Басмала – буبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِдир, Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал басмала айтиши лозимдур. Аллоҳ таоло ўз расулига шундай амр этган: “Ўқи (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббинг исми билан!” (Аълақ, 1). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аввали Аллоҳнинг исми ила бошланмаган ҳар бир иш, охири яхшилик ила тугамайдиган ишдир”, деганлар, (Имом Аҳмад ривояти). Басмалани айтиш Аллоҳ таолонинг буйруғига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдир. Басмала истиъозадан кейин, оятдан аввал ўқилади. Фақатгина “Тавба” сурасининг бошида ўқилмайди. Сабаби, мусҳафларда шундай келган. Яна бир сабаби шуки, басмалада раҳмат, меҳр маъноси бор. “Тавба” сураси эса, уруш, шиддат, мушрикларга нисбатан қаттиқлик ҳақидадир. Яна бошқа бир сабаби, “Тавба” сураси ўзидан аввалги “Анфол” сурасининг давоми, яъни, бу икки сура аслида битта сура эканлиги эҳтимоли ҳам бор. Истиоза, басмала ва суранинг бошини ўқилиши Ҳаммасини қўшиб ўқиш, яъни истиоза, басмала ва суранинг бошини бир нафасда орасини узмай, бир-бирига қўшиб ўқиш. Ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш, яъни истиозани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин басмалани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин суранинг бошини ўқиш. Истиоза ва басмалани қўшиб, бир нафасда ўқиб, тўхтаб, суранинг бошини алоҳида ўқиш. Истиозани ўзини ўқиб, тўхтаб, басмала ва сура бошини бир-бирига қўшиб, бир нафасда ўқиш. Сура охири, басмала ва кейинги суранинг бошини ўқилиши Яъни бир сурани тамомлаб, кейинги сурага ўтмоқчи бўлганимизда, қуйидаги уч йўлдан бирини танлашимиз мумкин: Ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш. Аввалги суранинг охирги оятини ўқиб, тўхтаб, басмалани алоҳида ўқиб олиб, кейин суранинг бошини ўқиш. Ҳаммасини қўшиб ўқиш. Суранинг охири, басмала ва суранинг бошини бир нафасда қўшиб ўқиш. Суранинг охирини ўқиб, тўхтаб, басмалага кейинги суранинг бошини қўшиб ўқиш. Бунда тўртинчи кўриниш йўқ, яъни суранинг охирини басмалага қўшиб ўқиб, тўхтаб, кейинги суранинг боши ўқилмайди, чунки басмала суранинг охирги оятига ўхшаб қолади. Басмала суранинг бошида ўқиш учундир, охирида эмас. “Анфол” сурасининг охирини ва “Тавба” сурасининг бошини ўқилиши: “Анфол” сурасининг охирини “Тавба” сурасининг бошига қўшиб, бир нафасда ўқиш. “Анфол” сурасини тугатиб, тўхтаб, “Тавба” сурасини бошлаш. Сакта қилиш. Яъни “Анфол” сурасининг охирги ояти ва “Тавба” сурасининг бошини нафас олмай, тўхтаб, сакта қилиб ўқиш. Мулоҳаза: Биз истиоза, басмала ва сура боши ҳақида гапириб ўтдик. Агар суранинг бошидан эмас, ўртасидан ўқилмоқчи бўлинса, истиоза, басмала ва қасд қилинган оят ўқилади. “Тавба” сурасининг ўртасидан ўқилмоқчи бўлса, истиозанинг ўзи билан кифояланиб, басмалани ўқимаган дуруст. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 1 054
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилишни таклиф этди, хабар берди kun.uz сайти. Ўзбекистон Президентининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. «Ҳеч қайси давлат инвестицияни ривожлантирмасдан, ҳеч қандай натижага эришмайди. Энг мураккаб йўл, бу инвестиция жозибардорлигини сармоядорларга етказиш бўйича катта ишларни қилишимиз керак. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Жуда катта марра оляпмиз. Қарор, қонун, фармон, керак бўлса кадрлар дунёқарашини ўзгартиришимиз керак. Жойлардаги тўсиқларни олиб ташласак, инвестиция муҳити таъминланади», деди президент. 893
Асли Мадиналик, “Абу Дардо” куняси билан танилган саҳоба Уваймир ибн Молик розияллоҳу анҳу жоҳилиятдаги дўсти Абдуллоҳ ибн Раввоҳанинг даъвати билан бадр жангидан кейинроқ мусумон бўлган. Илгари тожирлик билан шуғулланган Абу Дардо Исломга киргач ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Илм таҳсилига шунғиб кетди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида Дамашқда муаллимлик қилди. Шу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олган жуда фойдали сабоғини кейинги умматга қуйидагича етказади: عن أبي الدرداء قال : أوصاني رسول الله بتسع “ لا تشرك بالله شيئاً وإن قطِّعْتَ أو حُرِّقْتَ , ولا تتركنَّ الصلاة المكتوبة متعمدا ؛ ومن تركها متعمدا برئت منه الذمة , ولا تشربن الخمر ؛ فإنها مفتاحُ كل شر , وأطع والداك وإن أمراك أن تخرج من دنياك ؛ فاخرج لهما , ولا تنازعن ولاة الأمر , وإن رأيت أنك أنت , ولا تفرِرْ من الزحف ؛ وإن هلكت وفرَّ أصحابك , وأنفق من طَوْلك على أهلك , ولا ترفع عصاك على أهلك وأخفهم في الله عز وجل “ .. Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўққиз нарсани насиҳат қилдилар: Аллоҳга ҳеч бир нарсани асло шерик қилма! Агар қийма-қийма қилинсанг ҳам, ёки оловда куйдирилсанг ҳам. Ҳаргиз фарз намозни қасддан тарк қилма! Чунки фарз намозни ким қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммасидан маҳрум бўлади. Асло ароқ ичма! Чунки у барча ёмонликларнинг калитидир. Ота-онангга итоат қил! Агар улар дунёингдан чиқиб кетишга буюрсалар, улар учун чиқиб кет. Ишбошилар билан мансаб талашма! Агарча ўзингни ўша лавозимга лойиқ билсанг ҳам. Жангдан орқа қилиб қочма! Агар ҳалок бўлсанг ё дўстларинг ташлаб қочган бўлса ҳам. Топганингдан аҳлингга нафақа бер! Асоингни аҳлингга кўтарма! Аҳлингни Аллоҳдан қўрқит! (Бухорий ва Ибн Можа ривояти. Саҳиҳ). Изоҳ: Бу насиҳатлар гарчи Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг ўзига айтилган бўлса-да, аслида Расулуллоҳнинг Абу Дардога омонати ҳам эди. У бу сабоқларни кейинги авлодга етказиш мажбуриятини ҳам олган эди. Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу насиҳатлари нафақат Абу Дардога балки, бутун умматга тегишли эди. Бу сабоқлар аслида ҳаёт дастуримизнинг муҳим бандларидан десак, яна ҳам тўғри бўлади. Бу насиҳатлар айниқса, тақво ва диёнатдан йироқлашган бугунги кунимиз учун ўта зарурдир. Ҳолимизни ислоҳ қилиш учун уни тезлик билан амалда қўллашимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз биринчи бўлиб энг зарур масаладан сўз бошладилар: 1) Аллоҳга ҳеч бир нарсани асло шерик қилма! Агар қийма-қийма қилинсанг ҳам, ёки оловда куйдирилсанг ҳам. Гуноҳлар ичида энг улкан ва даҳшатлиси бу ширкдир. Ўшанинг учун ҳам ҳадисда муболаға услуби билан ҳатто гўштингни қийма қилиб чопишса ҳам, ёки оловда куйдириб жизғанак қилмоқчи бўлсалар ҳам қалбингдаги тавҳиддан воз кечмагин, деб уқтирилмоқда. Иймоннинг жойи қалб бўлгани каби, ширкнинг ўрни ҳам қалбда бўлади. Мўмин ўз жонини сақлаб қолиш учун зарур ҳолатларда фақат тилида куфр сўзларини айтиши мумкин. Аммо ўша сўзга қалбида ишониши, эътиқод қилиши ҳаргиз мумкин эмас. 2) Ҳаргиз фарз намозни қасддан тарк қилма! Чунки фарз намозни ким қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммасидан маҳрум бўлади. Намоз исломнинг беш рукнидан, иккинчисидир. Биринчи рукн иймон, ундан кейинги энг муҳим ибодат намоздир. Намозни қасддан тарк этувчилар икки хил бўлади: Фарзлигини инкор этиб тарк этувчилар; Фарзлигини тан олган ҳолда дангасалик билан тарк этувчилар; Биринчи тоифа яъни, намознинг фарзлигини тан олмаганлар мусулмон ҳисоб этилмайди. Аммо, намозни фарзлигига ишониб ялқовлик билан ўқимасдан юрганлар кофир дейилмайди. Лекин катта гуноҳ соҳиби бўлишади. Ҳар бир банда билан Аллоҳ орасида аҳд бўлади. Аллоҳга итоат этувчи бандаларни Аллоҳ турли балолардан сақлаб туради. Намозни қасддан тарк этганлар билан ўша аҳднома бузилади. Бирор балога гирифтор бўлса, банданинг ўзи айбдор...
Бугун дунё тез ўзгариб, ундаги воқеалар, мафкуралар, ғоялар тўқнашуви бизни ҳар қачонгидан сергак ва огоҳ бўлишга ундайди. Инсон ўзи учун ҳаловат ва тинчликни ўз идроки ва билими билан таъминлайди. Аллоҳ ато этадиган бу буюк неъматни асрай олиш унинг ўз ҳатти-ҳаракатларига боғлиқдир. Бугунги глобаллашув даврида инсон онги ва қалби учун жиддий кураш кетмоқда. Турли манфаатлар тўқнаш келган ва шунга хизмат қиладиган ахборот хуружлари кўпайган бир шароитда бундай жараёнлар салбий таъсиридан ҳимояланишнинг бирдан-бир йўли бу соғлом фикр юритиш, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишдир.Айниқса, ёшлар онгида ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш, уларнинг билимини ошириш турли таҳдидларига тўсиқ қўйишда муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфиддинов иштирокида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда ҳозирги кунда мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан амалий ишлар амалга оширилаётган бир пайтда тирноқ ичидан кир қидираётган кишилар томонидан турли фитналарга алданиб қолмаслик кераклиги ҳақида айтиб ўтилди. Бугун талаба ёшларнинг асосий вазифаси юксак илм-маърифат ва одоб-ахлоқни эгаллаш зарурлиги эслатиб ўтилди. Суҳбат давомида саҳобалар ва илм аҳлларининг фазллари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтилди. Суҳбат сўнгида институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга Раҳматуллоҳ домла томонидан мазмунли жавоб олдилар. Тадбир якунида Устоз талабаларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 1 560