан тозалашда ишлатиш мумкин ва у билан турли юзаларни, жамоат жойларини ва масжидларни тозалашнинг зарари йўқ. Кийими, бадани ёки жойнамозига спирт теккан одамнинг намози дуруст бўлади. Коронавирус сабабли жума намозини уйда ўқишлик ҳукми. Азҳарнинг халқаро электрон фатволар марказига кўра уйда жамоат бўлиб, хутбалари билан икки ракъат ўқилган жума намози адо топмайди. Ҳаттоки намозхонлар сони кўп бўлса ҳам тўғри бўлмайди. Уйда хутбасиз тўрт ракъатдан иборат жамоат бўлиб ёки якка-якка ҳолда пешин ўқилади. Киши эркак ва аёллардан иборат ўз аҳлига имом бўлиб, жамоат ҳолда адо этиши мустаҳабдир. Коронавирус сабабидан жума намозини ўқимасликнинг ҳукми. “Фатво уйи” қуйидагича жавоб берди: жамоат ва ҳаттоки жума намозларини тарк қилишга сабаб бўладиган қатор омиллар мавжуд бўлиб, кучли жала, инсонга заҳмат етказадиган лойгарчилик, масжид йўлини кўриб бўлмас даражадаги қоронғулик каби умумий ҳамда касаллик, жонига, молига, аҳлига хатар бўлиши каби хусусий омиллар шулар жумласидандир. Шунингдек, бадбўй нарса истеъмол қилиш, кучли мудроқ босиши ва шуларга ўхшаш ҳолатлар ҳам жумъа намозига ҳозир бўлишдан тўсади. Коронавирус сабаб рўза тутмасликнинг ҳукми. Азҳарнинг халқаро электрон фатволар маркази шифокорлар янги турдаги коронавирусни олдини олишга қаратилган чоралар сифатида инсоннинг оғзи кун бўйи нам ҳолда туришлиги зарур деган тавсия берганда Рамазон рўзасини тутиш ҳукми бўйича саволга фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жавоб берди. Унда келтирилишича, агар касалликка чалинмаган бўлса, мусулмонга Рамазон ойида оғиз очиш мумкин эмас. Лекин шунга қарамай шифокорлар рўза коронавирусга чалиниш ва у орқали ҳалок бўлиш хавфини кучайтиради деган тақдирда ва бу нарса илмий...
1 90 91 92 93 94 234