Рамазон нур ва гўзаллик ойи. Рамазон яхшилик ва поклик ойи. Рамазон гўзал хотиралар ойи. Рамазон Қуръон нозил бўлган ой. Унда минг ойданда яхши Қадр кечаси бор. Бадр жангининг ғалабаси ҳам Рамазон ойида бўлган. Унинг охирида чексиз шодлик улашувчи кун – Ийдул фитр бор. Рамазон қалбларни нурга тўлдирар. У овқатдан тийилиш ва ҳаромдан сақланиш ойидир. Агар ҳаёт яшаш учун курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини англаш ойидир. Агар бутун умр жисм учун бўлса, бу ой руҳ учундир. Бутун дунё бир-бирини қириш ва адоватдан иборат бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир. *** Мен уни болалик чоғим бир кўришда севиб қолганман. Дамашқнинг ҳамма жойида унинг ўта баракали изи ва таассуротларини кўриб, унинг буюклигига қойил қолгандим. Шундан кейин уни ҳеч кўрмай қўйдим. Билсам, йўқотиб қўйган эканман. Ўша Рамазон Дамашққа қайтиб келмай қўйди. Янги Рамазон эса, мен биринчи бор бундан қирқ йил илгари кўрган Рамазоннинг номини кўтариб юрибди холос, лекин у мен билган Рамазон эмас. *** Ўша Рамазон Дамашқнинг ҳамма томонини қамраб олар эди. Қаерга борманг, уни кўрар эдингиз: намозхон ва Қуръон ўқувчилар билан тўлиб тошган масжидларда, мударрисларнинг столлари атрофида ҳалқа бўлиб ўтирган одамлар орасида ва бозорларда… Бирорта очиқ авратни, бирор номаъқул ишни ва бирорта очиқ ошхонани тополмайсиз. Бирорта сигарет чеккан ёки ароқ ичган одамга кўзингиз тушмас эди. Хоҳлаган буюмингизни қўрқмасдан, текшириб ўтирмай, бемалол сотиб олаверар эдингиз. Чунки энг ноинсоф савдогар ҳам Рамазонда алдамас эди. Аёл киши қанча хато иш қилиб қўйса ҳам эридан ёмон сўз эшитмаслигига ишонганидан уйида хотиржам ишлар, чунки рўзадор мусулмон эркакнинг оғзидан Рамазонда бир оғиз ҳам ёмон сўз чиқмас ва ҳеч кимни сўкмас эди. Мусулмон эркак киши ҳам хотинидан бирор ёқимсиз ҳолатни кўрмаслигига ишонганидан қалби уйига ошиқарди. Чунки рўзадор муслима аёл Рамазонда эрига ҳаргиз озор бермас эди. Дарвозангизни ланг очиқ қолдирсангиз ҳам, ўғри кирмас эди. Чунки ўғрилар ҳам Рамазонда иш ташлаш қилиб, ўғирликдан тавба қилар эдилар… *** Аммо мана бу янги Рамазонни эса, на ана у янги кўчалар ва на мана бу янги маҳаллалар танийди. Таниш у ёқда турсин, ҳалигача қандай қилиб таниш йўлини ҳам билмайди. Эски Дамашқ ҳозирда буларга бир оғиз сўзини ҳам ўтказа олмайди: масжидлар уйқучи-ю отамлашувчилар ва илмсиз мударрислар билан тўла. Бозор ошхоналари очиқ ва кўза хўрандалар билан лиммо-лим. Рамазон ойида – яна билмадим – очликданми, сигарет хумориданми рўзадорларнинг хулқлари ҳам бузилиб кетмоқда. Рамазонда шайтонлар занжирбанд қилиняпти-ку, лекин фосиқлар Рамазондан олдин қилиб юрган ишларини уялмай, юзсизларча қилишяпти… *** Авваллари диндан энг узоқ одамлар ҳам Рамазон дарагини эшитишлари билан Аллоҳга тақво қилишга ўтар, эски кийимини ечиб ташлаб, янгисини кийиб олгандек, тубан ва разил қалбини суғуриб чиқариб ташлар ва олийҳиммат, покдил, ибодатли одамга айланарди. Доим уруш-жанжал ва тўполон ҳукмрон бўлган уйлар Рамазон келди дегунча, тинчлик ва хотиржамлик уйига айланарди. Бутун шаҳар гўё бир оила ёки ҳамма бир вақтда овқатланадиган ва бир вақтда ётиб, бир вақтда турадиган мактаб-интернатга айланиб қоларди. Шом вақти яқинлашган сари одамларнинг бирови бир товоқ мудаммас (қайнатилган ловия, биздаги қайнатилган нўхот каби), яна бири нон кўтарганича уйи томон шошилаётганига кўзинг тушади. Дастурхонлар тузалган. Ҳатто энг камбағал одамнинг уйида ҳам Рамазонда гўзал бир иштаҳатортар ифторлик дастурхони ёзилади. Чунки, Рамазонда ҳар бир рўзадор қўни-қўшниси ва атрофидагиларнинг ҳолидан хабар...
