Тошкент Ислом институтида тажрибали устозлар томонидан араб тили фани ўқитилади. Араб тили фанини иккига бўлиб ўқитилади; яъни араб тили грамматикаси ва муҳовара фанлари кундузги ва модул таълим талабалари ўқитилади... - Тиллар кафедраси катта ўқитувчилари Ерназаров Фахриддин, Бухарбаев Ёқуб
Шайх Қувнавий ушбу асарини ёзишда фуқаҳолар йўлидан юрган. Яъни, китобни фиқҳ боблари тартиби бўйича тартиблаган. Тартиб ва шакл жиҳатдан Насафийнинг “Тилбатут толаба” ва Баълийнинг “Матлаъ” асарларига ўхшайди.-ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Фарҳод домла Жўраев
Жаҳон тилларидан бири ҳисобланган араб тили инсоният тамаддунида, илм-фан тараққиётида муҳим аҳамият касб этган. Бу тилда яратилган илмий асарлар кўплаб ихтироларга, кашфиётларга сабаб бўлган.- Баҳодир МИРЗАЕВ, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими
Луғат илми мутахассислари «Қуръон» лафзининг «ўқимоқ», «қироат қилмоқ»дан бошқа, «жамлаш» маъноси ҳам борлигини таъкидлайдилар. Бунда Аллоҳ таолонинг охирги каломи ўзидан олдин нозил бўлган барча илоҳий китобларнинг маъно, ҳикмат ва аҳкомларини ўзида жамлаганига ишорат бордир.- “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси ходими Қодиров Абдулвали.