Hozirgi kunda yer yuzida mavjud davlatlarning deyarli barchasi о‘zlarining erkin siyosati, tili, davlat ramzlariga ega. Ammo ularning hammasi ham о‘z konstitutsiyasiga ega emas. Tо‘g‘ri, ularda konstitutsiya о‘rnini boshqa meyoriy-huquqiy hujjatlar bajarishi mumkinki, konstitutsiya deb atalmish qat’iy belgilab qо‘yilgan qonun-qoidalar majmuasiga ega emas. О‘zining milliy ramzlari qatorida tilga olinadigan konstitutsiyaga bizning mamlakatimiz ham ega ekanligi kishini quvontiradi. Institutimizda о‘tkazilgan “Konstitutsiya – baxtimiz qomusi!” nomli tadbir xuddi manashu mavzuga bag‘shlandi. O’zbek xalqi xotirasida XX asrning so’nggi o’n yilligidagi shonli tarixiy voqealar abadiy muhrlanib qoladi. Aynan shu o’n yillikning boshlarida istiqlol sari qadam qo’yildi. Ajdodlarimizning azaliy orzusi mustaqillik – o’z taqdirini o’zi belgilash huquqi qo’lga kiritildi. Bu yillarda insonparvar , demokratik davlatni va fuqarolik jamiyatini barpo etish uchun zarur zamin yaratildi. Yangi ming yillik boshi XXI asr – o’zbek xalqi uchun O`zbekistonni buyuk davlatga aylantisih va inson huquqlari ustuvor bo’lgan farovon hayot qurish asri bo`ladi. Bu borada jamiyat hayotining barcha sohalarida tub yangilanish va bunyodkorlik ishlari keng ko`lamda izchil amalga oshirilmoqda. Kelajagi buyuk O`zbekistonni yaratishga hissa qo`shish sh Vatan farzandlarining zimmasiga ulkan mas`uliyat yuklaydi. Yuksak mas`uliyatni anglab, jamiyatga o`rnatilgan tartib va intizomga amal qilib yashash huquqiy davlatga hos hususiyat hisoblanadi. Shuni aytish kerakki, huquqiy davlat o`z-o`zidan bunyod bo`lmaydi. Buning uchun hayotta Konstitutsiya va qonunlarning ustuvorligi ta`minlanishi kerak. O`zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi asosida yuksak huquqiy ong va huquqiy madaniyat bo`lishi, mas`uliyat va majburiyatni his qilib yashash tarzi qaror topishi zarur. O`zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi – oliy yuridik kuchga ega huquqiy hujjatdir. Uning qabul qilinishi huquqiy tiklanish va taraqqiyot sari qadam bo`ldi. O`zbekiston Respublikasining huquq tizimida Konstitutsiya huquqi tizimining birlamchi asosidir. U huquq tarmoqlari birligini, o`zaro muvofiqligini hamda harakatlanish prinsplarining yagonaligini ta`minlaydi. Huquqiy davlat yaratish sari rivojlanib borayotgan davlatimizda huquq ustuvorligini ta’-minlab borish muhim vazifalardan sanaladi. Konstitutsiyamizning ustuvorligi esa har birimizdan ulkan huquqiy mas`uliyatni talab qiladi. Ya`ni bu mas`uliyat konstitutsiya va qonunlarni bilishni, ularga amal qilib yashashni taqozo etadi. Bu esa konstitutsiyani o`rganish zarurligini bildiradi. O`z huquq, erkinlik va burchlarimizni yanada chuqurroq anglashda qonunlarni bilish muhim ahamiyat kasb etadi. Konstitutsiya huquq va erkinliklarni mustahkamlash bilan birga fuqarolar zimmasiga burch va mas`uliyatlar yuklaydi. Burch degani, avvalo Konstitutsiyani o`qib o`rganish-dan boshlanadi. Konstitutsiyani bilgan kishi o`z hatti-harakatini qonun doirasi ichida amalga oshiradi. Boshqa kishilarning hamda jamiyat va davlatning huquqi va erkini hurmat qiladi. Konstitutsiyani bilish asosida sizda shakllangan huquqiy ong jamiyat taraqqiyotining qudratli kuchiga aylanadi. Qonunlarni bilishning muhimligi oqibat natijada ana shunday maqsadni amalga oshirishga xizmat qiladi. Shu bois ajdodlarimiz qonunga hurmat va unda itoat qilishni qadrlagan. “Qonunni bilganga keng dunyo, qonunni bilmaganga tor dunyo”, “Qonunning kaliti adolat, adolat kaliti sahovat”, “Qonunbuzar-elbuzar, elbuzarni qonun tutar” va shu kabi hikmatli so`zlar ham qonunga bo`lgan ongli munosabatning mahsulidir. O’zbekiston Respublikasining Konsitutsiyasi – bu davlat va butun boshli jamiyat hayotini tartibga solib turuvchi, har bir oilaga, har bir insonga ta’sir o’tkazuvchi jonli, ishlab turgan mexanizmdir! O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 18-moddasida: «O’zbekiston Respublikasida barcha fuqarolar bir xil huquq va erkinliklarga ega bo’lib, jinsi, irqi, millati, tili, dini, ijtimoiy kelib chiqishi, e’tiqodi, shaxsi va ijtimoiy mavqeidan qat’iy nazar, qonun oldida tengdirlar», degan qoida mustahkamlab qo’yilgan. O’zbekiston Respublikasi XII chaqiriq Oliy Kengashining XI sessiyasida 1992-yil 8-dekabrda moddama-modda...
