islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига саёҳат визасини олиши мумкинми?

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатга саёҳат қилмоқчи бўлган хорижликлар учун сайёҳлик визаларини беришни бошлаши ҳақида хабар тарқатилди. Бу қарорга келинишидан мақсад сифатида нефтга боғланиб қолган иқтисодиётдан воз кечиш экани айтилмоқда. Туризм иқтисодиётни диверсификация қилишда энг яхши восита экани таъкидланди. Саудия туризм бошқармаси раҳбари шаҳзода Султон ибн Салмон ибн Абдулазизнинг фикрича мамлакатда яқин орада сайёҳлик визалари жорий этилади. Хабарда ҳаж учун келаётган мусулмонлардан ташқари Саудия Арабистонига саёҳат қилмоқчи бўлган хорижликлар учун визаларни расмийлаштириш жуда қийин ва ўта қимматбаҳо жараён ҳисобланиши маълум қилинган. Аввалроқ, мамлакатнинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қизил денгиздаги 50 та оролни қимматбаҳо курортларга айлантирилишини маълум қилган эди. Саудия Арабистони ҳукумати сайёҳлик визалари берилишида ҳеч қандай чекловлар ҳақида маълум қилмаган. Бу эса ҳаж ва умра мавсумидан бошқа вақтларда мамлакатга саёҳат мақсадида барча мамлакат фуқаролари ташриф буюриши мумкинлигини англатади. Ўзбекистон фуқаролари ҳам шулар жумласидандир. muslim.uz 327

700га яқин қорилар борди

Эроннинг Шероз шаҳрида Дунё мусулмон ёшлари Қуръон форуми ўтказиляпти Маълумотларга кўра, форумга Эрон ҳамда дунёнинг турли минтақаларидан 700 га  яқин қорилар етиб келди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” учун тайинланган халқаро дастурлар котиби Ҳайдар Али Камёб Калантари форумга дунёнинг турли ўлкаларидан ёшлар келгани ва Туркия бош муфтийсининг ҳам ташриф буюргани тинчлик ва дўстликнинг намоён бўлиши дея таъкидлади. “Уч кунлик форум Қуръонга муҳаббатли ёшлар ўртасидаги маданий мулоқотни кучайтиришга қаратилган”, деб  сўзида давом этди жаноб Калантари. Эслатиб ўтамиз: 2016 йил Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ИҲТ вазирлари даражасидаги учрашувда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Шероз шаҳрини “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” деб атаган эди. Шу муносабат билан жорий йилда Шерозда турли маданий, санъат, спорт ва диний тадбирлар ўтказилмоқда. muslim.uz 295

Терактлар манфаатга қараб номланмоқда

“Фобия” сўзининг “назорат қилиб бўлмайдиган қўрқув” деган маъносини инобатга оладиган бўлсак, “исломофобия”дан  ислом дини ва унга дахлдор ҳар нарсадан беихтиёр қўрқиш деган маъно келиб чиқади. ИШИД террорчилик ташкилоти  пайдо бўлиши билан Ғарб давлатларида исломофобия янада кучайди. Энди “теракт” сўзининг маъносига назар ташлайлик. “Теракт” – лотинча сўз. “terror” (қўрқув, ваҳима)  ва “act” (ҳаракат) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, одамларда қўрқув ва ваҳима уйғотиш учун амалга оширилган ҳаракат деб тушунилади. Жамоатчиликка машҳур бу маъно шу кунларда Европада мусулмонларга қарши содир бўлаётган жиноятларга нисбатан ишлатилмаяпти. Гап шундаки, яқинда Буюк Британияда ҳайдовчи бир куннинг ўзида икки марта қасддан мусулмон аёлларнинг устига машинада бостириб боргани, уларга оғир тан жароҳати етказилгани эса теракт сифатида баҳоланмади. Лестер шаҳрида истиқомат қиладиган 47 ёшлик муслима аёл Зайнаб  Ҳусайн беш ҳафтадан бери шифохонада даволаняпти. Ўша мудхиш куни Зайнаб хоним болаларини мактабга қўйиб қайтаётган эди. Йўл четида бораётган аёлни қасддан машинада босиб кетди, Натижада унинг бир неча жойи синди ва кесилди. Жабрланган аёлга ҳаттоки тери кўчириш амалиёти ўтказилди. Тергов ишлари хулосасига кўра, ҳайдовчи атайлаб аёлнинг устига мошинада бостириб борган, “Нега бундай қилдингиз?” деган саволга “Мусулмон бўлгани учун” деган жавоб берган. Айнан шу куннинг ўзида террорчи яна бир жиноятни худди шундай содир этган. Унда 12 ёшлик қиз жабр кўрган эди. Мазкур жиноятлар “теракт” деб баҳоланмади. Ваҳоланки, шу вақтгача одамлар устига қасддан машина ҳайдаб содир этилган ҳар қандай жиноят “теракт” деб баҳоланар эди, деб таҳлил қилади Буюк Британиянинг “The Guardian” газетаси. muslim.uz 320

Зам-Зам қудуғи таъмирланади

Макка шаҳридаги Масжид ул-Харом яқинида жойлашган муқаддас саналган Зам-Зам қудуғи таъмирлаш учун ёпилиши маълум қилинди. Муқаддас Каъба атрофидаги айрим ҳудудларда қурилиш ишлари олиб борилиши сабабли ҳаракат чекланиши айтилмоқда.  Зам-Зам қудуғини таъмирлаш лойиҳаси Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз томонидан маъқулланган. Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг етти ой давом этиши хабар қилинган. Қурилишнинг биринчи босқичида масжиднинг шарқий қисмида бешта сув сақлаш учун резервуарлар ўрнатилади. Бундан ташқари қудуқнинг бетон қувурлари янгилари билан алмаштирилиши режалаштирилган. 350