Аллоҳга ҳамд-у саноларимиз бўлсинки, навбатдаги рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Аллоҳ таоло барчамизни рамазон – рўза ойига соғ-омон етказсин. Рамазон ойи кириб келар экан, хайр-эҳсон, садақот қилиш, закот беришга одатланган кунларимиз ҳам яқинлашиб келмоқда. Уламоларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсинки, улар фиқҳий ҳукмларни чиқариб, закотни рамазон ойида беришни тавсия қилганлар. Сабаби эса – рамазон ойида ҳар бир фарз ибодатга етти юз фарз, ҳар бир нафлга эса фарз ибодатининг савоби берилиши ваъда қилинган. Аммо, ислом дини шуниси билан гўзалки, унинг ҳукмлари ҳамма замон ва ҳамма маконга мос тушади ва хосланади. Ҳозирги кундаги узлатли (каратин) ҳолатни, аниқроқ айтганда инсонлар ишсиз, даромадсиз қолган ҳолатни этиборга оладиган бўлсак, закотни ҳозир бериш афзалми ё рамазондами? Уламоларимиз закотни рамазон ойида беришнинг савоби кўпроқ эканлигини айтар эканлар, шуни алоҳида таъкидлайдиларки: “Агар закотни бериш вожиб бўлган бўлса ва мухтож одам борлигини билган ҳолда рамазон ойини кутадиган бўлса, у инсон гуноҳкор бўлади. Чунки закотни бериш, йил айланиши билан вожиб бўлади”, – деб айтганлар. Демак, агар зиммамизга закотни бериш вожиб бўлган бўлса ҳамда мухтож одам борлигини билсак, муҳтож инсонни танисак, закотимизни бермасдан, рамазон киришини кутиб ўтирадиган бўлсак, гуноҳкор бўлиб қоламиз. Бу масалани нега кўтардик? Сабаби шуки: ҳозирги узлат (карантин) шароитида инсонлар ишлай олмай қолдилар, яъни даромад манбаидан узилиб қолдилар. Даромад тўхтади-ку аммо, харажатлар тўхтагани йўқ. Бу эса инсонларни янада мушкул ва мухтож ҳолатга солиб қўйиши ҳеч биримизга сир эмас. Куни – кеча эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси закотнинг бу йилги нисоби ва миқдори ҳамда “Вақф” жамоат фондининг закот, фитр, ушр, фидя ҳисоб рақамларини маълумотларини тақдим қилдилар. Мусулмон шахс ўлароқ биз ён-атрофдагиларга эътиборли бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, имконимиз бўлса, ёрдам бериб яшашимиз лозим. Хусусан, шу кунларда янада зийрак бўлиб, агар закот адо қиладиган бўлсак, рамазонни кутмасдан адо қилайлик, ниятимиз гўзаллиги ҳамда биродаримиздан ғамхўр бўлганимиз учун закотни рамазонда бериб, олишимиз мумкин бўлган савобдан алақанча кўпроқ савобга эга бўлишимиз -мумкин, аниқроғи биродаримизни оч-ночор ҳолатда ташлаб қўймаганимиз учун эга бўламиз ҳам. Агар закот бериш вожиб бўлмаган бўлса-ку эҳсон қилишга қодир бўлсак, эҳсон қилайлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мўминнинг хожатини чиқариш – минг кун эътикоф ўтиришдан кўра яхшироқдир”, – деб марҳамат қилганлар, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти. “Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил-жадид” китобининг муаллифи Абдулҳамид Муҳаммад Тоҳмоз раҳимаҳуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар: “Закот – тез беришликка кўра вожиб бўлади. Адо қилиш имкони топилган аввалги вақтидан кечиктирилмайди. Агар икки йил ўтгунича адо қилмаган бўлса, инсон хато қилган бўлади ва гуноҳкор бўлиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло закотни фақирга беришга буюришдан мақсади – фақирнинг ҳожатини чиқариш эди, ҳожатни эса тез чиқариш керак. Агар ҳожатни тез чиқаришга кўра вожиб бўлмаган эди, мақсад ҳосил бўлиб қолмас эди”. Доктор Валиб ибн Абдурраҳмон Фирён шундай дейдилар: “…Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам ҳақларида саҳиҳ хабарларда собит бўлганки, у зот инсонларнинг энг сахийи бўлганлар. Хусусан рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Мана шунга кўра закотни ҳам хос равишда рамазон ойида бериш афзал ҳисобланади… Агар закот бериш вақти келган бўлса, мол соҳиби закот миқдорини чиқариб, муҳтожларни топиб, адо қилиш лозим бўлади. Агар закот рамазонда вожиб бўлиб қолса ёки рамазондан кейин йил тўладиган бўлса, рамазонда чиқариши авлороқ ҳисобланади. Аммо, шунга эътибор бериш лозимки, мусулмон шахс закот бериши...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли Фармойиши 2-иловаси билан тасдиқланган “2020 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси томонидан 2020 йил 21 апрель куни соат 10.00 да “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика анъанавий илмий-амалий online конференцияси ўтказилади. Унда республикамизда “Диншунослик” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Шу мақсадда мазкур конференцияда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган: 1. “Диншунослик” фанини ўқитиш: технологиялар, ютуқлар, муаммолар ва ечимлар. 2. Дунё динларини ўрганишдаги ёндашувлар: назарий-методологик ва услубий муаммолар. 3. Баркамол авлод тарбиясида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги аҳамияти. 4. Ёшларда дин ниқобидаги экстремистик ва террорчилик фаолияти, миссионерлик ва прозелитизмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг назарий-услубий масалалари. 5. Дин фалсафаси, психологияси ва социологиясининг долзарб масалалари. Ушбу мавзуларга оид сўнги тадқиқотлар, янгилик ва маълумотлардан хабардор бўлишга қизиққан барчани “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида иштирок этишга таклиф қилиб қоламиз. Конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдирганлар Zoom дастуридан қуйидаги линк орқали уланишлари мумкин: https://us04web.zoom.us/j/77404526452?pwd=ZzhOYVU2M1FkMnpkM0VZMnMxUDRjUT09 Манба: iiau.uz 706
ЎРГАНИШ ЗАРУР БЎЛГАН НАРСАЛАР Биринчидан, Аллоҳ таоло ягона илоҳ эканлигини далиллар билан кўриб-ўрганиб, тушуниб етиш керак. Маълумки, ким фикр қилиб осмонни кўтарилганига, ер теккисланганига, мустаҳкам биноларга ва ўзининг жасадига эътибор бериб қараса, шундагина у шунча нарса ўзидан-ўзи пайдо бўлмаган ва бу нарсаларни ясўвчи-яратувчиси борлигини англаб етиши керак. Чунки ҳар бир нарсанинг ҳам ясовчиси бор: бинони қурган устаси, ҳар бир янги ривожланишнинг асосчиси бўлади. Шу билан бир қаторда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни содиқ эканликларини, Қуръонни Аллоҳни танитувчи энг катта мўъжизалигини толиби илм тушуниб етиши