islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ислом тарихи

Бўлимлар

Умавийларнинг давлат тепасига келиши (1-қисм)

Умавийлар халифалари ўн тўрттани ташкил қилган. Асосан икки авлод вакиллари Суфёнийлар ва Марвонийлар бўлишган. Умавийларнинг барчаси Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманофга нисбат қилинади. Бани Умайя насабда Абдуманофга етганда бани Ҳошим билан туташади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб келишидан олдинги, жоҳилият даврида Макканинг бошқаруви Бану Абдуманофнинг қўлида эди. Қурайшнинг бошқа қабилалари буни ҳеч қандай эътирозсиз тан олиб, Бану Умайяга бошқарувни топширган эди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Илк фирқаларнинг юзага келиши (1-қисм)

Дастлабки бошқарувда Пайғамбар алайҳиссалом, сўнгра Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳу каби халифалар бўлган бўлса, кейинги давр халифаси Усмон розияллоҳу анҳу ва у кишининг ўлдирилишлари гуруҳлар ўртасидаги курашни авж олдирди. Али розияллоҳу анҳунинг давлат тепасига келиши ва баъзи норозиликларнинг олдини олишга бўлган уриниши каби ҳолатлар ва айрим вақтларда эса турли тоифаларнинг давлатга қарши қўзғолонлари билан вазият давом этиб турди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Матоф мармари

Ҳижрий 1400, милодий 1980 йили Масжидул Ҳаром тавоф майдони - матоф юзасига оқ мармар қопланди. Грециянинг Тасос ороли конидан олинувчи мармар жазирама иссиқда совийди. Кечаси ердаги намликни ўзига тортгани  сабабли қуёшли кундуз куни мармар юзаси салқин туради...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Қарматийларнинг бузғунчилиги: Ҳажарул асвадни ўғирланиши

Каъбанинг қора тоши мусулмонлар учун жуда ҳам ҳурматлидир. Саҳиҳ ҳадисларда айтилишича, Қора тош Одам алайҳиссалом билан бирга жаннатдан тушган. Аввалига кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлган, лекин кейин инсонларнинг гуноҳкорлиги сабаб қорайиб кетиб, ундаги нур ўчади...- Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Нурул ислом жоме масжид имом ноиби Фахриддин Мустақов

Бимаристон – дунёдаги биринчи шифохона

Исломнинг илк асрларидаёқ мусулмонларнинг тиббиёт соҳасидаги хизматлари улкан эди. Европа илм-фан ва маданият соҳасида тўлиқ турғунликни бошидан кечирган пайтда, мусулмонлар ўзлари тасарруф қиладиган мамлакатларида жуда кўп академия ва университетлар барпо қилдилар. Мусулмонлар юнон, Бобил ва қадимги мисрликлардан ташқари, форс ва ҳинд тиббиётини ҳам қабул қилиб, пухта ўзлаштирган эдилар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
1 2 3 4 28