Талабаларимиз араб тилида нутқ сўзлашди

Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлимга 2017-18 ўқув йили бошланаётгани муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида юқори балл билан институтга кирган талабалар – Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳиржон Рўзиев ва Зангиота тумани имом-хатиби Нурали Мавлоновлар сўзлаган миннатдорчилик нутқи. Ассалому алайкум! Ҳурматли Муфтий ҳазратлари, қадрли Меҳмонлар ва Устозлар! Тошкент ислом институтида исломшунослик, имом-хатиблик ва араб тилини ўқитиш мутахассислиги бўйича махсус сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши биз имом-хатиблар ҳаётида қувончли саҳифаларни кашф этди. Маълумки, ушбу сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши ислом институти тарихида биринчи маротаба амалга оширилмоқда. Бунинг учун Яратганга ҳамд-у санолар айтган ҳолда Сиз муҳтарам Раҳбариятга, Сизлар орқали давлатимиз Раҳбарига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Бу даргоҳдаги таълим жараёнини ўтаб бўлгач, муқаддас ислом динимиз ва севимли она ватанимизнинг равнақи йўлида Сиз Раҳбариятнинг бошчилигингизда бор куч ғайратимиз, илм ва тажрибамизни сарфлашга, олдимизга қўйилган барча шарафли вазифаларни  сидқидилдан бажаришга сўз берамиз! بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله الذي خلقنـــــا من العَدَم، و هدانـــــا بالقرآن، و علّمنـــــا بالقلم، و عرّفنـــــا ما لم نعلم، و جعلنـــــا أمة لحبيبه الأكرم، و شرّفنـــــا اليوم بالإلتحاق إلي هذا المعهد الإسلامي الذي تخرّج منه كثير مِنْ علماء العالَم، أما بعد: السلام عليكم و رحمـــــة الله و بركـــــاته، حضرة المفتي و ضيوفَنـــــا الكرام و مُعلِّمينا المحترمـــــين المجتهـــــــدين! * * * أوّلاً، أَقول مِنْ قلبٍ يَفِيْض بالغِبْطَة و السرور بأنّ تأْسيس القسم الخارجي لمعهدنا الإسلامي هذا (المسمي بإســــــــــــــــــــــــم “الإمـــــــام البخاري”) بإختصاص العلوم الشرعية و الإمامة و الخطابة و تعليم اللغة العربية قد كشف في حياتنا صُحُفا مُنوَّرة لا يَطْفَئ ضياءها و لا يزال، * * * و قد علِمنا بأنّ تأْسيس هذا القسم في هذه المؤسسة التعليمية ما كان من قبل، بل وقع أوّل مرة في تاريخها، و نحن نعتقد أن قراركم بهذا متعلِّق لتثبيت التعليمات المسلسلة، * * *        و علي هذا نشكرُكم و نشكر بوَسِيْطَتكم لرئيس جمهوريتنا أوزبكستان شوكت ميرضيائيف الذي عَرَفْناه بالقيادة العَدْلَة و الشرف الرفيع و نَطلُب إلي مولانا الكريم أن يعطي لكم أصدقَ التمنِّيات و أحرَّ المطلوبات! و نتمنّي لكم من صَميم قلوبنا مزيدا من الصحة و العافية، * * *        و الآن ليس من العجب أنَّكم لَتَحِسُّون أحوال الطلاب الذين قد صَفُّوا أمامكم كمثلي، و قلوبنا الآن مليئة بالسعادة و الهَنَاء، التي لا تُقِرُّنا كمثل أمـــواج البحر التي لا تدري ما هو السكوت، * * *        فإننـــــا – و عددنا ستون طالبا – قد نجحْنا بالإلتحـــــاق إلي هذا المعهد الإسلامي من بين مائة و واحد و ثمانين شخصا من الأئمة و الخطباء و المدرِّسين ، ويمكننــــا القول بأن الإمتحـــــان قد أسِّس علي طُرُق العدالة، و نحن نعترف هذا مائةً بمائة، * * *        و لقد شهِدْنا كلٌّ منّا بأن رئيس جمهوريتنا أوزبكستان ألقي كلمة في الجلسة الثانية والسبعين للجمعية العامة لمنظمة الأمم المتحدة، و هي بمعني:        “إنّنـــــا نعتزُّ بالدين الإسلامي، و هو دين قد أحاط بكل قَوْمِيَّـــــاتِنا الأَزَلِيَّـــــة، و نحن لا نَــــــوَدُّ الذيــــــن ينتسبــــــــــون الإرهـــــاب و سَفْك الدِّمــــــاء لديـــن الإسلام المبـــــارك المنزَّه عن تلك الخِصـــــال الخبيثة، و مع ذلك لن نتَّفق معهم أبداً، و ديننـــــا الإسلام يدعونـــــا و يَنْصَحُنـــــا للمَحبّة و الأمـــــن و السمـــــاحة من الفضائل الإنسانية فقط!” * * *        و خِتامـــــاً، نَعِدُكم بشهادة الحاضرين أن نجتهد بكل الإجتهاد مع قيـــــاداتكم في...
1 662 663 664 665 666 676