Қуръони карим мусобақасидан сўнг юртимизда Ҳадиси шариф мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи 4-5 Май кунлари бўлиб ўтади. 4 май куни аёллар ўртасида ўтказилса, 5 май куни эркаклар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Саройи (Мўлжал: Ўзбекистон миллий университети) да соат 9-00 да бошланади. (Мусобақага кириш бепул ва алоҳида таклифнома талаб қилинмайди.) 905
Аввал хабар берганимиздек, 27 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов Президент совғаси – «Ласетти» автомашинасида Қорақалпоғистонга қараб йўлга чиққан эди. Бугун пешинда Йўлдош қори ва унинг ҳамроҳлари Нукус шаҳрига етиб келишди. Уларни Шайх Эшон Муҳаммад жоме масжиди ва Муҳаммад ал-Буруний номидаги мадрасада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳокимият вакиллари, мударрислар, талабалар ҳамда Қуръони карим мухлислари кутиб олдилар. 978
Аввал хабар берганимиздек, 27 апрель куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Йўлдошбой қори Нуриддинов Президент совғаси – «Ласетти» автомашинасида Қорақалпоғистонга қараб йўлга чиққан эди. Сафар давомида Йўлдош қори ва унинг ҳамроҳлари Самарқанд вилоятидаги Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳига кириб, Қуръон тиловати қилиб, савобини Маҳдуми Аъзам ҳамда у зот атрофларида қўним топганларга бахшида қилдилар. Тонгга яқин улар Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманига кириб келишди. Тумандаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасига кирилганда, ушбу шаҳобча раҳбари Қуръонга, қориларга бўлган муҳаббати туфайли «Ласетти» автомашинасига ҳеч қандай тўловсиз ёқилғи тўлдириб берди. Беруний туманида туман бош имом хатиби Нуриддин эшон домла ва Йўлдош қорининг устози Неъматуллоҳ қори бошчилида Шайх Аббос Вали жоме масжиди жамоаси уларни кутиб олдилар. Беруний туманидан сўнг Нукусга кираверишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти Бош имоми Шамсиддин домла ва мутасадди ташкилот вакиллари кутиб олдилар. Улар Нукусдаги Имом эшон Муҳаммад марказий жоме масжидига томон йўлга чиқдилар. У ерда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳокимият вакиллари ҳамда Қуръони карим мухлислари Йўлдош қори ва унинг ҳамроҳларини кутиб турибдилар. Сафар давомида Йўлдош қори таҳсил олган Муҳаммад ал-Буруний номидаги мадрасага борилади ва у ерда мадраса мударрислари ҳамда талабалар билан учрашиши режалаштирилган. 1 170