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар режаси” 2-банди ижроси юзасидан Тошкент ислом институтида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари ҳамда Тошкент ислом университети ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган диний таълим муассасалари – Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари, Тошкент православ диний семинарияси, Тошкент христиан семинарияси ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар. Анжуман ДИҚ диний таълим бўлими бошлиғи М.Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддиновнинг тадбир иштирокчиларига табрик сўзи билан очилди. Анжуманда Тошкент ислом университети “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси катта ўқитувчиси Саидафзал Сайиджалоловнинг “Ҳаёт қомуси – ҳидоят йўли”, Тошкент православ диний семинарияси талабаси Тимафей Ибрагимовнинг “День конституции Узбекистана”, Тошкент христиан семинариясининг диний масалалар бўйича директори Сергей Терновойнинг “Конституция и толерантность”, ТИИ ректори Уйғун Ғафуровнинг “Давлат ва дин муносабатларининг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги маърузалари эшитилди. Маърузачилар мамлакатимизда ҳар қандай дин ёки миллат вакилининг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ кафолатланиши, диний ибодат ва маросимларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилиши заминида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган тамойиллар ётгани, турли дин ва миллат вакиллари ўзаро иноқ ва тотув ҳаёт кечираётгани, юртимиз тинчлигига таҳдид соладиган дин ниқобидаги экстремистик ва радикал кучларга қарши турли конфессия вакиллари биргаликда курашиши зарурлигини таъкидладилар. Анжуман самимий, ўзаро ҳурмат ва эҳтиром кайфиятида ўтди. ТИИ Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 359
Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин. 2017 йил 6 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – буюк хулқ соҳиби” шиори остида Ислом тарихи (сийрат) фанидан 3-курс талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими ходими С.Шерхонов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, институт ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори И.Аҳроров ҳамда институт устоз ва талабалари иштирок этишди. Мусоқа иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Мусобақада 3-курсдан тўртта гуруҳ иштирок этди. Ҳар бир гуруҳда уч нафар талаба қатнашди. Мусобақа Қуръони карим тиловати билан бошланди. 4 та шарт бўйича давом этган мусобақа қизғин давом этди. Тадбирда иштирок этган гуруҳлар мусобақа шартлари бўйича тўплаган балларидан келиб чиқиб, қуйидаги ўринларни эгалладилар: 1-ўрин: 3-д курс талабалари 186 балл; 2-ўрин: 3-б курс талабалари 173 балл; 3-ўрин: 3-г курс талабалари 170 балл. Мусобақа ғолиблари Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо мукофотлар билан, қолган гуруҳлар эса эсдалик совғалари билан тақдирландилар. “Диний фанлар” кафедраси ходими Абдуллоҳ Қосим 560
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳа асосларини мустаҳкамлаш, ёш авлодда ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳиссини ривожлантириш, турли иллатларга қарши иммунитетини мустаҳкамлашга йўналтирилган тарғибот-ташвиқот ишлари ижобий самара бераётгани таъкидланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир. Мазкур қарорга мувофиқ Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида олимлар, ижодкор зиёлилар ва етук мутахассислардан иборат «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ташкил этилди. Унга 500 га яқин олим, мутахассис, санъаткор, ижодкор зиёли аъзо бўлди. Жойларда аҳолининг кенг қатламлари билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Энди