керак. Сўнгра агар инсон шу айтиб ўтилган нарсаларни ва Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва саллам рост ҳақиқий Аллоҳнинг элчиси эканликларини далили билан мўъжизалар орқали ўрганиб-тушуниб етса, демак у, яъни толиби илм ҳудди туя ўз арқонини эгасига бергани каби, ўзининг арқонини Аллоҳнинг ва Росулининг шариятига бериши керак. Қачонки шу ишни қилмаса, демак у этиқодида камчилик борлигини, тўғирлаш зарур бўлган жойини билиб олиши лозим. Сўнг тўлалигича Исломни, Аллоҳни яратувчи эканини, Пайғамбаримизни ростгўй чин элчи эканлигларини англаб етиши керак. Сўнгра, фикр эътиқодини тўғрилаганидан кейин таҳорат қилишни ва уни фарз вожибларини, намозни ва унинг фарзларини, закотни (агар мол-мулки закотга этса), ҳажни (агар мукаллаф бўлса ва қурби етса), шунингдек яна инсонга фарз бўлган бошқа амалларни ўрганиб чиқиши керак. Шундан сўнгра, бу санаб ўтилган ишларни толиби илм тўлиқ бажариб бўлиб, кейин фазилатларга ўтиши керак. Сўнгра, Қуръонни ёдлаш ва тафсирини ўрганиш билан машғул бўлиши керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларидан ҳам хабари бўлиши, уларнинг сийратларини ўқиб чиқиши, ҳамда саҳобаларни яшаб ўтган ҳаётлари билан қизиқиши ва уламоларнинг ҳаётидан ҳам билиши керак. Шу тариқа толиби илм илм йўлида давом этади. Сўнгра, наҳвни (араб тили граматика қоидаларини) ўрганиш билан тўғри чиройли гапиришни ўрганиши, қоидаларни ўзлаштириши, луғавий сўзларни хоҳ фиқҳда, хоҳ тафсирда, хоҳ ҳутбада бўлсин ўрганиб чиқиши керак. Шулардан кейингина у инсон илмини мукаммаллаштиради. Ва мен барча зарурий амалларни кетма-кетлигини сизга санаб бердим. Яъни, сиз Аллоҳга тўлиқ ишонмасдан, ёки ишонса ҳам далилини билмасдан олдин Қуръон ёдлаш, ҳадис, сийрат ўрганишингиз ножоиздир. Чунки, кўриб турганингиздек, уларданда муҳимроқ ва зарурроқ нарсалар бор. Шулардан кейин китоб ёзиш ҳам, ёзиш учун ҳиммат ҳам керак бўлмайди. Қачонки ҳиммат чала бўлмаса ўлмайди, муроду-мақсадга эришиш учун керакли тажриба бўлиши керак. Сен қачон шу нарсаларни кетма-кетлигида ўқиб-ўрганиб чиқсанг, шундагина сенинг ҳимматинг баланд бўлади, қаламинг тинмайди ва инсонларга илм талабида эканингни исботлай оласан. Агар аксини қилсанг, шунча илм олиш ҳимматлари бор бўла туриб, лекин уларнинг ҳеч қайсисини амалга оширолмайсан. Негаки улар оддий орзуга айланади ва орзу қилишдан -ҳиммат талаб қилишдан олдин сабабларини, унга етказадиган йўлларни ушлаш керак. Энг асосий йўллари эса шу тепадаги амалларни кетма-кетлигида ўрганиб чиқишдир: биринчи, Аллоҳни ва Аллоҳнинг Росулини таниш, Қуръон ёдлаш ва тафсирини ўрганиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларини ўқиш, сўнг Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини ва уламоларнинг сийратларига ўтиш, кейин эса араб тили грамматика қоидаларини, ҳутба қилишни сирларини, ишлатилиши керак бўлган сўзларни ўзлаштириш муҳимдир. Шулардан кейингина толиби илмнинг ҳиммати, иродаси, орзуси юқори бўлади ва у ниятига албатта эришади. Ва агар сен шу нарсаларни олишга қийналсанг, дангасаликни сезсанг, неъмат берувчи Зотдан – Аллоҳдан бу нарсани тўлиқлигича беришини сўраб илтижо қил. Шунда сенга ҳеч қачон хайру-яҳшилик келмай қолмайди, ва ҳеч қачон хайру-барокат ўтиб...