islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Фахрийлар қорилар ардоғида

9-май-“Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда “Рамазон ойи” муносабати билан ТИИ манавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев ва «Таҳфизул-Қуръон» кафедраси мудири Ж.Неъматов бошчилигида ЎМИ фахрий ходими Мирза Абдулло ҳожи домланинг зиёратига бориб, ҳолидан хабар олинди. Узоқ йиллар дин соҳасида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда диннинг ривожида ўзининг муносиб ҳиссаси учун устоз Мирза Абдулло ҳожи домлага иститут номидан ташаккурнома ва ошхона идишлар жамланмаси ҳадя қилинди. Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 1 040

Устоз зиёрати хайрли амалдир

9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда “Рамазон ойи” муносабати билан ТИИ 3-курс талабалари мураббийси А.Олимов бошчилигида фахрий имом Яҳё қори Турдиевнинг зиёратига бориб, ҳолидан хабар олинди. Узоқ йиллар дин соҳасида самарали меҳнат қилиб, илм-фан маданиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, мамлакатимизда диннинг ривожи, унинг маърифатпарвар ғояларини кенг ёйиш ишига беқиёс ҳисса қўшган устоз Яҳё қори Турдиевга институт номидан ташаккурнома ва ошхона идишлар жамланмаси ҳадя қилинди. Талабалар турар жойи коменданти А.Олимов 1 008

Ислом шариатида суғурта масаласи ва унга доир ҳукмлар

Маълумки, ҳозирги кунга келиб ривожланган мамлакатлар хўжалигида шакллантирилаётган миллий даромаднинг катта қисми хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳиссасига тўғри келмоқда. Хусусан, уларнинг жумласига суғурта хизматлари ҳам киради. Ҳозирги кунда молия бозорларида суғурта компаниялари ўзларининг маблағлари билан иштирок этса, жаҳон товар ва хизматлар бозорида ўз суғурта хизматларини кўрсатиш билан фаолият олиб бормоқда. Ислом уламолари суғурта фаолияти ҳақида икки хил қарашдалар. Айрим уламолар уни жоиз деб ҳисобласалар, айримлари ножоиз деб эътироф этадилар[1]. Қуйида ҳар иккала қарашнинг далилларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Биринчи қараш:  Ижтимоий ва ўзаро ёрдам суғуртани жоиз дегувчи жамоалар турли суғурта битимларини ўзларига асос ва манҳаж қилиб олишди. Масалан: музораба, ижара ва шунга ўхшаш ақдлар каби. Иккинчи қараш: Юқорида айтиб ўтганимиздек, суғурта фаолияти кейинчалик пайдо бўлганлиги туфайли илгари муомалада бўлган ва Исломнинг забардас уламолари томонидан қабул қилинган баъзи шартномаларга қиёс қилиб, ижтиҳод қилинган. Суғуртани ҳаром деб фатво берган олимларнинг фикрича, биринчидан, суғурта катта баҳс (шубҳа)га сабаб бўлмоқда, иккинчидан эса бу фаолият қиморнинг бир туридир, қиморда эса ўйинни олиб борган томон фойдани олади[2]. Суғурталанган шахс олган фойда эса фоиздир, яъни рибо. Ҳозирда суғурта атамаси араб тилида «Таъмин» ёки «Такафул» атамалари билан юритилмоқда[3]. Аслида суғурта ақди ўзаро ёрдам, ҳамкорлик ва мурувват кўрсатиш қабилидан бўлиб, қилинган мурувват учун эваз олиниши, ахлоқий қоидаларга тескари бўлганлиги учун дуруст бўлмайди[4]. Қонуний нуқтаи-назардан жорий қилинган ўзаро ёрдам суғурта келишуви жамият орасида ҳар бир шахсга нисбатан бир-бирини қўллаб қуватлаш ҳамкорлиги асосида бўлиши, бир шахс бошқасини, бир жамият иккинчи бир жамиятнинг устидан пул ишлаб олишга қурилмаган бўлиши керак. Қонун нуқтаи-назаридан ўзаро ёрдам маъноси жамиятдаги кишилар моддий манфаатларни бир-бири билан улашиш, бир шахс берган нарсани иккинчи шахсдан жавобгарлик суратида қайтариб олиши устидан пул ишлаши ёки шеригининг молини хатарга қўйиш мутлақо мумкин эмас. Тижорий суғурта ақди эҳтимолий келишув ёки ёлғон келишувлардан ҳисобланади. Чунки зарар қанча бўлишини ёки қанча тўланишини ҳечким билмайди. Ёки биринчи йил суғурта бадали қанча бўлади, ёки иккинчи йил қанча бўлади буни ҳам ҳечким билмайди. Чунки Суғурта ақди рўй бериши эҳтимолий бўлган зарарларнигина қоплайди. Уни устига зарар ўрни омонлик ўрни эмас, чунки суғурта ақди омонда бўлиб турган хатарни рўёбга чиқарадиган эҳтимолни устига қурилади. Мана шу кўринишдаги суғурта ақди ё пул ишлаб олишни ёки зарарни икки тарафга нисбатан рўёбга чиқаради. Яъни,  суғурталанувчи қопланадиган зараридан кўп маблағ ишлаб олиши  натижасида суғурта компанияси  кўп зиён кўриши мумкин. Ёки аксинча бўлиши мумкин[5]. Бу баҳсимиз суғурта ақди ва унинг суратларини шарий қоидаларидан иборат бўлиб, исломий шаръий ҳукумлар асосида бўлади. Таовуний суғурта, тижорий суғуртадан қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: Тўлиқ табаррўъ ва молини фидо қилишга қурилган тўғри маънодаги таовунни рўёбга чиқаради ва бунда барча иштирокчиларга тақсимланади, чунки бу доира ичидаги ҳар бир киши бир-бирини суғурталаб, ўрни келганда ундан фойда ҳам олади. Такофул асосини воқеликга айлантириш – бундай кўринишдаги суғурта хатарларни олдини олиб зарарларни камайтиради. Натижада зарарни тўлиқ ёки қисман кўринишда қоплайди. Иштирокчиларнинг тўлов бадаллари уларни моддий имкониятидан келиб чиқиб ўзгариб туради. Чунки таовуний суғуртада бир вақтнинг ўзида ҳам суғурталовчи ва суғурта қилувчи бўлиб талаб қилинган муштарак бадал йиллик хатар ва ҳодисаларнинг тури ҳамда миқдорига қараб кўпайиб ёки камайиб туриши мумкин. Тижорий суғурта эса хатарларни кам ё кўплигини ҳамда инсонларни моддий ҳолатини ҳам инобатга олмасдан бир хил бадал...
1 648 649 650 651 652 734