марказ ҳузурида Олимлар клуби иш бошлади. – Олимлар клуби «Маърифат» тарғиботчилар жамиятига аъзо профессор-ўқитувчилар, олимлар ва илмий тадқиқотчилардан иборат ихтисослашган гуруҳ ҳисобланади, – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Ибодулла Эргашев. – Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотлар, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий, ғоявий-мавкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил қилинади. Шунингдек, терроризм ва диний экстремизм, одам савдоси, «оммавий маданият», гиёҳванд моддалар савдоси каби таҳдидларга қарши курашишнинг самарали усуллари ўрганилади. Амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Гулноза Бобоева, ЎзА 478
2017 йил 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида юртимизда меҳмон бўлиб турган Доктор Насриддин Умар бошчилигидаги Индонезия делегацияси билан Самарқанд вилояти масъуллари ўртасида зиёрат туризмини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича музокаралар ташкил этилди. Музокарада Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Мунис Восеев ҳамда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов иштирок этди. Доктор Насриддин Умар Индонезиядаги 900 минг масжидни назорат қилувчи “Истиқлол” масжиди имом-хатиби бўлиб, мазкур масжид имом-хатиби бир вақтнинг ўзида Индонезия Президентининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади. Музокора давомида Насриддин Умарга Индонезия туризм вазирининг турмуш ўртоғи ҳамроҳлик қилди. Насриддин Умарнинг айтишича, Индонезиядан ҳар йили 2 миллиондан ортиқ киши Умра зиёратига боради. Илгари Ироқ ва Сурия орқали амалга оширилган сафар, ушбу давлатлардаги нотинчликлар сабаб ҳозирда Туркия орқали амалга ошмоқда. Меҳмоннинг таъкидлашича, юртимиздаги мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олганда Умрага Самарқанд орқали бориш кўп томонлама маъқул танловдир. Алломалар, буюк тарихий шахслар яшаб ўтган заминга келиб, зиёратларни амалга оширгач, Саудия Арабистонига учишни хоҳловчилар Индонезияда кўпчиликни ташкил этади. Аҳамиятли масалалар муҳокама этилар экан Насриддин Умар сўзида қуйидагича давом этади: “Мен ўйлайманки, Ўзбекистонга келиш биз учун фойдали ва ушбу заминда биз хоҳлайдиган нарсалар кўп. Ҳукуматингиздан Жакартадан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиб беришларини сўрайман. Шундай қилинадиган бўлса биз томондан келадиган туристлар оқими сезиларли даражада кўпаяди. Биз Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишидан манфаатдормиз. Чунки иккала давлатнинг мусулмон аҳолисининг деярли барчаси суннийлардир. Бизда 2000 дан ортиқ Имом Бухорий номи билан боғлиқ таълим йўналишлари бор. Ислом билим юртларида “ашъарий ва мотуридий ақидавий йўналишлари” бўйича билим берилади. Юртимизда Мотуридий ақидавий мазҳабига эътиқод қилувчилар 40 миллиондан ошади”. “Юртимиз мусулмонлари ҳозирда шу диёрдан етишиб чиққан олимлар тўплаган ҳадисларни ўрганмоқда. Бундан ташқари нақшбандий таълимотига эргашадиганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Уларни жуда ҳурмат қиламиз. Биз юртингизда Индонезиядан келувчилар учун барча шарт-шароитлар муҳайё бўлишини хоҳлар эдик” дейди Президент маслаҳатчиси. Бугунги кунда Индонезия халқи 250 миллиондан ошди ва уларнинг 90 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Агар 2 миллион нафар умрага борувчиларнинг 50 фоизини Ўзбекистон орқали олиб ўтишга эришилса, туризмни ривожланиши учун жуда катта ўзгариш бўлади. Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ҳукмронлиги, тартиб-интизом, қонун-қоидалар яхши йўлга қўйилганлиги, терроризм хавфининг паст даражада экани мамлакатимизга бўлган қизиқишни орттирмоқда. 413